WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6035]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [778]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [444]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [239]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2603]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4346]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7991]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [777]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [175]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [375]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1797]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [331]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1980]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3713]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [18]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [24]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [54]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 26
Гостей: 24
Пользователей: 2
hombwedleEl, HelenTidly

Kun faolllari:
ANaibiop, hombwedleEl, insoulheckEl, HelenTidly
Главная » 2018 » Май » 14 » Муҳаббатга элтувчи 7 поғона

ПОИСК / IZLASH:

07:53
Муҳаббатга элтувчи 7 поғона
Муҳаббат йўқ нарса, у эртакларда, фильмлардагина мавжуд, оила қургандан кейин севгига ўрин қолмайди, рўзғор, бола-чақа... Шундай гапларни кўп эшитамиз. Аммо барибир муҳаббат борлигига ишонгимиз келади. Мен сизга айтсам: у бор! Бўлганда ҳам мангу, бир умрлик муҳаббат бор. Фақат у осмондан тушмайди, унга эришиш керак. Қуйида асл ва абадий муҳаббатга элитгувчи поғоналар ҳақида гаплашамиз.


1-поғона: ошиқлик

Инсон юраги гупиллаб уради, севгилисини кўрганда дунёни унутади, юрак оташ бўлиб ёнади. Ҳа, сиз севиб қолдингиз. Бу энг ёрқин, эҳтиросли ва туйғулар туғён урган босқич. Ошиқлар бир-бирларига доим талпинадилар, нуқул бирга бўлгилари келади, бирзум айрилишни истамайдилар. Ёрингизнинг ҳамма жиҳати, ҳатто, камчиликлари ҳам сизга ёқади. Сиз сархушлик ҳолатидасиз, воқеликни реал идрок эта олмайсиз. Севгининг кўзи кўр дея шу босқичга айтишган. Айнан шу поғонада инсонларнинг бир-бирига руҳан ва энергетик жиҳатдан нақадар мослиги кўринади. Аммо, афсуски, бу давр узоқ давом этмайди. Кўп ўтмай ҳар қандай қайноқ эҳтирослар ҳам совийди.

Нима қилмоқ керак? Ёрингиз билан кўпроқ умумий нуқталарни топишга урининг. Фақат ташқи кўриниши, хатти-ҳаракатларидаги мувофиқлик камлик қилади. Сизларнинг қизиқишларингиз, ҳаётга қарашингиз, қадриятларингиз — хуллас, кўп нарсангиз муштарак бўлиши керак. Умумий қизиқишлар ва мақсадлар бир-бирингизга қаттиқроқ боғланишга ёрдам беради. Бу, албатта, ёрим билан бир жойда ишлаб, бир ишни қилишим керак дегани эмас. Унинг ишлари, ташаббусларини тушунинг ва қўллаб-қувватланг. Эркак киши суянадиган аёли бўса, тоғларни талқон қилишга қодир.


2-поғона: иккиланиш

Ҳамон бир-бирингизга талпиниб турибсиз, аммо энди ақл кўзингиз очилган. Ёрингиздаги камчиликлар яққолроқ кўзга ташланиб бораяпти, улар сизнинг ғашингизга тегишни бошлади. Шу даражадаки, баъзида ундан узоқроқ кетгингиз, бу муносабатлардан дам олгингиз келади. Бу поғонадан истисносиз ҳамма ўтади. Албатта, бу билан сизлар энди айрилиб кетасизлар, деб бўлмайди. Аммо ёрингизни шу камчиликлари билан қабул қила оласизми? Ана шу савол устида бош қотирадиган пайтингиз келди.

Нима қилмоқ керак? Агар ундан айрилишни истамасангиз, аввалгидек муносабатларни давом эттиринг. Уни бирданига ўзгартиришга уринманг. Акс ҳолда туйғулар сўниб қолади. Аёл эркакнинг ҳаётига лаззат олиб кириш учун яралган. Бу фақат жисмоний лаззат эмас, балки саришталик, қувонч, шодлик ва ҳоказо. Унга бахт беришда ва бундан бахт туйишда давом этинг.


3-поғона: рад этиш

Энг нозик давр. Нафақат ижобий, балки салбий туйғулар ҳам етарлича жамланган, сабр косангиз тўлиб бораётган бўлиши мумкин. Икки томон ҳам кўрпани ўзига тортиб, муносабатларни ойдинлаштирмоқчи, ўз ҳудудини кенгайтириб олмоқчи. Ёрини ўзига қулай қилиб тарбиялаш истагида ёнаяпти. «Шошилмадиммикан? Умр йўлдош танлашда адашмадиммикан?» деган саволлар туғилиши мумкин. Афсуски, кўпчилик севишганлар учун шу поғона охиргиси бўлади. Бировга мослашиш, ўзни ўзгартиришдан кўра муносабатларга чек қўйиш маъқулдек туюлади. Севишганлар ажрашиб кетишади, лекин кейинги сафар янги муносабатлар бошланганида, яна шу хатоларни такрорлашади.

