WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Июнь » 20 » Миллиардерлар ҳақида 20 та қизиқарли факт

ПОИСК / IZLASH:

17:31
Миллиардерлар ҳақида 20 та қизиқарли факт
Ҳар бир миллиардернинг ўзига хос ғалати одати мавжуд. Улар билан сизни "Interesno.cc” нашри таништиради.

1. "Стандарт Ойл” компанияси асосчиси Жон Рокфеллер 1916 йилнинг 29 сентябрида дунёнинг илк долларли миллиардерига айланган.

2. Статистик маълумотларга кўра, дунё бўйича энг кўп миллиардерлар асосан Америкада яшайди (500 га яқин), иккинчи ўринда Хитой, учинчи ўринда Буюк Британия туради. Россия эса Германия ва Ҳиндистондан кейин олтинчи ўринни эгаллаган.

3. Миллиардер Билл Гейтс америкалик ёзувчи Фрэнсис Скотт Фицжеральднинг мухлисидир. У адибнинг "Буюк Гетсби” романидан келтирилган парчаларни уй кутубхонаси шифтига илиб қўйган.

4. Россиялик миллиардер Михаил Прохоров талабалик пайтларида вогондан юк тушириб, пул топган, кейинчалик собиқ иттифоқ даврида урфга кирган замонавий "қайнатилган” жинсиларни ишлаб чиқарувчи фирма очган.

5. Америкада машҳур бўлган "Опра Уинфри шоуси” деб аталувчи кўрсатув бошловчиси, дунёнинг илк қора танли миллиардер аёли ҳисобланади. Опра икки ёшлигида ўқишни ўрганган, уч ёшлигида эса черковда диний оятларни ифодали тарзда ўқиган. Унинг чиройли талаффузи телевиденияда ишлашига туртки бўлган. Опранинг болалиги қийин кечган, у тўққиз ёшдалигида зўравонлик қурбони бўлган, 14 ёшда ҳомиладор бўлиб, илк фарзандини дунёга келтирган, аммо бола чақалоқлигидаёқ вафот этган, шундан кейин Опрага оналик бахти қайта насиб этмаган.

6. "Гарри Поттер” асари муаллифи британиялик Жоан Роулинг дунёда адабиёт орқали миллиард долларлаб пул топиш мумкинлигини исботлаб берган илк адибадир. Таққослаб кўриладиган бўлса, Стивенг Кинг ўз асарлари учун 200 миллион доллар олган. Жоан Гарри Поттер ҳақидаги илк асарини жуда қийин аҳволда, депрессияда ёзган. Уни эри қўлидаги ёш боласи билан ташлаб кетганлигидан, пулсиз қолган. У ёш сеҳргар ҳақидаги асарини кўтариб, 12 та нашриётга борган, аммо улар асарни чоп этишни истамаган. Фақатгина Bloomsbure нашриётигина асарни олиб қолишга рози бўлган. Асар чоп этилгач, катта шов-шувларга сабаб бўлди. Орадан уч йил ўтгач, Америка нашриётлари ўртасида Жоан Роулингнинг навбатдаги асарини чоп этиш ҳуқуқини қўлга киритиш бўйича аукцион ўтказилди.

7. Британиялик Ричард Бренсонс (400 хил турдаги ихтисосликларни бирлаштирувчи Virgin Group корпорацияси асосчиси) дунёдаги илк экстремал миллиардер ҳисобланади. 

Ричард турли экстремал саёҳатлар орқали дунё рекордини ўрнатиш туфайли миллиардларни қўлга киритган. Масалан, у 1987 йилда Атлантика океанини ёнувчи газ билан тўлдирилган ҳаво шари орқали кесиб ўтган. Ричард тезликни соатига 209 километрга ошириб, дунё рекордини ўрнатган. Ричард Бренсонс 2004 йилнинг март ойида Gibbs Aquada амфибия-автомобилида 1 соату 40 дақиқа 6 сонияда Ла-Маншни кесиб ўтиб, дунё рекордини янгилаган. 

Ричард дўсти билан стюардесса кийимини кийиш тўғрисида баҳслашгач, дўсти AirAsia авиакомпанияси директори Тони Фернандесдан ваъдасини амалга ошириш учун ёрдам сўраган. Унинг розилиги билан AirAsia компанияси стюардессалари каби қизил костюм кийиб, ваъдасининг устидан чиққан. Бу унинг энг ғалати қилиқларидан бири бўлган.

8. Google асосчиси, дунёнинг энг бой одамларидан бири ҳисобланган Сергей Брин дунёнинг ошкор этилмаган энг чиройли миллиардерларидан бири деб тан олинган. 2013 йилда рафиқасидан ажрашгач, Сергей дунёнинг энг орзу қилинган бўйдоқларидан бирига айланди. Сергей Москвада совет олимлари оиласида дунёга келган, у беш ёшга тўлганда ота-онаси доимий яшаш учун Америкага кўчиб кетган.

