WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5533]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [731]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [442]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [239]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2509]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4205]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7772]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [758]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2634]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [137]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [156]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [331]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1752]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [314]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1915]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3427]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [13]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 27
Гостей: 27
Пользователей: 0


Kun faolllari:
Главная » 2018 » Январь » 22 » Менинг кўккўз онам

ПОИСК / IZLASH:

15:05
Менинг кўккўз онам
...Ўшанда ҳали учинчи синф боласи эдим. Дарсларимиз тушдан кейин бошланарди. Қиш, қаттиқ совуқ. Тушгача ўқиган катта синф ўқувчилари печкага ёққан оловнинг тафтида иссиқина ўтирибмиз. Фақат навбатчилик кунлари бироз қийин. Муздек латтани ҳўллаб доскани артиш керак. Артиб бўламиз-у, печка ёнига югурамиз. Қўлимизни иссиқ печкага тутамиз. Исигач ҳам жойимизга қайтмаймиз. Ҳарна, беш-ўн дақиқа дарс тингламай турсак деймиз. Менинг навбатчилигимгача ҳали бор.

Доскага чиқиб, ўқитувчи айтган мисолни ечолмадим. Елкасига жун рўмол ташлаган Ҳайитгул опа ўрнидан турганча куйиниб тушунтира бошлади, кейин доимгидек иссиқ қўллари билан (уларнинг қўли нега музламас экан-а?) юзимни силади:

– Акаларинг билан бирга дарс тайёрла. Уларга ўргатинг, деб илтимос қил, болам, – дея жойимга ўтиришимни имо қилди.

Мен эса шошмадим. То ўқитувчим журнални очгунича. Ручкани фамилиям ёнига олиб боргач, ўша томонга кўз-қиримни ташлаб, секин юрдим. Ручканинг ҳаракатидан биламан – «4» қўйди. Саволларига жавоб беролмасам ҳам, уйга берилган вазифани тайёрламай келсам ҳам, шу баҳони оламан. Ҳатто, дарсларда расм солиб ўтирсам ҳам уришмайди. Биламан негалигини...

Мен жойимга келиб, тахта стулга ўтиришим билан синф эшиги очилди.

– Ҳайитгул опа, уйимизга она олиб келди. Баҳромга рухсат беринг, – ўртанча акам – Комил ортидан кучук қувлагандек ҳовлиқиб гапирди.

Мен Ҳайитгул опанинг «вой-вой» дейишига ҳам, «Қанақа она?» дея ҳайрон қолишига ҳам, синфдаги болаларнинг шовқинига ҳам парво қилмадим. Ражаб акамнинг пўстинини (тушгача у, тушдан кейин мен кияман), қўлимга олиб, папкамни эсдан чиқариб акамнинг изидан югурдим.

Она. У қанақа бўларкан? Кимга ўхшаркан? Менга бўлса керак-да? Уч акам отамга ўхшайди, қора бари. Мен эса оппоқман. Аммам нуқул пешанамдан ўпади-да, «Ўзи оқ, пешанаси қора, ўғлим», дейди.

***

У пайтлари мен бу сўзнинг мағзини тушунмасдим, албатта. Онам мени дунёга келтириб, олти ойдан сўнг сариқ касалига учраб, оламдан ўтганини айтишарди. Икки ўрим сочини икки ёнга ташлаб тушган оппоқина онамнинг катта суратини уйнинг тўрига илиб қўйишганди. Катта акаларим кўчадаги болалар билан уришиб калтак ейишса ҳам, йиғлашмасди. Қизиғи, гоҳ-гоҳида шу суратга қадалган кўзларидан оққан ёшлар узоқ вақт тўхтамасди. Мендан катта акам онам ўтганида икки яшар бола бўлган. Эслашича, онам сўнгги кунларида унга салом беришни ўргатган экан. Шунгами, ҳар тонг юз-қўлини ювгач, югуриб келиб, суратдаги онамга салом беради. Мактабдан қайтгач ҳам.

Мен биламан, суратдаги онам қайтиб келмайди. Қоши қалин амаким шундай деган. Улар катта ўқитувчи. Нотўғри гап гапирмайди.

– Энди Гулбаҳор тирилиб қайтмайди. Болаларга эса она керак! Бу қишлоқда ҳеч ким сенга тегишга розимас. Тўрт ўғил-а? Биттагинаси қиз бола бўлгандаям майлийди. Тунов куни Аҳмад аканинг соқов қизини сўраб борганимизда «Ўғил болаларга қарашнинг ўзи бўладими? Ундан кўра қизим ўзимнинг олдимда ўтиргани яхши», деди.

Отам миқ этмай эшитади амакимни. Акалар гапирганда укалар жим туриши керак-ку!

– Қачонгача Шарофатнинг бир оёғи бу ерда бўлади? Синглинг бечора иккиқат ҳолига қишлоқнинг у бошидан келиб, нонингни ёпса, кирингни ювса, ҳовлингга қараса?

