WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Февраль » 1 » Муниса Ризаева нега Ботир Қодиров билан гаплашмай қўйганини тушунтирди

ПОИСК / IZLASH:

23:02
Муниса Ризаева нега Ботир Қодиров билан гаплашмай қўйганини тушунтирди
Хонанда Муниса Ризаева Sayyod сайтига берган интервьюсида Ботир Қодиров билан муносабатлари нега бузилганини тушунтириб берди.

Муқаддам администратор Абдурасул Раҳимов ва продюсер Асрор Исахўжаев билан муаммоларга йўлиққан хонанда айрим санъаткорлар у билан ишлагани ва ишлашда давом этаётганини айтиб, нолиди.

"Айрим санъаткорлар у билан ишлаган, фақат мен эмас – деди Ризаева. – Адашмасам, бу Жасур Умиров, Юлдуз Низомова, бугунги кунда эса Ботир Қодиров. Агар Ботир Қодировга уни ҳурмат қилмасликлари ёқса, марҳамат”.

Журналистнинг Ботир Қодиров билан муносабатлар айнан тилга олинган шахс туфайли бузилгани ҳақидаги саволига жавоб бераркан, санъаткор буни тасдиқлади: "Абдурасул ҳам, Асрор ҳам у билан бирга ишлаган. Ҳа, Ботир Қодиров билан бугунги кунда мен гаплашмаяпман. Чунки, масалан, агар мен унинг ўрнида бўлганимда, қўнғироқ қилиб, нега сенинг икки маъмуринг сендан кетди, деб сўраб кўрардим... Чунки биз Ботир билан дўст эдик. Жасур Умиров бўлганида бошқа гап эди. Ботир Қодиров билан эса муносабатларимиз жуда яқин эди. Шу жиҳатданки, биз дўст эдик, бир-биримизни қўллаб-қувватлардик, мен уни жуда қаттиқ ҳурмат қилардим. Ботир Қодиров қўшиқ ёки бошқа масалада маслаҳатлашмоқчи бўлса, унга маслаҳат берардим. Нега маъмурларим масаласида менга ҳеч ким қўнғироқ қилмади? Ҳеч нарса сўрамади?”.

Муниса Ризаева Ботир Қодировдан хафа бўлгани учун унинг концертида чиқиш қилмаганини, лекин созандаларини юборганини тан олди: "Мен хафа эдим. Лекин одамлар менга қиладиган ишни уларга такрорламайман. Мен уни зарба остига қўя олмас эдим. Менда ҳам концерт бўлган эди, концерт нималигини биламан, негаки менинг созандаларим унинг концертида ишлаши керак эди. Унинг ишончига путур етказа олмас эдим, шу боис мусиқачиларим унинг концертида ишлади”.

"Мен бу инсонни ҳозир ҳам жуда ҳурмат қиламан. Гаплашмаётганим эса ҳеч нарса эмас, шоу-бизнесда кўплар билан гаплашмайман, шоу-бизнесда кўплар мендан нафратланади”, - хулоса қилди Ризаева.

Ушбу масала юзасидан Ботир Қодировнинг продюсери Аброр Пўлатов билан боғланганимизда у Муниса Ризаеванинг концертда иштироки у қадар муҳим бўлмагани, унинг ўрнида бошқа қўшиқлар бор бўлганини маълум қилди.

"Концертда Муниса Ризаеванинг созандалари қатнашганидан хабарим йўқ эди. Кейинроқ билсам ростан ҳам битта барабанчи иштирок этган экан. Бироқ у 6 маҳал концерт учун арзирли гонорар олди”, – деди продюсер.

Бундан ташқари, Аброр Пўлатов администраторлар сабабли дўстона мунособатлардан кечиб юборадиган хонандага нисбатан Ботир Қодиров доимо яхши муносабатда бўлганини таъкидлади.

"Ижодий продюсер Асрор Исахўжаев ҳамда Абдурасул Раҳимовнинг лойиҳамизда ўрни катта. Энг муҳими, улар ҳалол, диёнатли ва ҳеч қачон ҳеч кимнинг ҳаққига ҳиёнат қилмаган”, – деб қўшимча қилди Аброр Пўлатов.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot kun.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 222 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016