WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Февраль » 10 » Муқаддас ХОЛИҚОВА: “Ўн саккиз ёшгача яшайсан, дейишганди”

ПОИСК / IZLASH:

20:50
Муқаддас ХОЛИҚОВА: “Ўн саккиз ёшгача яшайсан, дейишганди”
Бугунги қаҳрамонимиз тилга олинганида Зулфия Мўминованинг "Аёлга бахт беринг, саодат беринг, деманг юрибди-ку кулиб, жилмайиб, Аёл кулиб туриб ўлиши мумкин, Дунёни олиши мумкин жилмайиб...” сатрлари ёдимга тушаверади. Ҳа, чиндан ҳам қаҳрамонимиз ҳаётнинг аччиқ зарбаларидан такрор ва такрор тобланган. Шунга қарамай, кулиб юришга, атрофга пуштиранг кўзонакдан қараб, фақат яхшиликлар излашга одатланган. Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас ХОЛИҚОВА ортга назар ташлаб, умр ва ҳаёт йўлини ёдга олди...

ТЎШАККА МИХЛАГАН ОТА "МЕРОС” ХАСТАЛИК...

— Болалигим бу – ҳаётимнинг энг бахтли дамлари эди. Боиси ота-онам ёнимда, суянган тоғим, ҳимоячим борлигини ҳис қилардим. Боғча опам қўлимга қизиб турган дазмолни босишига қараганда жуда шўх қиз бўлганман чоғи. Ёдимда, қўлимдаги пуфакчаларни кўриб, отам Шомақсуд Шожалилов ўша боғча опамни ишдан бўшаттирганди.

Ҳатто, 1-сонли мактабга биринчи синфга ҳам ота-онам биргаликда қўлимдан етаклаб, олиб боришган. Очиғи, ёмон баҳога ўқиганман. Сабаби, эгнимдаги кийимимдан уялганим сабабли "доска”га чиқиб жавоб беришдан бош тортардим. Хулқим ёмонлигидан онам Хатира Холиқова устозларим олдида кўпинча изза бўларди.

Ўғил болалар билан уришганимда отган нарсаларим синфхона ойнасига тегиб синарди-да, онам аранг бадалини тўларди. "Қачон одам бўласан?” дерди доим. Бари асабим чатоқлигидан эди. Бунга эса отамдан "мерос” – "юрак пароги” хасталиги бўлган. Шуни оқибатида ревматизмга чалиниб, етти ой оёқдан қолганман. Чортоқ болалар санаторийсига жойлаштиришган, ўқишимни ўша ерда давом эттирганман. Биласизми, одамлар касал кўргани келадиган шом вақтини ёмон кўрардим, ҳозир ҳам шундай. Отам дунёдан ўтгач, онам ёлғизлиги, моддий томондан имконсизлиги сабаб, олдимга келолмасди, деразага термулганча ётаверардим. Тоға, холаларим "бола-ку”, деб кўргани келмаган шекилли. Фақатгина гоҳ-гоҳ амаким келиб қоларди. Ёлғиз қолишдан ҳозир ҳам қўрққаним учун шифохонага ётдим, дегунча шом вақти қизларимни чақириб оламан. Йўқса, болаликдаги хотиралар тинчлик бермайди-да.

Санаторийда саҳна кўринишларини қўярдик, менга қарсак чалинарди. Бу эса мени руҳан даволаган. Санъатга бўлган меҳр ўша дамда пайдо бўлган. Тошкентга қайтгач, онамга "фақат санъаткор бўламан” деганман, рад этмаган. Чунки шифокорлар "Қизингиз 18 ёшгача яшайди”, деган экан-да. "Ўша ёшгача армон кўрмай яшай қолсин”, деб кўнглимга қараган. Энг қизиғи, бу ҳақда қирқ беш ёшимда хабар топганман. Онам уйимизга меҳмонга келганида турмуш ўртоғим "Нега қизингизни санъаткор бўлишига розилик бергансиз, доим ишда, уй ишлари, фарзандлар ўзимга қолиб кетган”, деганида "Вой, Адҳамжон, шифокорлар "қизингиз 18 ёшгача яшайди”, дегани учун рози бўлгандим, бундай узоқ яшашини ким билибди, дейсиз”, деб кулганди (мириқиб кулади).

