WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Август » 10 » Мен саратонни енгдим!

ПОИСК / IZLASH:

13:23
Мен саратонни енгдим!
Мактубдан иқтибос

  "Ҳурматли таҳририят! Мен кўп йиллардан бери "Даракчи”нинг ашаддий мухлисиман. Бир қўшним ҳам газетингизни қолдирмай ўқиб борамиз. У билан газетанинг янги сонини сонини ўқиб чиқишимиз билан ундаги мақола ва суҳбатлар, янгиликлар ва асарларни муҳокама қилишга ошиқамиз. Яқинда шу қўшним кутилмаганда, саратонга чалингани маълум бўлди. Айни пайтда у муолажаларни қабул қилиоқда. Аммо, руҳан қаттиқ тушкунликка тушиб қолган. Газетангизда аввал ҳам бу касаллик ҳукм эмаслиги, бу дардни енгиб соғлом ҳаётга қайтган инсонлар ҳақида мақолалар чоп этиларди. Яна ана шундай материаллар бўлса, чоп этсангиз. Шояд қўшним сингари ана шу касалликка йўлиққан ҳамюртларимиз ортиқча ташвишга тушмасалар...

Қорақалпоғистон Республикаси, 
Беруний тумани, Жайҳун кўчаси 64-уй”
        

Таҳририятга келган мактубларни кўздан кечирарканман, атиргул сурати туширилган хатжилдлисини негадир бир четга қўйдим. Қолганларига бирма-бир кўз югуртирдим. Кимдир неварали бўлганлигини ёзибди, бир муштарий тушига кирган бувиси орқали узоқроқ қариндошини топганини тилга олибди. Яна бири эса Рамазон ойига оид саволлар йўллабди. Ҳамма-ҳаммасини рўйхатга олгач, ҳалиги атиргул сурати туширилган хатжилдлини қўлимга олдим. Ўзини Раъно деб таништирган муштарий саломлашгач, барча журналистларни ҳайит байрами билан табриклабди. Сўнг...

"Мен бугун бахтиёрман. Ажал оғзидан қайтган, дўзах азобини тотган, хаёлнинг энг пучмоқ жойларида кўнгилсизликлар ва даҳшатлар ичра яшашган бир бахтсиз аёл бугун жуда масъудман. Уч болам, эрим, яқинларим бағрида, улар билан яна бирга яшашимдан чексиз хурсандман. 

Кўпчилик оғир ва азобли кунларини эсламоқни, гапиришни истамайди. Мен эса бугун атай ёдга олишга, бутун юртдошларимга сўзлаб бермоққа жазм қилдим. Сабаби, биламанки, халқимиз орасида  мен каби тузалмас деб аталувчи дардга чалинган, изтироб ичида бўлганлар кўплаб топилади. Менинг кечмишларим эса уларга куч, мадад ва умид бўлишига ишонаман.  

Ўшанда ёз эди. Мен кичик ўғлимни қучоқлаб энди уйқуга кетаётгандим. Болажоним жажжи қўлчаларини қўлтиғим остидан ўтказа туриб сўради:

—  Ойи, мана бу ерингизда нима бор?

—  Қўлимнинг остидами? Ҳеч нарса... — дедим бамайлихотир.

—  Бир нарса бор, — деди болам қўлтиғим остини пайпаслаб.

Унинг гапларидан кейин ўзим ҳам қўлимни у айтган жойга чўздим ҳам ҳайратда қолдим. Қўлтиғим остида барра бодрингни эслатувчи шаклдаги кичкина шиш бор эди. 

—  Вой, қачон шишиб чиқибди бу ерим. Ари чақдимикан? — дарҳол ўрнимдан туриб, ойнага қарадим. 

Ростдан ҳам шиш аниқ сезилиб турар, нега шу пайтгача буни ўзим билмаганимга ҳайрон эдим. Назаримда у аста-секинлик билан катталашган ва мен шунинг учун пайқамаганман. Агар, бугун ё кеча бирдан шишиб чиққанида қўлимга сезилган бўларди.

У ёқ, бу ёғини босиб, туртиб кўрдим. Ҳеч қанақа оғриқ йўқ. Эҳтимол, шунинг учун сезмагандирман. 

Шу билан яна боламнинг ёнига қайтдим, ухладик ва мен шиш ҳақида унутдим. Орадан бир ойлар чамаси вақт ўтди. Қўшнимиз қиз чиқарадиган бўлди. Тўй аёлларнинг сарпо улашиши, ирим-сиримларисиз ўтмайди. Қўшним тўйга келганлар олдига қўядиган матоларини кўрсатиш учун мени чақирди. Борсам, мендан бошқа қўшнилар ҳам, ўзининг қариндошлари ҳам бор экан. Гап гурунгга, гурунг дардлашишга уланди. Қўшнимизнинг қариндошларидан бири яқинда турмуш ўртоғи шифохонада ётиб чиққани, шифокорлар саратон ташхисини қўйганини айтиб қолди:

—  Тўпиғидан тепага ёнғоқдек шиш пайдо бўлди. Оғримасди, зиёнсиз эди. Қишда этик кийишга қийналгани учунгина ўша ортиқча нарсани кестириб ташлаш учун шифохонага борди. У ердагилар аввал текшириш лозимлигини айтишибди. Текширганда эса... саратон дейишди. Эшитишимиз билан ҳаммамиз тушкунликка тушиб қолдик. Шунинг учун танада қандайдир ўзгариш бўлса, албатта дўхтирга бориш керак экан... Айниқса, оғримаган дарддан қўрқиш керак экан...

