WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Февраль » 23 » Наримон Султонхўжаев энг қиммат клипи, гонорари ва киноларда суратга тушмаслиги ҳақида (эксклюзив)

ПОИСК / IZLASH:

22:10
Наримон Султонхўжаев энг қиммат клипи, гонорари ва киноларда суратга тушмаслиги ҳақида (эксклюзив)
Наримон Султонхўжаев — бугун ўзбек шоу-бизнесида ўзига хос услубга эга клипмейкерлардан бири. Бугун у суратга олган деярли ҳар бир видеоклип хит даражасига кўтарилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Наримон ўз ишини билади, унинг ғояларига ишонишади. Наримоннинг Darakchi учун берган эксклюзив интервьюси орқали унинг сизга номаълум қирраларини очишга ҳаракат қиламиз.

- Наримон, бугун талабгир клипмейкерлардансиз, бунинг сири нимада?

- Ишимни севиб, мазза қилиб ишлашимда.

- Клипларингиз ғояларини қаердан оласиз?

- Ғояларни ҳаётдан, эшитганларимдан оламан. Деярли ҳар бир ҳориж фильми премьерасига тушаман ва улардан нимадир ўрганишга ҳаракат қиламан.

- Ўзбек кинопремьералари-чи?

- Йўқ, ўзимизни киноларни кўра олмайман. Гап вақтим йўқлигида эмас, шунчаки кўришни истамайман, ёқмайди. Меҳр билан яратилмаяпти фильмлар. Назаримда, уларни яратишдан биргина мақсад пул бўлиб қолган. Аслида кино яратиш битта иморат солган билан баравар, унинг пойдеворидан бортиб, безагигача пухта ўйланган бўлиши керак.

- "Барон” фильмига ҳам тушмадингизми?

- Фильмни кўрдим, бироқ у менга ёқди деб айта олмайман.

- Хўш, унинг нимасидан кўнглингиз тўлмади?

- "Сотқин”ни оҳиригача мазза қилиб кўргандим, бу фильм эса мен кутгандай чиқмади. Аслида экшн кинонинг ашаддий мухлисиман. Бироқ "Барон”нинг динамикаси менга ёқмади. Фильмнинг номидан келиб чиқиб, кинодан ана шундай кучли экшн саҳналар кутгандим. Кимгадир эриш туюлмасин, фильм мени қониқтирмади.

- Қайси режиссёрларнинг ишларини алоҳида кўрсата оласиз?

- Аюб Шаҳобиддинов, Зулфиқор Мусоқов, Жаҳонгир Аҳмедовларнинг фильмларини яхши кўриб томоша қиламан.

- Соҳангизни қанчалик яхши биламан деб ўйлайсиз?

- Соҳам кинооператорлик, бу бўйича олий таълим даргоҳини тамомлаганман. Жуда кучли устозлар мактабини кўрганман. Абдураҳим Исмоилов, Ҳотам Файзиев, Марат Исмоилов, Хасан Файзиевлар бизга соҳамизни ипидан игнасигача ўргатишган.

- Санъат соҳасига кириб келишингиз...

-Ўқувчилик пайтларимда мен тўйларни видотасвирга олиш билан шуғулланардим, бўш вақтим деярли бўлмасди, одамлар анча олдин менга видеосъемка буюртма бериб ёздириб қўйишарди. Шу сабабданми бир кун дўстим ушбу соҳани мукаммал ўрганишим учун олий таълим муассасасида таълим олишим кераклигини уқтирди. Унинг турткиси билан бугун ўз ишимни профессионал тарзда эгалладим деёламан. Қобилият бўлса режиссёр ёки актёр бўлиш мумкин, аммо оператор бўлиш учун унинг техник томонларини билиш шарт деб ҳисоблайман.

- Қачонгача ўз клипларингизда роль ўйнамоқчисиз? Кадр ортида қолиб кетишдан қўрқасизми?

- Бошидан дунё таниган инсон бўлишни мақсад қилганман. Ниятим Голливуд актёрларни Ўзбекистонга олиб келиб ўйнатиш. Тарихда нафақат суратга олган, балки экранда ҳам акс этган инсон сифатида қолишни истайман. Актёрликка маҳоратимдан келиб чиққан ҳолда қўл урганман. Ўқувчилик дамларимдан Қувноқлар ва зукколар жамоаларида етакчи бўлганман. Устоз санъаткорлардан актёрлик маҳоратим ҳақида эътирофлар эшитган пайтларим ҳам бўлган.

- Одамларнинг наздида фақат комик ижодкор бўлиб қолишдан қўрқмайсизми?

- Йўқ, драма жанрга қўл урсам ундан чиқиб кетишим қийин бўлишини биламан. Мени ҳарактеримга комедия жанри яқин. Кун келиб кино яратсам ҳам шу жанрда яратаман.

