WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Сентябрь » 19 » Наргиза Абдуллаева: Кинога энди кириб келган ёш режиссёрларга актёрнинг мисқоллаб тўплаган обрўси қизиқ эмас

ПОИСК / IZLASH:

17:46
Наргиза Абдуллаева: Кинога энди кириб келган ёш режиссёрларга актёрнинг мисқоллаб тўплаган обрўси қизиқ эмас
Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан актриса Наргиза Абдуллаева «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. "Дарё” нашри актриса билан суҳбат уюштирди.

— Суҳбатимизни айни кундаги ижодий янгиликлардан бошласак. Қандай фильмларда рол ижро қилмоқдасиз?

— Таклифлар жуда кўп, кўплаб сценарийларни кўриб чиқяпман. Хусусий кино студиялар томонидан тасвирга олинган «Аждар изидан» ва «Омонат» номли фильмларда суратга тушдим. Уларнинг премьераси тез кунларда бўлиб ўтади.

— Нега фильмларнинг премьераларида кўринмайсиз?

— Тўғриси, премьераларга боришни ёмон кўраман. Нафақат бошқа фильмларнинг, балки ўзим ўйнаган фильмларнинг премьераларига ҳам кўпинча бормайман.

— Сабаби нимада?

— Шундай ҳолатлар бўладики, сиз фильм савиясини билиб турасиз. Мажбуриятдан, кимларнингдир юзидан ўта олмай ўйнаган ролингиз тақдири унда ўйнашга розилик берган вақтингиздаёқ аниқ бўлади. Бундай фильмда рол ўйнаб, сўнг мухлислар олдига пешвоз чиқиб: «Мен шундай қилиб қўйдим, кимнингдир юзидан ўта олмай, ўзимга ярашмайдиган ролни ижро қилдим», деб ичингизда айтиб, уларга таъзим қилгандан кўра, премьерага бормасликни афзал кўраман.

— Кимларнингдир юзидан ўта олмай ўйнаган фильмларингиз кўпми?

— Бўлган, аммо бу фильмларда моддий манфаат учун ўйнамаганман. Одамнинг юзи иссиқ бўларкан. Кўпинча бировнинг дилини оғритмай, илк қадамларини синдирмай, деб розилик бериб, сўнг ўзимнинг кўнглим оғриган дамлар кўп бўлган.

— «Илк қадамларини синдирмай» деяпсиз — гап ёш режиссёрлар ҳақида кетмоқда?

— Гап ким ҳақида кетаётганини очиқ айтолмайман, аммо ёш режиссёрларга ҳам икки оғиз маслаҳатим бор. Кинога энди кириб келаётган режиссёрлар кўп ишларни бир ўзи бажармоқчи бўлади. Мисол учун, либосчи ҳам ўзи, продюсер ҳам ўзи, ҳам монтажчи, ҳам оператор, боз устига фильм сценарийси ҳам режиссёрлар томонидан ёзилмоқда. Ахир буларнинг ҳар бири алоҳида касб, ҳар бир касбнинг эса ҳам ўз усталари бор. Бир сафар режиссёрдан кейинги саҳна учун қандай кийим олиб келишим керак деб сўрасам: «Фарқи йўқ, уйда киядиган бирорта кийимингизни олиб келаверинг», деди. Жаҳлим чиқиб: «Мен уйда калта шортик кийиб юраман, шуни олиб бораверишим керак экан-да», деб юбордим. Улар учун актёр-актрисанинг йиллар мобайнида мисқоллаб тўплаган обрўси қизиқ эмас — уларга ўзлари суратга олган ва премьерадан нарига ўтолмайдиган фильмлари муҳим.

— Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги сиз учун қўшалоқ байрамга айланди. «Шуҳрат» медали билан тақдирланганингиз ҳақидаги хушхабарни сизга ким биринчи бўлиб етказди?

— Кўпчилик шундай унвонлар билан тақдирланганида: «Умуман кутмаган эдим!», деган гапларни айтади. Нокамтарликка йўйманг-у, бироқ мен ростдан ҳам буни кутмаган эдим. Тўйхонада бошловчилик қилаётганимизда, шеригим, «Наврўз» радиоси бошловчиси Рустамбек микрофонни олиб, кутилмаганда: «Гулдурос қарсакларингиз остида Наргиза Абдуллаевани табриклаймиз — у ‘Шуҳрат’ медали билан тақдирланди!», дея эълон қилиб юборди, бу ҳақдаги хабар бир кун аввал интернетда чиққан экан. Очиғи, ўшанда ишонмадим. 25 август куни «Ўзбеккино»дан телефон қилиб, табриклашганидан сўнг ишондим.


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 81 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016