WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4219]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Май » 15 » МУХОКАМА: Фаррух Зокиров, Насиба Абдуллаева, Озодбек Назарбеков, Рашид Холиқов ва Шахноз.

ПОИСК / IZLASH:

19:01
МУХОКАМА: Фаррух Зокиров, Насиба Абдуллаева, Озодбек Назарбеков, Рашид Холиқов ва Шахноз.
Барча сохалардаги янгиликлар дунё миқёсида бир зумда маълумот алишиб хамма ерга бирдек ўз таъсирини ўтказаётган бир даврда яшаётган эканмиз,  хох бу иқтисодиёт бўлсин ва хох санъат оламидаги янгиликлар, буларни хаммаси бугунги кунда узвий боғлиқдир. Янги саунд,  йўналиш ,  клиплардаги трек ёки сюжет стилистикалари , монтаждан , сахна декорацияларидаги замонавий услуб ва айниқса тренддаги либосларни  санъат оламидагилар мунтазам равишда кузатиб боргани сабаб, дейлик кеча АҚШда янграган янги йўл ва ёки Италияда кўргазмада намойиш этилган янги либослар бир зумда бизнинг хам артистлардан сезилиши албатта қувончли холат. Ахир борган сари клип ва концертлар савияси ошганда ошмоқда. Албатта  ғоявий плагиат бундан мустасно! Гап сифат ва ўсиш замон билан хамнафаслик бўлиши  хақида.  

Аммо лекин ва бироқ деган тарафи эса мана шу барчасини хамма қолипга хам бирдек тушавермайдиган тарафи бўлган менталитет хамда миллий қадриятлар борасидаги тушунчалар.

Бизга кириб келаётган янгиликларни шу тарафлама фильтрлаш хақида мана шундай мухокама мавзу ўйлаб топиб, бундан аввалгисида дунё миқёсида энг машхурлар сирасига кирган Рианна ва унинг салбий намойинланиши хақида айнан у  каби йўналишга яқинроқ замонавий    эстрада вакилларидан қизларимиз Манзура, Муниса ва Райхонлар билан мухокама қилгандик.

Бу сафар эса яна бир дунё миқёсида сўнгги пайтлар машхурлиги ошиб бораётгану бироқ асосий урғуни овозига бериб салбий намоёнланишдан йироқ бўлган хонанда Адель мисолида (Адель фақатгина мисол тариқасида, мухокама мавзуси санъаткорнинг намоёнланиши хақида) , трендда бўлиш учун асосий урғуни ижодга хам бериш мумкин эканку деган фикрда санъатимиздаги маданият намуналаримиздан айримларини  мухокамага чорладик.

Фаррух Зокиров, Насиба Абдуллаева, Озодбек Назарбеков ва Шахноз. Булар бугунги кунгача санъат оламида нафақат маданият вакили сифатида намуналиги балки ижодида асосий урғу хамиша ижодга бўлиб   ўзига диққат тортиш учун чегарадан чиқишгача бормаганлардан хисобланиши сир эмас. Хўш, уларнинг қўйидаги мавзуга фикрлари қандай бўларкин?

Sayyod:  Дунё миқёсидаги аксарият аёл хонандалар очиқ-сочиқ ва яланғочлиги билан хам ўзига кўпроқ диққат тортаётгандек. Аммо улар орасида Адель деган хонанда асосий урғуни овозига қаратган. Бизда хам хориж таъсиридан ёшлар ечина бошлагани кўп танқидга учрамоқда, бироқ либосдаги этикани сақлаган хонандалар хам йўқ эмас. Нима деб ўйлайсиз, ижодда артистнинг махорати етарли кўринмаганидан уни очиш ўрнига бошқа усуллар ва "очилиш”  билан диққат тортилмоқдами?

