WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7384]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [968]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [466]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2878]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4734]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [54]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8642]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [889]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2656]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [162]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [605]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1933]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [370]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2185]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4317]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [19]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [89]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [384]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [35]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [22]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [35]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [46]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [15]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [13]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 30
Гостей: 29
Пользователей: 1
TurBoown

Kun faolllari:
iphone, TurBoown
Главная » 2019 » Апрель » 14 » МАФИЯ БАЛОСИ…

ПОИСК / IZLASH:

15:14
МАФИЯ БАЛОСИ…
Квартирада сукунат ҳукмрон эди. Бу сукунат одатий эмас, қандайдир кўнгилсизлик келтирувчи онлар яқинлашаётганини билдирарди.

— Ҳа… Уф-ф… Ўйиндан ташқари ҳолат…

Телевизордан эшитилаётган шарҳловчининг асабий қичқириғи бутун хонани тутганди. — Йўқ, мен бу ишда фақат ҳакамни қоралайман. У бизнинг жамоани ғалабадан атайин маҳрум этмоқчи…

Телевизор қаршисидаги юмшоқ оромкурсида аёл ўтирар, диққат билан ўйинни томоша қиларди. Тикилишга тикиларди-ю, кўзлари гўё ҳеч нарсани кўрмасди…

Ниҳоят футбол тамом бўлди. Соат миллари саккизни кўрсата бошлади. Аёл ўрнидан қўзғолди-да, дераза ёнига келди. Ташқарида одамлар анча камайиб қолибди. Бундан икки соат аввал кўча ўткинчиларга тўлиқ эди…

Аёл яна ортига қайтиб телевизор қаршисига ўтирди.

— «… Ўз уйининг рўпарасидан топилди. Ўнида киллер ташлаб кетган тўппонча. Қотил иш битгач, ўлган-ўлмаганини текшириб кўриш ниятида икки-уч бора унинг орқа миясига қараб ўқ узган. Натижада марҳум «Тез ёрдам» машинаси етиб келгунча жон берган…»

Аёл экрандаги қонга бўялган каллани кўрди-ю, қотиб қолди.

— Илтимос, кимда-ким жасадни таниган бўлса, бизга албатта қўнғироқ қилсин!..

Аёл шоша-пиша телефон гўшагини кўтариб, экранда ёзилган рақамни терди.

— Алло, бу иккинчи бўлимми?

— Ҳа.

— Илтимос, Сергей Михайловни чақириб берсангиз!

— Уни ким сўраяпти?

— Рафиқаси.

— Узр, у жойида йўқ.

— Қаерда?

— Кетган.

— Анча бўлдими?

— Уч соатлар олдин.

— Қаерга кетди, айтолмайсизми?

— Билмайман.

— Кетаётиб бирор нарса дегандир, ахир?!.

— Айтган. Шунчаки хайрлашган.

— Кечирасиз, раҳмат!..

Аёл қайтиб жойига ўтирди.

Йўқ… У эмас… Наҳотки?.. Бўлиши мумкинмас… У бошқа одам, ҳа… Бошқа…

Аёл яна гўшакни кўтариб дугонаси Софьяга қўнғироқ қилди.

— Алло, Софья!

— Ким бу?

— Бу мен, Татьяна Михайлова!

— Ҳа, сенмисан? Тинчликми?

— Сергей мабодо сизларникида эмасми?

— Йўқ, нимайди? Ишдан қайтмадими ҳали?

— Йўқ.

Софьянинг тўрт боласи бор. Тўполон кўтаришаётган бўлишса керак, гап орасида уларни тинчлантирган бўлди-да, давом этди:

— Менга қара, анча бўлдими?

— Бир ярим соатлар бўлди-ёв!

— Тез-тез шунақа кеч келиб турадими эринг?

— Э, бунинг нима алоқаси бор ҳозир?!

— Жуда бор-да!.. Балки, бошқасини топиб олгандир?

— Оббо, яна бошладингми?.. Бўпти, яхши қол!..

Таня гўшакни жойига қўйиб ётоғига йўл олди.

* * *

— «Дўкон» бекати!.. Ҳурматли йўловчилар, тезроқ тушинглар!..

