WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Август » 21 » Милена Мадмусаева & Абдуҳамид Халилов. Севги СМСлари, тўйдан одинги суриштирув ҳақида

ПОИСК / IZLASH:

14:38
Милена Мадмусаева & Абдуҳамид Халилов. Севги СМСлари, тўйдан одинги суриштирув ҳақида
Репетиция, овоз ёзиш ишлари, концерт — улар ёнма-ён эди. Бироқ кўнгилларида ниш ура бошлаган туйғулар муҳаббат дараги эканлигини қайдан билишибди, дейсиз. Бир куни йигитнинг ота-онаси уйланиш ҳақида сўз очади. Ана шунда... қолганини келин-куёвнинг ўзларидан эшитамиз.

Танишинг: Милена Мадмусаева – опера хонандаси, Испания, Италия, Франция каби мамлакатларда ўтказилган нуфузли халқаро танловлар ғолиби. Умр йўлдоши Абдуҳамид Халилов «OAZIS» гуруҳи продюссери. 25 апрель куни турмуш қуришди.

– Собиқ «Сетора» гуруҳи аъзоси Лайло Галиева (Лейли) ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаган тўй таклифномаси турмуш қураётганингиздан хабар берди. Ўзингиз бу ҳақда айтишни истамадингиз чоғи?

Абдуҳамид Халилов: – Тўй – оилавий маросим. Яқинларингиз, дўсту биродарларингиз билан ўтадиган хурсандчилик. Кўпчиликка овоза қилиб, кўз-кўз қилинадиган нарса эмас. Қолаверса, иккимиз ҳам мақтанишни ёқтирмаймиз. Кўз тегиши, гап-сўз дегандек... Хуллас, овоза қилгимиз келмади.

– Билишимча, ижодий ҳамкорсизлар.

Милена: – Ҳа, бир неча йиллардан буён бирга ишлаяпмиз.

– Ишдаги ишқ денг?

Милена: – Аслида, икки йил аввал танишганмиз. Ўшанда Наманганда mukhiddin a lee 95
ўтказилаётган «Биз буюк юрт фарзандларимиз» тадбирида қатнашаётгандим. Умр йўлдошимнинг дўсти Азиз қўнғироқ қилиб, сизни тўй маросимига таклиф қилмоқчиман, қўшиқларингизни сўрашаяпти, деди. Бир ҳафтадан кейин қайтишимни айтиб, ҳайрлашдим. Азиз билан «Ўзбегим ёшлари» ансамблида танишганмиз. Келишилган қаҳвахонада Азиз мени дўсти билан кутиб ўтирган экан. Репертуаримдан бир нечта қўшиқни танлаб олганимиздан кейин бу бўлажак куёвми, деб сўрадим Азиздан. «Куёв бу эмас, лекин дўстимни ҳам июнда уйлантирамиз», деди. Хаёлан келишган йигит экан дедим-у, сиртимга чиқармай ҳайрлашдим. Шу билан орадан бир ой ўтиб, тўйда учрашдик. Эртасига «SMS» келди, «Яхши етиб олдингизми?» деган мазмунда. Нотаниш рақам бўлгани учун жавоб қайтармадим. Кейин яна ва яна ҳол-аҳвол сўралган номалар кела бошлади. Уларга ҳам индамадим. Шундан кейин телеграммдан расм юборилди-ю, суҳбатдошим Азизнинг дўсти эканлигини билдим. Сиз билан учрашгандик, мен турли хил тадбирлар ташкилотчисиман. Агар лозим топсангиз, сиз билан ҳамкорлик қилсак, деган таклифи сабаб яқиндан танишиб қолдик. Қолганини энди сиз давом эттиринг.

Абдуҳамид: – Шу-шу онда-сонда ёзишиб, қўнғироқлашиб турдик. Орадан бир йил ўтиб, мусиқий гуруҳ ташкил этиш ғояси пайдо бўлди.ÂÂÂÂÂÂ  Мақсадим, барча мусиқа жанрларида ижод қила оладиган жамоа тузиш эди. Икки кишилик гуруҳда бир қиз ва йигит солистлар бўлишини ўйлаб, Миленани таклиф қилдим. Кастинг ўтказиб, иккинчи солист ва мусиқачилар изланди. Ташкилий ишлар ниҳоясига етгач, «ОAZIS» гуруҳи билан ишни бошлаб юбордик.