Ўзбекистон Халқ Артисти Фаррух Зокиров:-Авваламбор хаммага инсоф берсин.  Хамманинг ўзини маданияти ва дунёқарашига боғлиқ бу.  Кимлар ташқи уст-бошига қай даражада ахамият беришини билиш қийин, лекин мен учун энг қадриятли нарсаси  бу Худо берган махорати, истеъдоди .   Хар нарсани меъёри бўлиши керак. Ўша ечинадими, ёпиниб оладими хамма нарсани меъёри бор ва айниқса  сахнада! Сахнанинг ўзини ёзилмаган қонунлари бор. Охирги 10-20-30 йилларда эркакларда хам йиртиқ иштон кийиб чиқиб "Бу мани имиджим” ёки "Бу мани образим” дейиши хам кузатилмоқда  ва бу шахсан мен учун  бўлмаган гап! Ахмоқона нарса... Сахна муқаддас,  жудаям масъулиятли жой  ва бадиий тушунчада энг юксак минбар саналади! Хонандами, санъаткорми ким бўлмасин мана шу шарафга эга бўлдими, шу масъулиятни тушуниши керак,  бу уни онгида ва елкасида бўлиши шарт!      Онги, ички маданияти ва дунёқарашига қараб махоратини намоёнлар экан албатта усти-бошига хам ахамият бериши керак. Лекин энг ачинарли хол хақиқатда бизда чиқаётган нарсалар ғарб санъаткорларига хавас қилибми...  Айниқса бизни маданият ва менталитетимизга (қатъий охангда) мутлақо тўғри келмайдиган нарса!  Бу  аёлларимизга кўпроқ таалуқли!  Танқид қилиш керак, лекин буни қатъий тарзда тақиқлаб хам бўлмайди , йўқ  ундай кийинма, бундай кийингин  деб хам бўлмайди. Лекин эътибор қаратиб  катта бир иш олиб бориш керакми дейман. Энг ёмон кўрган нарсам бу аросат дегани, на уёқлик ва на буёқлик. Мана шу нарсалар кўпайгандек.  Замонавий санъаткор ва созандалар ўзимизни энг яхши маънодаги  миллий анъаналарга асосланиб ижод қилишмайди, бу жудаям ачинарли хол. Ёшларимиздаги либосларга хеч тушуниб бўлмайди, на ғарбча на ўзбекча ва на шарқча. Мен хам шуларни кўриб, куйиб пишиб эзилиб кетаман. Айниқса аёлларимиз    сахнага чиққандан кейин   иффатли ва ўз аёллигига хос тарзда иш қилиши керак деб хисоблайман. Ойим рахматли айтардилар, сал очиқроқ кийинган бўлса   "Вой товба-товба, (хижолат чекиб) кечирасиз қанақа айтсам  экан... энди сахнага  сийнабандда  чиқармикан” дердилар. Узр сўрайман, ўша пайтлар шунақа деб хайратланишарди-да. Халиги ёввойи ғарб дейишадику (дикий запад) балки уларни шарт-шароитида  ва уларни   ўша жамияти дунёқарашидами бу нарсалар  тўғрироқдир лекин бизларга бу умуман тўғри келмайди. Хали эсини танимаган ёшлар  "ха демак  умумий воситаларда бунга йўл қўйиляптими демак бизада хам мумкин экан” деб ўйлаши мумкин. Гап буни мумкин ва мумкин эмаслигида хам эмас, шу онг етиб бориши керак деб ўйлайман бунга. Ўзимизни қадриятларимизни охиригача  тушунтириб берадиган , шуни иложи борича чуқурроқ кашф  этадиган механизм хозир кам. Буни кўпроқ мана шу сайтдан тортиб бутун журнал ва газеталарда одамларга қандайдир бир осон ва қулай  тарзда  етказиб берилиши керак. Қатъий тарзда "Йўқ бундай мумкин эмас!”  дегани билан хам тўғри келмайди, ўша ўзимизга ярашадиган ва тўғри келадиган нарсалар қандай гўзал эканини ёшларга шу тариқа гўзал равишда етказиб бериш керак деб ўйлайман.

"Евровидение”ни аввалги йилларида  кўрдингизми ким эди, эркак деб эркакмас, ё аёл деб аёл эмас, халиги соқол қўйиб аёл кийимида чиқдию, ўзи эркак ... Кончита. Қизиқ хол-да қаранг. Кўплар ва айниқса Россия телевидениесида роса танқид қилиб уни устидан  кулишди. Хох ишонинг ва хох ишонманг, ман уни махоратига ва овозига шунақанги беш кетдимки , энди товба қилдим,  халиги бир дахшат қиёфасига ахамият хам бермабман. Шунчалик махорати зўр эдики  санъати  мени шунчалик мафтун қилиш даражасига етганди. Содда қилиб гапирганда мен шуни кўринишидан кечвордим. У яшаб турган мамлакатда балки бу мумкин бўлган кўринишдир. Маданият ва меъёр тарафлама  хозир ғарбда хамма нарса ағдар-тўнтар бўлиб кетганку.

Яна ўзимизга қайтсак, кеча чиққан маданиятмас, 3-4 йиллик хам эмас, неча асрлар мобайнида бу йиғилган маданий қадриятларимиз мавжуд. Бу маданият тарафлама шунақанги кучли, шунақанги бойки битмас-туганмас хазина! Қанча серқирра тарафлари бор, шундан намуна олиш керак. "Ялла” гурухига бу йил 46 йил бўладиган бўлса, барибир асос энг яхши маънода шу миллийлик! Милийликни ўзига яраша ёзилмаган, қонун, қоида ва қандайдир меъёрликлари бор. Шунга риоя қилсак балки яхши бўлиб кетар.

Мана масалан мани жияним Наргиза, энди униям кўряпсизми ташқи кўринишларини? Товба қилдим, товба қилдим, дахшат! Менга ёқадими йўқми бу бешинчи масала аслида. Хардоим илтимос қиламанки, "Жон болам, эсингдан чиқмасин, жудаям машхур, шунақанги жуда буюк санъаткор бўлган Карим Зокирийни наварасисан, ўша Кўкча дарвозадаги махаллада ўсиб улғайган, шуни унутма!” дейману... шу..кўп эсидан чиқиб қолади.  Ўша кал боши билан чиқадими, лекин ёшларга ёқади, нима қилиш мумкин? Ёшлар дод-вой қилиб, баландга кўтаришади, уларга ёқади, бу томони хам бор. Замонни талаби десак, янаки уёқда, майли Россиядами улар ўзлари  билар. Бизда эса, биз буни хал қилиб олишга мажбурмиз! Бизни анъаналаримиз, бизни шароитларимиз, менталитет, маданият ва қадриятларимиз  мутлақо бошқача. Бу нарсаларни ёшлар билиши шарт!  Хурматли Президентимиз шу нарсаларга эътибор беришлари бежиз эмас.