Отам яна индамайди. Амаким косадаги шўрванинг тузини тортади-ю, емайди. Нондан ҳам фақат ушоғини олиб оғзига солади. Бизни ўйлайди, зўрға қозон қайнатишади, шерик бўлмай, дейди. Катта акам айтган бу гапни менга. Ботир акам шунақа ақлли.

Амаким беҳуда гапираётгани учунмас, қўлидан бу борада иш келмаётгани учун чуқур уҳ тортиб ўрнидан туради. Эшик олдига боргач, асли айтаман деб келган сўзини тилига кўчиради.

– Болаларингни сўраётганларга бер, – шундай дея эшикдан чиқади.

Отам ва ниҳоят тилга киради:

– Ҳеч қачон!

Бизни бола пайтимиз, айниқса, мени гўдаклигимда фарзандга зорлар, пули борлар кўп сўраб келишган. Отам эса бирортамизни бермаган. Мени аммам катта қилган. «Тўрт ўғил, бунинг устига, ўзларига-ўзлари катта бўлишаяпти, қанақа каллакесар бўлишади, ҳали, ким билади» дея ҳеч ким отамга турмушга чиқишга рози бўлмаган экан.

***

Акам иккимиз югургилаб уйга келдик. Ҳовлида катта аммам ўчоқ бошида юрибди. Ошнинг ҳиди димоққа урилди. Аниқ онани олиб келишган. Шунга атаб ош дамлашаяпти. Фақат тўй оши эмас. Бўлмаса, амаким дамларди.

– Она қани? – дедим аммам муздек юзимни ўпаркан.

– Ичкарида, уйда, – аммам жилмайганча жавоб берди.

Акам иккимиз энди уйга қараб чопдик. Айвонда амаким билан отам ўтирибди. Тез саломлашиб атрофга алангладим. Она йўқ. Шунда кўзим ўз онамнинг суратига тушди. Табассум қилиб турибди.

Бизнинг иссиқ печкали хонага кирсак, она ўтирибди. Мендан ҳам оқ она. Ёнида икки акам. Бири конфет шимиш билан овора, орада бурнини тортиб қўяяпти. Бири ёнғоқ ўйнаяпти. Фавқулодда тартибли бўлиб ўтиришганини кўриб ҳайрон қолдим.

– Ассалому алайкум, – Комил акам икки қўлини қорнига қўйиб бироз эгилиб салом берди. Мен ҳам шундай қилдим. Онадан эса садо йўқ. Амаким айтган соқов аёлми бу. Эй, онадан ҳам бахтимиз келмабди. Энди соқовча ўрганамизми? Бу она билан дарс тайёрлаш тугул гаплашиб ҳам бўлмайди-ку!

Мактабдан кела-келгунча онани кўришим билан югуриб бориб қучаман, деб ўйлагандим. Тиззасига бошини қўйиб, оёқларини қучоқлаб печнинг ёнида мусичадек бўлиб ўтирган онани қандай қучоқлайман?

Наилож акамларнинг ёнига чўкдим. Ҳаммамиз жим ўтирибмиз. Дастурхонга сочилган қоғози чиройли конфетларга қўл узатишга ҳам ҳафсала йўқ. Фақат Ражаб акамнинг бурнини тортгани эшитилади.

Аммам иссиқ ош кўтариб кириб келганида жонланиб қолдик. Ошга қўл узатса, бошини кўтарса, онанинг юзини кўрармиз, ахир. Аксига олиб аммам ҳам бизни хонадан қувиб солди. Мен чиқмай ўтиравердим. Кенжаман, бошқаларга қараганда онани кўришга биринчи мен ҳақлиман!

– Олинг, ошдан, – аммам қанча чорламасин она бошини кўтармади. Кейин аммамнинг ҳасрат халтаси очилди. – Гулбаҳор келинимиз шу Баҳромни туққач, сариққа чалиниб дунёдан кўз юмди. Болалар, шукр, бари ақлли, катталари аллақачон рўзғор ишларига яраб қолишган. Сиз чўчиманг, укам жуда меҳрибон. Болаларини ҳеч кимга ишонмай ўзи қараяпти тўққиз йилдан бери. Пешанангизда бор экан, синглим, шу ғарибларни болам десангиз, Худо сизни ҳам сийлар.

Она тилга кирди. Лекин нима деганини тушунмадим. Йиғи аралаш айтгани учунмас, сўзларни бошқача айтгани учун. Кейинчалик ҳам унинг сўзлари бизга қизиқ туюларди. Бир нима сўрасак, «Билмем», дер, «Кетам» деганидан эса қўрқардик. Ўз юртига кетиб қолса-я деб. Менга эса барибир унинг сўзлаши ёқарди, эркалатиб гапиргандек. Она узоқ вақт биздан бегонасираб юрди. Уни отамнинг қалин ўртоғи бизникига алдаб олиб келган экан. Аёли билан Россияга борганида бир қари татар аёлнинг уйидан қўниб топишади. Қарашса, олти қиз. Отаси урушда ўтиб кетган. Бирортаси эрга тегмаган. Чунки уларнинг қишлоғида эркак зоти кам бўлган. Онасини кўндириб, отамни роса бой, биргина ўғли бор деб олиб келишган. Келиб қараса, тўрт ўғил, учаласи қоп-қора, биргинаси оппоқ.

