WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5197]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [680]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [438]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2476]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4114]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7601]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [729]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2633]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [136]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [153]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [313]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1700]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [305]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1858]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3238]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog


Онлайн всего: 52
Гостей: 52
Пользователей: 0


Kun faolllari:
DonaldPt, Alexpaync, kurasov1965k, Kn_bogidanov1965, Kn_rydanov1985, ser22shcEl, deas23giviEl, infeque, MikaelaPaf, LaveniaKa, RonaldfierS, Sandrasaime, Camillecam, ChasViord
Главная » 2017 » Сентябрь » 28 » Маҳмуд НОМОЗОВ: ПРОФЕССИОНАЛЛАРГА­ НИМА ҚИЛИШНИ ЎРГАТИШМАСИН!

ПОИСК / IZLASH:

13:25
Маҳмуд НОМОЗОВ: ПРОФЕССИОНАЛЛАРГА­ НИМА ҚИЛИШНИ ЎРГАТИШМАСИН!
"Даракчи" газетасининг "Мулоҳаза" лойиҳаси қаҳрамонига ортиқча таърифнинг ҳожати йўқ. Боиси Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Номозов­ ижодининг ўзи у ҳақда "сўзлайди”. Кескин суҳбатдан қочмайдиган профессионал хонанда шоу-бизнесдаги камчиликлар, ТЎЙЛАРДАГИ дабдабабозлик, манманлик, кимўзарга тўй қилиб, сохта обрў топиш, тўқликка шўхлик қилувчилар хусусида атрофлича фикр юритди...

— Дабдабали тўйлар ҳа­қида гап борганида ўзин­гизнинг тўйингиз кўз ол­дингиздан ўтадими? Бугунги дабдабали тўй­лардан сиз­ники нимаси билан фарқ қилган?

— Касбимиз бевосита тўйлар билан боғлиқ. Бугун тўй бошлаб қўйганлар билан учрашсангиз, бир неча ойдан бери кўзида уйқу йўқлигини айтади. Аслида тўй қилишнинг ҳеч ҳаловатсиз ери йўқ. Тўйим ўша давр учун эл оғзига тушган файзли ўтган тўйлардан бўлган. Уч юз киши меҳмон бўлиб келган. Санъат­кор бўлганим учун кўпгина ҳамкасбларим ҳам боришган. У вақтларда қишлоқларга хонандаларнинг бориши ҳақиқий шов-шув эди. Ўртаҳол оила эдик, келин-куёв учун тахтадан гўёки стол ясалган, дастурхон вазифасини пилланинг тагига ёзиладиган қоғоз ўтаган. Устида қовун-тарвуз, помидор-бодринг, ёпган нон бор эди, холос. Урф-одатлар режиссёр Мелис Абзаловнинг "Чимилдиқ” фильмидагидек ўтган (кулади). Қишлоқ тўйларидаги асосий дабдаба, бу — машиналарнинг керагидан ортиқлиги. Қишлоқнинг торгина кўчаларидаги пойгалар, ҳаддан ортиқ меҳмон чақириш, ўзини бир кунга бой қилиб кўрсатишдан нима фойда? Шу боис тўй ўтказиш давлат сиёсати даражасигача чиқди. Бундан биз — ўзбек халқи уялишимиз керак.

— Фарзандларингизнинг тўйини ҳам дабдаба билан ўтказганмисиз? Охири кўринмайдиган санъаткор­лар, стол тўла егулик, ҳа­шаматли торт, келин-куёв­нинг шоҳона ўриндиғи, вальс...

— Ҳаётим давомида жуда кўп тўй қилдим. Тўғри, ўз вақ­тида дабдабали тўй қилгим келган. Лекин бугун соддагина тўй қилиш тарафдориман. "Маҳмуд Номозовнинг тўйига юзта санъаткор келди”, деса бу лофмас. Боиси баъзилари ҳурмат юзасидан келган, қолганлари меҳмон бўлиб, қайси санъаткорнинг келиб-кетиши менинг қўлимда эмас-да. Лекин ортиқча сарф-харажат қилган эмасман. Сиз санаб ўтган одат тусига айланиб қолаётган ҳолатларни фарзандларимга чеклолмаганман.