Шу ўринда тўйларимизни ўтишлари ғалатироқ кечмоқдалигини хам айтиш керак. Кундан-кунга миллий анъаналар, унлаги бетакрор гўзал нарсалар секин-секин  йўқолиб эсдан чиқиб  кетмоқда. Шуларни тиклаш ва қайтариш керак.

"Ялла” гурухининг 46 йиллик шиори "Шунақанги ижод қилиш керакки, миллийликни энг яхшиси халқаро тарздаги маънавий мулк бўлсин!” (Все хорошее национальное в самом хорошем смыcле этого слова, чтобы  стало интернациональным!) Миллатчилик тушунчасида эмас бу, энг яхши маънодаги миллийлик халқаро тарзда бўлишига интилишимиз  ва харакат қилишимиз керак! Бошқалар хавас қиладиган қадрият ва маънавий бойликларимиз бор,  шуни иложи борича режиссерми ,  актерми,  хонандами,   бастакорми, рассомми шуни хаммасини иложи борича ўз ижодиётида тасвирлаши керак деб биламан.

Ўзбекистон Халқ Артисти Насиба Абдуллаева:-Балки Реклама ва PR(пиар) форматларидан биридир бу хам. Биз хам шу дунёнинг бир бўлаги бўлганимиздан кейин, бугунги кунда ундаги шунча маълумот(янгиликлар)лар орасида асосийси бўлган овоз ва  иқтидор билан диққатни тортиш қийин бўлаётгандир?  Томошабин хам ўзгарган... Артистни овози ва қўшиғи билан эмас, кўриниши билан эслаб колса  керак. Бу жудаям мураккаб савол.  Лекин шахсан менга хуш келадиган артистлар хақида сўрасангиз,  улар  шундай инсонларки,   нимаики кийган бўлса хам  иқтидор   ва овози  олдида қолгани  эътиборсиз қолади. Истеъдод ва махорати шу қадар сехрлаб қўядики нима кийганининг сенга фарқи йўқ бўлиб қолади.  Хақиқий истеъдод шунчаки оддий кўйлак ва джинсыда хам сехрлаб олиши мумкин.  Хулласини айтганда,  шундай артистлар борки концертидан сўнг томошабин   уларни  махоратини, қўшиғини эслаб  қолишади, лекин шундайлари хам борки  уларни қўшиғидан кўра  кўриниши эсда қолади. Шундай бўлган ва менимча шундай бўлаверади хам. Томошабин хар хил, санъаткор турфа... Умуман олганда, сахнадан намойиш этишга лойиқ бошқа хеч нарса бўлмаганидан, ечиниб танасини намойиш этишса керак. Машхурлик ва пул истаги қурсин.

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган Артист Рашид Халиков: -Хозир аёл хонандаларнинг кийинишлари тўғрисида ,  кийиниш услуби очиқми деган фикрга тўхталсак, охирги 2-3 йил орасида ва бугунги кунда, шахсан мен бизнинг санъаткорларимиз орасида очиқ-сочиқ кийиняптган қизларимизни учратганим йўқ. Балки бирон нимани ўтказиб юборган бўлсам эслатарсизлар. Сўнгги пайтларда, мисол учун, Наврўз байрамидаги съёмка жараёнларида ёки бошқа ерларда хамкасблар билан кўп кўришдик, хаммалиги адрас ёки бошқа чиройли миллий кийимларда чиқишган. Миллий кийим киймаган вақтларда эса Европа стилидаги кийим бўлса хам чиройли кийинишган, бу менинг фикрим. Чет эллик қўшиқчилар оддий қора футболка ва оқарган джинси шим кийиб чиқиб қўшиқ куйласа, одамлар индамасдан унинг қўшиғини тинглашади, тўғриси.

Чунки у Европа халқи. Бизда эса менталитет хам шундайки, нафақат ўзбеклар ва балки

Ўрта Осиёда шундай. Бизда кўпроқ безаклик кийимлар кийишни яхши кўришади. Худди

дастурхонга хам тилла ранглик идишларни қўйишни яхши кўришадику бизнинг халқимиз,

ана шунга бир мисол. Европа давлатларига борсангиз, улар бундан узоқроқ. Тилла ёки

бундай ялтироқ нарсаларни ёқтиришмайди. Демоқчиманки, бизда бундай безакли

кийимларга талаб бор, Европада эса бундай нарсаларга талаб йўқ. У ерда зўр қўшиқ бўлса

бўлди, қоп қора футболкада қўшиқ ижро этсангиз хам шунинг ўзи кифоя. Тўғри, Россия

эстрадасида жуда кўп бундай салбий нарсалар. Кўрсангиз қўшиқлари хам яхши эмас, хар хил