Аёлнинг гапи ёдимга қўлтиғим остидаги  шишни солди. Юрагимни ваҳм эгаллади. Қанчалик яхши ният қилмай, барибир хаёлимга ёмон нарсалар келаверди. Шунданми, шифокор кўригига боришни ҳам анчагача ортга суриб юрдим. Қўрқув ҳам шифокорга учрашга ундар, ҳам ундан қочирарди. Охири ўзимни мажбурлаб бордим. 

—  Яна гапларимдан хафа бўлманг. Кўнглингизга ҳам олманг. Йўлланма ёзиб бераман, саратон хасталикларини текширадиган марказга борасиз... Фақат сизни юбораётганим йўқ. Ҳаммани юбориб турамиз... — шифокор қанчалик сўзини юмшатишга урингани сари сўзлари қулоғимга шунчалик дағал ва совуқ эшитилаётганди.

Марказга боришга ўзимда куч топа олмадим. Турмуш ўртоғим иккаламиз бордик. Ҳар хил усул билан текширувлардан ўтдик. Хулосани айтиш учун шифокор эримни чақирди. Улар узоқ суҳбатлашишди. Балки у қадар узоқ бўлмагандир, менга шундай туюлгандир? Нима бўлганда ҳам анча вақт ўтиб турмуш ўртоғим ғалати аҳволда чиқиб келди. Унинг юзи қўрқиб кетганидан йиғлашни билмаётган болакайни эслатарди. Кўзи алазарак, лабида табассум. 

—  Хотин, соппа-соғ экансан, — деди у. Бирдан юрагимда умид шуълаланди. — Фақат шу шишни қайтариш учун битта-иккита дори ичишинг керак экан... Шунга... шифохонага жойлашсин, дейишди

Қани, битта-иккита дори ичган бўлсам... Қани, касалим бошқа бўлса-ю, бу шифохонада ётмасам... Шу ерга ётқизишдими, демак... 

Гарчи менга "Сен саратонга чалингансан”, дейишмаса ҳам уларнинг юмшоқ муомаласи, ширинсуханлиги, ўта эҳтиёткорлик билан суҳбатлашиши, умр шамчироғи сўнаётган одам билан бўладиган муносабатни эслатарди. Бу эса баттар юракни эзади. Ундан кўра калтаклашса бу қадар оғринмасдим. 

—  Опа, сизга укол буюришган. Фақат... у кўнглингизни айнитади... — деди икки кун ўтгандан кейин. 

Мен саратонга чалинганларга кимё-терапия қилинишини, у кўнгилни айнитишини киноларда кўп бора кўргандим. Лекин уни укол деб билмас эканман. Қанақадир ускунадан бериладиган нур деб ўйларканман. Шунинг учун у қадар чўчимадим. Уч боламга ҳам бошқоронғи бўлганимда кўнглим айниган. Чидаганман. Бунга ҳам тоқат қила оламан, деб ўйладим. 

 "Мен — саратонман. Саратон — бедаво дард. Энди менинг ўлишим аниқ. Мен ўлсам, болаларимнинг ҳоли нима кечади? Эрим кимга уйланади? Ўгай она болаларимни қай кўйга солади?”

Қаранг, аёл зоти сира ёш умрим ҳазон бўляпти, ҳали қирққа ҳам кирганим йўқ! Бу дунёда нима кўрдим, демаскан. Фақат ва фақат болаларини, оиласи тақдирини ўйлаб сиқиларкан. 

"Қанча умрим қолган? Шифокор буни эримга айтгандир? Эримдан сўрасам айтармикан? Нималарни ўйлаб юрган экан? Эҳтимол, менга ачинаётгандир? Балки, ўлимдан кейин кимга уйланишини режа қилиб юргандир?”

Мияга ҳар куни минг хил фикр келарди. Минг хил фикрнинг минг азобини тортардим. 

Кейинги кимё-терапияни олгани борганимда шифокорнинг кўзларига тик қараб сўрадим:

—  Қанча умрим қолган дўхтир? Яширманг! Мен шунга қараб ишларимни режа қиламан. Қўрқманг, буни эшитишга ўзимни руҳан тайёрлаб келганман...

