WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Апрель » 2 » Менинг болам аутист!

ПОИСК / IZLASH:

21:28
Менинг болам аутист!
Аутизм шундай мураккаб касалликки, уни ҳатто тажрибали мутахассислар хам ташхис қўйишга қийналишади. Одатда ота-оналар болалари уч ёшга тўлганида уларнинг бошқа болалардан ўзгачалигини пайқашади. Унгача "хали гапирар, палончи қариндошимизнинг боласи олти ёшда гапирган” дея ўзларини тинчлантиришга уринишади. 

Бугунги қаҳрамонимиз - мана шундай аутист болани тарбия қилаётган она. Унинг кечинмалари... 

У туғилди

Бобурни туғилганида мендан бахтли одам дунёда йўқ эди назаримда. Қараб кўзим тўймасди. Ухлаши, қўлчалари, умуман туриши - ҳаммаси рисоладагидек. Дадаси "менинг асл нусҳам бўпти” деб керилса, катта ўғлим қариндош борми, таниш-билишлар борми, ҳаммага укасини мақтайди, мақтанади. "Укам ундоқ қилди, бизни чақалоғимиз бундай...” 

Бобурим 1 ёш

Бобур 9 ойлигида юриб кетди. Тўғрироғи югуриб кетди. Аммо бирорта ҳам сўз гапирай демасди. Биз буни оёғи тез чиққан боланинг кечроқ гапиришига йўйдик. 

Боғчада

Бобурни икки ёшидан боғчага бергандим. Бир хафтача инжиқлик қилди-ю, кейин боғча опасига кўникди. Унга болалар майдончасида ўйнаш ёқарди. 

Гапирмаётгани учун уни боғчадаги логопед у билан шуғулланишини сўрадим. Логопед ўғлим билан бир неча марта машғулот ўтказганидан кейин, болангиз билан логопед эмас, психиатр шуғулланиши керак деб қолди. Югуриб шаҳардаги энг номи чиққан неврапотологларга учрадик, ўн кун касалхонада даволаниб чиқдик. Аммо... Ўзгариш деярли бўлмади. 

Нутқида нуқсони бўлган болалар учун мўлжалланган махсус боғчага йўлланма берилди. Боғча жуда чиройли таъмирланган, ҳар бир гуруҳдаги хоналарга бир нечтадан юмшоқ гиламлар солинганлиги менда жуда яхши таъсурот қолдирган бўлса-да, Бобурга бу маскан сира ёқмади. Боғчага йиғлаб келадиган одат чиқарди. Боғчага яқинлашишимиз билан бақириб кўз ёш қиларди, олиб берган конфету шоколадларимизга қайрилиб ҳам қарамасди. Тарбиячисига эътироз билдиргандим, боғча опалари ва негадир соат15.00 дан кейин келадиган логопед опаси яна ўғлимни ўзини айблашга тушишди. Бобур уларнинг эмас, махсус ақли ожиз болалар боғчасининг боласи эмиш... Бу гаплардан кейин Бобурнинг бу боғчада қиладиган иши қолмаганди... 

Врачлар

Шу орада ўзимизга маъқул келадиган неврапатолог - Камола опамизни топдик. У аввалги врачларга ўхшаб, боламизда кечаётган ҳолатларда бизни айбламас, қўлидан келганча бизни қўллаб қувватларди. Шу киши илк бор Бобурга "Аспергер синдроми” деб ташхис қўйди. Бу аутизмнинг бир кўриниши бўлиб, ундай беморлар яхши тарбия, корррекцион машғулотлар туфайли жамиятгда ўрнини топиши, улғайганида ўз нонини ўзи топиб ейиши мумкин бўларкан. Демак, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. 