ғалати қўшиқлар ижро этади лекин эътиборни  ўзини танасини кўрсатиш билан ёки бошқа қандайдир йўллар билан  олгиси келади. Россия эстрадасида хозирда ёш ва энди чиқаяпган хонандаларда буни жуда кўп кўраман. Очиғи ўзимга умуман ёқмайди бу нарсалар. На овози бор, на яхши клип ва на яна бошқа нарсалар. Менимча, шунақа очиқ сочиқлик билан ўзини кўрсатгиси келади шулар. Лекин бизнинг ўзбек санъаткор аёлларимиз хаммаси барибир мусулмон фарзанди, ибоси хаёси ўзгача. Кимдир агар озгина очиқроқ кийинган бўлса, безакдек

қилиб устига ёпинчиқ қилиб, "накидка” қилиб, очиқроқ жойларни ёпиб олишади. Бундай

очиқ кийинишни ёки ғашига тегиш даражада кийинишганини ўзбек санъаткор

қизларимизда кўрганим йўқ.

Яна бир бор айтиб ўтаман, агар мободо бирор нарсани эсимдан чиқариб қўйган бўлсам, кимдур менга "Рашиджон ёки Рашид ака, сиз адашяпсиз, мана бу бундай чиққан” дейдиган бўлса, мен демак ўша қизга ундай кўз билан қарамаганман, демак мен фақат унинг санъатини томоша қилганман, очиғи. Бундай гапиришга арзидиган, қўпол даражада очиқ кийинган санъаткор қизларни эслолмайман, тўғриси.    

Шоира, бастакор ва хонанда Шахноз:-Махорати етарли бўлмаганидан эътиборга тушиш учун хар қанақа усулларни  қўллаш бу ўзини алдаш деб тушунаман. Чунки қобилият бўлмаса хеч қанақа усул хеч қачон натижа бермайди. Тингловчи ёки томошабинни алдаб бўлмайди!

Ўзбекистон Халқ Артисти  Озодбек Назарбеков:-   Адельни мисол келтирганингиз менга унча ёқмади, сабаби Адельни фигураси яхши эмас. Агар уни фигураси жойида бўлганида Худо билади балким қандай намоёнланарди.  Европада  биздек қадриятлар йўқ, инсон тушунча қули деган гап бор.  У региондаги аура ва умумий мафкурасида сиз сўраётган нарсалар йўқ .  Уларда  бу нарсалар у қадар шов-шув бўлмаяпти, чунки уларга бу оддий нарсадек.  Хамма гап шунда, бизга мана шулар нега эриш туюляпти? Сабаби бизларда азал-азалдан санъаткорни эътиқод қилиб яхши кўради. Фарзандига унинг исмини қўяди, борсангиз уни қўлингизга тутқазиб қўяди,  оёғингиз тагига қўй сўяди.  Бу дегани эътиқод қиляпти дегани. Жамият бизларда ўз лидерларига хар доим  эътиқод қилади.   Максим Галкинни яхши кўрганидан фарзандини номини хеч қачон Максим қўймайди Россияда, чунки уларни мафкурасида уни шахсияти қизиқтирмайди, фақат санъатидан бахраманд бўлишади , бўлди. Кадр ортида у  нима хаёт кечиради, қизиқмас. Мабодо сиз уни шов-шув тарзида олиб чиқсангиз хам  (Ну и что? Пускай!) "Нима қилибди? Майлида” дейиш билан кифояланади.  Бизда эса унақа эмас, минг зўр санъатингиз бўлсин битта шахсиятдаги камчилигингиз учун хам  сиздан воз кечвориши тайин. Бу дегани халқ  эътиқод қилади дегани ва шахс сифатида хам инобатга олиб қарайди. Ана шуни масъулиятини хис қилган санъаткор ўзини чегаралашни бошлайди. Сахнадан туриб номақбул ишларни одамларни эътиборини тортиш учун қилиняпти деб айтолмайман, чунки бу холат хозир кўчадаям бор, фақат сахнада эмас. Бу нарсалар тушунчаларни бузулишидан келиб чиқиши мумкин , жамиятни тушунчасига Европа оммавий  маданияти тарғиботи  билиб-билинмай қабул қилаётгандек, қўпол қилиб айтганда ”еб қўйяпмизда”. Ўшанга қарши туриш тарзида кечагина бир акция ўйлагандик.

