WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10054]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1828]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [504]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3455]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6240]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [83]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10861]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1347]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [228]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2452]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3083]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5073]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [435]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [722]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [38]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [143]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [51]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 26
Гостей: 26
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, ArthurApark, debrapj60, shawnfd11, laurelwq3, nelltj16, deannays16, loisbd11, kaylavv4, carolineqa60, loumb16, zelmalg2, Pottosbib, jeniferma60, Tonmon, bek8888, narklaf, eduardozu1, Andreakit
Главная » 2020 » Ноябрь » 23 » Наманганда ўта хавфли рецидивист 20 йилга «кесилди»

ПОИСК / IZLASH:

07:34
Наманганда ўта хавфли рецидивист 20 йилга «кесилди»
Маълумки, фарзанд тарбиясида, айниқса, ўғил болани тарбиялаб вояга етказишда отанинг ўрни беқиёс. Негаки эркакка хос қаттиққўллик, ҳалоллик ва бошқа фазилатлар ўғилга ота тарбияси орқали сингади.

Аммо Наманган шаҳрида яшовчи, айни пайтда 26 ёшли Мансур Мадумаров (исм-шарифлари ўзгартирилган) болалигидан ёлғиз онаси қўлида, отасиз ўсгани боис жуда бебош, такасалтанг, энг ачинарлиси, ҳаромдан ҳазар қилмайдиган бўлиб улғайди. Аксинча, ҳали вояга етмай туриб — 16 ёшидаёқ жиноят кўчасига кирмаган ва 24 ёшигача нақ 7 маротаба судланишга улгурмаган бўларди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Мансур ҳар гал айнан ўғирлик жинояти учун суднинг қора курсисига ўтирган. Фақат тўртинчи маротабасида ўғирлик билан бирга Жиноят кодексининг 267-моддасида назарда тутилган транспорт воситасини олиб қочиш жиноятига ҳам қўл урган. Бироқ биринчи маротаба судланишида ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланиб, кодекснинг 72-моддаси тартибида 1 йил синов муддати белгилангани, кейинги гал жазони ўташдан муддатидан аввал шартли равишда озод қилингани, тўртинчи маротаба судланишида амнистия актига кўра ўталмай қолган 2 йилу 2 ой 23 кун жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилганига қарамай, кўзи очилмаган – ахлоқан тузалмаган. Еттинчи маротаба эса жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг 2018 йил 6 мартдаги ҳукмига биноан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "а” банди билан айбдор деб топилиб, кодекснинг 59-моддаси тартибида 5 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган. Лекин Ҳукуматимиз томонидан унга нисбатан яна бағрикенглик қилиниб, жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2019 йил 24 августдаги ажримига мувофиқ ўталмаган 4 йилу 5 ой 20 кун жазоси иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда шу муддатга ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилган. Аммо…

Аммо М.Мадумаров озодликка чиққанидан сўнг 4 ой ўтиб, оғир ва ўта оғир жиноятларга қўл уради. Гап шундаки, Мансур ахлоқ тузатиш иши жазосини ўташни бошлагач, шаҳардаги "Гранд Мед Медикал Центр” масъулияти чекланган жамиятига ёлланма ишга жойлашганди. Бинобарин, 2019 йил 29 декабрь куни мазкур жамият раҳбари Аюбхон Толиповнинг корхона қўйхонасида сақланаётган 23 бош қўйларини ўғирлашни режалаштиради. Бироқ қўйларни олиб чиқиб кетиши учун жамият қоровули – 76 ёшли Роҳотали Бахриддинов ҳалал бериши мумкинлиги эсига тушади. "Аввал чолни гумдон қилишим керак” деб ўйлади у. Шунинг учун соат 12:00ларда ҳеч иккиланмай пичоқ билан қуролланиб, кекса ва ожиз аҳволдаги, хизмат ҳамда фуқаролик бурчини бажараётган Р.Бахриддиновга ҳужум қилади. Яъни, қоровулнинг юзига бир неча маротаба қўли билан уриб, уни ўзини ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум этади. Натижада Роҳотали ота эмаклаган ҳолда қоча бошлайди. Шу боис Мансур қувиб етиб, унинг кўкрак қафаси, бўйни ва баданининг турли соҳаларига 7 маротаба пичоқ санчади. Сўнгра ўта шафқатсизлик билан жабрланувчини қийноққа солган ҳолда судраб, жамият омборига олиб кириб яшириб қўяди. Оқибатда, Р.Бахриддинов олган тан жароҳатлари натижасида жон таслим қилади.