Эркак қўлидаги гулдастани маҳкам ушлаганча салондаги одамларни турта-турта автобусдан тушди. Тушди-ю, илдам қадамлар билан уйи томон юриб кетди…

Уй рўпарасига келиб бирдан тўхтади. Нимадир эсига тушган кўйи бирпас тек туриб қолди. Сўнгра юз тузилишини бирдан ўзгартириб, худди кайфияти аълодек зиналардан кўтарила бошлади…

У эшикни ўз калити билан очди. Йўлакда хотини уёқдан-буёққа бориб келар, негадир асабий эди.

Эркак кира солиб хотинини қучди.

— Сенга нима бўлди? Мазанг йўқми?

— Мен?.. Й-йўқ… Кел, пальтонгни ечиб қўяман!..

Аёл эрининг эгнидаги пальтони ечиб қозиққа илгач, маҳкам елкасидан қучиб юзлари билан ишқалана бошлади.

— Яна чекибсан-а? — деди димоғига урилган сигарет ҳидидан афтини бужмайтириб. Эркак эса, жавоб бериш ўрнига хоналарга кўз югуртирди.

— Болалар қани?

— Бувисиникида… Йўқ, менга жавоб бер, чекдингми яна ишхонада?

Эркак бир муддат каловланиб қолди.

— Йўқ… Чекканим йўқ.

— Унда нега сендан тамаки ҳиди келаяпти?

— Автобус тиқилинч экан. Балки, биронтасига тегиб кетган бўлсам…

— Алдаяпсан. Сен ишхонада чекмайман деб сўз бергандинг-ку!..

— Ахир… Мен…

— Серёжа, ёлғон гапириш сенинг қўлингдан келмайди. — кулди аёл.

— Тўғри айтасан, келмайди…

Сергей секин ҳожатхонага кирди…

Хўш, ташқарига чиқиб келиш учун қандай баҳона топса бўлади?.. Ҳа-а, бўлди!..

У чўнтагидаги сигарет қутисини олди-да, ичидаги сигаретларнинг ҳаммасини эзғилаб-эзғилаб унитазга ташлади ва устидан сув қуйиб юборди…

Ана энди ҳаммаси жойида. Баҳона тайёр.

— Таня, уйда сигарет бормиди? — ҳожатхонадан чиққач, ҳеч нарса бўлмагандек сўради Сергей.

— Йўқ, қолмаган.

— Унда мен югуриб дўконга чиқиб келаман…

Хотини индамади. У апил-тапил пальтосини кийиб ташқарига чопди…

Кўчада одамлар сийрак. Сергей тўппа-тўғри автобус бекатига борди. Ўша ерда телефон-автомат бор эди.

Гўшакни кўтариб керакли рақамни тераркан, оғир уф тортиб қўйди.

— Бу менман! — деди у гўшакдан таниш овозни эшитгач.

— Кимсан?

— Михайловман.

— Э, ҳа-а!.. Демак, ўйлаб кўрибсан-да!

— Йўқ, ўйлаб кўрмадим.

— Унда нега қўнғироқ қилаяпсан?

— Ўзим… Шунчаки…

— Унда эшит, биз эртага етиб борамиз. Ҳаммасини ўшанда ҳал қиламиз. Ў айниб қоласанми?

— Айнимайман… Лекин…

— Бунақа найрангларингни йиғиштир, билдингми? Бўлмаса, тўғри уйингга кириб боришимиз ҳам мумкин. Мени биласан-ку!..

— Нимага?.. — Сергей ранги ўчиб бирпас жимиб қолди. — М-мен сизларни уйимга таклиф этганим йўғиди чамаси.

— Бизни таклиф қилиб ўтириш шарт эмас. Ўзимиз кириб бораверамиз.

— Йўқ, йўқ… Яхшиси… Бўпти, ўша айтган жойингизга ўзим чиқаман.

— Мана бу бошқа гап. Эртага, ўша уйнинг орқасида учрашамиз!..

Сергей гўшакни қўйди-да, уйига қайтди.

— Сигарет олдингми? — ичкарига кириб пальтосини ечиб улгурмай сўради Таня.

— Нима?.. — ўйчан қиёфада хотинига боқди Сергей. — Ҳа-а… Сигаретми?.. Йўқ, олмадим. Пулим эсдан чиқибди…

Кечаси эри ухлагач, Таня секингина ўрнидан туриб йўлакка чиқди ва эрининг пальтосини титкилаб кўрди. Не кўз билан кўрсинки, пальтонинг ҳамма чўнтакларида пул бисёр эди…

*  *

— Марҳамат, — деди швейцар эшикни очаркан. — Ҳов анави зиналардан юқорига кўтариласиз.