5-синфда ўқиб юрган вақтимда рахматли устозим Учқун Раҳмонов театр тўгарагига олиб борган. 10-синфни тамомлаётган вақтимда ҳам директорим "сенга қўнғироқ қилишди, театр тўгарагига боришинг керак, спектаклинг бор экан”, дерди. Ишонсангиз, театр мени оёққа турғизган. Саҳнада балиқ сувда сузгандек сузардим. Ўшандан кейин анча вақт шифохонага ётганимни эслолмайман.

"ТОБУТНИНГ ОРТИДАН ЯЛАНГОЁҚ ЮГУРГАНМАН”

— Афсуски, болаликдаги бахтли дамларим узоққа чўзилмади. Тўққиз ёшимда қирқ тўрт ёшли отам вафот этди. Юраги хасталиги сабаб, шифохонада кўп даволангани ёдимда. Тез улғайганим, рўзғор ташвиши елкамга тушганининг боиси ҳам шунда. Онам оёқ кийим фабрикасида тикувчилик қилишидан ташқари, зарурат юзасидан иккита-учта жойда фаррош бўлиб ишларди, акам билан ёрдам берардик. Сира меҳнатдан ор қилиб, уялмаганмиз. Болалигимиз тез тугаб, ўксик даврларимиз бошланган. Ёдимда, тенгқурларимдек чиройли либослар кийгим келар, акам костюм-шими бўлишини орзу қиларди. Лекин биз ҳатто меҳмонга борсак ҳам фақат мактаб формасини киярдик.

Биласизми, кийимли, кўзи очиб-юмиладиган қўғирчоғим бўлишини орзу қилардим. Отам вафотидан уч ой аввал кийимсиз қўғирчоқ совға қилган-да, "онанг чиройли кийим тикиб беради”, деган. Орзуимдагидек қўғирчоққа пули етмаган чоғи. Йигирма икки ёшимда Қашқадарёга борганимда болаликдаги ниятимга етганман. "Золушка” номли ўша қўғирчоғимни ҳеч кимга ишонмасдим, лекин кичкина қизим йўқотиб қўйган (кулади).

Болалигимда ўйинчоқ ўйнолмаганим учун ақлимни таниганимдан бери хоббим – ўйинчоқ йиғиш. Кимгадир совға олсам ҳам ўйинчоқ харид қиламан. Лекин кўпчилик "ёш боламанми?” деб бу эътиборимни назарга илмайди.

1969 йил 21 март эди... Кўчадан терлаб кирганимни кўрган отам "Энди ўғил болалар билан ўйнамагин, катта қиз бўлиб қолдинг”, деб насиҳат қилди. Эркакшода бўлганим учунми, қизлар билан чиқишмасдим. Тушликда ухлаб турсам, айвонда ўтирган отамга кўзим тушди, ранги бир аҳволда. Дарҳол онамни чақирдим, ўшанда отам ўзини билмай қолган экан.

Уйимизга келмаган "тез ёрдам” машинаси қолмади, Лангар маҳалла "тез ёрдам” машинасига тўлганди. Отам кечаси соат 21.00да жон берган. "Ака, балки отам тирикдир”, десам, "йўқ, ўлди...” деган (кўзига ёш олди). Ўша дамда тез ёрдам машинаси ойналарини синдириб, "Нега отамни ўлишига йўл қўйдингиз?” деб шифокорларни дўппослагим келган. Лекин бу ғалаён ичимдагина содир бўлди, холос. Акам билан ҳар куни навбатма-навбат отамнинг ёнида ухлардик. Ўша куни менинг галим эди, бироқ отамнинг ёнига қўйишмаган. Айвонда хаёллар уммонига шўнғиганча, отамга термилиб ўтирганман. Тонг отгач, шаррос ёғаётган ёмғирга қарамай, тобутнинг ортидан ялангоёқ кетаверганим ёдимда...

"ҲЕЧ ҚАЧОН БОШ ҚАҲРАМОНЛАР РОЛИНИ ИЖРО ЭТМАЙСАН!”