Шундан сўнг М.Мадумаров далилларни йўқ қилиш мақсадида қон доғлари сачраган кийимларини шоша-пиша алмаштиради-да, "Спарк” русумли автомашинасида шаҳарнинг Охунбобоев кўчасида жойлашган ахлатхонага бориб, уларни бир литр бензин сепиб ёқиб юборади. Кейин соат 15:39ларда яна "Гранд Мед Медикал Центр” МЧЖга қайтиб келиб, қўйхонадаги 23 бош, бозор баҳоси 34.500.000 сўмлик қўйларни ўзига нотаниш ва содир этилган жиноятдан хабари бўлмаган Муҳиддин Кимсановга 19.000.000 сўмга сотиб юборади. Харидорни шубҳалантирмаслик учун эса ўзини жамият раҳбари сифатида таништиради.

Буни қарангки, кейинги галда Мансур таниши Ғолибжон Боймирзаевни алдаб, ундан маълум муддат қоровулхонада ўтириб туришини илтимос қилади.

— Ҳадемай, сизни қоровул вазифасига ишга жойлаштириб қўяман. Ҳозир эса шу ерда ўтириб, сўраганларга ўзингизни қоровул эканлигингизни айтиб турсангиз. Ишчилар кетишгач хабар берсангиз, мен эшикларни ёпиш учун келаман, — дейди у.

У шундай деб қўйларни сотишдан тушган 19.000.000 сўмни олиб чиқиб кетади. Сўнг шаҳарнинг Амир Темур кўчасига бориб, 8.636.000 сўмга "Спарк” автомашинаси учун эҳтиёт қисмлари ҳамда 519.000 сўмига "Richman” номли савдо мажмуасидан ўзига янги кийим-кечаклар сотиб олади. Қолган пулларни бўлса шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборади.

Шу ўринда бир гап. "Гранд Мед Медикал Центр” МЧЖ биносида якка тартибдаги тадбиркор Юсуфжон Иминжонов ва "Амелия Смарт АР” МЧЖ раҳбари Марина Кузнецова биргаликда фаолият юритишарди. Ғолибжоннинг ҳамма ишчи-хизматчилар кетгани ҳақидаги хабаридан сўнг қайтиб келган Мансур Мадумаров Ю.Иминжонов ва М.Кузнецованинг пулларини ўғирлашга киришади. Бунинг учун аввалига иккала тадбиркорнинг хоналарига ўрнатилган кузатув камераларига тушиб қолмаслик мақсадида электр токини тармоқдан узиб қўяди. Кейин Юсуфжон аканинг хонасига кириб, темир сейфни бузиб очади. Пировардида сейфда турган 81.500.000 сўм ва 500 АҚШ доллари (ўша пайтда 1 АҚШ доллари 9516 сўмга тенг бўлган)ни ўмаради. Худди шундай усулда Марина опанинг хонасидаги темир сейфни ҳам очиб, 2.000.000 сўм пулини ўғирлаб чиқиб кетади.

