WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9878]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1809]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [504]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3432]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6121]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [83]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10643]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1326]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [226]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2408]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3042]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5038]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [426]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [679]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [143]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [48]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 25
Гостей: 24
Пользователей: 1
iphone

Kun faolllari:
martinhi4, shawnfd11, deannays16, kenyara69, cynthiank2, nicholaskl69, rosenu4, samlaf, blumweino, attaigo
Главная » 2020 » Октябрь » 20 » Мактаб раҳбарияти ўқитувчилардан конспект талаб қилишга ҳақлими? (+видео)

ПОИСК / IZLASH:

09:16
Мактаб раҳбарияти ўқитувчилардан конспект талаб қилишга ҳақлими? (+видео)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги залида Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда халқ таълими тизимига доир бир қатор саволларга жавоб берилди, деб ёзмоқда ЎзА.

– Мактабларда дарсликларни ижарага беришда аҳолининг ижтимоий заиф қатламларида имконият йўқлиги инобатга олинадими?

– Албатта, инобатга олинади. Ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар умумтаълим мактаби кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади. Бу "Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги низомда белгилаб қўйилган.

– Нима сабабдан мактаб дарсликлари ўқувчиларга ижара асосида берилади?

– Бунинг сабаби ота-она дарсликни кўчадан харид қиладиган бўлса, бу унга жуда ҳам қимматга тушади, биргина таълим тили рус тилида бўлган 4-синф тўплам дарсликларнинг баҳоси очиқ савдода 299 630 сўмни ташкил қилса, кутубхонада ушбу тўплам дарсликнинг баҳоси 24 200 сўм бўлиб, 12 баробарга арзон саналади. Шуни қайд этиш лозимки, дарслик ижараси кутубхона жамғармаларидан ихтиёрийлик асосида амалга оширилади.

– Бизнинг мактабда синф хоналарни йиғиштириш учун ота-оналардан пул йиғилади. Мактаблар фаррошлари зиммасига синф хоналарни йиғиштириш кирмайдими?

– Синфхоналарни ўқувчилар навбатчилик асосида тозалаши тавсия этилади. Жойларда эса баъзи ота-оналар фарзандлари синфхонани йиғиштиришини хоҳламагани учун фаррош ёллаб унга синфхонани йиғиштириши учун қўшимча маблағ тўлаш ҳоллари кузатилади. Яна шуни айтиш жоизки, болаларнинг ўзларининг орқасидан синфини йиғиштириши учун навбатчилик ташкил қилиши ҳам болада ўзига хос тарбияни шакллантиради. Бу эса болага ўзи ўтирган жойни тоза ва озода сақлаш, бировнинг меҳнатини қадрлашни ўргатади. Шу сабабли болалар дарслардан кейин синфхонани йиғиштириш учун навбатчилик ташкил этиши мақсадга мувофиқ саналади.

Шу ўринда мактабларда фаррошлар учун ажратилган штат бирлиги Биноларнинг фойдаланиладиган ички қисми, шу жумладан хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, фаоллар зали ва спорт зал ҳамда ўқув синфлари майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 350 квадрат метр тозалаш майдони учун 0,5 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.

Мактабда машғулотлар иккинчи сменада ҳам олиб борилганда, ушбу сменадаги ўқувчилар фойдаланадиган ҳар 350 кв.м. тозаланадиган майдон учун қўшимча 0,25 бирлик, узайтирилган кун гуруҳи мавжуд бўлганда эса, гуруҳга қатновчилар фойдаланадиган ҳар 350 кв.м. тозаланадиган майдонга 0,5 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда фаррош лавозими киритилади.

– Барча мактаблар очилган тақдирда онлайн ўқиш тўхтатиладими? Ёки хоҳлаган ота-она боласини онлайн ўқитишни давом этса буладими?

– Бутун дунёдаги сингари юртимизда ҳам пандемия ҳали барқарорлашгани йўқ. Шу сабабли гибрид шаклдаги таълим ҳали давом этади. Яъни фарзанди саломатлигидан хавотир оладиган, уйдаги карантин ҳолати яхши бўлмаган ота-оналар фарзандларини масофавий шаклда таълим олишни давом эттиришлари мумкин. Бугунги кунда Республикамиздаги 1 минг 8 та мактабдан 9 минг 990 таси яъни 99,8 фоизи тўлақонли равишда ишламоқда. Ўқувчилардан 4,5 млн. нафари, яъни 72 фоиз анъанавий, қолган 1,7 млн нафари, яъни 28 фоиз онлайн шаклда таҳсил олмоқда.

