Оқ уй Минскни Москванинг давоми деб ҳисоблаши маълум қилинди.
28 февраль куни Беларусь Украинага қўшин киритиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ президенти администрациясига таяниб, The Washington Post хабар берди.
Вашингтон фикрича, Беларусь душанба куниёқ қўшин киритади. «Минск эндиликда Кремлнинг давоми экани аниқ»,– деган исми сир қолишни истаган Оқ уй амалдори.
Маълумот ўрнида: 24 февраль куни Россия Украина шарқида махсус операция бошлашини эълон қилди. Ҳозирда мамлакатнинг турли нуқталарида жанглар кетмоқда. Ғарб бунга жавобан Москвага санкциялар жорий этди. Қора рўйхатда Путин, РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва бошқа кўплаб олий мартабали амалдорлар ҳам бор.
27 февраль куни Украина томони Беларусда Россия билан музокара ўтказишга жўнаб кетди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путиннинг матбуот котибига қарши санкциялар жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.