Актёр бу пиар эмаслигини айтди
Продюсер, режиссёр Аҳад Қаюм Instagram саҳифасида обуначиларидан розилик сўради.
Актёр ижтимоий тармоқларда энди фарзандларининг суратини қўймаслигини айтди. Шоир ундан кейин фарзандларини хафа қилмасликни сўради. Аҳад Қаюм бу пиар эмаслигини таъкидлаб, ҳаммадан розилик сўради.
«Бу менинг иккита фарзандим. Ўғлимнинг исми Акбарали, қизимнинг исми Кумуш. Бу Instagram’да фарзандларим билан қўйган энг охирги расмлар бўлади. Энди Instagram’да фарзандларим билан тушган расмларимни кўрмайсиз. Ҳеч қачон жойлаштирмайман. Сизлардан бир нарсани қаттиқ илтимос қилмоқчиман. Тирик жон, бугун бор одам эртага йўқ. Деярли, ҳар куни ёш йигитларнинг жанозаси бўлганини эшитамиз.
Агар менга нимадир бўлиб қолса, фарзадларимни хафа қиманг. Қачондир менинг атрофимда бўлаётган ишлар нима сабабданлигини биласиз. Мени тушунасиз. Мен ҳеч кимдан норози эмасман. Ҳар эҳтимол Instagram борлигидан фойдаланиб сизлар билан гаплашиб қўяй деяпман. Мендан рози бўлинг. Сизларни чин қалбдан яхши кўраман. Мендан хафа бўлманг. Энди мухлисларимдан бошқа кимга эркалик қиламан», — дейди шоир.
Продюсер доим ўзи ҳаракат қилганини ва ёлғиз бўлганини айтди. Шунингдек, режиссёр нияти доим яхши бўлганини таъкидлади.
«Барибир атрофимда ҳеч ким йўқ. Ҳар доим битта ўзим ҳаракат қилиб, қийналаётганим билинади. Тўғри қиляпманми, хато қиляпманми тушунолмай қоламан. Лекин ҳар доим ниятим яхши бўлган. Мендан рози бўлинг. Бу ҳеч қандай пиар эмас. Эртага ким бор ким йўқ билмаймиз . Шунчаки ичимдагиларни ёздим», — деб ёзади Аҳад Қаюм.