WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Февраль » 10 » Наркоз – сунъий беҳушлик хавфлими?

ПОИСК / IZLASH:

20:50
Наркоз – сунъий беҳушлик хавфлими?
«Айтишларича, наркоздан кейин хотира заифлашиб қоларкан. Баъзиларда соч тўкилиши ёки диққатни жамлай олмаслик кабилар ҳам кузатилади, дейишади. Шу ростми?»

Наргиза Омонуллаева, Навоий вилояти

 

Сунъий чақириладиган беҳушлик кўпчилик наздида ҳам ваҳимали туюлади. «Наркоздан сўнг уйғонмай қолсам-чи» дегувчилар ҳам йўқ эмас. Хўш, аслида ҳам наркознинг афзаллиги нимада? Бемор учун қандай фойдаси бор? Зарари-чи? Бу ҳақида тиббиёт фанлари номзоди Шавкат Собиров маълумот беради.

НАРКОЗ ДАВОЛАМАЙДИ!

Бу айни ҳақиқат! Зеро баъзилар наркоз ҳам асосий муолажага киритилган даво чораси деб ўйлайди. Тўғри, наркоз учун тегишли препаратлар бор. Аммо улар юрак касалликлари, бош оғриқлари ёки суяк хасталикларини даволамайди. Шунчаки жарроҳлик вақти бемор организмини ҳимоя қилади, холос.

ҚАЙ БИРИ АФЗАЛ?

Умумий наркоз ва маҳаллий оғриқсизлантириш усуллари ҳақида эшитгансиз. Хўш, иккисининг фарқи нимада? Мутахассислар, ҳозирда мазкур усуллар баравар қўлланилиши мумкинлигини таъкидлашса-да, умумий наркоз беморга ҳам шифокорга ҳам бирдек қулай эканлигини айтишади. Умумий наркозда оғриқ, ноқулайлик ва безовталик кабилар сезилмайди. Қолаверса, беморнинг ҳушсизлиги шификор хатти-ҳаракатлари учун ҳам қулай. Маҳаллий анестезия эса оғриқсизлантириш таъсирига эга бўлса-да, бемор ҳушида бўлиб, жараённи сезиб туради. Муолажа вақти қайси усул қўлланилиши албатта анестезиолог томонидан ҳал қилинади.

ОЧ ҚОРИНГА ҚИЛИНАДИМИ?

Биласиз, жарроҳлик режали, шунингдек шошилинч тарзда бажарилиши ҳам мумкин. Албатта, режали жарроҳликка йўлланма бўлганида бемор амалиётга тайёрланади. Қон таҳлили, пешоб суюқлиги, қон босими, юрак қон-томир фаолияти текширилади. Режали жарроҳликда беморга бир кун аввал тозаловчи ҳуқна (клизма) қилинади, енгил таом истеъмол қилиш буюрилади. Эртасига эса амалиёт оч қоринга ўтказилади. Нега энди тўқ қоринга эмас, дерсиз?! Жарроҳлик вақти турли ҳолатлар юз бериши мумкин. Бундан ташқари бир кун аввал тозаланган организм амалиёт вақти кутилмаган вазиятлар юзага келмаслигидан ҳимоялайди. Агар шошилинч жарроҳлик бўлса, бемор ёши, хасталиги, жарроҳлик вақти ва умумий аҳволидан келиб чиқиб, анестезиолог ва шифокорлар томонидан зарур чоралар кўрилади.

ТУРЛАРИ. ҚАЙСИ МАЪҚУЛ?

Тиббиётда наркознинг турлари кўп. Асосийлари эса аппарат маскали (ингаляция) наркоз, венага юбориладиган тотал анастезия ҳамда эндотрахеал наркоз. Аппарат маскали наркоз асосан болаларда қўлланилиб, узоқ вақт талаб этилмайдиган муолажаларда фойдаланилади. Нафас олиш йўлига йўналтирилган наркозда кислород билан бирга анастетиклар ҳам юборилади. Катталарда эса венага юбориладиган тотал наркоз тури қўлланилади. Шунингдек, ингаляция усулини ҳам қўллаш мумкин, бироқ бу усулда катталар организмини ҳушсизлантириш қийин.

БЕМОР УЙҒОНИБ КЕТСА-ЧИ?

Чиндан ҳам агар муолажа вақти бемор уйғониб кетса ёки бир неча соатга мўлжалланган жарроҳлик узоққа чўзилса, нима бўлади? Анестезиолог бу каби ҳолатларининг ҳисобини олган ҳолда амалиёт вақти наркозни назорат қилади. Наркоз препаратлари бирваракайига эмас, босқичма-босқич юборилади. Чунки амалиёт вақтида кутилмаган ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин. Одатда анестезиолог жарроҳлик тугашига 40 дақиқа қолганида наркоз препаратлари юборишни тўхтатади. Бу амалиёт жараёнидан келиб чиқиб амалга оширилади. Бордию жарроҳлик вақтида бемор уйғониб кетса, қон кетса ёки амалиёт чўзилиб кетса, вазиятдан келиб чиқиб, зарур чоралар қўлланилади.

АСОРАТЛАРИ БОРМИ?

Организмга юборилган ҳар қандай препаратнинг ножўя таъсири бўлиши мумкин. Жумладан, наркознинг ҳам асоратлари йўқ эмас. Наркозни бошидан ўтказганлар бош айланиши, оғриши, кўнгил беҳузур бўлиши, уйқусираш кабилардан шикоят қилишади. Тиббиётда бу ҳодисалар наркоздан кейинги ҳолат дейилади. Айримлар наркоздан кейин сочим тўкилди, тирноқларим синувчан, хотирам панд бериб қолаяпти, дейди. Баъзида эса руҳий ҳолат ўзгаришларини ҳам эшитиб қоламиз. Аслида эса руҳият ва хотира бузилишларига наркознинг даҳли йўқ. Соч ва тирноқлар ҳам бундан эмас. Касаллик муолажасидан сўнг юзага келган бўлиши мумкин, аммо наркоздан бўлмайди.

КИМЛАРГА МУМКИН ЭМАС?

    Ўткир юрак миокардининг бошланғич ҳолатлари;
    Стенокардия (барқарор ва нотурғун ҳолатлари);
    Қон босимининг меъёрдан пастлиги;
    Юрак етишмовчилиги;
    Бронхиал астма хуружлари;
    Пневмония;
    Нафас йўлларининг кучли яллиғланиши 
    Тана ҳароратининг кўтарилиши
    тинимсиз йўтал кузатилганида...


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 202 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016