WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Июнь » 4 » Муниса Ризаева: “Феълим оғир эмас, уддабуронларни ёқтираман”(Эксклюзив)

ПОИСК / IZLASH:

15:36
Муниса Ризаева: “Феълим оғир эмас, уддабуронларни ёқтираман”(Эксклюзив)
Бу хонанда ҳақида турли гап-сўзлар эшитишга ўрганиб қолганмиз.  Айниқса сўнги беш йил ичида дўстлар хиёнати,  ижодий инқироз қаддини бироз буккандек бўлди-ю, лекин феълидаги қаътият унинг  синишига йўл қўймади. Ўз соҳасининг фидоийси, меҳнаткаш ижодкор — Муниса Ризаева бугун меҳмонимиз. Шундай экан унинг ҳаёти ва ижодига доир мухлисларни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишга ҳаракат қиламиз.  

—  Сизнинг бўш вақтингизни топиш қийин бўлиб қолган. Доим бандсиз...

— Шоу-бизнесда ҳаракатсиз туриш мумкин эмас. Шоу-бизнес аслида доим ҳаракатда бўл, дегани (кулади). Шу қоидага амал қилганим учун ҳам янгилик ахтариш билан бандман. Куни кеча янги қўшиғимнинг клипини суратга олиш ишларини якунладик. Хоразм санъати йўналишидаги "Лол қоламан” қўшиғини куйлашда Ҳулкар Абдуллаевадан дарс олдим. Чунки бу йўналиш осон эмас. Оҳанг, сўзларидаги ширани етказиб беришда мутахассис ёрдамига таяниб иш кўрмасам бўлмасди.  

—  Ўзбек шоу бизнесида Муниса Ризаевадек маъмурини кўп ўзгартирадиган хонанда йўқ дейишади. Бунга феълингиз оғирлиги сабабми?

— (кулиб) Бу антиқа таърифни ўзим ҳам эшитдим. Оғзи куйган одам қатиқни ҳам  пуфлаб ичади, деган нақл бор-ку. Шу нарсага амал қиляпман, шекилли. Собиқ маъмурим Жаҳонгир билан ишлаш жуда осон эди. Бир кун келиб у мени алдаб кетиши ҳатто хаёлимга ҳам келмаганди, лекин ҳамма ўз қилмишига яраша жазосини олади. Ундан кейинги маъмурларим Жаҳонгирдек уддабурон чиқишмади, у бажарган ишни юздан бирини ҳам бажара олишмади. Улар билан турли сабабларга кўра шартномани бекор қилдик. Бир йилда олти марта ёрдамчи алмаштирибман! Ҳозирги маъмурим билан ишлаш анча қулай. Ўйлайманки, бундан кейин ёнимдагиларнинг хиёнатига дуч келмайман. 

— Бу мавзудан кейин сизни алдаб кетган маъмурингизни тақдири билан қизиқмасликнинг иложи йўқ. 

— Уни қидирувга бергандик, топдик. Аммо мен даъвомни қайтиб олдим ва икки йил аввал бўлган воқеани буткул унутишга қарор қилдим. 

— Сўнгги пайтларда депрессияга тушиб қолганингиз ҳақида эшитдик. Сабаби нимада?

—  Бу ҳолат шахсий ҳаётимдаги воқеалар билан боғлиқ. Матбуотга расман эълон қилмаган бўлсамда, ҳамкасбларим, яқинларим турмушга чиқишни режлаштираётганимни билишарди. Тўй кунини ўтган йилдаги концертимдан кейинга режалаштиргандик. Аммо севган инсонимнинг хиёнати туфайли тўйимиз тўхтатилди. Шундан кейин уч ой ўзимга келолмадим. Қалб жароҳати битиши қийин экан. Уни унутиш мақсадида, кўпроқ сайёҳатда юришга ҳаракат қилдим. Ҳозир бу ҳақда бироз осон гапиряпман. Аммо уч ой олдин "нега хиёнат қилди?”, "одамлар тўйим ҳақида сўрашса нима дейман?”, каби саволлар ич-этимни кемириб адо қилганди. Қолаверса, санъакторлар доим барчанинг диққат марказида бўлишади. Очиғи, яна гап-сўзларга қолишдан қаттиқ хавотирга тушгандим. Чунки салбий гапларни эшитиш осон эмас. Аммо вақт ҳамма нарсага даво экан. Орадан ойлар ўтиб, энди-энди уни унута бошладим... Ҳаётнинг турли зарбаларига чидаш учун инсоннинг иродаси кучли бўлиши керак экан. Бундан кейин ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман.

— Лекин тўйингиз ҳақидаги гапларни концерт олди пиари деганлар ҳам бўлди...

— Мен шоу-бизнес одами бўлсам-да, бундай қалтис пиар қўл урмайман! Аввало ўзбек фарзандиман, устига устак қиз боламан. Бунга тарбиям ҳам, ғурурим ҳам йўл қўймайди...