Татьяна зиналардан кўтарила бошлади. Эшик эса, ўз-ўзидан ёпилди. Ичкари офис эди. Хоналар европача таъмирланган.

— Сиз айнан бизни танлаганингиз учун жуда миннатдормиз. — деди уни кутиб олган референт..

— Ҳа, газетадаги эълонни ўқиб қолгандим. — деди Таня. — Фол очиш масаласида келгандим.

— Жуда яхши. Сиз адашмабсиз. Албатта ёрдам берамиз. Фақат… Фамилиянгизни айтсангиз.

— Нега?

— Ие, сиз билан шартнома тузишимиз лозим.

— Бўпти, фамилиям Михайлова.

— Исмингиз?

— Татьяна.

— Хўш, нима истайсиз? Эрингизни қайтармоқчимисиз, ё бошқани ўзингизга иситиб олмоқчимисиз? Балки, учинчи кўз очтириш ниятидадирсиз?

— Мен… Эрим ҳақида ҳамма нарсани билиб олмоқчиман.

— Ўтмишими, ё ҳозирги кундаги маълумотларними?

— Ҳозирги кундаги.

— Агар бир марта фол очирмоқчи бўлсангиз йигирма беш, уч мартаси йигирмадан, агар улгуржи фол очсак, ҳар бири учун ўн беш доллардан тўлайсиз.

— Улгуржи деганингиз нимаси?

— Бу шундай нарсаки, эрингиз ҳақида сиз истагандан ҳам кўпроқ маълумот берилади.

— Келажаги тўғрисида ҳам фол очасизларми? — Таня ҳақиқатан қизиқиб қолганди. Шунинг учун ҳаммасини бирдан билгиси келарди шу тобда.

— Албатта, — кулди референт. — хизмат ҳақи ўн доллар бўлади.

— Унда менга келажаги ҳақидаям фол очасиз.

— Яхши, боринг, олтинчи кабинетга киринг!

— У ерда нима қиламан?

— Ие, ўша ерда сизга фол очиб берадиган жодугар аёл Амалия Ли ўтирибди. Бораверинг!..

Татьяна референт кўрсатган йўлак бўйлаб бориб олтинчи кабинетга кирди. Ҳақиқатан ичкарида жодугар ўтирган экан.

— Агар тижоратингни кучайтириш мақсадида келган бўлсанг, фол очмайман. — дея афтини бужмайтирди фолбин.

— Нима учун? — қизиқсиниб сўради Таня.

— Чунки, биттасини пулини кўпайтиришга жоду қилгандим. Аҳмоқ нимадир қилган-у, ҳамма пулини бой бериб қўйган. Кеча мен билан уришишга келибди…

— Йўқ, мен бошқа масалада келдим. — кулди Таня.

— Нима масалада?

— Эрим ҳақида барча нарсаларни билиб олмоқчиман.

— Ўн беш доллар. Қани, қўлингни бер-чи!

Таня қўлини узатди.

— Ҳм-м… Ҳаммаси кўринаяпти…

— Нима кўринаяпти?

— Иккита боланг бор. Сен кўпроқ санъатга қизиқаркансан.

— Йўқ, санъатга алоқам йўқ.

— Унда адабиётга алоқанг бўлса керак.

— Ҳа, филология куллиётини тамомлаганман.

— Эринг ўзингдан тўрт ёш катта. — давом этди фолбин. — У ё милицияда, ё ҳарбийда ишлайди. Лекин форма кийиб юрмайди. Шундайми?

— Ҳа, у солиқ полициясида ишлайди.

— Яна нималар дея оласиз у ҳақида?

— Эринг сенга хиёнат қилаяпти. Ишдан кеч қайтади. Уйдан ё нон, ё сигарет баҳонасида тез-тез кўчага чиқиб кетиб қолади. Тўғри топдимми?

— Аслида нимага чиқиб кетади? Шуни айтинг!

— Албатта ўйнашига қўнғироқ қилиш учун. Ахир, уйдан туриб қўнғироқ қилмайди-ку!

