WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6536]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [855]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [457]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2709]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4426]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8257]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [824]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2641]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [142]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [194]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [410]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1846]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2048]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4001]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [63]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [217]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 43
Гостей: 43
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, DonaldPt, sapedZes, oapedZes, gapedZes, tapedZes, vapedZes, eapedZes, xapedZes, fapedZes, mapedZes, lapedZes, capedZes, rapedZes, kapedZes, aapedZes, papedZes, wapedZes, napedZes, iapedZes, hapedZes, dapedZes, bapedZes, Titan3P, qapedZes, japedZes, yapedZes, NortonK, zapedZes, uapedZes, Entinlytelm, [Полный список]
Главная » 2014 » Июнь » 13 » Мастопатия саратоннинг илк белгисими?

ПОИСК / IZLASH:

22:05
Мастопатия саратоннинг илк белгисими?
Аёллар кўкракларида симиллаган оғриқни сезишлари билан "Ҳайз олди синдроми бошланди-ёв” дейишга одатланиб қолишган. Бироқ айнан шу ҳарактердаги оғриқ кўкрак мастопатияси касаллигининг илк белгиси бўлиши мумкин. Тўғри, ваҳима қилишга жиддий асос йўқ. Аммо кўкракдаги оғриқ, хусусан, ҳайз олди безовталиги ҳам саратон белгиси бўлиши мумкин деган ўй аёлларнинг аксариятини ташвишга солар экан. Аслида µам шундайми? Саволларга тиббиёт фанлари доктори, жарроµ-маммолог Дилобар Мирраҳимова аниқлик киритади.

Касаллик шакли

Тиббий тилда кўкрак бези дисгормонал гиперплазияси, тухумдонлар ишлаб чиқарадиган  гормонлар мувозанатининг бузилиши – мастопатия дейилади. Бунда кўкрак безида ортиқча бириктирувчи тўқималар ёки майда кистадар пайдо бўлиши кузатилади. Одатда, касалликнинг икки  кўриниши мавжуд бўлиб, улар қуйидагича фарқланади:

Диффуз мастопатия – кўкрак тўқимасида фиброз-кистоз юз бериб, дори-воситалари ёрдамида муолажа қилинади;

Тугунли мастопатия – кўкрак безларида аста-секин тугун пайдо бўлади. Тугун дори ёрдамида сўрилиб кетмаслиги боис фақат жарроҳлик амалиёти ўтказиш билан даволанади. Аксинча, кимёвий воситаларнинг таъсирида тугун ҳавфли ўсмага айланиши мумкин.

Сабаблари

Мастопатия кўкрак безининг асл касаллиги эмас, уни кўпроқ иккиламчи ҳасталик десак ҳам бўлади. Боиси касаллик келтириб чиқарувчи омиллар аёлдаги сурункали ҳасталиклар асоратида юзага келади. Бу эса кўкрак бези фаолиятига таъсир этади. Асосий ва етакчи сабаблар:

Аёл жинсий аъзоларидаги сурункали яллиғланиш – 80% ҳолларда мастопатиянинг асосий сабабчиси бўлади;

Қалқонсимон без функциясининг бузилиши – жуда оддий кўрингани билан гормонал мувозанат бузилишини келтириб чиқаради. Турмушга чиқмаган қизлардаги мастопатиянинг сабабчиларидан бири саналади;

Стресс – организмнинг ички аъзолари фаолиятига таъсир этиб, иммунитетни издан чиқаради ва кўкрак безларида турли ўзгаришларни юзага келтиради.

Агар мана шу уч сабаб жамланса, мастопатия келиб  чиқиши фоизи янада ортади. Шунинг учун ҳасталикни даволашда унинг ўзини эмас, балки  келтириб чиқарувчи омилларини аниқлаш муҳимдир.

Юқоридаги сабаблар мастопатиянинг диффуз тури учун муҳим. Зотан, керакли дори воситалари безовталик турига кўра белгиланади. Афсуски, касалликнинг тугунли турида уни юзага келтирган сабаби қандай бўлишидан қаътий назар, жарроҳлик муолажаси ўтказилади.

Жинсий ҳаёт йўқ бўлса...

Кўкрак бези фаолияти билан боғлиқ ўзгаришларни аксарият аёллар жинсий ҳаёт сустлиги ёки умуман йўқлиги билан изоҳлашади. Ваҳоланки, бу нотўғри таҳмин! Агар мастопатия касаллигининг сабаби 10 та десак, жинсий ҳаёт масаласини 10-ўринга қўйишимиз мумкин. Шуни ёдда тутинг: жинсий ҳаёт сустлиги ёки умуман йўқлиги кўкрак бези ҳасталикларининг асосий омили эмас! Асл безовталикни мутлақо бошқа ички аъзолардан аҳтариш лозим.

Белгиси

Касалликнинг бирламчи белгисини аниқлаш учун ҳайз олди ҳолатидаги ўзгаришларга диққат қилинг. Бу вақтда кўкраклар шишиб, қаттиқлашади. Қўл билан тегинганда оғриқ ҳисси пайдо бўлади. Ҳайз олди кўкрак шиши кимдадир 10 кун аввал, кимдадир 3 кун олдин бошланиши мумкин. Маълумотларга кўра, айнан µайз олди давридаги ўзгаришлар касаллик келиб чиқишининг 70-80 фоизли белгиси ҳисобланади. Бироқ буларнинг барига мастопатия аломати сифатида қарайверманг. Касалликни ҳайз белгисидан фарқлаш учун кўкрак соҳасидаги ўзгаришларга эътибор берсангиз бўлгани.