Ўқувчиларнинг масофавий шаклда таълим олиши бекор қилинган тақдирда ҳам бугун Онлайн мактаб лойиҳаси узатилаётган телеканаллардан қўшимча таълим олиш учун фойдаланиш кўзда тутилган, бу эса ҳудудлардаги кўпчилик мактаблардаги ўқувчиларга сифатлироқ қўшимча таълим олиш учун имконият беради.

Албатта, бундай ўзгаришлар бўйича вазирлик томонидан ўз вақтида расмий ахборот берилади.

– Ўғлим 6-синфда ўқийди. Унга янги тарбия фанининг дарслиги ҳалиям берилмади, унинг электрон нусхасини қаердан олса бўлади?

– Пандемия шароитида мактабларда биринчи чорак давомида "Тарбия” фани вақтинча ўтилмаслиги тавсия этилган 6 та фанлар қаторига киритилган фанлардан бири саналади. Ушбу фанлар ўқитувчилари мактабларда санитария нормаларини таъминлашга қарашмоқдалар ва уларнинг ойликлари сақланган. Фан бўйича дарслар вақтинча ўтилмаётгани боис, ўқувчилар ҳам баҳоланмайди. Ушбу фан бўйича дарслар бошлангунига қадар барча ўқувчиларга дарсликлар етказилиши таъминланади.

Бугунги кунга қадар "Тарбия” фани учун 1-, 2-, 3-, 4-синф дарсликлари ўзбек тилида тайёрланиб, умумий ўрта таълим мактабларига тарқатилган. 5-9-синф дарсликлари босқичма-босқич тайёрланиб, мактабларга етказилмоқда.

7 та тилда тайёрланаётган "Тарбия” фанини ўқитишда анъанавий мазмун, мақсад ва моҳият, шунингдек янги ёндашув ҳамда 21-асрнинг илғор педагогик технологиялари ҳисобга олинган. Юқори сифатли, ўқувчилар учун қизиқарли, ҳаётий вазиятларни енгиб ўтишга хизмат қиладиган кўникмаларни шакллантирадиган дарсликларни яратиш қўшимча ижодий жараён ҳамда вақтни талаб этмоқда.

Айтиш жоизки, пандемия давридаги ноқулайликлар туфайли дарсликларни ўз вақтида чоп этиш ва етказиш муддати узайтирилган. Тайёр бўлган дарсликлар электрон шаклда юртдошларимизга тақдим этилмоқда. Шунингдек, интернет тармоғининг www.tarbiyam.uz доменида ўқувчилар, ўқитувчилар ва кенг жамоатчиликка мўлжалланган, ўқув-методик ресурслар жой олган махсус веб-сайт ҳам ишга туширилган.

"Тарбия” фани бўйича ўқитувчилар учун яратилган тақвим-мавзу режалар 7 тилда Республика таълим марказининг электрон ресурсларига жойлаштирилган.

Шунингдек, бошланғич синф ўқитувчилари учун методик қўлланма ва "Тарбия фанини ўқитиш технологияси” методик қўлланмаси ҳам нашрга тайёрланмоқда.

Республика таълим маркази томонидан ўқитувчиларнинг "касбий ривожлантириш” лойиҳаси доирасида дарслик муаллифлар жамоаси билан биргаликда 1-9 синф "Тарбия” дарсликлари учун ўзбек ва рус тилларида жами 19 та видеодарс ўзбек ва рус тилида тайёрланди.

Тасвирга олинган материаллар Onlayn maktab (Eurosport) каналида телевидение орқали эфирга узатилди ва Республика таълим марказининг расмий Youtube ва телеграм каналларига жойлаштирилди.

Дарсликларга қўшимча манба сифатида янги мавзуларга оид видеороликлар тайёрланди ва юқори синф дарсликларига QR-кod қилиб киритилди.

– Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига биноан 2020 йил 1 декабрдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги фанлардан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест режими жорий қилинаётган экан. Бу сертификатлар ўқитувчилар учунми ёки абитуриентлар учун?

– Мазкур қарор абитуриентларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тест синовини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган бўлиб, абитуриентларга қулайлик яратиш учун мўлжалланган. Шу билан биргаликда маълум фанлардан келгусида ўқитувчилар учун ҳам миллий сертификация тизими жорий этилиши, ундан ўтган ўқитувчилар учун эса қўшимча устамалар берилиши режалаштирилган.

– Мактаб раҳбарияти ўқитувчилардан конспект талаб қилишга ҳақлими, бекор қилинмаган бўлса электрон шаклдаги конспектлар ҳам ҳисобга ўтадими?

– Бугунги кунда ўқитувчилар учун синф журналидан бошқа барча турдаги ҳужжатларни юритиш бекор қилинган. Конспект ҳам шулар жумласидан. Конспектни ёзма тарзда ҳам, электрон тарзда ҳам талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Бундай талаб "Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида” қарорида белгилаб қўйилган. Қарорга мувофиқ, ўқитувчи фақат синф журналини юритади.

Айтиш жоизки, сўнгги 3 йил давомида ўқитувчилар томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони 7 дан 1 тагача камайтирилди. Бу ўқитувчиларимизга ўз вақтларини ўқувчилари ва ўзлари устида ишлашлари учун имкон яратди.

Агар ҳурматли ўқитувчиларимиздан ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш каби ҳолатлари кузатилаётган бўлса, Халқ таълими вазирлигининг 71 202 0909 ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

– Халқ таълими вазирлиги томонидан бир нечта дарслар, хусусан расм дарси ҳам ўтилиши бекор қилингани ҳақида эшитгандим. Бироқ қизимнинг мактабида ўқитувчи расм дарсида болаларга бир неча бетдан конспект юритишини талаб қилмоқда. Шу тўғрими?

– Бу талаб нотўғри! Ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланган таълим муассасаларида вақтинчалик дарс машғулотлари ўтилмаслиги тавсия этилган 6 та фан (жисмоний тарбия, мусиқа маданияти, тасвирий санъат ва чизмачилик, технология, ЧҚБТ, тарбия) ҳақида маълум қилгандик. Халқ таълими вазирлиги томонидан ушбу фанлар бўйича мавзулар синф журналида (электрон журналда ҳам) юритилмаслиги ва баҳоланмаслиги қатъий белгиланган.

Мазкур фанларни расман ўқишга рухсат берилган кундан эътиборан, синф журналларига тақвим-мавзу режага мувофиқ ёзилади. Бунда, ушбу фан ўқитувчилари томонидан ҳам мавзулар тиғизлаштирилган (мавзуларни қўшиб) ҳолда синф журналларига ёзилади.

Брифингимиз сўнгида яна бир янгиликни эълон қилмоқчимиз. Халқ таълими вазирлиги фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш бўйича яна бир янгиликка қўл урди.

Facebook ижтимоий тармоғида халқ таълими тизими фаолиятига оид мурожаатлар турли гуруҳларда чиқаётганлиги боис уларнинг барчасини қамраб олишнинг имконияти бўлмай қолмоқда. Шу боис бугундан бошлаб, Халқ таълими вазирлиги Facebook тармоғидаги энг биринчи ва оммабоп ўзбек гуруҳларидан бўлган "Maslahat.uz” билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда.

Эндиликда Facebook фойдаланувчилари халқ таълими тизимига оид барча мурожаатларини ушбу гуруҳга ўзбек ва рус тилларида жойлаш орқали ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олишлари мумкин бўлади. Бунда «Maslahat.uz» гуруҳи Facebook фойдаланувчилари ҳамда вазирлик ўртасида ўзига хос платформа вазифасини бажаради.

Мурожаатлар халқ таълими тизимидаги мутасадди ходимлар, зарур ҳолларда вазирнинг шахсан ўзи томонидан тезкорлик билан кўриб чиқилиши таъминланади.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 38 | Добавил: iphone | Теги: #xabarlar, #habarlar, #newsuz, #uznews, #ahborot, #Yangiliklar, #новости, #news, #Yangilik | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020