—  Нималар деяпсиз, опа? — деди шифокор кўзларимга тик қараб. — Умрни биз эмас, Аллоҳ белгилайди. Касаллик билан қанчалик бардам курашсангиз, шунчалик кўп яшайсиз. Бизнинг одамларимиз тушкунликка тушишга мойил. Саратон деган сўзни эшитдими, негадир ўлим деб тушунади. Саратон — ўлим дегани эмас! Бу ҳам оддий касаллик. Курашсангиз, енгасиз, курашмасангиз енгиласиз! Курашмасангиз, оддий грипдан ҳам ўлиб кетиш мумкин! Ибн Сино айтган-ку, "Биз уч кишимиз. Мен, бемор ва хасталик. Агар бемор мен томонда бўлса, икки киши бўлиб касалликни енгамиз, мабодо бемор касаллик томонга ўтиб олса, мен ожизман...” дея... Шундай экан, опа, касаллик томонга ўтиб олманг. Ҳозир тиббиёт ривожланган! Енгиш у қадар қийин эмас. Бундан ташқари, саратонни кайфият касаллиги ҳам дейишади. Қанчалик тушкунликка тушсангиз, у шунчалик зўраяди, қанчалик қувноқ бўлсангиз у ожизланади. Шуни унутманг! Эртага мен сизни бир аёл билан таништираман. Телефон рақамини берсам ҳам бўларди. Ўзини кўрганингиз бошқача...

Шифокорнинг гапларини шунчаки овунч деб қабул қилдим. Эртасига эса у ҳамшира орқали мени чақиртирибди. Борсам, шифокорнинг олдида жуда гўзал аёл ўтирибди. Сочлари калта қирқилган, қош-кўзи пиликдек.

—  Келинг опа. Бу аёл — Раъно опа! — менга ишора қилди шифокор. Кейин менга имо қилиб аёлни кўрсатди: — Бу — Нигора опа! Мен ҳеч нарса демайман! Нигора опа, ўзингиз гапиринг!

—  Ўтиринг, Раъно! — деди аёл кўзлари чақнаб. — Мен кўкрак саратонига чалингандим. Мана битта кўкрагимни олиб ташлашган. 

Нигора опа шифокорнинг ёнида бўлишимизга қарамай, ёқасидаги тугмани еча бошлади. Сўнг эҳтиёткорлик билан ўнг кўксини кўрсатди. Кўкрак ўрнида пушти ранг даҳшатли чандиқни кўриб, юрагим орқага тортди.

—  Шу духтир укамнинг ўзи операция қилган. Нимасидан уялай? — қаҳқаҳ отди у. — Сиз нимадан ташвишдасиз? Ҳеч қаерингиз кесиб ташланмаяпти? Сочингиз тўкиляптими? Мана, меникига қаранг. Кал бўлиб қолгандим. Чиқди! Чиқади яна соч дегани. Сартарошлар ҳам бунақа чиройли қилиб кесолмайди, тўғрими? Ўзимга ярашиб турганини қаранг! Қошми, киприкми? Мана, чиқди! Булар ҳаммаси қайта ўсиб чиқадиган нарсалар. Асосийси, жонингизни асранг! Шуни асрай олсангиз, яшайверасиз! Менам тушкунликка тушганман. Ўзингизни йўқотганингиз сари касаллик авж олади. Буни шифокор менга тушунтирди. Саратон — кайфият касали экан. Кунларингиз қанчалик бахтли, қанчалик хурсанд ўтса у шунчалик заифлашаркан. Мен бунга тирик мисолман! Яратганга беадад шукр! Мен касалликни енгдим! Энди саратон эмасман! Бошқа гап айтмайман, сизга! Ўзингиз хулоса чиқаринг!

Нигора опа менга энг яхши малҳамдан ҳам, энг яхши шифокордан ҳам аъло бўлган шифо йўлини кўрсатди. Саратон ҳақидаги фикрларим буткул ўзгарди. 

Ҳар тун уч ёшли мурғак гўдагимнинг сочларини силаб йиғлардим. Энди эса унинг сочларини силаб кула бошладим:

—  Мен жинни тўкилган сочимга қараб йиғлабман. Мана, сочларим болаларимда бор-ку! Қайта ўсиб чиққунича уларникини юваман, уларникини тарайман! Қош, киприк-чи? Булар ҳам болаларимга мерос! Уларга қараб завқ олсам бўлади-ку! Асосийси, жонимни асрай! Мана шу гўдаклариминг сочларини тараб, қошу кўзларига тўйиб тикилиш учун ҳам жонимни асрашим керак! Худди Нигора опага ўхшаб! 

Ўша кундан бошлаб мен ҳар нарсадан қувонч, ҳар нарсадан бахт ахтара бошладим. Ўйлаб қарасам, дунёдаги энг бахтли аёл ўзим эканман! Бу ўзингизга қандай кўз билан қарашингизга боғлиқ экан! Беадад, шукр, ҳа Яратганга беадад шукр! Мен ҳақиқатан-да, бахтлиман! Чунки саратонни енгдим, энди оилам бағрида шод-ҳуррамман!

Эй, саратонга чалиндим, деб ғамга ботиб ўтирган юртдошим, сиз ҳам бахтлисиз! Кулинг, қувнанг, хурсанд бўлинг! Шунда хасталикни енгиб, чин БАХТга ҳам эришасиз!”

КАМИНА оққа кўчирди


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 312 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016