***

Онам энг биринчи менга ўрганди. Чунки этагидан қолмасдим. Яна мен тап тортмай «Она» дердим. Акаларим эса ийманишармиди, аввалига айтишмасди. Лекин ҳамма ишига қарашардик. Овқатларни шунақа ширин қилардики, қайта-қайта сузиб ердик. Амаким ҳам бизникига келса, овқат ейдиган бўлганди.

Исми қизиқ эди – Флюза. Қўшни аёллар узоқ вақт Феруза деб чақиришди, у эса аччиғини келиб исмини бўғинлаб такрорларди. Улғайгач билдим, онамнинг исмининг маъноси ғалаба ташувчи экан.

Синглим туғилганида бутун қишлоққа суюнчиладик. Аммо чақалоқни қўлимизга олиш тугул кўришга муштоқ эдик. «Матурым минем», яъни чиройлигинам дея эркалатиб, ўраб-чирмаб қўярди Руфинани. Аммаларим бир куни жанжал қилиб, чақалоқни қўлидан олиб ювинтиришганини аниқ эслайман. Негадир, Руфинани қаттиқ қизғаниб, ҳаммадан яширарди.

Синглим Руфина юришни бошлагач, бизга талпинар, онам эса уни биз билан кўпам ўйнатмасди. Ўгайлик қилишади, деган ҳадиги бор эди. Эсимда синглим уч яшар бўлганида онам уни олиб юртига кетди. Биродарларини кўриб келгани. Бир ой деганда қайтди. Ўшанда иккисини ҳам қаттиқ соғиниб кутдик. Тўрталамиз ҳам ҳар кеч узоқ вақт кўча бошида ўтирардик. Синглим билан онам келаяптими, деб йўл қарардик. Кутганимиздек ярим кечаси келишган. Ўшанда онам уларни йўл бошида кутиб олганимиздан таъсирланиб йиғлаганди.

Онам аввалига бегонасираб яшагани билан бизга ўгайлик қилмаган. Тўғри, эркалаб ўтирмасди. Лекин уришмасди, қаттиқ гапирмасди. Ширин овқат қиларди, ўзимизни, уст-бошимизни тоза тутарди, бирга киноларга олиб борарди. Аҳён-аҳёнда татарча қўшиқлар куйлаб қоларди. Қишлоғимиздаги бир татар оиланинг тўйида рақс тушганини ҳам кўрганман. Яйраб-яшнаб ўйнаганди ўшанда.

Уйланиш ёшига етганимизда баримизнинг кўнглимизга қулоқ тутган ҳам шу аёл. Невараларини оёғида чайқаб катта қилган ҳам ўзи.

Ётоқ касал бўлиб қолгач юрагига қўл солишга журъат қилолмадик. Синглимга сен сўра дейишга ҳам ботина олмаймиз. Охири ўгайлик қилди, деган сўздан эмас, онамнинг ўлим билан юзма-юз келаётганини тан олишдан қўрқамиз. Бир кун отамга ўзи сўз бошлабди:

– Мени юртимга олиб бораман деб куйинманглар. Шу ерга қўйинглар. Шу тупроққа. Ўғилларим қабримни зиёрат қилишади, қизим шу юртда. Энди тўлалигимча шу юртники бўлай.

Бу гапни эшитиб, онамнинг опа-синглисига телеграмма жўнатдим. Онам икки синглиси билан кўзи очиқлигида сўнгги бор дийдорлашиб жуда суюнди. Мингдан-минг розиман, дея бу оламдан кўз юмди. Онанинг ўлими оғир бўларкан...

Аёлим ҳанузгача бир сўзни таъкидлайди.

– Шунчалик меҳр-оқибатли бўлиб ўсганларингизга ҳайрон қоламан. Ҳар куни ишга кетар маҳалингиз онангизнинг ҳолидан хабар олардингиз. Қайтгач, «Келинингиз овқат бердими?» деб сўраганингизда хафа бўлиб кетардим. Қорним тўқ десалар ҳам бир коса овқат суздириб, гўё менга ишонмагандек ўзингиз едириб қўярдингиз. Ўша пайтлари кўнглимга оғир ботарди. Энди бизнинг болаларимиз ҳам шунчалик меҳрли бўлсин, дея ният қиламан.

– Узоқ юртдан келиб, бизга оналик қилган, «Кетам» деса ҳам ташлаб кетмаган она эди у, – дейман-у уйимиз тўрида осилиб турган икки суратга кўз ташлайман. Иккиси ҳам оппоқ, фақат бирининг қош-кўзи меникидек қора, бирининг қошлари эса синглимникидек сариқ, кўзлари кўк аёлларнинг табассуми кўнглимга хотиржамлик бағишлайди. 

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 241 | Добавил: iphone | Теги: #Yangiliklar, #ahborot, #newsuz, #Yangilik, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #news, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018