— Мактабни тамомлаганимда устозим Учқун Раҳмонов ҳозирги Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтига олиб борган, ҳужжатларимни топширганман. Имтиҳонларни кўнгилдагидек топшириб, драма ва кино актёрлиги факультетига ўқишга қабул қилинганман. Ўқиш вақтида бахтдан оёғим ерга тегмай, "учиб” юрардим. Ҳатто ролим учун тикилган узун кўйлаклар билан қоқилмай, саҳнада елдек елардим. Бахтим шунда эдики, иккита диплом спектакли менга атаб қўйилган. Яъни, 18 ёшимда Гарсиа Лорканинг "Қонли тўй” трагедиясида қайнонани ва "Меҳмонхона бекаси”да Мерандолина ролини ўйнаганман. Қани эди ҳозир ҳам шундай классик асарлар саҳналаштирилса, ролда чўмилиб ўйнасанг...

Институтни тамомлаганимдан сўнг устозим профессор Лола Агзамовнанинг ўзи ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрига олиб борган. У ерда Шукур Бурхонов, Наби Раҳимов, Толиб Каримов, Рихси Иброҳимова каби катта-катта устозлардан иборат бадиий кенгаш аъзолари мени суҳбатдан ўтказишган. 1981 йил бир йил синов муддати билан ишга қабул қилинганман. Ўшанда устозим Лола опа "Сен бу гавданг, овозинг билан ҳеч қачон бош қаҳрамонлар ролини ижро этмайсан!” деганди. Шунда "уларни ёнида онаси, энагаси ё дугонаси бўлади-ку”, деган жавоб қайтаргандим. Ҳаёт чархпалак мисол экан, санъатни танлаган қизим Зебинисо Холиқовага устозимнинг сўзларини айтсам, ўзимни жавобимни қайтарса денг.

Ёш қиз бўлишимга қарамай, ўн йил оммавий саҳналарда иштирок этиб юрдим. Чунки устозларим "Ролни катта-кичиги бўлмайди”, деб ўргатишган-да. Оммавий саҳнада қатнашсанг ҳам ҳолатда турсанг, томошабиннинг ўзи сени топиб олади. Бугунги кунда матнни кўр-кўрона ёдлаб оладиганлар кўп, улар актёр эмас! Актёр ролида яшаши керак, бу унинг вазифаси.

Актриса сифатида 1987-89 йилларда шаклландим. "Семурғ”да Паризод, "Нажот истаб”да қайнона ролини ишониб топширишди. Лекин афсуски телевидение учун ёзиб олинганда бошқа актриса суратга тушган. Негадир шундай вақтларда доим дублёрларимга омад кулиб боқади.

СПЕКТАКЛЬ ТУГАГУНЧА КЕЛИННИ КУТГАН КУЁВ

— 1990 йил ижодим гуркираган вақт бир ой давомида Адҳам ака ҳар куни ижроимдаги спектаклларни кўришни канда қилмабди. Сўнг ҳамкасбларимдан суриштирса, бир эркак актёримиз "Муқаддас шаллақи қаҳрамонлар ролларини ўйнайди. Билмасам ҳаётда қанақа, балки яхшидир...” дея илмоқли жавоб берган. Яна бир актрисамиз "Бу қиз сизга тўғри келмайди”, деган экан. Кунларнинг бирида назоратчи аёл хат олиб кирди. Унда "Муқаддасхон, сиз билан спектаклдан кейин кўришсак бўладими? Адҳамбек. 12.11.1989 йил” деб ёзилганди. Айнан спектакль, деган сўз ёзилгани сабаб, учрашувга розилик билдирганман. Ўша куни уйимгача уч бекат пиёда юриб борганмиз. Хайрлаша туриб, "Иккимиз ҳам катта ёшли одаммиз. Ўлдим-куйдим, деб юрмайман. Сиз билан оила қурмоқчиман. Ҳа ё йўқ, дейишдан олдин уч кун яхшилаб ўйлаб кўринг”, деган. Шунда "театрдаги ишимни ташламоқчимасман”, десам, "мен ҳам буни истамайман”, деган. Шу гап тақдиримизни бирлаштириб, 8 январда тўй қилганмиз. Тўй куни "Семурғ”да Паризодни ўйнашимга тўғри келиб қолган. Адҳам акага тўйга спектаклдан кейин боришимизни айтганман. Қайнонам Адҳам акага "аравасига тушганингдан кейин ашуласини ҳам айтасан”, деган эканлар (кулади). Театрдан кийиниб, пардоз қилиб чиққгунимга қадар куёв кутиб турган. Сўнг устозимиз Икрома Болтаеванинг оқ фотиҳаси билан йўлга чиққанмиз. Аввал қайнона-қайнотамникига, кейин онамдан дуо олишга уйга борганмиз. Қорда лимузинимиз лойга ботиб қолган (мириқиб кулади)...