— Бу борада сиз катталарнинг ҳам айбингиз бор, фар­зандингизга чеклов қўя ол­майсиз.

— Тўй олди фарзандларимнинг кайфияти тушкун бўлмасин, деганмиз-да. Лекин бугун ўзлари "бекор қилган эканмиз, шунча харажатнинг нима кераги бор эди?” дейишади. Ўша вақтда буни уқдиролмаганман, лекин вақт ўтиб хатоларини ўзлари англаб етишди. Тўй ҳақида кучга кираётган қарорлар ҳам бугун ота-оналарга фарзандларининг орзу-ҳавасини четга суриб, дабдабани тўхтатишга асос бўлади. Ҳамма нарсада меъёр яхши!


— Тўйларимизда турк, араб, форс, рус, инглизча қў­шиқлар куйланади. Ўз­бекнинг тўйида ўзбекча қўшиқларни эшитишга хоҳиш ҳам йўқ. Профессио­нал санъаткор сифатида ға­шин­гиз келмайдими?

— Мени хиз­­матга ча­қир­ган киши тўйи­да фа­қат­гина Маҳ­муд Но­мозовнинг қўшиқларини тинг­лашга мажбур. Чунки "талаб бўл­япти”, деб мисқоллаб йи­ғил­ган обрўни бир лаҳзада сову­ра­диганлардан эмасман. Ҳатто тўйларда тартибсизликлар бўл­са, дарров танбеҳ бераман. Ҳақиқатда миллий қўшиқлар билан ўтган тўй файзли бўлади. Биласизми, тўй­хо­нага кирганим­да устоз санъаткорлар ўтирган бўлса, минг шошаётганимга қарамай, улардан аввал қўшиқ куйлаган эмасман. Бугун айрим тўйларда ҳурмат тугул, салом-алик ҳам қилишмайди. Хонандалар орасида ўзаро ҳурматни шакллантириш керак. Камига ҳамма тўйхонада бир хил репертуар. Танбеҳ берсанг, "кўролмаяпти”, деб ўйлайди. Профессионал хонандалар "дод”, дейдиган даражага етди. Санъаткорлар — бир оила. Аслида оиламиздаги камчиликларни гапиришнинг ўзи жуда оғир ва уят. Яқинда Қозоғистонга тўйга бордим, учта қўшиқчи қиз ёнимга келиб ўтирди. Очиғи, даврада уларнинг шу қадар мақтови келтирилдики, Маҳмуд Номозов ҳеч кимдек туюлди-да (кулади). Қаерда таҳсил олганини сўрасам, "қанақа таълим, нима деяпсиз? Тайёр қўшиққа оғзимизни қимирлатиб турибмиз, холос”, дейди. Кўпгина тўйларда машҳур хонандаларнинг фонограммасига оғиз қимирлатиб турадиганлар йўқ эмас. Бу санъатнинг устидан очиқ-ойдин кулиш-ку. Бундай ҳолатлардан ҳайратланаман. Маблағ етакчилик қиляптими, демак шоу-бизнес ҳеч қачон санъат даражасига чиқмайди!

— Бугун халқ артисти ҳам, ҳаваскорлар ҳам битта давра ва саҳнада турибди, бу адолатданми?

— Бу икки тоифани ажратиш шарт. Тўй борасида бунга тўй эгалари, концертда эса ташкилотчилар, телевидениеда раҳбарлар масъул. Профессионал ва ҳаваскорларни битта поғонага қўйиш санъат фидойиларининг обрўсини тушириб юборяпти. Масалан, телевидениеда ҳар икки тоифадаги хонандаларнинг қўшиқлари айланиши учун маълум вақт белгиланиши керак, ҳозирги ҳолат адолатдан эмас. Кўрсатув ижодкорлари ҳам "кўрсатувимга кимни чақиряпман ўзи?” деган саволга жавоб топиши шарт. Бу албатта савия қай даражада эканини белгилаб беради.

— Шоу-бизнесдаги камчиликларни изга солиш бо­расида жўяли таклифларингиз борми?

