WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9778]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1794]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [504]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3410]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6041]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [82]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10475]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1306]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [225]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2379]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3019]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5021]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [416]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [658]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [143]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [45]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 11
Гостей: 10
Пользователей: 1
martinhi4

Kun faolllari:
brandify18, martinhi4, mabelmo1
Главная » 2020 » Октябрь » 12 » МЕКСИКА СЕРИАЛИДАН СЎНГ… (ҳажвия)

ПОИСК / IZLASH:

07:34
МЕКСИКА СЕРИАЛИДАН СЎНГ… (ҳажвия)
Ойнисанинг пайтавасига қурт тушиб қолди. Азбаройи беҳаловатланганидан оёғига калиш кийишни-да унутиб, кўчага чопди. Кўчадаги маҳалладошларнинг ҳай-ҳайлашлари ҳам қулоғига кирмади. Қандай бўлмасин, Бургут биргаднинг шийпонига етиш, қизи Тиланисани жувонлар орасидан нарига чақириб олиб бор ҳақиқатни айтиш илинжида бўлди. Аммо ярим йўлга етганда таққа тўхтади. Бўйнидан ергача осилиб тушаёзган рўмолини қўлига олиб маҳкам ғижимлади-да, ўйга толди.

«Қандай, қай юзминан айтаман бу гапни қизимга? — ўйларди Ойниса дўрдоқи лабларини асабий тишлаб. — У-чи? Тиланисам қандай жавоб қайтаради? Ёлғизгина қизим башарамга шапатилаб юборса нима қиламан? Ҳақи бор! Қилғиликни биз қилганмиз! Қизимда айб йўқ! Лекин барибир қўрқяпман, худойим! Бирдан ёмон бўлиб ўзини таппа ерга ташлаворса нима бўлади? Даладагилар-чи? Жинни, беақл, номуссизга йўйишмайдими мени? Айтганча, Бургут биргад-чи? У нима дейди? »Келишувимиз борлигини юзимга солса-чи? Тиланиса ким бўпти? Тур йўқол! Қизингам ишдан ҳайдалди! Кўзимга кўринмаларинг! Йўқса, ҳозир мелиса чақираман! Туҳматчи деб қаматвораман!» — деб аюҳаннос солса-чи? Ҳа-а, ундан кутса бўлади ҳамма нарсани. Шармандаликда хотини Халчаданам ўтаман дейди-ку! Хумдай калласини ерга қаратволиб айтса айтаверади-ям!.. Ё индамасмикан? Балки мени умуман кўрмас? Ахир, эркакларнинг орасида ўтиради биргад деган. Борганимни қайдан билиб ўтирибди?!. Йўқ, Тиланиса нима деса десин! Дод-вой қилса, сал ўтиб ўзига келади. Кичкина бола эмас-ку! Икки ўғилнинг онаси бўлса!.. Худойим, шу ёшга кирганда намунча мен шўрликни қийноққа солмасанг? Ёшликда шунчалик енгилтак бўлганмидим индамай биргаднинг қўйнига кираверсам?.. Йўқ, ундаймасидим. Муштдай юрагимни муҳаббат ўти забтига олди-да ўшанда! Биргаднинг бир марталик хушомади ақл-ҳушимни ўғирлади-қўйди. Қилар ишни қилиб, мени Холмирзага тегишга мажбурласаям лом-мим демадим. Уни аядим, гапга қолиб кетишидан, биргадликдай амалидан айрилиб қолишидан чўчидим. Шунинг учун у Холмирзани менга уйлантирганда, қўлига даста-даста пул бериб, уйимизни қайта таъмирлатганда, бош миробликка қўйганда тилимни тишладим. Ҳаёт, тақдир шундай экан, муҳаббат кучли бўларкан дедим. Энди-чи? Энди виждон қийнала бошлади. Ёлғиз қизим ҳақиқий отаси кимлигини билиши зарурдай туюлиб кетди. Майли, шарманда бўлсам мен бўламан. Қизим мени тушунса, биргадни отам деб билса бас. Бўлар ишлар бўлиб ўтди… Худойим, менга бардамлик, куч бер! Юзимни шувут қилма! Ими-жимида тушунтираман, уқтираман. Ҳадеб юрагимни ўртайверма, худойим! Нима бўлгандаям, аёлман! Қизимнинг алдовлар чангалида ўтиб кетишини хоҳламайман. Ҳақиқатни билишини истайман…»

Ойниса хаёлидан кечган худди шу ўйлар таъсиридами, дафъатан сергакланди. Кучига куч, иродасига ирода қўшилган каби тўғри далага борди.

Ўйлаганидек, эркаклар шийпоннинг кунботар тарафида чойлашиб ўтирган экан. Аёллар эса беланчаклар қуршовида чақчақлашяпти.

Ойниса олдин эркаклар томонга кўз ташлади. Бургут биргад нимадир деяпти, бошқалар куляпти. Фақат эри Холмирза миробгина кулмаяпти. Бошини қуйи солганча тек ўтирибди.

«« Вой, шўрим, — ўйлади Ойниса юраги қинидан чиққудек титраб. — Билдимикан элбурутдан? Ким айтди? Қаердан билди? Э, йўқ, эрини билади-ку! Кеча гўрковнинг сабзи арчарида кўпроқ ичиб юборибди. Боши оғриётган бўлса, кулмаётгандир. Қуриб кетсин! Шунчалик қийинми бу дунёда яшаш?..