Уйда

Шундан кейин уйда Бобурни боғчага бермасликка қарор қилдик. Ногирон болаларни реабилитация қиладиган марказга ёзилдик. Логопед ва психологлар билан шуғуллана бошладик. Аввал Бобурнинг одамларнинг кўзига тик қарамаслигига эътиборимизни қаратишди. Боламизни қучоқлаб, эркалаб, кўзини кўзимизга қарашга ўргата бошладик. Аввал бир секунддан, кейин 2, кейин 3 сониядан... Уларнинг тавсиясига кўра 2-3 ёшли болалар учун махсус боланинг майда моторикасини ва мантиқий фикрлашини ривожлантириш бўйича китоблар сотиб олиб, уйда ҳам шуғуллана бошладик. Аввал пунктир чизиқлар билан чизилган расмларни устидан гелли ручка (бошқачасини ишлотолмади) билан чизиқ чизишни ўргатдим, кейин фломастерга ўтдик. Айтолмаса ҳам санашни, рангларни, ҳарфларни, ҳатто коинотдаги саёраларнинг номларини ўргандик. У гапирмасди, лекин "4 қани?” десангиз 4 сонини кўрсатарди, "сариқ қаламни бер” десак, сариқ қаламни узатарди, акасининг хонасига осилган қуёш системасидаги барча сайёраларни ва лотин алифбосидаги барча ҳарфларни кўрсатиб бера оларди. Тўрт ярим ёшли бола шунча нарсани билгандан кейин уни ақли ожиз деб бўладими? Албатта, йўқ! 

Гапирмаймиз, сўзлашамиз

Ўшанда ўтириб, Бобур айтган, айта оладиган сўзларни ёзиб чиқдим. Юзтача сўз биларкан. Бироқ у у бир кунда фақат шу биладиган сўзларидан ўзига керакли ўнтасинигина қўлларди холос. Сўзларни фақат ўзига керак бўлган пайтдагина (масалан, бирор нарса егиси, бирор жойга богиси ёки бирор ўйинчоқ ўйнагиси келса) ишлатарди. Негаки бундай болаларга тассуротлар жуда муҳим, лекин улар таассуротлари билан ўртоқлаша олмайдилар. 

Яна боғча!

Бир куни дадаси, таниш-билишлардан суриштириб, қўшни тумандаги логопед боғчаси ҳақида яхши гаплар топиб келди. Камола опа ҳам, психологлар ҳам бола, албатта бошқа болаларга қўшилиши кераклиги ҳақида кўп гапиришгани учун яна боғчага бордик. У ерда боғча мудираси билан гаплашиб ўтиргунимизча, психолог Бобурни хонасига олиб чиқиб кетди. Йигирма минутлардан кейин Динара (психологнинг исми) Бобур билан қайтиб келди-ю, "бу - бизнинг боламиз” деди. Елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди. Ахир бизнинг тумандаги худди шундай боғчадаги мутахассисларнинг фикридан кейин ўзимни ҳар қандай гапга тайёрлаб тургандим-да. Биз "уларнинг боласи” бўлганимиз учун, ҳатто боғча пулини ҳам тўламас эканмиз! Буниси бизни яна-да ҳайратга солди. 

Хуллас Бобур боғчага бора бошлади. Боғча опалари билан бир пасда чиқишиб кетди. У қувониб, гуруҳига кириб кетади, биз унинг қувонганидан қувонамиз. Фақат боғчасининг битта "минуси” бор эди - бу ҳам бўлса, у русча боғчайди. Хали гапирмайдиган боламни бошқа тилни тушунишига кўзим етмасди. Бироқ бу ҳам муаммо бўлмади. Уйда ҳам иккита тилни қўшиб гапирганимиз учунми, боғча опаларининг барча гапларига тушунаркан. Рус тилида биринчи айтган гапи "Дай, отдай” бўлди. 

Шу орада иккита сўзни қўшиб гапиришини талаб қила бошладик. Масалан, олма егиси келса, "олма” дерди, "олма бер” демасанг, бермаймиз деб, асата-секин сўз бирикмалари тузишни ўргатдик. 

Арча байрамида Бобур бошқа болаларга қўшилиб, "Андижон полкаси”га рақсга тушди. Бу ҳам биз учун катта ютуқ эди. Тўғри, унинг ҳаракатлари бошқаларникига қараганда беўхшов эди, болалар тиззасига чўкканда, у ўтириб оларди, лекин бу мен учун дунёдаги энг чиройли рақс эди! 