—  Чунки бир концертингиз олдидан маъмурингиз хиёнати ҳақида, иккинчисидан олдин эса турмушга чиқишингиз ҳақида гап тарқалди ва асосли равишда "бу пиар” деган хулоса келиб чиқди... 

— Ҳаётимдаги воқеалар айни шундай кунларда содир бўлаётганига мен айбдор эмасман. Агар кимдир буни "пиар” деб ўйласа, бу унинг хоҳиши, нима ҳам дердим. Аммо мухлисларим олдида виждоним тоза. Мени айблаётганлар олдида ҳақлигимни  исботлаш истагим йўқ. 

— Ўтган йилги концертингиз ўтгандан сўнг ҳам танқидга учрадингиз. Дастурдаги хорижий машҳурларнинг сизга аталган табриги сохталиги маълум бўлди.

—  Бу ҳам мен турмуш чиқмоқчи бўлган йигитнинг туғилган кунимга аталган "сюрприз”и экан. Бу нарсани концерт дастуримга менга айтмасдан, режиссёр билан маслаҳатлашган ҳолда киритган экан. Чунки, унга ишонганим учун ижодий ишларимга аралашишига ҳам қаршилик қилмасдим. Кутилмаган совға сифатида бу ролик катта экранда намойиш этилганда,  ҳайратдан довдираб қолганимни залдаги томошабинлар ҳам сезишган бўлса керак. Шундай экан, Муниса бошқаларга аталган табрикларни ўзлаштириб олибди, деганлар қаттиқ адашишади.

— Биламизки, меҳмонхона бизнесингиз бор. Эшитишимизча, яқинда дўкон ҳам очибсиз. Ҳаммасига қандай улгурасиз?

— Мухлисларим кўпинча менинг имиджимга қизиқиб либосларимни қаердан олганимни сўрашади. Либослар, аксессуар, сумкалар мавзусида саволлар ёғилавергач, дўкон очиб, ўзимнинг номим билан коллекция яратиш фикри туғилди. Аммо санъат соҳасида ишлаган одам ҳадеб бошқа юмушларга чалғийверса, бўлмайди. Шунинг учун ҳозир дўкон ишларини синглим юритяпти.

— Яқинда инстаграмдаги фолловерларингизнинг бири билан гап талашганингизга гувоҳ бўлдик...

— Суратларим остига ёзилган ҳар бир фикрга эътиборлиман. Ҳатто танқидларни ҳам жавобсиз қолдирмайман. Шу сабаб ҳам кўпинча мухлисларим билан тортишиб қоламан. Сиз айтаётган "жанжал”да эса фолловерлардан бири мени ноўрин танқид қилди, мен унга жавоб қайтардим холос. Гап шундаки, илгари суратларимга рус тилида изоҳ ёзсам, "Нега русча ёзасиз, ўзбексиз-ку” деб танқид қилишарди. Кейин фақат ўзбек тилида изоҳ ёзадиган бўлдим. Кейин эса русий забон интернет фойдаланувчилари гапимга тушунишмаётганидан норози бўлишди. Шундан кейин суратга уч тилда — ўзбек, рус ва ингилиз тилида изоҳ ёзадиган бўлдим. Афсуски, тирноқ тагидан кир қидирадиганлар шунда ҳам мендан камчилик топишди: "Биламиз, сиз жуда  ақллисиз. Буни кўз-кўз қилиб, битта гапни уч тилда ёзиш шартми? Ўзимиз тушуниб оламиз.” дея яна танқид қилишди. Мен уларга жавоб қайтардим. шунда бироз тортишиб қолдик. 

— Келин кўйлак кийиб тушган суратингизни инстаграмга жойлаштириб, унга норозилик ҳам билдиргандингиз... 

— Интернет сайтларидан бирининг лойиҳасида келинлик либосини кийиб суратга тушган эдим. Аввалига жуда яхши таклиф экан деб хурсанд бўлдим. Кейин қарасам ўша суратларимга турли гап-сўзларни ёзиб, тарқатиб юборишди. Шундан кейин бундай лойиҳаларда иштирок этмасликка аҳд қилдим.  

— Яқинда жарроҳлик операциясини бошдан ўтказганингиз ҳақида эшитдик. 

— Диск чуррасини жарроҳлик йўли билан олдирдим. Очиғи, жарроҳлик амалиётидан сўнг жуда қийналдим. Бунга сабаб операция бўлган кунимнинг ўзидаёқ тўй хизматига боришимга тўғри келди. Бир қарашда бу телбалик, аммо мен учун санъатдан муҳим нарса йўқ. Ўзингиз ўйланг, кимдир неча йиллик орзуси — фарзандининг тўйига ният қилиб мени таклиф қилган бўлса-ю, мен рад эта оламанми?  Ҳозир анча яхшиман. Қийинчиликлар ортда қолди. 

Алия СУЛАЙМАНОВА суҳбатлашди

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 139 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016