- Наримон Султонхўжаевнинг клипи билан ҳеч ким танимаган санъаткор ҳам таниляпти, ҳаммага клип суратга оласизми?

- Ҳар қандай инсон фақат ўзи учун клип олмоқчи бўлса бемалол, аммо уни халқ эътиборига намойиш этишни истаса, ундан жуда кўп пул сўрайман, сабаби халққа дуч келган нарсани олиб чиқаверишни ўзимга эп кўрмайман. Агар уни истеъдодли санъаткор эканлигини билсам албатта баҳоли қудрат уни меҳнатини халқ назарига олиб чиқиш учун мен ҳам бор маҳоратимни ишга соламан.

- Сизни жуда қиммат клипмейкер дейишади, гонорарингизни нималарга қараб белгилайсиз?

- Кетадиган вақтим, ҳаражатим ва ишчи кучимга қараб белгилайман. Лекин шуни ҳам айтишим керак, мазза қилиб ишласам гонорарни ҳам ўйламайман.

- Агар сир бўлмаса энг қимматга суратга олган клипингиз?

- Муниса Ризаеванинг "Секин-аста” клипи. У клипни суратга олиш учун Туркия осмонида 2 соат давомида вертолётда учганман.

- Санъаткорлар клипингиз нарх-навоси устидан савдолашишадими сиз билан?

- Албатта ўзбекчилик бусиз бўладими?!

- Клип учун ҳар бир деталь махсус сотиб олиниши ростми?

- Ҳа, ҳар бир деталь ўйланади ва махсус клип учун яратилади.

- Битта суратга олинган клипга битта машина олиш мумкин дейишади, бунга нима дейсиз?

- 10 та машина ҳам олса бўлади (кулади).  Ғояга қараб, ҳаммаси ҳар хил. Клипларимни пулини айтишни истамайман. Кейин санъаткорлар келиб, "фалончига шунча пулга клип қилиб берипсан”, деб туриб олишади, ваҳоланки, ҳар бир клипга индивидул ёндошув талаб этилади.

- Қайси хонандалар билан ишлаш осон?

- Қийини ҳам, осони ҳам Муниса Ризавева. У истеъдодли хонанда. Умуман менга истеъдодли инсонлар билан ишлаш ёқади. Шоҳруҳхон, Сардор Раҳимхон ҳамда Жасур Умировлар билан ишлаш ҳам яхши.

- Бир хонанда клипида бошқасини ишлатяпсиз? Бунга уларнинг муносабати қандай бўляпти?

- Жасурнинг клипида Анвар Санаевнинг чиқиши назарда тутаётган бўлсангиз. Бу устознинг ўз шогирдига бўлган кўмаги ва қўллаб-қувватлаши бўлган. Бу икки хонанда устоз ва шогирд.

- Сизнингча, сиз яхши актёрмисиз ёки яхши режиссёр?

- Бунга халқ баҳо беради.

- Нима учун фильмларда рол ижро этмайсиз?

- Клипларга ҳам фильмларга ҳам таклиф қилишади. Ёмон нарсада роль ижро этиб қўйишни истамайман. Мен клипда чиқсам у клипни мен яратган деб ўйлашлари аниқ. Кейин уни мени ижодим деб паст баҳо беришларини истамайман.

- Сиз суратга олмаган лекин сизга ёқадиган клип?

- Сардор Раҳимхоннинг "Танҳогинам” таронасига олинган Али Искандаровнинг клипи жуда ёқади. Мазза қилиб томоша қиламан.

- Рафиқангиз ҳам актриса эканлигидан хабаримиз бор. У кишини фильм ва клипларда кўрамизми?

- Унинг соҳаси бухгалтер. Уни илк бор кўрганимдаёқ унга уйланишга қарор қилганман. Уни кўрган кунимнинг эртасигаёқ бувим, онам ва холам билан совчиликка борганман. Шу билан тўй бўлиб кетган. Тўйдан кейин уни клипларимда роль ижро эттирдим, яна шундай вазият бўлса яна ижро этишига албатта имкон бераман.

- Қайси санъаткорга клип олиб беришни истардингиз?

- Анча вақт йўқолиб, умидсизликка тушган ҳамда энди чиқиб келаётган ҳақиқий истеъдодлар билан ишлашни ҳоҳлайман.

- Юлдузлик касалига чалинмаганмисиз?

- Буни менинг атрофимдаги инсонлардан сўрасангиз бўлади. Мен бошида қандай бўлсам, шундайлигимча қолишга ҳаракат қиламан.

Мазмунли сухбатингиз учун раҳмат, ижодий жўшқинлик сизни тарк этмасин!

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 174 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016