 Масалан 9-май "Хотира ва Қадрлаш” куни , аслида ғалаба куни эмас! Ғалаба деб эътиқод қилиб адашаётган  ўзбекларимиз бор ва кўпчилик   халиям  ғалаба куни деб тушунади, аслида у ғалаба бизга нима берган?-деган саволни ўзига берса ечимини топади...  Бундай олиб қараса, бизга у урушдан нима наф эди? Биз унақасига хам мустамлака эдик, бунақасигаям. Худо кўрсатмасин ўшанда немислар босиб олса хам мустамлака бўлардик, булар босиб олганда хам асли мустамлака эдик ўзи. Ўша пайтларни айтганда ва у ўтмишда.    Лекин "Хотира ва Қадрлаш” деб Президентимиз  тарафидан зўр ечим топилган бу кунга. Зеро бизда хам қурбонлик бўлган.  Бу кундан воз кечилмади хам ва бундай олиб қаралса  ярамизга туз сепилган тарафи хам бўлган у урушни .  Ғалабамиз эса Мустақилликка эришганимиз бўлса керак. Бу улуғ неъмат! Шукр! 9-майни эса Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилингани энг тўғри ечим бўлган. Мана шундай қабул қилиш хам энг тўғри бўлади. Бу хамма нарса ўйлаш ва тушунчаларни ривожлантириш орқали хар бир инсон жавобини ўзи ола оладиган оддий нарсалар. Одамзотга ақл  бекорга берилмаганку, фақат чиройлик овқат топиш учун берилмаган.   Шу нарсаларни тушунишимиз, умуман бу менталитетимиз ва халқимиз  буни қабул қиладими?, майли Европада зўр экан шу иш, лекин бу халқчи қабул қиладими йўқми?-деган саволни олдига қўя билиши керак.

Sayyod: Кириб келаётган бундай тушунчаларга қай тарзда чек қўйиш ечимини билдирган бўлардингиз?

Озодбек Назарбеков: -Биргина йўли холатга қарши маърифат! Бошқа йўли йўқ. Зўрлаб ёки тақиқлаб бўлмайди. Тақиқласа хам тўғри тушунмаяптган холатлар бўляптику. Бошқа эътирозлар хам чиқиб келмоқда "Вой, энди демократик давлатда яшаб” ва хоказо. Тўғри, барака топгур, энди демократик давлатда яшаяпман деб   синглингни қўшнингни синглисига эрга бер унда! Чек-чегара бўлиши керакку! Менталитетдан чиқиб келган холатдаги ва ўша уни қадриятларини сақлаган холда бўлиши керакку у демократия. Бу демократия дегани иштонингни ечиб сахнага чиқавер дегани эмаску. Шу миллатни ўзини ранги бор,  ўзини талаблари, дунёқараши ва тушунчалари бор. Чунки бу қадриятисиз  миллат ўзини йўқотади. Агар таралабедодлик қўйиб берилса бутун бошли миллат ўзини рангини йўқотиши мумкин.

Sayyod: Қайсидир санъаткорларни фанатлар армияси кўпчиликни ташкил этади  ва хонандасини худди шундайлигича қабул қилади, улар орасида  тушунчалари ривожланаётган  акселерат ёшлар хам бор   ва улар хонандасини шундайлигича европалашган  холатда  қабул  қилишяптида, кейин "Ўзбекнаво”  тарафидан жазолаш турлари бўлса у хонандага қўшилиб унинг мухлислар аудиторияси хам қабул қилмаслик холатлари  кузатилмоқда. Қўл билан кўрсатиш шартмасу аммо айрим хонандалар  ёши катталаригачасини    баданини кўрсатганликда айблаб эътироз билдирса жавобан    халқни қолоқ дейишгача боряпти,  балки бу нарсаларни хамкасблар аро хал қилиш керакдир? Фақат "Ўзбекнаво”  кучи билан эмас.  Миллий қадриятлар тушунчасини ўзаро кўтариш керакдир, яъни замонавийлик бу аслида бузуқлик эмас,  шу тушунча  билан хам миллат ажралиб туради деган маънода.

Лекин юқоридаги  хорижда қораланмайди ва уларда бу оддий холат дедингиз, аммо  уларда хам  бу нарсалар қораланади...

Озодбек Назарбеков (сўнгги сўзни баравар давомлайди): Қораланмоқда! Уларда хам энди қораланмоқда.

Sayyod: Биласизми, ўша хорижда хам зодагонлар деймизми ёки ўша Англия қироличаси оиласи хам мисолида олсак ,  янги  келинигача хам ўзларига очиқ-сочиқ кийинишни  эп кўрмайди. Бу нарсаларни ўрганиб чиққандим. Энди қаранг, айрим хонандаларимиз  бехаёликда айбланганида, уларнинг дейлик яқинлари мана шу Рианнани мисол келтириб, дунё миқёсида энг машхурлар хам шу ахволда экани қарши фикри ва ўзимиздаги ёши катта  хонанданинг хам  "Мен санъаткорман, сахнада керак бўлса яланғоч чиқаман,   бу театрда хам норма, сахна учун артистга мумкин” деган фикрлари хам мавжуд. Қандай фарқлаб олиш керак унда?

Озодбек Назарбеков:-Айтганимдек, халқ  сенга эътиқод қилиб турганидан кейин , автоматик тарзда сен шахсий манфаатларингдан воз кечишинг керак, агар виждон  бўлса! Чунки бахона қилиб  жамият менга эргашмасин дейиши хам мумкинда, лекин бу гапи билан эргашмай қолмайдида, чунки шу эргаштирадиган йўлдасан, (қатъий охангда) бўлмаса қоч бу ердан!  Шу нарсаларни тушунтириш керак. Зўрлаб, уришиб, сўкиб, тўполон   билан зўровонлик қилиш  фойдасиз. Охирги пайт шундай бир фикрга тўхтаб қолдимки, кўпроқ санъаткорларни йиғиб, менга қулоқ соладигани бор, қулоқ солмайдигани бор, шу қулоқ соладиганларини бир ойда бир бўлса хам йиғиб , адабиётни яхши тушунадиган филологлар иштирокида учрашувлар ташкил қилиб, масалан бугунги учрашувимиз Навоийга, Улуғбекка ёки   Берунийга бағишланади деб савол-жавоблар билан бироқ шу мавзулардан четга чиқмаган тарзда кечалар ўтказилса. Бу мени фикрим.