Наслий мойиллик

Аёллардаги BRCA I  ва  BRCA II генларида мутация жараёни юз берса кўкрак бези касалликлари келиб чиқиши мумкин. Масалан, кўкрак бези саратони аниқланган бўлса, онанинг қизларида ҳам касаллик такрорланиш эҳтимоли бор. Юқорида тилга олинган ген авлоддан-авлодга ўтади, демакки бу касаллик бир оила аъзоларининг аёлларида қачондир намоён бўлиши мумкин. Шу каби мастопатиянинг ҳам наслий боғлиқлиги бор.

Ташҳис

Касаллик фақат бир кўкракда бўлади деб ўйламанг. Кўкрак жуфт аъзо эканлигини ҳисобга олганда, бир-бирига узвий боғлиқ. Шу боис мастопатия ҳар иккала кўкракда ҳам учраши мумкин. Безовталик даражасини аниқлаш учун шифокор дастлаб умумий суриштирув ўтказиб, сўнг ультратовуш ҳамда маммография текширувига кўрсатма беради. 35-40 ёшдан ошган беморлар маммография текширувига йўналтирилса, 35 ёшга қадар бўлганлар ва турмушга чиқмаган қизларда УТТ текшируви ўтказилади. Ҳозирда текширув усуллари қаторига яна бир янгиси қўшилган бўлиб, мультиспирал компьютер томография дейилади. Агар кўкракдаги тугун кўкрак бези орқасида ёки тўш суягига яқин жойлашган бўлса, уни маммография ёрдамида аниқлаб бўлмайди. Мультиспирал томографияси эса аниқланиши мураккаб бўлган ўзгаришларни ҳам кўрсатади.

Касаллик қайталанса...

Кўкрак бези билан боғлиқ ўзгаришлар осон даволанадиган ҳолат эмас. Баъзида касаллик аёлнинг ҳаёти давомида у билан ёнма-ён юриши ҳам мумкин. Агар жинсий аъзоларда сурункали яллиғланиш қайталанаверса, албатта, мастопатия ҳам узоқ давом этиши ва такрорланиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Қачонки, сурункали  касалликлар ва ички аъзолардаги ўзгаришлар даволанса, касаллик батамом тузалади ва қайталаниш ҳавфи камаяди.

Ҳомиладор бўл, тузаласан!?

Ҳақиқатан ҳам фарзанд кўриш ва бола эмизиш ёрдамида мастопатия даволанади. Аммо беморнинг ёшини ҳисобга олсак, баъзилар фарзанд кўришга эҳтиёж сезмаслиги мумкин. Агар аёл яна фарзанд кўришни режалаштираётган бўлса-ю, унда мастопатия аниқланса, фарзанд кўриш тавсия этилади.

Нега шундай?

Чунки ҳомиладорлик юзага келган дақиқадан бошлаб, кўкрак безлари лактацияга тайёрлана бошлайди. Кўкрак безларининг шиши, кенгайиши юз бериб, гормонлар таъсирида кўкрак бези ҳолати ижобий тарафга ўзгаради. Кўкрак безидаги фиброз-кистоз ўзгаришлар аста-секинлик билан сўрилади. Туғруқдан сўнг эса 1-1,5 йил давомида эмизиш кўкракдаги фиброз тўқималарининг батамом сўрилиб кетишини таъминлайди.

Диққат!

Эътибор қилинг: ҳайз олди даврида кўкракларингиз шишмайдими, қаттиқлашиб, тери соҳасида қизариш ёки яллиғланиш йўқми? Балки оғриқ ҳисси кучайиб бораётгандир? Агар шундай бўлса, вақтни кетказмай шифокор ҳузурига йўл олинг. Шу билан бирга бир ойда бир  марта  кўзгу қаршисида туриб, кўкрак ҳолатини мустақил текширувдан ўтказинг. Қўл билан пайпасланганда, сут безларида тугун йўқлиги, қўлтиқ остида қаттиқлик сезилмаётгани, кўкрак сўрғичи қийшиқ ёки ичкарига тортилмаганига,  албатта,  аҳамият беринг.

Бу хато!

Гоҳида оғриётган кўкракка қиздирилган карам боғлаш, ёғ суртиш ёки массаж қилиш кераклиги ҳақида эшитиб қоламиз. Айниқса, "Зулук қўйса, тузалиб кетади” деган ёлғон чақирувлар ҳозир анча оммалашган. Тугун ҳосил бўлгани туфайли оғриётган кўкракка ўзбошимчалик билан муолажалар белгилаш  тугунни янада фаоллаштириб, ҳавфли ўсмага айлантириб юбориши мумкин!  Яхшиси, табиблару сохта шифокорларга ишонмай, маммолог мутахассиси µузурига ошиқинг.

Дилдора ЮСУФБЕКОВА тайёрлади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1141 | Добавил: iphone | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018