WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6281]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [811]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [446]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [240]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2670]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4385]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8141]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [787]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [184]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [409]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1821]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2015]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3843]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [21]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [41]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [133]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 25
Гостей: 25
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Mihaelhgc
Главная » 2018 » Июнь » 21 » Менга тушунтириб беринг, аёл зотига қандай эр керак?!

ПОИСК / IZLASH:

15:08
Менга тушунтириб беринг, аёл зотига қандай эр керак?!
— Минг хижолат билан бўлса-да, кўнглимни очишга қарор қилдим. Чунки қалбимни кемираётган саволларга ўзим жавоб тополмайдиган кўринаман. Севиб, 3 йил давомида синаб уйланганман. 26 йил яшаб, охири ажрашишга ариза бердим. Вақтида зўр яшардик, еганимиз олдимизда, емаганимиз ортимизда бўлган. Ўзим давлат органида ишлардим, топиш-тутишим яхши эди. Ҳеч кутилмаганда бошимга кулфат тушди. Туҳматга учраб, 2 йил жазони ўташ муассасасида бўлдим. Тавба дейман-ку, аммо умрим давомида қайтар дунё деганлари ростлигига яна ва яна ишонч хосил қилаяпман. Менга туҳмат қилганларнинг биттаси қамалди, иккинчиси автоҳалокат сабаб оламдан ўтди. Аёлим эса шу воқеадан сўнг бутунлай ўзгарди. Ишонсангиз, уни бир марта ҳам сенламаганман. Топганимни уйга ташидим. Вақтида институтга бормайман деганида, мажбурлаб юборардим. Битиргач ишга жойлаб қўйдим. Машина минишни ўргатдим. Жазони ўтаб чиққанимдан сўнг олти ой иш қидирдим. Тузукроқ жойга борсам, судланганимни айтиб рад этишарди. Рафиқам эса «Отанг ётаверади. Ишлашни билмайди. Пулни пулга уриш қўлидан келмайди», деб болаларимга мени ёмонларди. Наҳот, бошига кулфат тушган эр аёлига керак бўлмай қолади? Урмадим, сўкмадим, ширин оила қилай, дедим. 53 ёшимда ажрашиш осон эканми менга ҳам? Бироқ қонуний ва шаръий хотиним меҳр беролмагач, ўзга чорам қолмади. Олти йил ёлғиз яшадим. Ахир қайси аёл жуфти ҳалолига «Кўчада аёллар кўп» дейди? Нима сабабдан кўнгли қолганини суриштирсам, «Азалдан оилаларимиз бир-бирига мос эмасди. Мен ўзига тўқ хонадоннинг қизиман. Сиз отасиз ўсгансиз. Умуман менинг идеалимдаги эркак эмассиз», дея жавоб берарди. Тўғри, 6 ёшимда отам оламдан кўз юмган. Рафиқам қариндошларимга пастроқ назар билан қараши авваллари ҳам сезрдим. Ўзиникилар келса, икки-уч хил таом тайёрлаб, менинг жигарларимга оддийроқ овқат билан чекланарди. Ортиқча жанжал чиқмаслиги учун муроса қилардим. Унинг кўнглига қарайман деб, бўғзимгача қарзга ботдим. Оқибатда тез-тез уришадиган бўлдик. Охири ўтган йили кичик қизим ва ўғлимни ташлаб чет давлатга ишлагани кетди. Нима, эркак бошим билан ўша қарзни ўз юртимда тўлаб беролмасмидим? Чет элга кетишидан аввал уйдан чиқиб кетдим. Ё ўзимни осаман, ё бирор машинанинг тагига ташлайман-да, бирйўла қутулиб қўяқоламан, дегандим. Етимликнинг жабрини тортганим учун болаларим қийналишларини истамай шайтонга ҳай бердим. Фарзандларим билан телефонда гаплашиб «Ҳозир отаси борлардан кўра отаси йўқлар яхши яшаяпти», деганмиш. Отанинг қадрини қаердан ҳам билсин. Ишонсангиз, ҳозиргача мўйсафид чолларни кўрсам ёки бирор болакай «дада» деса, юрагим алланечук бўлиб кетади. Шунга оилани сақлашга кўп уриндим. Аёлим эса бирор марта «Шу киши уйимнинг устуни-ку, тўғри йўлга бошлай», демади. Бошқа матонатли аёллар ичувчи, уронғич, юрадиган эркакларни эр қилиб яшаб юришибди. Мени эса ўз ёрим хор қилди. Баъзида ёнимда яхши гулдек рафиқам бўлса, тўйларга, базмларга, бозорларга етаклашиб борсам, дейман. Энди нима қилишни билмаяпман. Аёлларга ўзи қандай эр керак? Тушунтириб берсангиз... Исмим ва манзилимни сир тутсангиз.

Таҳририятдан: — Сизнинг мисолингизда ҳаёти дунё инсонга синов учун берилган, деган гапга яна бир карра амин бўлаяпмиз. Дилингиздаги оғриқ бизнинг-да дилимизга кўчди. Ғам чекманг. Бир марталик умрни қайғуга ютқазмаслик керак. Иродангизни мустаҳкамланг. Ёмон фикрлардан узоқлашинг. Ахир эркак кишисиз, ғайратли бўлинг. Бевафо хотиндан куйган биргина сиз эмаслигингизни англаб етишингизни истардик. Йўқ, сиз ўйлгандек аёлларнинг ҳаммаси ҳам бошига кулфат тушган эрни бегонага чиқармайди. Аксинча, аёл зоти табиатан меҳрибон, болаларининг отасини қадрлайдиган, ўтган яхши кунлар ҳурматидан эрини кечириб яшашга қодир халқ. Тушкун кайфиятдан халос бўлинг. Сизга мустаҳкам соғлик ва кўнгил хотиржамлигини тилаб қоламиз.

Руҳшунос: — Сўзларингиздан аёллардан қаттиқ кўнглингиз қолганлиги кўриниб турибди. Назаримда, биринчи навбатда дилдаги аламзадаликдан халос бўлишингиз даркор. Қолаверса, «Собиқ хотинимга кўрсатиб қўяман. Ундан ёш ва чиройлисига уйланиб оламан», деб аччиқ устида қарор қабул қилишдан эҳтиёт бўлишни тавсия қиламиз. Агар шошқалоқлик қилсангиз, бир эмас, уч инсоннинг бахтсизлигиг беихтиёр сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин. Уйланманг, оила қурманг, демаяпмиз. Фақат бу қарорни алам билан эмас, ақл билан қабул қилишингиз тарафдоримиз. Эски муносабатни якунлаб, кўнгилни хотиржам қилмасдан янгисини бошлашга шошилмаслик лозим.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 129 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018