— Албатта! Шифокор, ўқитувчи каби кўплаб соҳа вакиллари маълум вақтда малака оширишга боришади. Лекин негадир санъаткорлар бундан мустасно. "Ўзбекконцерт”да бўлган йиғилишда шу мавзуни ўртага ташлагандим. Лекин таклифларим мажлисларда қолиб кетяпти, амалга кўчмаяпти. Ўзбекистон Давлат консерваториясини тамомлаб, "Ўзбек­концерт”га лицензия олиш учун келган ҳаваскорга "малака ошириб келсанг, лицензия берилади”, де­йиш керак. Қо­лаверса, хонандаларни ҳар беш йилда ўн беш кунга малака оширишга юбориш керак. Бу таклифни илгари сураётганимнинг боиси ёш хонандаларнинг бирортаси китоб ўқимайди, сиё­сат, хонанданинг унга дахлдорлиги нимадан иборатлиги ҳақида тушунчаси ҳам йўқ. Ёш хонандаларнинг бари матн ёзадиган "шоир”ларнинг ортидан мўмай пул кўтариб югуради. Бирортаси Му­ҳам­мад Юсуф, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидовнинг китобини варақламайди. Иқбол Мирзонинг кимлигини танимайди ҳам, Эшқобил Шукурни назарига илмайди. Чунки шеър билан матннинг фарқига бормайди, савия йўқ-да. Тошкент вилоятининг педагогик кадр­лар малакасини ошириш институтида мусиқа ўқитувчиларига уч йилдан буён дарс бераман. Аввал ўқитувчи бўлганим учун бу борада тажрибам етарли, мазкур масалада гапиришга ҳам ҳақлиман. Ёшларни танқид қилиш осон, лекин уларни айблаш, уришиш эмас, йўл кўрсатиш, хонанда маданият, маърифат тарқатувчи соҳа вакили эканини уқдириб, тарбиялаш керак, холос. Ҳозир ёшларга "малака оширишга борасан”, дейилса, бормасликнинг йўлини ахтара бошлашади. Бир бор малака оширса, фойдасини билгач, ўзи бажонидил борадиган бўлади.


— Мажлис ҳақида сўз очдингиз. Президентимиз эстрада соҳасида энг асосий камчилик дея — аксарият­ ижрочилар фаолиятида талабчанлик ва масъулият,­ ижтимоий жараёнларга дахлдорлик туйғуси тобора пасайиб кетганини таъкидлагандилар. Яқинда Маданият вазири "Ўзбекконцерт”да ўтказган учрашувида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова ва сизнинг номингизни тил­га олиб, ай­тилган вазифани бажармаганингизни, ортингиздан вазирнинг ўзи излаб юр­ганини айтганди. Балки, тўйлар билан овора бўлиб, байрамга қўшиқ ёзишга вақтингиз бўлмагандир?

— Рости, мен учун оғриқли танбеҳ бўлди. Аввало ижод, бу — дурадгорлик эмас-да, икки куннинг ичида тайёр маҳсулотни қўлига тутқазсанг. Санъат, бу — ижод! Қўлимга шоир Усмон Азимнинг шеърини бериб, "Ҳосила билан бахшичилик йўналишида дуэт қилинглар. Фақат худди "лазги”дек шўх бўлсин”, деган талабни қўйишди. Ҳосила Раҳимова ва Маҳмуд Номозов иккита алоҳида шахс.

— "Иккита қўч­қор­нинг­ боши битта қо­зон­да қай­на­май­ди”, де­моқ­чи­ми­сиз?