Ойниса ўзича яна нималардир деб ғудранганча аёллар тарафга ўтди ва узоқдан туриб қизи Тиланисани чақира бошлади. Қизи уни кўрди-ю, боласи ётган беланчакни қаттиқроқ тебратиб қўйиб, бошидаги дуррани тўғрилай-тўғрилай онасига яқин келди.

— Ҳа, эна, нима бўлди? — сўради Тиланиса хавотир аралаш. — Тағин қичима касалингиз қўзиб қолдими?

— Йў-ўқ! — деди Ойниса юзини терс буриб. — Қўзигани йўқ. Бувинисанинг малҳамидан сурволганман. Қичимайди.

— Унда нега келдингиз?

— Даданг жиннилик қилмадими мабодо?

— Вой, нега жиннилик қилади дадам? Ишлади, ҳозир шийпонда эркакларминан чойлашиб ўтирибди.

— Кеча гўрковникида кўп ичворибди-да! Шунга… Хавотир олиб…

— Шу холосми? — тоқатсизланиб шийпон томонга қараб олди Тиланиса. — Кетаверинг энди! Бориб дам олинг! Кечқурун кириб ўтарман уйга! Тағин шерикларим нима гапакан деб юришмасин!..

Ойниса энди кетишга чоғланган қизини елкасидан тортиб тўхтатди.

— Шошма! Мен сенга бир муҳим гапни айтгани келгандим.

— Нима муҳим гап? Уйдаги мол бўшалиб кетдими, ё оғилхонадаги қўйлардан бири арқонига ўралиб қолибдими? Қ-қўшниларни ёрдамга чақирсангизам бўларди-ку, эна! Гапирсангиз-чи! Мунча рангингиз тотариб кетибди? Ё дадамни чақирайми?

Ойниса бошини қуйи солганча яна юзини терс бурди.

— Дадангни асло чақирма! Агар, шу гапни айтсам, мени уришмайсанми? Менминан юзкўрмас бўлиб кетмайсанми?

— Олдин айтинг-чи! Вой тавба, бунақа одатингиз йўғиди-ку! Ё эт-бетингиз оғрияпти-ю, истиҳола қиляпсизми айтишга?

— Ҳеч ерим оғригани йўқ. — лаблари пулкиллаб бурнини тортди Ойниса. — Бошқа гапим бор.

— Айтинг унда! Мунча одамни хуноб қилмасангиз?

Ойниса бу саволдан кейин ҳам қизига ер остидан ўғринча қараб олди-да, эшитилар-эшитилмас сўз қотди.

— Сенинг даданг Бургут биргад бўлади, қизим, — деди Ойниса беихтиёр кўзларидан шашқатор ёш оқиб. — Эшитяпсанми? Мен аҳмоқ сенгинани шунча вақт алдаб келдим. Бургут биргад сенинг ҳақиқий даданг бўлади! Эшитяпсанми? Сенинг даданг Холмирзамас, Бургут биргад!..

Тиланиса бу гапни эшитди-ю, тўсатдан ранги гезариб, онасига нафрат билан боқди. Сўнгра бирпас иккиланиб, титраб тургач, кутилмаганда орқа-кетига қарамай, дод солганча шийпон томонга чопиб кетди.

— Ҳай, боласи тушмагур, биров эшитмасин! Шармандалик қилма! Мени кечи-ир, қизим!.. Холмирза эшитмаси-ин! Эшитса, икковимизниям сўйиб ташлайди. Кетма-а-а-а!!!

— Ҳой, эна, сизга нима бўлди? Ё ёмон туш кўрдингизми? Кўзингизни очсангиз-чи! Нега йиғлаб дод соляпсиз?

Ойниса сесканиб кўзини очди. Не кўз билан кўрсинки, ҳовлидаги каттакон сўрида ётибди. Тепасида қизи Тиланиса жавдираб турибди.

— Мана шу Мексика сериалингиз сизни адо қилади, эна! — Ойнисани уришган бўлди Тиланиса. — Айтаман, тайинлайман. Барибир шу Мексика сериалини кўрганингиз-кўрган-а! Миянгизни заҳарлаб ташлабди шу сериал! Қуриб кетсин!

Ойниса бироз ҳушёр тортди. Нималар бўлганини, тушида кўрган воқеаларни эслаб, мулзам бўлди ва алам аралаш дераза токчасидаги савлат тўкиб турган телевизор томон юзланди.

— Ўчир дилибизорингни, ўчир! Оти ўчсин шу дилибизорнинг! Мексика сериалини кўришга кўзим йў-ўқ!.. Ҳай, нега келдинг ўзи-а? Нимага уйингга кетмай, бизникига кирдинг?

— Сизларни кўргим келганди-да, эна! Ҳозир кетаман!

Ойниса сергакланган бўлса-да, барибир ҳали туш таъсиридан чиқа олмаганди. Тушида кўрган-кечирганларни қайта-қайта хаёлига келтириб, баттар ваҳимага туша бошлади ва қизи сезиб қолмаганига амин бўлиб эҳтиёт шарт эрининг исмини атайин тилган олган кўйи қўшиб қўйди:

— Ҳализамон Холмирза даданг кеп қолади! Маставани тезлат, маставани!

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 43 | Добавил: iphone | Теги: #Yangiliklar, #uznews, #xabarlar, #Yangilik, #newsuz, #news, #новости, #ahborot, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020