Инсон хохласа-хохламаса тақлид билан яшайди. Бошида отасига тақлид қилади, кейин ақлини танигач бошқасига , кимдандир нимадир андаза  олиб  хаётини шакллантира бошлайди. Бизда шундай буюк шахсларимиз туриб, маънавият хам маданият хам гохо бошқаёққа бурилиб қолгандек. Масалан одамлар даврасида бўлганимда  50 ёшлик биттаси    Чехов ундай деган деб қолди. Барака топгур, Чехов ўша пайт шундай дегандир, бўлди, энди буёғига Навоий, Улуғбек ёки  Бобур  бундай дегин, ярашади. Халқ ўша тарафлама хам жойига келиши керак. Мустақил бўлишга бўлдик, шукр,   лекин афсуски одамларимиз орасида  унга хос равишда  ўзлигимизни юқори тутишда хали жойига келмаётганлари топилади. Ўз фундаментида бўлиб уни хис қилган халқда  миллатни  аниқ бир шакли пайдо бўлади. Бу борада катта ишлар қилинмоқда. Лекин афсуски озчилик бўлсада бироқ кимдир хартумини Европага ташлаб ўша ердан суғориляптгани,  кимдир яна бошқа ерга, кимлардир хаттоки экстремистик оқимга ташаб қўйиб у ердан суғорилаётгани хам топилмоқда  ва бу албатта фожеа. Дунё миқёсидаги фожеа!  Таълим тизимидаги  хам  камчиликлар бартараф этилиб,   керакли тарғибот янада жадал бўлса бу нарсаларга хам бархам бериш осонроқ кечар. Вахоланки  маънавият маърифату маданият хаммаси ўзимизда бор. Ўша мавзуингиз мохиятидаги танқид остига олинаётганларда хам бор, шунчаки буюк шахсларимизни яхшилаб ўрганиш йўли билан хам шундай одамларни шакллантирса бўлади. Хозир санъаткорларга халқ эргашиб турибдими, демак хеч бўлмаса шу санъаткорлардан бошлаб уларни шакллантириб олиш керак. Энг катта тарғибот кучи  санъаткорда! Масалан мен ўзимни атрофимдагиларни фикрини ўзгартириб олсам, бошқаси ўзини атрофига шу қадар таъсир кўрсатса кейин мазасини билиб олгач ўзи кириб кетиб  жойига келиб қолаверади. Шунда тушуниб етилар. 

Sayyod: Санъаткорлар орасида номақбул харакат деймизми, номақбул кийиниш  ёки клиплардаги шу каби чегарадан чиқиш холатлари нафақат четдан таъсир натижаси балки шуни ўзига эп кўраётгани тарафлама инобатга олсак,  бу санъаткорлар кўпайиб кетганидан ажралиб туриш ва шов-шув билан ўзига диққат тортишми,  рейтинг ва рақобат тарафлама тушунчалар асосидами, шу тарафлари хақида қандай фикрдасиз?

Озодбек Назарбеков:-Йўқ, унақа деб ўйламайман, буни улар замонавийлик деб талқин қилади, бу биринчи сабаби. Замонавийлик-демак хаммангдан бир қадам олдиндаман деган хато тушунча бор. Дид ва рейтинг тарафлама...масалан У.Рахматуллаев  рейтинги олдида  "Афруз” гурухини рейтинги хеч нарса эмас. Лекин "Афруз” гурухини кийиниб юришини кўрсангиз "бренд” боллар доим. Масалан! Шу масалада улар У.Рахматуллаевни бир тийинга олмаслиги мумкин, санъат масаласида эмас, айнан имидж масаласида ундан устунман , дид масаласида сенлардан бир қадам олдиндаман деган ўзида тушунча бўлиши мумкин-да барибир. Бу биринчи тарафи, иккинчи тарафи бу ўша юқорида айтганимдек, демократик давлатдамиз, нима дейишинг мумкин?-деган тушунча бўлиши мумкин. Бу хаммаси ўша ўзини дунёқарашидан келиб чиққан холда.

Биласизми мен бир катта одам билан гаплашган пайтим, у "Санъатга темир девор қўйиш мумкин эмас, яхшиликка олиб келмайди бу, санъатни таназзулга олиб келади бу нарса, тақиқ  қўйилган инсонни зўр санъати бўлиши мумкин” деганди. Лекин худди сиз айтгандек "Ўзаро хал қилинглар кўп муаммоларни, хой кеча манабу клипингни кўрганимда уялдим, ёнимда қизларим бор эди” деб айтиш керак-дегандек. Зўр санъати бўлиши мумкину хаё бўлмаслиги мумкин,   хар куни хам туғилавермайдиган бундай  санъати зўр одамни олиб ташлаган билан ўрнига ундан  зўри келиб қолмайди, лекин бир хил пайт одам мажбур бўлади шундай санъаткорлардан воз кечгани  чунки , жамиятга катта зиён келтириб қўйиши мумкин деган фикрлар бўлганди. 