— У аёлнинг исми нима?

— Э, бу алоҳида пул туради.

— Тўлайман. Фақат сиз айтинг исмини!

— Унда оловнинг ёнига борамиз, юр!

Фолбин хона бурчагидаги ёниб турган шамлар рўпарасига борди-да, ўзини уёқдан-буёққа ташлаб тебрана бошлади. Тебраниш асносида кимларгадир шивирлаб қўярди.

— Айт, менга исмини айт!.. Тезроқ айт!..

Татьяна ҳам унинг ҳаракатларига беихтиёр жўр бўлган кўйи лабларини қимирлатиб-қимирлатиб қўярди. Ниҳоят фолбин тебранишдан тўхтади.

— Уф, чарчадим. — деди у Татьянага ўгирилиб.

— Исми нима экан? — сўради Татьяна ундан сабри чидамай.

— Ира… балки Олядир… Балки Света… Ишқилиб, шулардан биттаси…

— Ахир… Мен қайси бири эканини қандай аниқлаб оламан. Аниғини айта қолсангиз-чи!

— Жоним, буям алоҳида пул туради.

— Хўп, қанча?

— Қирқ доллар.

— Опажон, менда бунча пул қолмади.

— Қанча қолди?

Татьяна сумкачасини ковлаб ичидан ўн икки доллар чиқарди.

— Мана, ўн икки доллар қолибди.

— Яхши, мен сенга у аёлдан қандай халос бўлиш йўлини ўргатиб қўяман.

— Нима қилишим лозим? — йиғлагудек бўлиб фолбинга умидвор термулди Татьяна.

— Кечаси ой чиққандан кейин эрингнинг соч толасидан бир-иккитасини билдирмасдан қирқиб оласан. Кейин кўкраги… Ишқилиб қаерида тола бўлса ҳаммасидан оласан.

— Кейин-чи?

— Эрталаб ўша сочларни оласан-да, ёқасан. Кулини тўплаб эрингнинг ва ўша аёлнинг овқатига сепиб қўясан.

— Вой, мен унинг кимлигини билмасам, қандай сепаман?

— Боя айтган исмларнинг бирини танлайсан-да!..

Татьяна шундан ҳам бироз енгил тортгандек бўлди ва уйига қайтди…

* * *

— Мен сигаретга чиқиб келаман. — деди Сергей имкони борича хотинининг кўзларига тик боқмасликка интилиб.

— Дўконлар ёпилиб бўлди-ку!

— Анави киоскдан оламан.

— Нега?

— Айтдим-ку, сигаретим тугабди, деб!

Татьяна ҳеч нарса демади. Фақат балкондаги ахлат идишига ишора қилди.

— Ахлатни олиб чиқиб кет!

— Бўпти!

Сергей шоша-пиша кийиниб, қўлига ахлат тўла челакни олди-ю, кўчага чопди. Белгиланган ерда чет эл машинаси, ёнида уч нафар барваста йигитлар туришарди. Сергей уларга яқин бориб салом берди. Йигитлардан бири Сергейнинг елкасидан тутди.

— Хўш, бир қарорга келдингми?

— Йўқ.

— Ие, бу нимаси? У ҳолда ўзингга жабр қилиб қўясан-ку!..

— Айтдим-ку, йўқ! Сизлар айтган иш ҳеч қачон бўлмайди.

— Э, йў-ўқ, — совуқ тиржайди йигит. — сенинг оиланг бор. Пулинг йўқ бўлсаям хотининг хотинлигини қилаверади. Бизда эса, ўйнашлар. Улар пулсиз ҳатто гаплашишмайди ҳам…

— Вей, жа ҳаддингдан ошиб кетдинг, мараз! — йигитларнинг бошқаси Сергейга яқинлашди-да, биқини аралаш мушт туширди. Сергей ихлаганча ерга энгашиб қолди. Йигитлар бўлса, кетма-кет уни тепа кетишди.

— Вей, бас, ўлдириб қўясанлар! — ниҳоят каттаси ўртага тушиб шерикларини тўхтатди. — Қара-чи, тирикми ўзи? Ҳой, тирикмисан?

Сергей индамади.