9. Швейцариялик IKEA  компанияси асосчиси, миллиардер Ингвар Кампрад дунёнинг энг хасис миллиардери ҳисобланади.

88 ёшли Ингвард энг арзон нархда савдо қилувчи магазиндан харид қилади, эски  Volvo автомобилида юради, самолётда фақат эконом-классда учади. IKEA компанияси ходимларидан ҳам тежамкорликни талаб қилади, қоғознинг ҳар иккала томони тўлмасдан ташлаб юборишга рухсат бермайди. 

10.Энг кўп болали миллардер деб, Саудия Арабистонидан бўлган Абдул Азиз ал-Ражий тан олинган. Унинг еттита хотинидан 60 нафар фарзанди бор!

11. Лас-Вегасдаги қиморхоналар бошлиғи бўлган Дон Лохлин топган тутганини крионика фани ривожи учун сарфлайди. (Крионика ўлган одамнинг жасадини музлатиб қўйиб, келажакда тирилтириш билан шуғулланади). Бундан ташқари у  Alcor Life Extension Foundation компанияси мижози бўлиб, бу компания инсонлар вафот этгандан кейин жасадни келажакда тирилтириш учун суюқ азотда сақлаш билан шуғулланади. Лохлин келажакда эгалик қилишдан умид қилиб, пулларини ҳам капсулада музлатиб қўйган.

12. Apple’нинг асосчиси бўлмиш марҳум Стив Жобс энг кашфиётчи миллиардерлардан бири ҳисобланган. Унинг ҳам ўзига хос ғалати қилиқлари бўлган. Стив доимо рақамсиз автомобилларни бошқарган. Калифорния штати қонунларига асосан автомобиль сотиб олингандан кейин олти ойгача рақамсиз ҳайдаб юриш мумкин бўлгандан, у ҳар олти ойда автомашина алмаштирган.

13.Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси бўлган, энг ёш миллиардер Марк Цукерберг дальтоник бўлиб, қизил ва яшил рангни ажрата олмайди, айнан шунинг учун Facebook кўк рангдадир.

14. Россиялик миллиардер Владислав Доронин энг қўли очиқ ва сахий миллиардерлардан бири ҳисобланади. У Наоми Кэмпбелл билан учрашиб юрганида бойлигининг анчагина қисмини унга сарфлаган. 2008 йилнинг май ойида Сен-Тропезда Nautica яхтасида Наоми шарафига дабдабали зиёфат ўтказган. Зиёфатга Наоми учун заргар Гарри Уинстон томонидан ясалган 142 дона жавоҳир қадалган, 600 минг евролик колье келтирилган. Кейинчалик Наоми Кембеллга Бразилиядан 19 миллион долларга ҳашаматли уй сотиб олиб берган. 

15. Россиялик миллиардер Роман Абрамович тасвирий санъат асарлари ва ҳайкалларни коллекция қилишни яхши кўради. Унинг энг қимматли харидлари орасида Альберто Жакометти, Фрэнсис Бэкон ва Лусиен Фрейдларнинг асарлари мавжуд.

16. Ўзи кекса бўлса-да, кўнгли ёш бўлган 82 ёшли Ричард Лугнер энг қаримайдиган миллиардер деб ҳисобланади. У 2014 йилнинг сентябрь ойида, 81 ёшда Playboyнинг собиқ модели, 24 ёшли Кэти Шмитцга уйланди. Ричард шоҳона тўй ўтказиб, журналлар учун турли фотосессияларда фаол қатнашган. 

17. Дунёдаги ягона спортчи миллиардер деб америкалик гольф ўйинчиси Тайгер Вудс тан олинган. Аммо аналиктиклар берган маълумотга кўра, у асосий даромадини спортдан эмас, балки реклама акциялари орқали топган. Шунга қарамай, Вудс нуфузли PGA турнирида 77 маротаба ғалаба қозонган.

18. Дунёнинг яна бир гўзал миллиардери деб бразилиялик супермодель Жизель Бюндхенни ҳисоблаш мумкин. У моделлик бизнесидан ташқари, ўзининг косметик маркасига эга ҳамда реклама акцияларида фаол иштирок этади. 

19. Гонконглик миллиардер Ли Кашин фақатгина платсмассадан ясалган соатларни тақади. Бундан ташқари фэн-шуй билан шуғулланиб, дўстларига уйга мебелни қандай жойлаштириш тўғрисида маслаҳатлар бериб боради.

20. Ҳиндистонлик миллиардер Анил Амбани энг омадсиз миллиардерлар рўйхатига киритилган. Бир неча йил давомида унинг бойлиги 10 миллиарддан 5 миллиардга тушиб кетган.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 141 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016