Қуйида шу ҳақда маълумот берилади
«Муҳташам юз йил» сериалидаги Назенин образи орқали танилган актрисанинг нима иш билан машғул экани маълум қилинди.
Сериалининг тўртинчи мавсумида томошабинлар янги актёр ва актрисаларни қарши олди. Бу қаҳрамонлар нафақат Марьям Узерлининг ўрнига сериалда роль ўйнаган Вахида Перчин, балки шаҳзода Боязид, Салим ва янги канизаклар Нурбану, Дефне ва Назенин образлари бўлди.
Алмеда Абази «Муҳташам юз йил»нинг тўртинчи мавсумида эпизод, аммо сезиларли даражада муҳим роль ўйнади. Сериал сюжетига кўра, ислом дини қабул қилингандан кейин Назенин исмини олган унинг қаҳрамони ўзининг бекаси Сесилия (бўлажак Нурбану Султон) билан Тўпқопи саройига келади. Шундан кейин у Хуррам Султонга рақиб сифатида қарши туради.
Унинг қаҳрамони Хуррам Султоннинг буйруғи билан ўлдирилади. «Муҳташам юз йил» фильмининг сурaтга олиш жараёнлари тугагандан сўнг Алмеда «Менинг хоҳишим бор» фильмида ҳам эпизод роллардан бирини ижро этган. У кўплаб гўзаллик танловларида иштирок этган ва «Теҳрон гўзали»га айланган.
Актриса 13 февраль куни 30 ёшга тўлди. У ўз ҳаётидан мамнунлигини айтган. Алмеда Абази «Муҳташам юз йил»даги ҳамкасби Мерве Бўлуғур ёки ушбу сериалдаги бошқа ижодкорлар каби машҳурликка эришмади, бироқ бахтли оила қура олди. Актриса ҳозирда турмуш ўртоғи Тўлғахон билан бирга бир ўғил ва бир қизни вояга етказмоқда. Актриса ҳозир фарзанд тарбияси билан шуғулланaди. Бошқа бир нашрлар эса унинг турмуш ўртоғи ишлашга рухсат бермаслигини ёзган.