Нима қилмоқ керак? Тин олмоқ керак. Кўпинча қизлар йигитга ўз сўзларини ўтказмоқчи бўладилар, у эса кўнмайди ва жанжал чиқади. Жанжалнинг кўп бўлгани ёмон. Ёрингиз сиз учун қилган қаҳрамонликларини қадрлашни ўрганинг. Ҳеч қачон ўз истакларингизни яширманг. Чунки яширилган истаклар, керак бўлмаган ўринда берилган қурбонликлар йиғилиб бориб муносабатларни ичидан емиради. Вақтида йўлини топиб истакларингизни айтинг, унинг ҳам хоҳишларига қулоқ тутинг. Муроса қилишни ўргансангиз бахтли бўласиз.


4-поғона: сабр

Бу даражага етиб келган севишганлар бир-бирларининг камчиликларига нисбатан сабрлироқ бўладилар. Бир-бирларининг фазилату қусурларини борича қабул қилишади. Ўзаро ҳисоблашишни бошлайдилар. Энди уришиб қолишса ҳам, барибир ярашиб кетишларини билишади. Хуллас, одамлар бу муносабатлар ичра ўзларини қулай ҳис эта бошлайдилар. Кўпчилик оилалар ана шу поғонада бир умр яшаб ўтадилар. Бироқ ҳақиқий муҳаббатга етишиш учун яна бир неча қадам қўйсалар, кифоя бўлур эди.

Нима қилмоқ керак? Икир-чикирларга ўралашиб, маиший муаммолар туйғуларни еб қўйишига йўл берманг. Унутманг, муносабатлардаги романтика учун аёл киши жавобгар. Ёрингизни мазали таомлар, кутилмаган сюрпризлар, сабабсиз байрамлар билан хушнуд этаверинг. Албатта, у томондан ҳам жавоб реакцияси бўлади.


5-поғона: хизмат қилиш

Бу жуда юқори босқич. Ҳамма ҳам етиб келавермайди. Бу даражага етган жуфтлик ўз муносабатларини узлуксиз давом этувчи завқли ижод жараёнига айлантира оладилар. Улар нафақат керакли ёки талаб қилинган нарсаларни қиладилар, балки шунчаки ёрларига бахт, шодлик улашиш учун беминнат ишларни ҳам амалга оширадилар. Эвазига ҳеч нарса талаб ҳам қилишмайди. Шунчаки миннатдорлик туядилар, холос. Муносабатлар анча мустаҳкам ва уйғун. Аммо яна озгина интилсалар, илоҳий ишқ номли неъматдан тотиб кўришлари мумкин.

Нима қилмоқ керак? Ёрингизга ўзини кўрсатиш, ичидаги иқтидорни юзага чиқариш имконини беринг. Бир-бирингизнинг қизиқишларингиз, истакларингизни ҳурмат қилинг, бировингиз бирор иш бошламоқчи бўлсангиз, иккинчингиз ёрдамга ва қўллашга тайёр туринг. Шунда ёрингиз сиз учун турли қаҳрамонликларни қилишга қодир бўлади ва қилади ҳам.


6-поғона: ҳурмат

Эр-хотин ўртасида буткул уйғунлик ҳукмрон. Улар деярли уришишмайди, бир-бирларининг ўткир қирраларини яхши билишади ва уларни айланиб ўтишни эплашади. Іар икки томон ҳам бир-бирига ёрдам бериш, биргаликдаги ҳаётларига бахт олиб киришга интиладилар. Кимдир ён берса, иккинчи томон буни қурбонликдек қабул қилиб сиқилмайди, хижолат бўлмайди, аксинча, қувонч билан қабул қилади. Бундай жуфтлик ҳақиқий муҳаббат остонасида турибди. Энди муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида нимадир қилишларига ҳожат ҳам йўқ. Йўлдош еллар ўзи уларни мангу севги томон олиб боради.

Нима қилмоқ керак? Ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлашда давом этинг. Ёрингизни ёмон хабарлардан, салбий муносабатлардан ҳимоялаш чораларини изланг. Энди сизлар тинглашни ҳам, вақтида гапиришни ҳам биласизлар. Маслаҳат ортиқча. Борини асраб қолсангиз кифоя.


7-поғона: муҳаббат

Бу даражага етиб келган жуфтликлар жуда кам. Бундай инсонлар ўртасидаги руҳий боғлиқлик шу қадар кучлики, улар ягона бир инсондек бўлиб кетишган. Эр-хотин бир-бирининг ойнадаги акси эканини яхши билишади. Бундай оилаларда муҳаббат лотереяга ютиб олинадиган бахтли тасодиф эмаслигини, унинг учун узоқ ва машаққатли йўл босиш, меҳнат қилиш кераклигини англашган. Бу даражага етиб келиш қийин, аммо уддаласа бўлади.

Нима қилмоқ керак? Севишда давом этинг. Аёл эркак отлиғ идишни тўлдириб турадиган илиқлик ва нурдир. Шу ҳақиқатни унутманг! Ёрингизга меҳр ва тафт беришдан чарчаманг.

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг: сизнинг муносабатларингиз қайси поғонада турибди? Янада юқорилаш имкони борми? Агар бўлса, бунинг учун сиздан нималар талаб қилинади? Ана шу саволларга жавоб излаш асносида ўзингиз ҳам севишнинг янада юқорироқ поғоналарини кашф эта борасиз. Чин севиш ҳаммамизга насиб этсин!

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 19 | Добавил: iphone | Теги: #uznews, #news, #xabarlar, #новости, #habarlar, #ahborot, #Yangiliklar, #Yangilik, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018