— Йўқ, айтмоқчи бўлганим, бахшичилик йўналиши нимага асосланишини ипидан игнасигача биладиган, шунга умрини бағишлаган профессионалларга нима қилиш кераклигини уқдиришяпти. Бахшичилик билан Хоразм йўналиши бир-биридан йироқ. Қолаверса, сурхонча йўналишнинг устаси Усмон Азимнинг ёзган гўзал шеърини ерга ётиб олиб ўй­най­диган ўйинқароқ қўшиқ қилишнинг имкони йўқ эди. Шунда ҳам бош қотириб, дуэтнинг қораламасини тайёрлаб бердик. Энг қизиғи, ҳар куни "вазир эшитдиларми? Тўғри йўлдамизми ё ўзгартириш керак эканми?” деган савол­га вазир ёрдамчиларидан жавоб ололмай хуноб бўлдик. Қарабсизки, мажлисда тан­беҳ­ эшитиб турибмиз-да. Очиғи, дуэтнинг қо­ра­ламасини берганимдан афсусландим. Айтмоқчи бўл­ганим, фольк­лор йўна­ли­шига соҳа мутахассислари бўл­маганлар аралашишига йўл қўй­майман. Биласизми, қо­ра­­қалпоқларга "қў­ши­ғингни ё мусиқангни ўзгартирасан”, дейилса "тиш-тир­ноғи” билан кура­ша­ди. Фольклор йў­налиши ҳақида гап кетганда, мен ё Ҳосила курашмаса, ким курашади? "Исталган шеърни беринг, ўн беш дақиқада қўшиқ қилиб бераман”, деб доим мақтанган хонандаман. Лекин бу иложсиз талаб олдида ожиз қолдим. Яна бир мисол, тадбирлардаги йигитларнинг сурхонча рақсларини кузатган сурхонлик бир одам "Маҳмуд, сурхонлик йигитлар шундай рақс тушганини қаерда кўргансан, нега индамайсизлар?” деб танбеҳ берди. Ҳамма камчиликни бартараф этишнинг йўли осон.

— Нега унда шу вақтгача ечилмаяпти?!

— Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва "Ўзбекконцерт” томонидан етарлича эътибор қаратилиши керак. "Миллий қўшиқларимиз йўқолиб боряпти, замонавий "қўшиқлар” кўпайиб кетди”, дейишади. Лекин ўша мазмунсиз қўшиқларни телевидение­нинг ўзи "прома” қилавериб, томошабинга сингдиряпти-ку. Аксинча, талаб даражасидаги қўшиқ куйланса, унга телевидение томонидан клип сурат­га олдириб, телевидение ҳисобидан "айлантирилса” бўлади-ку. Шоу-бизнеснинг қонун-қоидаси шундай фойдали томонга ишлатилса, нати­жани кўрасиз. Хонанданинг бир ўзи чирангани билан иш битмайди, қарс икки қўлдан чиқади. Хонандалар ҳам "телевидение ўз ҳисобидан клип олдириб, "прома”сини қилиб беради”, деган интилиш билан сифат учун иш­лайди. Масалан, Ўзбекистон халқ артис­ти Озодбек Назарбековнинг "Мендирман ўша” қўшиғи ва унга ишланган клипига жуда катта маблағ кетибди. Баъзилар бу маб­лағга олт­­мишта клип суратга олдиради. Шу қўшиқнинг "прома”сини аслида телевидение қилиши керак эди. Озодбек ҳаракат қилмаса, телевидениенинг ўзи бу клипни "айлантирмайди” ҳам. Телевидениенинг ходимларига "қаерда ишлайсиз?” деб савол бер­сан­­гиз, "давлат каналида” деб мақтанади. Лекин му­си­­қий таълими йўқларнинг "қў­шиқлари”ни "айлантириша­ди”, қани мантиқ? Уларнинг ижодкор сифатидаги ғурури қани? "Талаб­га жавоб берадиган қўшиқ ва профессио­нал хо­нан­далар чиқади”, деган бошқача эмасми? Бу рейтинг­ни белгилаб беради, ахир. Рос­ти, Озодбек­нинг интилиши ва мазкур қўшиғига қойил қол­дим.

— Маҳмуд Номозов ҳам халқ артисти, керак бўлса, тажриба жиҳатдан устун. Шун­дай экан, қачонгача Озод­бек Назарбековга қо­йил қо­либ ўтирмоқчи, гапи­раётган сўзларингизнинг амалдаги исботи бўлиши керак-ку?

— Табиатимда тезкорлик йўқ, етти эмас, етмиш ўлчаб бир кесаман. Тўғри, балки баъзилар қўшиқларимни тушунмас, энг машҳур хонандалар рўйхатида ҳам эмасдирман. Лекин шу кунгача ижодий "тарихим”ни шунчаки куйланган ва кўчирма қўшиқлар билан тўлдирган ижодкор эмасман, шундай бўлиб қолади ҳам. Насиб бўлса, сиз назарда тутган қўшиқларни ҳам тақдим этаман.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 119 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2017