— Тирикса-ан! — деди йигитларнинг каттаси. — Билиб қўй, эртага яна келамиз. Бир қарорга кел! Йўқса, бекорга ўлиб кетасан…

Сергей ярим кечада сал ўзига келиб ўрнидан турди ва қоронғида тимирскилана-тимирскилана ахлат челакни топиб оқсаганча уйига йўл олди…

 

* * *

 

Қабулхонада одамлар кўп эди. Татьяна уларни турта-турта котибанинг рўпарасига келди.

— Сизга ким керак? — сўради котиба кулимсираб.

— Мен бошлиғингизнинг қабулига кирмоқчиман.

— Сиз Сергей Михайловнинг рафиқаси бўласиз-а адашмасам?

— Ҳа.

— Ҳозир кириб айтаман.

Орадан бир-неча дақиқа ўтиб Татьяна бошлиқнинг ҳузурига кирди.

— Хўш, синглим, хизмат? — майин жилмайиб сўради бошлиқ.

— Эримнинг устидан арз қилмоқчиман. — деди Татьяна ерга боқиб.

— Ие, Сергей нима айб қилдики, сиз арз қилишга мажбур бўлдингиз?

— У ишдан уйга кеч қайтадиган бўлиб қолган.

— Анчадан берими?

— Ҳа.

— Яхши, мен бугуноқ уни чақиртириб аниқлайман. Сиз хавотир олманг, ҳаммаси яхши бўлади!..

— Фақат… Илтимос, келганимни унга айтмасангиз!

— Айтмайман. Сиз бораверинг!..

Татьяна енгил тортиб бошлиқнинг кабинетини тарк этди…

* * *

Бу ҳам Татьяна учун етарли эмасди. Газеталардаги эълонлардан яна бир фолбиннинг манзилини топди ва ўша ерга борди. Бу сафар омади кулди. Фолбин унга ҳаммасини очиқ-ойдин айтиб берди. Эрини ёмон одамлар таъқиб қилишаётгани-ю, ўтган куни калтаклаб кетишганигача билиб олди. Фолбин бундан ташқари, ўшаларнинг аниқ манзилигача айтиб берди.

Татьяна талаб қилинган пулларни фолбиннинг қўлига бергач, айтилган манзил томон жўнади…

Излаб келган уй рўпарасида бир неча кампирлар ўтиришган экан. Ўшалардан сўради.

— Кечирасизлар, менга ўн иккинчи квартира керак эди.

— Ҳа, биламиз. — деди кампирлардан бири. — У ерда Петька Хромов яшайди. Сенга ўша йигит керакми?

— Ҳа.

— Нима ишинг бор эди унда?

— Қарзимни ундиргани келдим.

— Э, у бермайди. Яхшиси, кирмай қўяқол! У сал жиннироқ.

Татьяна кампирларнинг гапига қулоқ солмай, подьездга кирди ва ўн иккинчи квартиранинг эшигини тақиллата бошлади. Бироз ўтиб эшик очилиб, рўпарасида барваста бир йигит пайдо бўлди.

— Сенга нима керак? — совуқ оҳангда сўради йигит.

Татьяна ҳеч наса демай ичкарига кириб олди.

— Бир ўзингизмисиз? — майин овозда сўради у.

— Нимайди?.. Тўхта, кимсан ўзинг?.. Балки, кеча кабакда маишат қилгандирмиз-а?..

— Йўқ, мени танимайсиз. Мен эрим масаласида келдим.

— Эринг ким?

— Сергей Михайлов. Эсладингизми?

— Ҳа-а! — кулиб юборди йигит. — Демак, ўшанинг хотиниман дегин?.. Қара, қоматинг ёмон эмас.

Йигит ҳирс билан Татьянанинг баданларини кузата бошлади. Аёл буни сезиб турса-да, эътибор қилмай давом этди.

— Хўш, эримдан нима истайсизлар?.. Нега уни калтакладиларинг?

— Бу нарсаларга сен тушунмайсан. Яхшиси, бурнингни тиқма!

— Йўқ, мен ҳозирнинг ўзида сиз билан келишиб олишим керак. Хўш, қанча берсам, тинч қўясизлар уни?

— Пул билан эмас, бошқа нарса билан берасан! — кулди йигит тобора Татьянага яқинлашиб келаркан.

— Тушунмадим. Нима билан?