Sayyod: Аслида "запрет”  бекорга берилмаслигини бугунги кунгача шоу-бизнес оламига алоқадор бўлган 9 йиллик фаолиятимдан тушуниб етдим.

Озодбек Назарбеков:-Бекорга бўлмайди албатта, хаммаси ахир етти ўлчаб бир кесилади. Биттада шартта хал қилинадиган нарса эмас ахир. Огохлантиришлар, йўл кўрсатишлар ва барча харакатлар зое кетиб шунга хам тушунилмагач кейин бундай қарор қабул қилинса керак. Бу ўзидан ўзи бўлмайдиган нарсаларку. Хар бир сохани ўзига яраша талаблари бор, милиция бўладими, вазирми ё шифокорми хаммасини ўзига яраша талаблари мавжуд, санъаткор бўлмоқчимисан мана шундай талаблари бор! Энди истаган кийимингда керак бўлса кўчада юра олмайсан, оддий одам бўлганингда бошқа гап эди, сенга хечким эргашмас эди, энди бугун эргашади, сенда масъулият бор. Хаммаси оддий-2х2=4 бу! Бу нарсаларни тушунмаслик билмасам...

Sayyod: Бевосита шу мавзуда ўзингизга савол берсам, ўзингизни бугунги кунгача ижод давомингизда имиджмейкер деймизми, клипмейкерми, продюсер тарафиданми    хуллас сизга  чегарадан чиқиш таклифлари бўлганми?

Озодбек Назарбеков:-Бўлган. Кўп бўлган. Масалан концертимда. Концертларимни бошларида миллий кийинтирамиз сизни деб халиги Хидоятхонни кийимларини тикиб беришган. Биласизми, сахнага чиққанимда  одамлардан шунақанги хижолат бўлиб кетганманки, охири чидаб туролмаганман ва ўша блок тугамасиданоқ   сахнадан туриб йиртиб олиб чиқиб отиб юборганман. Бўлди йиғиштиринглар, эртадан бошлаб шу ўзимни ўрталикдаги либосимда кўринавераман деганман. Бу нарсалар хам дарров бўлмаган, аввалига шунақа бўлса керакда деб юрганман, ёш бўлганманда, тушунчаларим жуда бир жойида ва шаклланган бўлмаган хамда "ха шунақа бўлса керакдирда” деб юрсам, қарасам  тушунчаларимга қарши бўлгани учунми менга ёқмаяпти шу нарсалар. Ўзимга четдан қараяпман, бўлмаяптида тушуняпсизми. Кимдир шунақа кийиниб чиқса хам менга ёқмаган бўларди деб биляпман.

Sayyod:  Ички эстетика хам мухим

Озодбек Назарбеков:-Албатта!  У хам шу хаётга кўра , тушунчаларига кўра шаклланадида.

Sayyod: Шу мавзу доирасида раққослар хақида хам  тўхталсак, зеро яқиндагина "Маънавият ва маърифат”  телеканалидаги уларга доир мавзудаги кўрсатув жудаям шов-шув бўлди.  Раққосалардан айримлари ерни уриб ва айниқса қош қоқиб, мимикалар билан  рақсга тушиши жудаям хунук эканлиги ва ёмон тушунчаларни англатиши уларни бевосита бетига айтилиб қаттиқ танқид остига олинди. Сиз шунга нима фикр билдирган бўлардингиз ва   ўзингизни клипларингиз ёки концертларингиздаги раққосларни намоёнланишига  хам эътибор қаратасизми?

Озодбек Назарбеков:-Хар биттасига иложи борича деталигача эътибор қаратаман. Шунақанги холатлар кўп бўлганки,  айрим харакатларини рақсдан  олдириб ташлайман хам. Керак бўлса либосларини хам бошқасига ўзгартираман.  Ёдингизда бўлса Иброхим Тотлисас Тошкентга келган куни унинг концертини эртасига мен концерт беришим кераклиги сабаб концертим  репетициясиз бошланди. Аввалроқ репетицияларда эса раққосалар сахна либосида эмас репетиция  либосида бўлишади. Хуллас концертимда бир пайт арабча ритмдаги ўзбекча  қўшиғимда соф арабча либосда раққосалар чиқиб келяпти, худдики ички кийим дейсизда. Тасаввур қилинг мени концертимда! Концертимда асосан ёши катталар, хожи оналар, бошқаларни билмадиму , бошқаларни концертидан кўра мени концертимда хаёси устунроқ одамлар ўтиради. Чунки мени  концертимда унақанги хижолатли нарса бўлмайди ва буни билиб келади шундай одамлар. Бу  воқеа бўлгач шартта йиғиштиринглар деб эътироз билдирдим ва  концертни эртаси кунларидан ёпиқ кийимлар билан алиштирилди. 

