WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 17 » Менга ўғил керак! Менга эса қиз…

ПОИСК / IZLASH:

20:16
Менга ўғил керак! Менга эса қиз…
Туғилажак бола жинсини аниқлаш борасида турфа иримларни сиз ҳам кўп бор эшитгандирсиз. Лекин уларни «заказ» бўйича фарзанд дунёга келтиришнинг энг ишончли усули деб бўлмайди. Ахир «аппарат ўғил деган»-у, аслида қиз туққанлар (ёки аксинча) орамизда кўплаб топилади. Энг ачинарлиси, ўғил кутаётган, лекин ўша аппарат қиз «дегани» учун ҳомиласини олдирган, аслида эса у ўзи кутган ўғил эканини билиб, минг надомат қилганлар ҳам йўқ эмас. Хўш, ўғил ёки қиз кутаётган, бўлажак бола ўзи хоҳлаган жинсда туғилишини истаганлар нима қилсин, дейсизми? Келинг, масалага илмий нуқтаи назардан ёндашиб кўрамиз. Саҳифамиз эксперти — акушер-гинеколог Фазилат ТОШБАЕВА.

Антиқа урфлар

    Қадимий хитойликлар ўғил туғилиши учун яқинлик чоғида аёл бошини шимол томонга, қиз бўлиши учун жануб томонга қўйиб ётиши керак, деган иримга ишонишарди.
    Олмон бувилари эса қиз туғилиши учун у ёмғир ёғаётган пайтда уруғланиши керак, деб ҳисоблашган. Агар уруғланиш қуруқ ҳавода содир бўлса, буни туғилажак боланинг ўғиллигига ишора деб билишган.
    Русларда «агар оғироёқ аёл ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойида «енгил юрса», ўғил туғади, аксинча бўлса, қиз», деган ирим бор.
    Қорин учли шаклда бўлса, ўғил, юмалоқ бўлса қиз туғилади, дейдиганлар ҳам бор.

Аслида-чи?

Аслида шифокорларнинг фикрича, ишониш мумкин бўлган атиги иккита «ирим» бор. Одатда туғилажак қизларнинг онасида ҳомиладорлик даврида ташқи кўриниш ўзгаради: юзи бироз шишади, бурни, ёноқлари катталашади, пигмент доғлар пайдо бўлади. «Онасининг ҳуснини ўғирлабди» деган гаплар шундан келиб чиққан. Жажжи гўзал онасининг қорнидаёқ аёллар гормонларига даъвогарлик қила бошлайди. Ўғил болаларни эса бундай «икир-чикирлар» қизиқтирмайди. Шунинг учун бўлажак она кун сайин гўзаллашиб бораверади. Қолаверса, маълумки, қизларнинг онасида ўғил боланикига қараганда ҳомиладорликнинг бошида кўнгил айниши кучли бўлмайди. Балки бу қиз бола аёл организмига осон мослашиб олишига боғлиқдир.

Ҳомила жинсини она қорни шаклига қараб билиш борасидаги гапларни ҳам тасдиқлаб бўлмайди. Бу ўринда ҳаммаси ҳомиладор аёлнинг тос суягига боғлиқ. Агар у тор бўлса, ўсаётган бачадон олдинга — қориннинг юмшоқ олд девори томонга сурилади. Натижада қорин шакли учли бўлади. Бу ҳолатда эса бачадон ичида қиз бола бўлиши ҳам мумкин.

Ярим асрлик тажриба натижаси

Америкалик олимлар Лендран Б.Шеттлз ва Девид М.Рорвик деярли ярим асрлик вақтларини бўлажак фарзанд жинси овуляция кунларига қанчалик боғлиқлигини тадқиқ этишга бағишлаган. Улар қуйидаги хулосаларга келишди:

    Фарзанд жинсини аниқлаш усуллари жинсий яқинлик овуляция вақтига нисбатан қай вақтда бўлишига боғлиқ.
    Агар уруғланиш овуляциягача (тахминан ҳайз бошланишидан 14 кун олдин) 2-3 кун қолганда юз берса, ўғил бола туғилиши эҳтимоли ошади.
    Жинсий яқинлик овуляциядан 4-6 кун олдин ёки 2-4 кун кейин бўлса, қиз туғилиш эҳтимоли кўп, деб ҳисоблашади.
    Агар жинсий яқинлик овуляция вақтига тўғри келса, ўғил бола туғилиши эҳтимоли ошади.

Ўғил хоҳловчилар учун…

Тухум ҳужайра уруғланаётганда ўғил фарзанд бўлиши учун қўшимча вазиятларга ҳам эътибор қаратиш лозим. Масалан…

    Яқинликдан 4 дан 7 кунгача сақланиш муҳим. Шунда Y-сперматозоидлар ошади ва ўғил туғилиши имконияти ортади.
    Олимларнинг аниқлашича, ўғил болаларга «жавобгар» Y-сперматозоидлар унчалик чидамли эмаслиги учун юқори ҳарорат уларга салбий таъсир кўрсатади.
    Қолаверса, эркакнинг кийимлари (айниқса тананинг пастки соҳасига кийиладиган) қисиб турадиган эмас, кенг бўлиши ҳам муҳим.
    Режалаштирилаётган фарзанд ўғил бўлиши учун махсус парҳез ҳам бор: балиқ, картошка, қўзиқорин, мевалар, айниқса ўрик, банан, гилос, олхўри… кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади.
    Тухум қўшиб қорилган нон, вафли, сутда тайёрланган кондитер маҳсулотлари, қуймоқлар истеъмолини чегаралаш лозим.
    Сут ва сут маҳсулотлари, кальцийли минерал сувлар, хом карам, кўкат, ёнғоқлар, сутли шоколад, какао, яшил дуккаклилар, икра каби маҳсулотлар тавсия этилмайди.

Қиз фарзанд кутувчилар учун…

    Сут маҳсулотлари, кўкатлардан кўпроқ истеъмол қилиш лозим.
    Тузланган, дудланган озуқалардан воз кечиб турганингиз маъқул.
    Парҳезга эр ҳам, хотин ҳам аёлнинг ҳайз цикли бошланганидан тахмин қилинган уруғланишгача, бўйида бўлган аёлга эса яна 7 ҳафта давомида риоя этиш тавсия этилади.
    Сабзавотлардан картошка (чегараланган миқдорда), бақлажон, лавлаги, сабзи, бодринг, яшил дуккаклилар, пиёз, нўхат… енг.
    Олхўри, гилос, банан, апельсин, қорағат ва ўрикдан ташқари ҳамма мева мумкин.
    Гўшт истеъмолини чегаралаш лозим.
    Тухумдан эса воз кечманг.
    Нон имкон қадар дрожа ва тузсиз бўлсин.
    Шакар, асал, мураббо, ширинликлар жуда фойдали.
    Газланган ичимликлар, консерваланган шарбатлар, пишлоқ, музқаймоқ, қовун, маргарин, қуруқ мевалар тавсия этилмайди.

Хулоса ўрнида таъкидлашни истардимки, жуфтликлар бир-бирини севса, тушунса, ўғил туғиладими ё қиз, буниси муҳим эмас. Чунки муҳаббат ҳукмрон оилада туғилган болада меҳрибон ота-онаси бағрида бахтли болаликни ўтказиш учун барча имкон бор! Энг муҳими ана шу!

Нилуфар тайёрлади

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 121 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016