Лекин "қаҳрамон”имизнинг жиноий ҳаракатлари шу билан якунланмайди. Аниқроғи, у "Спарк” русумли автомашинасида Учқўрғон туманига қочиб бориб, туманнинг "Қумтўғон” маҳалласи Янгиобод кўчасидаги 30-уйга ўғирликка тушади. Яъни хонадон соҳиби Исмоил Тешабоевнинг бир жуфт нархи 150.000 сўмлик эркаклар туфлиси, 150.000 сўмлик эркаклар жинси шими, 60.000 сўмлик эркаклар бош кийими, 200.000 сўмлик эркаклар жемпери, 250.000 сўмлик эркаклар курткаси жами 810.000 сўмлик кийим-кечакларини ўғирлайди. Аммо автомашинасида Наманган шаҳрига қайтаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ўзининг орқасидан тушишганини сезиб қолади. Негаки 2019 йил 30 декабрь куни Роҳотали Бахриддиновнинг мурдаси омбордан топилгач, "Гранд Мед Медикал Центр” МЧЖ ишчилари ИИБга хабар беришганди. Шу боис Мансур автомашинасини Учқўрғон тумани марказида қолдириб, ўзи пиёда дала майдонлари орқали Наманган шаҳрига қайтади. Бироқ 2020 йил 1 январь куни соат 18:30ларда шаҳарнинг 5-кичик тумани – ҳозирги Давлатобод тумани ҳудудида ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланади. Учқўрғонда қаровсиз қолдирилган автомашинасидан эса тадбиркор Ю.Иминжоновга тегишли 36.000.000 сўм пул топилиб, далилий ашё тариқасида олинади.

Шундан кейин қотил, ўғри ва босқинчи йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилади. Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди эса уни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в,г,ж,и” бандлари, 164-моддаси 4-қисми "а” банди, 169-моддаси 3-қисми "а” банди ва 219-моддаси 2-қисми билан айбли деб топиб, кодекснинг 59, 60, 61-моддалари тартибида жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этди. Қолаверса, Мансур Мадумаров Жиноят кодексининг 34-моддаси 3-қисми "а” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилди. Шунингдек, суд ҳукмида Наманган вилоят прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган 49.845.000 сўм пул маблағини фуқаровий даъвогар ва жабрланувчиларга қайтариш, судланувчидан жабрланувчи Роҳотали Бахриддиновнинг ўғлига 42.000.000 сўм моддий ва 10.000.000 сўм маънавий зарар, жабрланувчи Ю.Иминжоновга 44.413.000 сўм, фуқаровий даъвогар М.Кимсановга 19.000.000 сўм моддий зарар ундириш ҳам белгиланди.

Энди бир мулоҳаза қилиб кўрайлик. Ота тарбиясини кўрмаган ноқобил фарзанд навқирон 26 ёшида саккизинчи маротаба судланиб, 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазо муддатини ўтаб чиққанда эса у 46 ёшда бўлади. Айни пайтгача уйланиб, оила қурмаган жиноятчига яна 20 йилдан кейин ким турмушга чиқади?

Бундан ташқари, вояга етмай туриб жиноятчига айланган йигитнинг тақдирига ва юриш-туришига маҳалла оқсоқоли, фаоллари ҳамда ҳудуд профилактика инспекторининг лоқайдлик билан қарагани, у билан дўстона мулоқотга киришиб, етарлича чора-тадбирлар белгиланмагани туфайли 8 йил мобайнида 7 маротаба судлангани ҳар қандай кишини ўйлантириб қўяди. Яъни, ёлғиз она ёлғиз ўғлини тўғри йўлга сололмаган экан, бу муаммони жамоатчилик аралашуви билан ҳал қилиш мумкин эди-ку. Мана оқибати — биргина масъулиятсизлик ва лоқайдлик нафақат онаизорга чексиз азоб-уқубат етказди, балки маҳалла шаънига ҳам ўчмас доғ туширди. Бу ҳолат эса барча ота-оналар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъулларига сабоқ бўлади, деган умиддамиз.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО | Просмотров: 41 | Добавил: iphone | Теги: #Yangiliklar, #uznews, #habarlar, #Yangilik, #новости, #ahborot, #xabarlar, #news, #newsuz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Ноябрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021