— Ўзингни гўлликка солма! Аёл нима билан бера олишини жа яхши биласан… Кел, ҳозирнинг ўзида…

Йигит Татьянага яқин келиб сонларидан ғижимлади. Аёл унинг мақсадини англади. Демак, номусига тегмоқчи…

Лекин индамай турди. Қулай пайт пойлади. Йигит уни маҳкам қучоқлаб эндигина шимининг тугмасига қўл юборганда, чоти аралаш тиззалаб юборди.

— Иҳ!!! Мараз!!! — йигит ерга энгашганча инқилларди. Оғриқ кучлилигидан сира ўзини ўнглаб ололмасди.

Татьяна эса, бамайлахотир унинг тепасига келди-да, сочидан чангаллади.

— Менга қара, яна бир марта эримни безовта қилсанг, ўлдираман ҳаммангни!..

* * *

Сергей шу куни иш жойида эди. Стол қаршисида ўтирганча қўлидаги папкага тикилар, папка устига ёпиштирилган хотинининг суратидан кўз узолмасди…

Ўтирарди-ю, нималарнидир ўйлар, баъзан нималардир деб гапириб қўярди ўзича. Буни лабларининг оҳиста қимирлаб қўяётганидан ҳам билиб олиш қийин эмасди…

Шу кўйи кечгача қимирламай ўтирди. Папка ичидаги ҳужжатларга тегмади. Хуллас, ҳеч ишга қўли бормади.

Кечқурун ўрнидан турди-да, дераза қаршисига келди. Бир дақиқалар тек туриб қолди. Сўнгра орқага қайтиб темир сандиқни очди ва ичидан ўқланган тўппончасини олди. Уёқ-буёғини айлантириб яхшилаб текширди. Ҳаммаси жойида эканига ишонч ҳосил қилгач, тўппончани чўнтагига солди. Темир сандиқни қайтадан қулфларкан, яна хотинининг суратига боқди.

— Жоним, кечир! — деди овозини чиқариб. — Шундай қилмасам бўлмайдиганга ўхшайди…

* * *

Татьяна ҳам энди қўл қовуштириб ўтира олмасди. Милиция бўлимига борди. Бошлиққа вазиятни тушунтирди. Яширинча бўлса-да, эрини кузатишга, шу баҳона калаванинг учини топишга кўмак сўради…

Милиция бўлимидан унга қўшиб жўнатилган икки нафар ходир ҳам ҳеч нарсани аниқлай олишмади. Номаълум шахслар бу гал негадир Сергей билан учрашиш учун келишилган жойга келишмади…

Шу куни кечқурун кутилмаганда телефон жиринглади. Татьяна ошхонада овқат тайёрлаш билан банд эди. Сергей югуриб йўлакка чиқди-ю, гўшакни кўтарди.

— Алло, ким бу?

— Эски танишларинг! — гўшакдан таниш овоз эшитилди. — Менга қара, нега бугун учрашув жойига келмадинг?

— Кечирасиз, мен ўша ерда эдим. Сизлар келмадинглар.

— Тўғри, хотинингнинг дастидан ҳаммаси.

— Нега энди?.. Хотинимнинг нима алоқаси бор?

— Чунки, хотинчанг бугун сенга билдирмай милициядан одам олиб келган ўша ерга ва бизни қўлга олмақчи бўлган.

— Бўлиши мумкинмас…

— Бўпти, учрашув индинга қолдирилади. Худди ўша ерда.

— Йўқ, мен индинга бора олмайман. — деди Сергей бўшашиб. — Ишларим кўп.

— Бизни сенинг ишларинг қизиқтирмайди…

Татьяна ҳаммасини англаб етди. Гарчи эшитмаган бўлса-да, эрининг ҳаяжонидан, асабийлашаётганидан билдики, яна ўша бандитлар таъқиб қила бошлашди.

— Жоним, айтсанг-чи, — эрининг бўйнига осилиб ялина бошлади Татьяна. — улар ўзи ким? Нима исташаяпти сендан?.. Наҳотки, сени жондан севгувчи хотинингдан яширсанг?..

Сергей бироз сукут сақлаб олгач, Татьянанинг юзидан ўпди.

— Энди яшириб ўтирмайман. — ниҳоят тилга кирди у. — Улар мафиозлар. Мен шаҳар солиқ полициясига ўтган кунимданоқ орқамдан тушишган. Кўнгилчанлигимдан фойдаланмоқчи бўлишаяпти.