Милена: – Иккимиз ҳамиша бирга эдик, кастинг ўтказишда ҳам, либослар топишда ҳам, репетиция, овоз ёзиш, тўй хизматлари, хуллас бир-биримизга шу қадар ўрганиб қолган эканмизки, бир кун кўришмасак, дарров қўнғироқлашардик.

Абдуҳамид: – Иш жараёнида инсон бир-бирини яқиндан билади. Муносабатлар синовдан ўтказилади. Бир-биримизга ўрганиб қолганмиз, деб ўйлардик. Аслида эса бу муҳаббат экан. Борган сари тадбирларга борсак, Миленани қизғана бошладим. Сипороқ кийин, рақс ҳаракатларига кўпам чалғима, дердим. Хизматларга ўзим олиб юрадиган бўлдим.

– Нега уни рашк қилаяпман, деган хаёл бўлмадими шу пайтлари?

Абдуҳамид: – Миленани дўстим деб юрардим, бошқалардан қизғанаётганимни ҳам дўстона муносабатларга йўйибман.

– Тўйингиз ёзда бўлиши керак эди-ку?

Абдуҳамид: – Онам кўпдан бери уйлантирамиз, кўз остингга олганинг бўлса айт, бўлмаса қиз топайлик, дерди. Шу сабабдан бир куни Миленага шама қилди. Қандоқ бўларкан деганман, чунки туйғуларимни ҳали англаб етмагандим-да.

Милена: – Аслида, қайнонам билан олти йил аввал ғойибона танишганмиз. У киши мени Мустақиллиқ тадбирига бағишланган тантанадаги чиқишимни телевизор орқали кўриб, шу қиз билан кўришсам эди, деб ният қилган экан. Буни қаранг, айтганидек бўлди.

– Ойингизнинг совчиликка юрганини Миленага айтганмисиз?

Абдуҳамид: – Айтганман, шекилли. Характеримни Милена яхши билади. Ўзимга яраша феълим бор. Миленага нисбатан туйғуларимни сезсам ҳам, қўлини сўрашдан аввал суриштирганман.

– «Характеристика» йиққанман денг?

Абдуҳамид: – Тақдирингизни боғлаётган инсонга қизиқасиз-да.

Милена: – Ҳайрон бўлманг, чиндан ҳам феъли шундай. Ҳаммасини обдон ўрганиб, сўнг қарор чиқаради.

Абдуҳамид: – Уйдагилар совчиликка бориб, ота-онасининг розилигини олгач, тўйни бошлаб юбордик.

– Милена, сиз ҳам куёвболани суриштирганмисиз у каби?

Милена: – Мени ўз суриштирув усулим бор. Йўқлигида уяли телефонига кириб, барча ёзишмаларию ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кўздан кечирардим.

Абдуҳамид: – Телефонимни «қулф»ламайман. Чунки яширадиган сирим йўқ. Гарчи, кўпчилик мени қизларга суяги йўқ деб ўйласа ҳам, аслида ундай эмасман.

Милена: – Мен ҳам аввалига шундай ўйлаганман. Бошқачасига mukhiddin a lee 575
суриштиролмасдим ҳам. Қиз бола бўлсам, кимдан нима деб ҳам сўрардим. Бунинг устига, кимнидир ёқтиришимни ҳам, ёқтирмаслигимни ҳам билдирмайман. Фақат кузатаман, ўрганаман ва ўзим учун хулоса чиқараман.

– Келинлик вазифаларини ҳам бошлаб юбордингиз, қийналмаяпсизми?

Милена: – Турмуш ўртоғим режали инсон. Барча вазифаларимни тартибга солиб берганки, асло қийналмаяпман. Куним эрталабки соат олти яримдан бошланади. Нонушта тайёрлаб, ойижон-дадажонимни ишга кузатаман. Кейин уй ишларига уннайман. Оилада катта келинман. Куннинг қайсидир қисмига тадбир ёки репетиция белгиланган бўлса, ўша вақтгача барча ишларга улгуришим керак.

– Милена, сизни опера хонандаси сифатида таниймиз. Нега айнан шу мусиқа жанрини танлагансиз?

