WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4219]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Сентябрь » 24 » Муҳаббат риштаси

ПОИСК / IZLASH:

08:47
Муҳаббат риштаси
Самандар билан танишганимизга икки йилдан кўпроқ вақт бўлди. Шу вақт давомида барча севишганлар сингари қувончли кунларимиз ҳам, қайғули даврларимиз ҳам бўлди, лекин бирор марта баҳслашиб қолиб, аразлашиб юрган кунимиз бўлмади. Феълим оғир, тўғрироғи асабларим жойида эмас: марказий касалхонанинг жарроҳлик бўлимида ҳамшира бўлиб ишлайман, кўплаб операцияларда ассистент сифатида иштирок этаман. Жароҳатларни кўравериб, руҳиятим бироз тажовузга  мойил бўлиб қолган. Самандар мени тушунади, шунинг учун бирон нимадан жаҳлим чиқиб турганда унга заҳримни сочсам ҳам, бақир-чақир қилсам ҳам, бироз муддат ўтар-ўтмай ҳеч нима бўлмагандек қаршимда пайдо бўлади ва ҳеч нима бўлмагандек гаплашиб кетаверамиз. 

Аввалига кўча-кўйда ёнма-ён ёки қўл ушлашиб юришга одамлардан истихола қилардим, аммо секин-аста бунга ҳам кўникдим. Ахир барибир бир кун келиб, оила қурамиз, «ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич!» - дейишади-ю! Бу ҳақида у билан кўп гаплашамиз. 

- Одамлар бизга қарашяпти, - дейман у қўлларини елкамдан ошириб ўтказиб олганида. 

- Қарашса қарашаверсин, - дейди у ҳам парво қилмай. - Сен менинг танлаганимсан. Нега уялишимиз керак?

Ишга келганимда у билан узоқ қўнғироқлашаман. Кўпинча, телефонимнинг ҳисобида пул тугаб қолса, хонадаги иш телефонидан қўнғироқ қиламан. Ҳамкасбларим бироз ранжиса ҳам менга барибир. 

- Сурайё, тармоқни банд қилмасанг-чи, - койиб берадилар катта ҳамширамиз Турсуной опа. 

- Ҳозир, яна бир дақиқа... - ялинганнамо жавоб қайтараман мен. 

Ҳар куним мана шундай ўтади. Аммо, яқинда бир воқеа содир бўлди-ю, ҳаммаси остин-устун бўлиб кетди. 

Синфдош дугоналаримдан бири турмушга чиқаётган эди. Қизлар базми учун таклифномани ойимга ташлаб кетибди. Ўша куни тунда ҳамма ухлагач, ўз хонамга кириб, базмга кийиб боришим мумкин бўлган кийимларимни бир-бир кийиб кўра бошладим. Ўзимнинг кўзгудаги аксимга маҳлиё бўлиб турарканман, негадир шу гўзалликни Самандар ҳам кўрса эди, деб ўйлаб қолдим ва унга қўнғироқ қилдим. Бироз суҳбатлашдик, унга дугонамнинг қизлар базмига бораётганим ҳақида айтдим. Мени ҳайратда қолдирганча, бу базмга уни ҳам таклиф қилишганини, базм қачон ва қайси ресторанда бўлишини ҳам айтиб берди. «Бирор таниши ёки қариндошидир...» - деб ўйладим. 

Кейинги кунлардаги суҳбатларимиз мавзуси ҳам ўша дугонам бўлди. У ҳақида гапирар экан, Самандар дугонамни мендан ҳам яхшироқ биладигандек, у билан мендан ҳам яқинроқ муносабатда бўлгандек туюла бошлади. Шубҳа юрагимни кемирарди. Ниҳоят, базм куни ҳам етиб келди. 

Қизлар базмига синфдош қизлар ва йигитлар биргаликда йиғилишиб, бир жамоа бўлиб бордик. Табиийки, бунда мен Самандар билан бирга бориш имконидан маҳрум эдим. Ресторанга кириб келганимизда биринчи диққатимни тортган нарса - келиннинг атрофида гирдикапалак бўлаётган Самандар, янаям даҳшатлироғи - у куёв либосида эди! Баъзан қизлар базмига куёв ҳам таклифнома бериб чақирилади...