Мактаб танлаш

Шу йилнинг баҳоридан бошлаб, Бобур учун мактаб қидира бошладик. Камола опа бизни олдига ўтқазиб, болани умумтаълим мактабга ҳам беришга ҳаққимиз борлигини, аммо Бобур учун ёрдамчи мактаб қулай бўлишини тушунтирдилар. Биз истаб-истамай, шунақа мактаблардан бирига йўл олдик. Бизни илиқ кутиб олишди, меҳнатга йўналтирилган мактаб эканлигини, агар бола дастурни яқхши ўзлаштирса, бир неча йилдан кейин умумтаълим мактабга ўтказиш имконияти борлигини, бундай ҳолатлар кўп бўлишини айтиб, охирги қўнғироққа таклиф қилишди. 25 май куни охирги қўнғироққа бордик. Менга энг таъсир қилгани - ўқитувчи ва мактаб директорининг битирувчилар билан йиғлаб хайрлашгаётганлари бўлди. Йиғлашяптими, демак шу болаларни дилдан яхши кўриб қолишган, бировнинг боласини, яна "бошқачароқ” болаларни яхши кўра оладиган инсонларга боламни ишонишим мумкин, деб ўйладим. 

Биз 1-синфдамиз

2 сентябрь куни гулдаста кўтариб, мактабга отландик. Тасаввуринг қилинг: Бобурга ўхшаган ва ўхшамаган ўнта бола. Бири синфга кирмайман, деб хархаша қилса, қиккинчиси йиғлашни бошлаган, учинчиси иккинчиси унга жўр бўлган... Йиғлаганлар ичида Бобур ҳам бор. Болаларни ташлаб, ота-оналар ташқарида турамиз. Ўқитувчилар эса ўта ҳотиржам - "безовта бўлманглар, бир ҳафтада ўрганиб қолишади” деб бизни тинчлантиришади. Айтишганидек, иккинчи ҳафтадан энг ашаддий йиғлоқилар ҳам тинчиб қолди, фақат битта болакай дарсга киришдан бош тортиб, бир ой қўшни синфда ёши каттароқ ўқитувчи билан ўтирди. 

Шу ўринда мактаб ҳақида бир оғиз тўхталмасам бўлмайди. Мактабнинг автобуси бўлиб, ҳайдовчи амаки шу туманда яшайдиган болаларни ҳаммасини йиғиб, соат саккиз яримга мактабга олиб келади, уч яримда олиб кетиб, уй-уйига тарқатади. Соат 12 да тушлик қилишади. Ҳаммаси бепул. Яна ўқув йилининг бошида болаларга кийим-бош , оёқ кийим ҳам беришаркан. Синфининг бир томонига гилам солиб қўйишган - дарс тугагандан кейин ўша ерда ўйнаб ўтиришади. 

Ҳозир ҳарфларни ўтишни бошлашган. Бобур фақат беш баҳоларга ўқияпти. Ундан умидимиз катта. Хали "мактаб” дея олмайди, лекин ҳар куни эрталаб "Ая, ишга бояман. Тўртта олма бейинг” дейди. 

Ота-оналарни ҳавотирга солиши керак бўлган белгилар:

- олти ойлик ва ундан катта бўлган бола яқинларини кўрганда кулмаса, хурсанд бўлмаса;

- тўққиз ойлик бола катталар кулганда кулмаса, ва бирорта товуш чиқармаса;

- ўн икки ойли бола атроф-муҳитга қизиқмаса, масалан ўзини қизиқтирган нарсаларни бармоғи билан кўрсатмаса ва уларнинг ҳаракатни кузатмаса;

- ўн олти ойлигида биринчи сўзларини (масалан, "ая”, "дада”) айтмаса;

- икки ёшида икки сўздан иборат сўз бирикмаларини тушуниб айта олмаса (қайтармай, тақлид қилмай). 

Боланинг касаллиги қанча эрта аниқланса, уни даволаш шунча осон бўлади. Афсуски, аутизмни буткул даволашнинг иложи йўқ экан, лекин унинг ривожланишини олдини олиш ва айрим аломатларини бартараф этиш имкони бор. Аутизм дардига мубтало бўлган болаларнинг келажаги ота-оналарининг қўлида. Статистик маълумотларга қараганда, ҳар ўнта аутистнинг биттасигина жамиятда ўз ўрнини топиб кетаркан. Биз ҳам Бобурнинг шу ўнтадан биттаси бўлишига ҳаракат қиляпмиз. 

Бобурнинг аяси, "Сўғдиёна" аёллар газетаси Бош муҳаррири


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 138 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Апрель 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016