Милена: – Ёшлигимдан эстрада-вокал жанридаги тароналарни тинглардим. Фарғона санъат коллежига ҳужжат топширганимда, опера йўналишида ўзимни синаб кўрмоқчи бўлдим. Биринчи синовлардаёқ мураббийларим «Иқтидоринг бор, эплайсан», дейишди. Шундан кейин опера йўналишида таҳсил ола бошладим. Биринчи курслигимда овоз имкониятларим яхшиланди. Бу ўзим учун ҳам кутилмаган воқеа эди. Муваффақиятлардан илҳомланибми, операга қизиқишим ортиб бораверди. 2007 йили Ўзбекистон давлат консерваториясига ўқишга кирдим. Кўпгина хорижий давлатлардаги танловларда иштирок этдим. 2008 йили «Ўзбегим ёшлари» ансамблида фаолият олиб бораётганимда 8-март тадбири учун Фарҳод Қамбаров билан Andrea Bocelli & Sarah Brightmanнинг «Time to Say Goodbye» композициясини куйлашимизни айтишди. Мана шу тарона сабаб бўлиб, эстрада-вокал жанрига яна меҳрим тушди. Ҳозирда мана шу йўналишда ижод қилаяпман.

– «ОAZIS»дан кетаяпсиз деб эшитдик. Бу гуруҳ ишига таъсир қилмайдими?

Милена: – Қайсидир маънода таъсири бўлиши мумкин. Лекин ўрнимга олинаётган қиз ҳам истеъдодли, кўплаб танловлар лауреати. Вокал бўйича устозимнинг қизи, тембр жиҳатдан овози меники билан ўхшаш. Унга иккимиз ҳам ишонамиз.

Абдуҳамид: – Аввалдан Миленанинг яккахон хонанда сифатида ижод қилишини ўйлаганмиз. Мана, фурсати келиб, бу ишга жиддий киришдик.

Милена: – Биласизми, турмуш ўртоғимнинг мусиқа бўйича билими йўқ бўлса-да, ўринли маслаҳат беролади. «Қўшиқнинг мана шу жойини сал ўзгартириб айтгин, бошқача чиқади», дейди. Синаб кўрсам, ҳақиқатан ҳам ижром ўзгаради. Балки, бу ички ҳиссиётдир. Қайнонам дутор чалишга қизиққан экан. Гарчи ҳозир тиббиёт соҳасида ишласа-да, санъатга қизиқиши баланд. Қўшиқларим орасида «Боғ сайрига...»ни ёқтиради. Дугоналарига ҳам мақтаниб эшиттиради. 

– Қўшиқларингизни тинглаб, рақобат ҳақида ўйламаяпсиз, деган фикрга келдим.

Милена: – Ўн-ўн беш йилдан кейин ортимга қараб, арзирли қўшиқ куйламаганимдан афсус чекмай, дейман. Шунга ҳам сон эмас, тарона сифатига кўпроқ аҳамият беряпман.

Абдуҳамид: – Муаллифлик асарларини ишлаш қийин иш. Агар ҳамма ҳам тўйбоп қўшиқ куйлайверса, санъатимиз қашшоқлашиб қолмайдими? Майли, Милена бошқалар каби машҳур бўлмасин. Ўзига яраша мухлислари бўлса, қўшиқлари севиб тингланса, шунинг ўзи кифоя. Қолаверса, ҳар бир аёл учун оила биринчи ўринда туради. Фақат ижод қилиш учун яшалмайди-ку. Ҳамма нарсада меъёр бўлиши муҳим.

– Кўпчилик исмингизни тахаллус деб ўйлайди.

Милена: – Миллатим эрон-тожик, онам ўқитувчи, отам ҳисобчи. Иккиси Москванинг Тальяти шаҳрида ўқишган. Мен ҳам ўша ерда дунёга келганман 1988 йил 26 сентябрда. Айрим журналистлар «..78»,«..87» йилда таваллуд топган деб хато кўрсатишади. Фурсатдан фойдаланиб, эътиборлироқ бўлишларини сўрардим. Ҳақиқий исмим эса Милена — нозик, нафис деган маънони англатади.

Дилдора ЮСУФБЕКОВА суҳбатлашди.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot sugdiyona.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 139 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016