WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7057]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [891]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [460]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2798]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4505]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [45]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8449]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [869]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2643]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [151]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [218]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [537]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1891]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [361]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2085]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4176]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [39]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [69]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [305]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [35]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [22]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [31]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [19]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [14]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [13]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 81
Гостей: 80
Пользователей: 1
tapedZes

Kun faolllari:
iphone, sapedZes, oapedZes, gapedZes, tapedZes, vapedZes, eapedZes, xapedZes, fapedZes, mapedZes, lapedZes, capedZes, aapedZes, papedZes, wapedZes, napedZes, iapedZes, dapedZes, qapedZes, japedZes, yapedZes, zapedZes, uapedZes, Amandakef, kovrenokrvor, kovrenokruvor, Obid
Главная » 2014 » Апрель » 16 » Набира кўриш орзусидаги қайноналар диққатига!

ПОИСК / IZLASH:

22:09
Набира кўриш орзусидаги қайноналар диққатига!
Аёл – улуғ зот, чунки у ОНАдир. Оналар фарзанд бахту камоли йўлида ҳар қандай жасоратга, матонату қурбонликка тайёр бўлишади. Уларнинг меҳри чексиз, муҳаббати бепоён. Демакки, оналарнинг барчаси бир хил, барчаси севимли, табаррук ва буюк!  Шундай экан, она ва қайнона орасида қандай фарқ бўлиши мумкин? Ўз фарзандини севган она уни бахтли қила олганни ҳам сева олади, шундай эмасми? Боласига ёмонликни раво кўрмайдиган она ўзганинг боласига ҳам яхшилик соғинади, ахир...

Онасини кўриб, қизини ол!

Оқ ювиб, оқ тараб, ўстирган ўғлингизни уйлантириш арафасидасиз! Ҳар қандай вазиятда чўрт кесадиган арслонингиз ўзига умр йўлдош танлашдек масъулиятли вазифани ота-онасига ишониб топширибди, барака топсин! Кексаларимиз уйланмоқчи бўлган йигитга насиҳат қилиб: "Солиҳ фарзанд дунёга келишини истасанг, унинг учун яхши она танлаш керак”, дейишади. Зеро, қиз бола она бўлганида ўғилдир, қиздир, фарзандига андоза. Набираларингизни соғлом бўлишини истасангиз, ёшларга никоҳ олди тиббий кўригидан ўтишни маслаҳат беринг. Ва бу ишга бош-қош бўлинг. Улар сизнинг сўзингизни ерда қолдирмасликлари аниқ.

Гўдак ҳомила пайтидаёқ онасининг хусусиятларини ўзлаштиради. Ёруғ дунёга келиб, биринчи кўргани ҳам онаси бўлади. Уни эмади, гап-сўзини ўрганади, ҳаракатларига тақлид қилади. То мустақил бўлгунича онасининг измида юради. Айниқса, қиз бола учун энг яқин киши она эканлигини ҳамма билади. Шунинг учун ҳам "Онасини кўриб, қизини ол”, дейишган.

У робот эмас, келин!

Сиз диёнатли ва оқила қайнонасиз! Ўғлингизнинг ортидан оилангиз остонасини ҳатлаган қизни хизматкордек эмас, балки ўз қизингиздек қабул қиласиз. Янги хонадонга меҳр қўйиши учун унга, аввало, ўғлингиз ва сиз яхши муносабатда бўлишингиз лозим. Ийманиб овқатлана олмаслиги, уйқуга тўймаслиги-ю, чарчаганини айтмаса-да, буни ўз тажрибангиздан биласиз! Бир пайтлар ўзингизда бўлгани каби ой кунлари қийин кечаётганида келинга имкон берасиз. Хавотирланманг, бу билан келинингиз талтайиб кетмайди, балки сиздан миннатдор бўлади, меҳри ортади.[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Ёшларни шоширманг...

Ёш келинчакларга бепуштлик «ташхис»ини илк бор қайноналар қўйишади. Одатда, келинчак ҳали янги хонадонда муқим ўрнини топиб улгурмай туриб, илк ойлардаёқ ҳомиладор бўлиши шартдек, у дарров қисти-бастига олинади. Ҳомиладор бўлмаётганлик дастлабки йиллардаёқ оиладаги тотувлик, меҳр-муҳаббат туйғуларига раҳна солиб улгуради ва кўпинча, ёш оилаларнинг асоссиз бузилишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Афсуски, қайноналарнинг кўпчилиги ёш келин-куёвларда анча муддатгача касалликка алоқадор бўлмаган «физиологик бепуштлик» ҳолати учраб туришини тасаввур ҳам қилишмайди. Қолаверса, келинчак ўта ёш, жисмонан нозик бўлса, унинг физиологик имкониятлари ҳомиладор бўлишга тайёрланиши учун ҳам фурсат зарур. Бундан ташқари, ҳеч бир она ўғлидан айб қидирмайди. Зеро, бу вазиятда куёвни шифокор кўригидан ўтказиш айримларнинг шаънини "булғай”ди. Сиз бундай ўйламайсиз, деган умиддамиз.