— Ахир, нима исташаяпти ўзи?..

— Ўғирлик қилишимни талаб қилишаяпти… Мен тушаётган солиқларни банкнинг ўзида нақд пулга айлантириб, кейин улар билан бўлишиб олишим керакмиш. Албатта уч қисми уларга, бир қисми менга…

— Нима, шунча катта пулми?

— Миллионлаб пуллар…

— Хўш, энди нима қиламиз? — сўради Татьяна безовталаниб. — Қандай қилсак, у ярамаслардан қутуламиз?..

— Мен уларни ўлдираман. — ишонч билан чўнтагидаги тўппончани чиқарди Сергей. — Шундан бошқа йўл йўқ…

— Йўқ, бундай қилмайсан. — деди Татьяна. — биз ишхонангдагилардан кўмак сўраймиз…

 

* * *

 

Ҳаммаси режа бўйича ташкил этилди. Солиқ полициясининг ходимлари бир томон, милициядагилар бир томон бўлиб бандитлар учрашишни кўзлаган ерга етиб келишди. Сергей эса, ҳеч нарса бўлмагандек, эски, ташландиқ уй рўпарасида турарди. Унга кўзи тушган бандитлардан учтаси яқин келишди-да, чўнтакларини титкилаб тўппончани олиб қўйишди.

— Оббо сен-эй, — хохолаб кулди улардан бири. — ҳали бизни ўлдириш ниятида келган экансан-да!?. Қани, ўлдирмайсанми?

— Мен ҳеч кимни ўлдирмоқчи эмасман. Шунчаки… Ўзимни ҳимоя қилиш учун олиб чиққанман…

Бандитлар Сергейнинг икки қўлини қайириб уй ичкарисига етаклашди.

— Юр, сени «катта» кутиб турибди. Қимирласанг, пешонангдан дарча очиб қўяман!..

Шу тобда дарахтлар ортида яшириниб турган милиционерлар автоматларини қўлтиқлаганча уларга қараб чопишди…

Бир зумда ҳаммаёқ тўс-тўполон бўлиб кетди. Ўқларнинг чийиллаши, саросимага тушиб қолган бандитларнинг асабий қичқириқлари бутун кўчани тутди…

Энг асосийси, Сергей балолардан халос бўлди. Бандитларнинг барчаси қўлга олинди. Татьяна эса, шу кечаси уйда ўтириб Сергейдан солиқ полициясидан кетишини талаб қиларди…

* * *

— Мен Михайловнинг олдига келгандим. — эшик олдида турган соқчига ҳужжатини кўрсатди Татьяна.

— Қайси Михайлов?

— Тўртинчи бўлимдаги ҳисобчи.

— Ҳа, уми?.. Афсуски, ичкарига сизни кирита олмайман.

— Нега?

— Чунки, бу ер ўта махфий объект ҳисобланади. Раҳбарлар рухсат беришмайди.

— Унда ўзини чақириб беринг!

— Яхши, кутиб туринг!

Орадан бир неча дақиқа ўтиб-ўтмай, Сергейнинг ўзи ташқарига чиқди. Янги ишга ўтгани учунми, ё бандитлар таъқибидан қутулгани учунми, ишқилиб, ранги тиниқ, юзларида табассум эди…

Татьяна унинг елкасига бошини қўйганча бир муддат жим туриб қолди. Севинганидан бўлса керак, кўзларидан тирқираб ёш оқарди…

Шу кўйи бирпас сукут сақлаб олгач, у эрининг қучоғидан чиқиб ўзи билан олиб келган сомсаларни сумкадан чиқариб олди.

— Эҳ, меҳрибонгинам! — дея кулиб қўйди Сергей. — Мен яхши кўрган карамли сомса пиширдингми?

— Ҳа, сен бундан буён уйга кеч келмаслигинг учун… Ё кеч келасанми яна?..

Сергей жавоб бермади. Ўрнига хотинининг лабларидан оҳиста бўса олди, холос.

— Раҳмат сенга!

— Нима учун?

— Сомсалар учун.

— Фақат сомсалар учунми?

— Йўқ… Бу дунёда сенинг борлигинг учун… Ва карамли сомсани мазали қилиб пишира олишинг учун!..

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 74 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Апрель 2019  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2019