Пардозингиз ҳар қачон кўнгилдагидек ва омадли бўлиши учун қандай жиҳатларга эътибор қаратиш керак эканлигини биласизми? Муваффақиятли қиёфангиз ҳамиша ва ҳар ерда атрофдагилар эътирофига сабаб бўлишини истасангиз керак?
1. Юз тузилиши шаклини исталгандек кўринишга келтириш учун контуринг санъатидан фойдаланиш тавсия этилади. Контурингда энг муҳими - керакли рангдаги бронзерни танлаб олишингиздир!
2. Кўзларга бир текисда чизиқ тортиш учун (стрелка) оддийгина скотчдан фойдаланишингиз мумкин.
3. Киприкларингиз хажмдор ва қалин кўринишини истайсизми? Бунинг учун тушингиз чўткасини иссиқ сувга тиқиб олингда, идишга ботириб киприкларни бўяб чиқинг. Иссиқ сув таъсири остида барча қумоқчалар ёйилиб, бўяш жараёнида ноқулайлик юзага келтирмайди.
4. Лабларингизни аслидан бирозгина катта кўрсатиш учун контур қаламини лаб чизиғидан эмас, бироз четроғидан юргизиб олсангиз бас.
5. Пардозда қошлар ҳам эсингиздан чиқмасин!
6. Ёрқин ранглар асосидаги пардоз эса кўзингиздаги чарчоқ изини бир зумда бартараф эта олади.
7. Кўзингиз рангига мос тен танлаш орқали асл маликалар каби кўринишингиз аниқ.
8. Кўзлари зумрад каби яшил хонимлар учун энг ажойиб ечим - табиий пардоз ҳисобланади.
9. Қуриб қолган тушни иссиқ сув ёрдамида қайтадан ўз ҳолига келтириш мумкин.
10. Кўзойнак ойнасидаги кичик чизиқларни қуйидаги аралашма ёрдамида бартараф этиш имкони мавжуд. Бунинг учун чизиқлар устидан тиш пастаси суртилади ва сув билан ювиб ташланади. Сув ва ош содаси омухтаси ҳам ойналарни тозаловчи хусусиятга эга.