Барига келин айбдорми?

Агар ҳомиладорликнинг олдини олувчи воситалар қўлланилмай, мунтазам жинсий ҳаёт кечирилса-ю, 2-5 йил муддат ичида аёл ҳомиладор бўлмаса, шифокорлар бундай оилага бепуштлик ташхисини қўйишади. Мабодо, келинчак 20-22 ёшга қадар икки йил оилавий ҳаёт кечириб, фарзандли бўлмаса, кутиш маъқул топилади. Чунки аёлнинг жисмоний такомиллашмаганлиги ҳолати гоҳо шу ёшгача ҳам кузатилади. Аммо 25-30 ёшли аёллар бир йил муддат ичида, 35 ёш атрофидагилар эса олти ой ва ҳатто ундан камроқ фурсат ўтса ҳам мутахассисга мурожаат этишлари мақсадга мувофиқдир. Айрим эркаклар оила қургандан сўнг дастлабки йилларда рафиқаси билан бир мартабагина ўзини текширтириб, соғломлигига ишонч ҳосил қилгач, йиллар давомида фақат хотинини даволатиш билан машғул бўлади. Унутманг, оламда қанча фарзанд кўролмайдиган аёл бўлса, деярли шунча бепушт эркак ҳам мавжуддир. Эр-хотинни биргаликда даволаш кўп йиллик орзулар рўёбга чиқишига сабаб бўлади.[ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]

Сиз, албатта, набирали бўласиз!

Қайнонажонлар, ёшларни бефарзандликда айблаб, уларни ажраштиришга асло шошилманг! Сўнгги йилларда кўпайгандан-кўпайиб бораётган замонавий репродукция технологиялари кўпгина жуфтликларга янги имкониятлар эшигини очаяпти. Хусусан, мамлакатимизда сунъий уруғлантириш усулларидан овуляция индукцияси ва инсеминацияга қонуний рухсат берилган. Бефарзанд оилалар, албатта, репродуктолог томонидан амалга ошириладиган тиббий текширувлардан ўтишса, бепуштлик сабаблари аниқланади ва керакли чоралар кўрилади.

Сунъий уруғлантиришнинг инсеминация усули бепуштликдаги икки омил туфайли амалга оширилади:

1. Аёл мутлақо соғлом ва бачадон найчалари тутилмаган, бироқ эр спермаларининг уруғлантириш қобилияти ўртача пасайган ҳоллар (олигоспермиянинг 1-2-босқичлари)да. Чунки уруғ кўрсаткичини оширадиган препарат ҳали ихтиро қилинмаган. Табиий жинсий яқинлик пайтида қин ичига тушган эякулят (шаҳват)нинг 10-20 фоизигина бачадон ичига кириши мумкин. Чунки бачадон бўйнидаги шиллиқ қаватда сперматозоидлар сараланади, фақат энг яхши сифатга эга бўлганларигина ичкарига кира олади. Эркакда ана шу сперматозоидлар кўрсаткичи кам бўлса, уларни шиллиқ қават таъсирига туширмаслик учун ҳам инсеминация усулига мурожаат қилинади.

2. Сперма кўрсаткичлари меъёрида бўла туриб, овуляция пайти бачадон бўйни ишлаб чиқарган шиллиқ қават сперматазоидларга салбий таъсир кўрсатиши натижасида эр-хотин жуфтлигининг бир-бирига мос келмаслиги (қарама-қарши бепуштлик) ташхиси қўйилса.

Инсеминация ўтказиш учун эр-хотин (баъзи ҳолларда донор ва эр-хотин)дан ёзма ариза талаб қилинади. Чунки инсеминация ҳар бир давлатда қабул қилинган меъёрий қонун-қоидалар асосида амалга оширилади.