Эмоцияларга келсак, менга кўпроқ ибо-хаё, ўша рўмоллари билан юзларини тўсиб, бўлганку олдинги Мукаррам опаларда, менга шуни бер дейман, бошқа нарса қилма, ўша эски рақслардек, Мукаррам опалар ўйнаганидек ўйна дейман. Тўғри, бир икки клуб стилидаги қўшиқларга замонавий рақслар бўлгани билан формаси тўғри бўлсин,  очиқ-сочиқ бўлмай, халиги "жинни-кетти, гамаш-памаш”ларда чиқманглар дейман. Бунақа воқеалар кўп бўлган ва талаб қўйганман.

Охирги пайт одам шунга етиб келдики, бола-чақа катта бўлди,  қизлар балоғатга етди, қуда-анда бўлди энди янаям жиддийроқ бўлади одам. Шу  кичкинагина хато устида хам ўйланиб қоладиган даражада бўларкансиз. Ман хайрон қоламан, қуда-андаликлар бор , бола-чақалари кап-катта бўлиб қолган санъаткорлар хам бор ва улар чегарадан чиқишларида санъатни бахона қилишларига  юз фоиз қаршиман! Нима бўлгандаям меъёр бўлиш керак. Миллатга доир қадриятларни махкам ушлаш аввало ўзи учун шараф бўлиши керак ва ундан рохат топа олиши керак.  Бошқа ва ёт тушунчалардан  воз кечиб ўзиникини қила олганидан одам  мазза қилиши керак. Мумкинку мана хориж подиумларида адрасдан либосларда чиқишмоқда. Ўшалар хам қойил қолиб олиб чиқишмоқдаку. Дунё миқёсидаги юлдузлар адрас кийишмоқда, замонавий ўзбек моделини ўзимизда хам ишлаб чиқарса бўлади. Сиз назарда тутган  мавзуда хам ечимни топса бўлади, хамма нарсани ечими бор.

Sayyod: Чегарадан чиққан нарса билан диққатни жалб қилиш осон бўлмоқда ва натижада унинг тарқалиш кучи хам катта бўлмоқда. "Кўрдингми?”, "Эшитдингми?”

Озодбек Назарбеков:- Антиреклама дегани хам бизни миллатга хос нарса эмас. Бу ўша ғарбники, зеро у ерларда хам одамлар миш-мишга ишқибоз. Лекин у одамларни муносабатига хеч қандай таъсир қилмайдида. Дейлик уларни бир хонандасини "порно”(бехаё) расмлари тарқалиб кетса яна эшитаверишади уни. "Вай, қара мана буни бундай суратлари тарқалибди” дейди аммо  яхши кўриб дискини эшитиб юрган бўлса яна  эшитиб юраверади. Бизда эса бир хато қилса дискини олиб отиб юборяптику.  

Sayyod: Балки бундай реакция унчалик машхурликка эга бўлмаганларга бўлса керак, бироқ неча йиллик машхур ва рейтингдаги хонандаларни эса уларга содиқ фанатлар армияси мавжуд. Дейлик ностальгияси билан боғлиқлиги яна бошқа тарафлари билан узвий боғлиқ бўлган хонандалар масалан. Улар суйган хонандасини харқанча хато қилмасин айбсиз хисоблайверадигандек. Шу тарафлама афсус ва шу тарафлама улар билан курашишни иложиси бўлмас.   

Озодбек Назарбеков:-Улар билан кўпроқ гаплашиш керак. Биласизми 3 йилча аввал Шахзода билан бир концертда 2 соатча бирга ўтириб қолиб, гаплашиб қолдик. Ўшанда биринчи маротаба гаплашишим эди. Масалан у хам ўзи ечиши керак бўлган саволларини хижолат бўлмай мендан сўради, жавоб бердим, маслахатлар бердим. Ўша 3 йилдан кейин бу қиз умуман ўзгариб кетди, юриш-туришлари ўзгарган, ўзини хар-хил бўлар-бўлмас жойларда кўрсатмаяпти. Қаердадир овқатланганингми ўтирганингми  бу нарсаларни кўрсатавериш керакмас, яхшиликка олиб келмайди деган фикрлар хам айтгандим. Чунки сен еб ўтирган дастурхонинг 500 долларлик бўлса , шу пулни уч ойда топадиган одамлар борлигини унутма дегандим.

Sayyod: Сизни инстаграмдаги профилингизчи? Уни ким юритади?

Озодбек Назарбеков: - Мен эмас, билмадим. Тополмаяпман кимлигини. Мен инстаграмда йўқман! Кимдир юритади, хеч тополмаяпман, айтмаяпти кимлигини, кимсан деб сўралса хам жавоб бермаяпти. Жуда бир нотўғри нарсалар қилмаётгани учун хам унчалик уни топишга жудаям харакат қилмадим.  

Кўриб турганингиздек фикрлар турфа бўлгани билан асли негизи бир ёқда. Хулоса албатта ўзингиздан.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://sayyod.com/pda dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 253 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016