Кўз олдим қоронғулашди. Бўлаётган воқеаларни англамай қолдим. Наҳотки, мен шунча вақтдан буён севиб-ардоқлаб келган инсон аслида шунчалар тубан бўлса?! Синфдошлар билан олган совғани топширарканмиз, улар томонга қарамасликка ҳаракат қилардим. Синфдош қизлар эса ўзаро суҳбат чоғида келиннинг нақадар чиройли экани-ю, бугунги пардози унга янаям ярашгани ҳақида айтишарди. 

- Шўрликкина, - дедим ўзим ҳам аранг эшитадиган овозда, - учига чиққан ёлғончига турмушга чиқаётганини билармикин?..

- Сурайё, сенга Дилрабонинг бахти алам қилаётганга ўхшайди-а? Синфимиздан ўзи икковинг қолган эдинг, энди ёлғизланиб қолдим, деб ичингдан тутаб-ёниб кетяпсан, назаримда, - кулди қайсидир дугонам, кимлигини англолмадим.

- Нимасига аламим келади? Қайтанга у мени ёлғончи йигитнинг ёлғон севгисидан қутқарганига хурсанд бўлишим керак! - жаҳлим чиқиб кетди. - Билмасанг, билвол - куёв бўлмиш куни кеча менинг изимдан Мажнун бўлиб юрган эди! 

- Нималар бўляпти бу ерда? - шовқин кўтарилганидан ҳайрон бўлган «келин-куёв» биз томон келишди.

- Ярамас хиёнаткор! - Самандарнинг юзига тарсаки туширдим. У ўнг қўлимни ушлаб, қайириб олди. Ҳимоясиз қолганимни билибми, кимдир қўлимга жарроҳлик амалиётида фойдаланиладиган тиғ берди. Бу эҳтимол... мен қатнашган сўнгги жарроҳлик амалиёти эди!

Кўзимни очганимда, уйда - ўз ётоғимда эдим. Тепамда ойим, сочларимни силаб ўтирардилар. 

- Ойи, мен уни... ўлдириб қўйдим! - йиғлаб юбордим ўрнимдан туришга ўзимда куч тополмай.

- Биламан, қизим, биламан. Ўша жарроҳлик амалиётида сен иштирок этмаслигинг учун жуда кўп ҳаракат қилгандим. Лекин сени хаёлот дунёсига банди қилишим ҳақида сира ўйламабман... Самандар ҳалок бўлганига бир йилдан ошди. Унинг қабри тепасида қанчалар йиғлаганинг эсингда йўқми? Ишга боришинг, у билан соатлаб қўнғироқлашишинг, кўчаларда қўл ушлашиб юришинг - ҳаммаси мен сенинг миянгга қуйган фикрлар, ухлашинг олдидан айтиб берган эртакларим, янаям аниқроқ айтадиган бўлсам, тушларинг тасвири ҳосиласи холос. Ўша воқеадан сўнг ҳали бирор марта кўчага чиққанинг йўқ. Сени реал ҳаётга олиб чиқишим учун унинг сенга қилган хиёнати ҳақидаги ҳикояни «саҳналаштирдим». Ахир сенинг Дилрабо исмли синфдошинг умуман бўлмаган-ку?! Бу ҳаммаси гипноз!

- Унда нега... бирдан ҳаммасини ошкор қилишга қарор қилдингиз?!

- Сен назоратдан чиқиб кетдинг. Агар буни ошкор айтмаганимда, уни ўлдирганингга ростдан ҳам ишонардинг. Бир умр ўзингни содир этилмаган қотиллик учун айблаб юришингни истамадим...

«Демак, Самандар тирик... Дилрабонинг йигити ҳам эмас, - суюниб кетдим мен. - Уни мен ўлдирмаганман!» Сўзларимни тасдиқлагандек, кўча томондан унинг хиргойиси эшитила бошлади...

Шаҳноза ЭШМИРЗАЕВА

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI | Просмотров: 1307 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016