Сунъий уруғлантиришнинг овуляция индукцияси усулини тухум ҳужайраларининг ўсиш жараёни бузилган, ҳайз циклининг биринчи босқичи узоқ давом этган ҳамда тухум ҳужайраларининг секин ривожланган ва эндокрин бепуштлик ҳолатларида ўтказиш тавсия этилади. Бу усулда ҳомиладорликнинг табиий йўл билан амалга ошиши учун бир ёки бир нечта тухум ҳужайраларини етиштириш мақсадида тухумдонлар фаолияти тиббий воситалар ёрдамида кучайтирилади. Овуляция индукцияси усули қўлланилганда аёл ультратовуш назоратида бўлиб, тухумдонда фолликулалар (тухум ҳужайралари) ва бачадон ичи шиллиқ қаватининг ўсиши кузатилади. Даволашнинг бу усулида турли хил гормонал дорилар (аёл жинсий гормони, антиэстроген, гонадотропин ва бошқалар)дан фойдаланилади. Усулнинг самарадорлиги: биринчи ҳайз циклида 10-20 фоизгача, бир қанча (3-6 ой) ҳайз циклларида 40-60 фоизни ташкил этади.

Келинингиз ҳомиладор!

Икки ёш муҳаббатининг меваси, сизнинг зурриёдингиз келин вужудида улғайяпти. Биласиз, айримларнинг ҳомиладорлик даври енгил кечади, баъзилар эса ниҳоятда қийналади. Ана шундай маҳал оилада ҳам эр, ҳам қайнона, ҳам бошқа аъзолар ҳомиладор аёлга меҳрибон ва ғамхўр бўлишлари керак. Баъзи қайноналарнинг «Шунга-шунчами?! Мен ҳам ҳомиладор бўлганман, мен ҳам туққанман, бундай талтайиб ётмас эдим», дейишади. Келинингиз қийналса нима қилсин? Сиз ақлли, инсофли қайнонасиз, унга ўз онасидан зиёд меҳрибонсиз. Ўғлингизнинг ҳам ғамхўр умр йўлдош мақомини олишини таъминлаш сизнинг зиммангизда. Бола туғилгунига қадар аёлга моддий-маънавий шароит яратиб беришга қурбингиз етади. Уни айрим оғир вазифалардан озод қилишни ҳам унутмайсиз, тўғрими? Ўғлингиз ҳовлига сув сепмоқчи бўлган хотинининг қўлидан челакни олса, бу ёқдагилар кулгу қилишига йўл қўймайсиз. Келинингизни, айниқса, асабийлашишдан эҳтиёт қиласиз. Негаки, ҳомиладор келинга қулай шароит яратиб берсангиз, аслида, туғилажак набирангизга яхшилик қилган бўласиз. Фарзанд соғлом туғилса, сизнинг бахтингиз-ку, шундай эмасми? Унинг хаста туғилишига ўзингиз сабабчи бўлиб, кейин зир югуриб юрманг, деймиз-да...

Шифокорга қарши чиқманг!

Ҳомиладор келинингиз оилавий поликлиникадан тиббий таҳлиллар ёки турли хил текширувлар йўлланмаси билан қайтса, норозилик билдирмаганингиз маъқул. Шифокор ҳомиладор аёл ва унинг туғилажак фарзандига зарар келтирадиган муолажаларни асло буюрмайди. ТОРЧ инфекция, қондаги қанд миқдори, RW таҳлили ҳамда икки ҳафтада бир маротаба ўтказиладиган пешоб ва қоннинг умумий таҳлили она ва боланинг саломатлиги учун нақадар муҳимлигини қайта-қайта гапиришдан чарчамаймиз. Агар келинингизга ишонмасангиз, бундай тиббий кўрикларга бирга боришни тавсия этамиз!

Бувижониси, табриклаймиз!

Келинингиз эсон-омон фарзандини бағрига босди, ўғлингиз ота бўлганидан ғурурланиб юрибди. Сиз эса қувончингиз ичингизга сиғмай кетаётгани ҳолда мулоҳаза билан иш юритасиз. Қовурдоқ, бешик тўйи ва сарпо-суруқдан кўра, она-боланинг соғлиги муҳимлигини ўйлайсиз. Чилла даври, деб бекорга момоларимиз қайғуришмасди, ахир. Сиз ҳам чилланинг урф-одатларига амал қилиб, набирангиз ва келинингизни бегона кўзлардан асрайсиз, уларнинг ётоқхонасига чақалоқни кўриш истагида кирмоқчи бўлганларни қайтариб турасиз. Зеро, келинингиз буларни тушунса ҳам, ийманганидан ҳобгоҳга кирмоқчи бўлган меҳмонларга эътироз билдиролмаслиги турган гап.

Яхшиям, борсиз, ОНАжон! Умрингиздан барака топинг! Биз, келинларга ўзингиз бош бўлинг!

Мақолани тиббиёт фанлари доктори,

олий тоифали шифокор

Дилмурод ИРГАШЕВ ҳамда

олий тоифали шифокор, акушер-гинеколог Наргиза АКБАРОВА

тавсиялари асосида

Дилноза МИРТОЛИПОВА

тайёрлади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 2092 | Добавил: iphone | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2019