Худога шукр, уч қизимиз бор: Оминахон, Зебинисо, Гулжаҳон. Иккита қизимни узатганман, учта набирам бор: Камронбек, Жавлонбек, Мунавварахон.

"ФИЛЬМЛАРДА СУРАТГА ТУШИШНИ ЁҚТИРМАЙМАН”

— Учта фарзандни катта қилиб, 1995 йилда театрга ишга қайтдим. Беш йиллик туғруқ таътилидан сўнг янгитдан иш бошлагандек бўлдим. Уч-тўрт йилдан сўнг Эркин Хушвақтовнинг "Қаллиқ ўйини” спектаклидаги иштироким мени яна Муқаддас Холиқова деган номимни тиклаб берди. Яна бахтга қарши спектакль телевидениега ёзилган вақтда актриса Махфуза Боботиллаева суратга тушган.

Кино соҳасига 1984 йилда қадам босганман. Очиғи, фильмларда суратга тушишни ёқтирмайман. Боиси йиллар ўтгач "Нега бунақа роль ўйнаганман?” деган саволлар тинчлик бермайди, тажриба барибир ўз сўзини айтади. Ўтиш даврида маблағ учун гарчи сценарийси ёқмасада фильмларда қатнашганман, яширмайман. 2009 йилда суратга олинган режиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг "Севгинатор” фильмидаги қайнона ролим кўнглимга яқин. Фильмдан фильмга ўтиб юрадиган актрисалар тоифасига кирмайман. Шу боис фильмларим орасида катта танаффуслар бор. Аслида кино актриса эмасман!

"ОНАМНИ ВАФОТИДА ЎЗИМНИ АЙБЛАЙМАН...”

— Акам Шоаҳрор Шожалилов 2006 йил куни кутилмаганда 50 ёшни қаршиламай вафот этди, сира касал бўлмаганди. Март ойини ёқтирмаслигимни сабаби, 14 мартда акам, 21 мартда отамдан айрилганман. Вақт ўтиб, 4 мартда Гулжахон қизим, 17 мартда набирам Жавлонбек туғилди. Йўқотишлар ўрни тўлгани боис март ойини ёқтира бошладим.

Онам 2010 йил 80 ёшни қаршилаб вафот этди. 9 февралда кутилмаганда йиқилиб, ётиб қолдилар. Овқат емай қўйгани учун 17 февралда осма дори қуйдириш мақсадида "катетр” қўйдиргандим, тилдан қолдилар. Шу сабаб ҳозиргача ўзимни айблайман, ўтиб қолишлари хаёлимга келмаганди... Атай қилгандек, театрдан қўнғироқ қилиб "репетицияга келмасанг бўлмайди”, деб иккита оёғини бир этикка тиқиб олишган. Майли, ишдан ҳайдасин, дея онамни олдида қолдим. 22 февралда собиқ театр директори Ёқуб Аҳмедовдан бир ойга таътил сўрагандим. "Қизимга оғирлигим тушяпти, ишига бора қолсин”, дегандек онам эртаси куни тонг саҳарда жон берди (кўзига ёш олди)... Нечи ёшда бўлмайлик, она она экан. Бу бўшлиқни ҳеч ким тўлдира олмайди. Онам биз билан яшагани учун ўрни яққолроқ сезилди. Хаёлимда қўшни хонадан чиқиб келаётгандек бўлаверади...

Кетма-кет йўқотишларни кўнглимга яқин олганимданми, 2012 йил декабр ойида юрак хуружи билан реанимацияга тушиб қолдим. Айтсам ишонмайсиз, онам ёнимга келиб, "қизим, ишингга кеч қоласан, тур”, деди. "Она, чарчадим, бироз ётай”, дея жавоб қайтардим. Шунда келинойимнинг онаси Муаззам қудамиз "шунча иши бор одамни чўзилиб ётишини қаранг”, деб чимирилганидан уялиб шартта ўрнимдан турдим. Кўзимни очсам, реанимациядаман. Ота-онам, акам ёнимда йўқлиги сабаб ўзимни ёлғиз сезаман (кўзига ёш олди). Лекин шукр, бахтимга турмуш ўртоғим, фарзандларим ва набираларим бор.

Садоқат Аллаберганова тайёрлади


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 224 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016