WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Июнь » 9 » “Мафтунингман-2” кастингини Турғун Азизов ва Клара Жалиловалар ўтказишди

ПОИСК / IZLASH:

21:01
“Мафтунингман-2” кастингини Турғун Азизов ва Клара Жалиловалар ўтказишди
Албатта, барчамиз учун қадрдон бўлиб қолган "Мафтунингман” кинофильми номини эшитишимиз биланоқ юзимизга беихтиёр табассум югуради. Салкам 60 йил аввал яратилган ушбу бебаҳо санъат асари ҳозиргача ўзбек киносининг ноёб дурдоналаридан бири ҳисобланади. 

Соф севги-муҳаббатни, ўзбекона беғубор самимиятни, бир биридан қизиқарли эпизодларни ўзида мужассам этган бу мусиқий кино асардаги машҳур иборалар ва қўшиқлар қалбимиздан чуқур ўрин олган.  

Клара Жалилова, Турғун Азизов, Аббос Бакиров, Наби Раҳимов, Раъно Ҳамроқулова, Санъат Девонов каби буюк истеъдодлар рол ижро этган "Мафтунингман” кинофильмини такрор ва такрор кўрсакда, зерикмаймиз. 

Шундай мулоҳазалар билан "Dono Productions” кинокомпанияси ҳам шундай улуғ, машаққатли ва масъулиятли ишга, яъни "Мафтунингман-2” кинофильмини яратишга яхши ниятлар билан қўл урди. 

Телеканаллар ва интернет сайтларида эълон қилинган ишчи номи "Мафтунингман-2” кинофильми учун кастинг ўтказилиши ҳақида аввал хабар бергандик.

Кастингнинг биринчи босқичи 7 июнь санасида Тошкент шаҳрида бошлаб юборилди. 8 июнь санасидаги кастингга  "Мафтунингман” фильми юлдузлари - Ўзбекистон халқ артисти, профессор Турғун Азизов ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалиловалар "Мафтунингман” филмини суратга олиш жараёнлари, бу фильмга қандай келиб қолганлари ҳамда янгитдан қўл урилган "Мафтунингман - 2” фильмига ўз муносабатини блдирди.

Турғун Азизов:
— Ўшанда 22-23 ёшларда эдим. Театр билим юртини тамомлагач, актёр сифатида ўз фаолиятимни бошлаган эдим. Ҳар куни трамвайда иш жойим,  Ҳадрада жойлашган театрга қатнардим. Бир куни трамвайда кетаётсам, нотаниш киши менга узоқ тикилди. Сўнг бекатида туша туриб менга: "Театрдан нечада бўшайсан? Репетициядан сўнг менинг олдимга, Шайхонтоҳурдаги киностудияга бир кириб кетгин, мен Йўлдош ака бўламан" деди. Ҳайрон бўлиб, "ҳа майли" деб жавоб бердим. Репетициядан сўнг, театрдаги раҳбаримнинг мени йўлдан қайтаришига қарамай, киностудияга йўл олдим. Борсам, рақс саҳнаси декорацияси тайёр, фильмдаги ҳамроҳим ҳам ўша ерда экан. Менга сценарийни беришди. Бир оз тайёрлангач, суратга олиш ишлари бошланди. Ролимни ижро этгач, уйга қайтдим. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, мени ролга тасдиқлашгани ҳақида хабар қилишди. Аммо театрдан менга рухсат беришмади. "Уларга сен керак бўлсанг, сенинг вақтингга қараб ишлашсин, бу театрдаги ижодингга ҳалал бермасин" дейишди. Йўлдош ака бу шартга кўниб, мен билан кундузи, театрдан бўш вақтимда ишлайдиган бўлди. Вилоятларда суратга олиш ишлари бошланганда, мени эрталаб 4 яримда вилоятларга газета, журналлар тарқатадиган почта самолётда вилоятга етказишарди. Кечки 5 ларда яна ўша самолётда Тошкентга учардим. Чунки соат 21:00 да спектаклим бошланарди. 

Яна бир нарсани айтиб ўтишим керак, мен ҳаётимда қўшиқ куйламаганман. Шу сабабли менга баретон овозли Насимжон Ҳошимовни бириктиришди. Фильмдаги қўшиқларим Насимжон аканики. Ҳа, шу сабабли бир қизиқ холатга ҳам тушиб қолганман. 1958 йилда ижодий сафар билан Москвага борганмиз. Бўш вақтимда Москва дўконларида юрсам, бир киши менга қарадида атрофидагиларга русчада "Ўртоқлар, қаранглар, бу гастролга келган "Мафтунингман" фильми қаҳрамони-ку. Унинг овози шунақанги ажойиб-ки..." деб қолди. Яна атрофига одамларни йиғиб, мени қуршаб олишди. Ўшанда ҳозир ашула айтиб бер, деб қолишмасинда деб юрак ҳовучлаб турганман (кулади).

Клара Жалилова: 
— Афғонистондан Хиёл исмли қўшиқчи келиб, ёшлар орасидан бўлажак қўшиқчиларни саралаган. Овозим ва кўринишим унга манзур келиб, мени танлаб олган. Шундан сўнг қўшиқчи сифатида ижодимни бошлаганман. "Мафтунингман” фильми суратга олинишидан анча аввалроқ мен яхшигина танилиб қолгандим. Лекин Йўлдош Агзамов мени бўйи паст ва жуда озғин деб фильмга олишни истамаган. Анчагача сўзида қатъий туриб олган. Ростдан ҳам бўйим паст, жуда озғин эдим. "Дўппи тикдим" қўшиғининг муаллифи Мутал Бурхонов эса қўшиқни айнан Клара учун ёзганман деб хархаша қилган. Охири Йўлдош ака мени қабул қилишга рози бўлган. Оёғимга баланд пошна, устимга қават-қават либос кийдириб суратга олиш ишларини бошлаб юборишган.

Турғун Азизов ва Клара Жалилова "Мафтунингман-2” фильмини суратга олиш жуда яхши ва эзгу иш эканлигини таъкидлашди. Яна фильмни суратга олишда кўпроқ замонавийликка эътибор қаратишни айтиб, ижодкорларга омад, ишларининг ривожини тилаб оқ фотиҳа беришди.

Шундан сўнг улар кастингда ўз навбатини кутаётган иштирокчилар чиқишларига холис баҳо беришди.

Эслатиб ўтамиз, фильм кастинги 15 июнга қадар давом этади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 185 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016