 Молдовада президент лавозими учун сайловларнинг 1-босқичида ғолиб аниқланмади. Сайловларнинг 2-босқичида энг кўп овоз тўплаган икки номзод – амалдаги президент Игорь Додон ва собиқ бош вазир, "Ҳаракат ва бирдамлик” партияси номзоди Майя Санду кураш олиб боради.
Эътиборлиси, Санду 1 ноябрда ўтган президент сайловларининг 1-босқичи натижаларига кўра Додонни ортда қолдирди. Сандуга сайловчиларнинг 35,61 фоизи, Додонга эса 33,01 фоизи овоз берган.
1-босқичда ғолиб бўлиш учун номзодлардан бири 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаши керак эди.
Шунингдек, "Бизнинг партия”дан номзод Ренато Усатий 16,98 фоиз, "Шор” партияси номзоди Виолета Иванова 6,57 фоиз овоз тўплаган. Қолган номзодларга 5 фоиздан камроқ овоз берилган.
Сайловларнинг 2-босқичи 15 ноябрга белгиланган.
Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!
|