WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Май » 5 » Нега марҳум хонанда Шаҳнозабону концерт рекламасига киритилди?

ПОИСК / IZLASH:

11:00
Нега марҳум хонанда Шаҳнозабону концерт рекламасига киритилди?
Йил бошидан концертлар мавсуми бошланади. "Кимдир атиргул шайдоси, кимдир лола”, деганларидек, томошабин ҳам ҳамённи тўлдириб, кассага йўл олишдан аввал концерт баннер, плакатини синчковлик билан кўздан кечиради. Гап гала-концерт борасида кетганида, томошабин баннер, плакатдан­хонандаларнинг гулдастадек терилган расмлари орасидан кўнглига яқинини излай бошлайди. Биз бежиз бу ҳақда сўз очмадик. Боиси, куни кеча таҳририятимизга қўнғироқ қилган мухлиснинг шикояти эътиборимизни тортди. Мухлиснинг илтимосига кўра унинг исм-фамилиясини ошкор этмадик…

— Ишхонамизга одатдагидек чипталар олиб келишди. Кимнинг концерт дастури экан, дея қизиқиб концертнинг плакатига назар ташладим. 22-23 май кунлари "Туркистон” ёзги саройида ўтадиган "Пойтахт наволари” номли концерт экан. 29 нафар санъаткорнинг расми жойланган. Улар орасида анчадан буён саҳнада кўринмаётганлари ҳам бор эди. Бирдан марҳум хонанда Шаҳнозабонунинг расмига кўзим тушиб, лол бўлиб қолдим. Билсам, чипталар бир ойдан буён сотилаётган экан. Ва шу заҳоти "Даракчи” таҳририяти билан боғланишга қарор қилдим…

Мухлис мурожаатини текшириш мақсадида концерт плакатини излаб топдик. Шикоят бежиз эмаслиги ўз исботини топди. Тўғри, иш бор ерда хато бўлади, лекин бу даражада эмас! Плакат йилнинг бошида тайёрланган тақдирда ҳам 14 мартда вафот этган хонанда Шаҳнозабонунинг расмини олиб ташлаб, плакатни қайта чоп этиш шарт ва зарур эди.

Масалани чуқурроқ ўрганиш мақсадида, "Туркистон” саройининг кассасига қўнғироқ қилдик, бироқ қўнғироққа ҳеч ким жавоб бермади. Сўнг саройнинг ходимлар бўлими билан боғланганимизда ходимлардан бири "Кассанинг телефони ишламаяпти”, дея чиндан ҳам 22-23 май кунлари "Пойтахт наволари” номли концерт қўйилишини айтди.

Шунда "Хонандаларнинг концертда иштирок этишидан хабари бормикан?” деган ҳақли савол туғилди. Ва эринмай плакатдан расмлари жой олган хонандаларга қўнғироқ қилиб кўрдик. Анвар Ғаниев, Алижон Исоқов, Баҳром Назаров, Сардор Мамадалиев, "Уммон” гуруҳи, Каниза концерт ҳақида умуман маълумотга эга эмаслигини айтишди. Муниса Ризаевадан "Ўша кунлари Наманганда гастролда бўламиз, сиз айтаётган концертдан хабаримиз йўқ”, деган жавобни олдик. Улуғбек Раҳматуллаев 22-23 майда бошқа тадбирда банд эканини маълум қилди. Шоҳжахон Жўраев эса ўша кунлари вилоятда халқ хизматида банд экан. Отабек Муталхўжаев, Ёдгор Мирзажоновнинг продюсери эса ҳали концертда иштирок этиш учун розилик беришмаганини таъкидлади. Хонандалар Ҳусан, Ҳилола Ҳамидова, "ЭЛДИДО” ва "Сурхон” гуруҳлари, Воҳиджон Исоқов, Шербек, Фарҳод ва Ширин концертда иштирок этишларини айтишди.

Шундан кейин ҳақли саволлар туғилди. Қизиқ, концерт бериш вақти, плакат оммага тақдим этилишидан аввал хонандалар билан боғланиб, концерт ҳақида келишиб олиниши керакмасми? Ё ташкилотчи аввал чипта сотиб, сўнг концертда қайси хонандалар қўшиқ куйлашини аниқ қиладими? Ёки томошабинни плакатдаги санъаткорларнинг расмлари билан алдаб, чипта сотиб, саноқлигина хонанда билан концерт ўтказадими? Бу ҳаракати билан ташкилотчи кимни алдаяпти, томошабинними ё ўз виждонини?

Охири кўринмайдиган саволларимизга жавоб олиш мақсадида аввало концерт ташкилотчиси Раҳматилла Акбаров билан боғландик.

— 22-23 май кунлари концерт тақдим этаётган экансиз. Дастурда кимлар иштирок этади?

— "Пойтахт медиа” ташкилотининг тақдимот концертини ўтказяпмиз. 20 дан ошиқ санъаткор иштирок этади. Шербек Шодиев, Ҳусан, Фарҳод ва Ширин, "ЭЛДИДО” гуруҳи, Ғайрат Усмонов, "Уммон” гуруҳи, Сардор Мамадалиев, Алижон Исоқов, Ҳилола Ҳамидова, Шароф Муқимов, Ёдгор Мирзажонов, Отабек Муталхўжев, Дилноза Акбарова, Нилуфар Саидова, Дилдора Ниёзова, Ойбек ва Нигора, Қиличбек Мадалиев концертда қўшиқ куйлайди. Яна баъзи хонандалар билан гап­лашганмиз, ўша кунлари вақти бўлса келишади, жумладан Зиёда Қобилова ҳам келиши мумкин. (Ойбек ва Нигора билан боғланганимизда концертдан хабари йўқлигини айтди. Қиличбек Мадалиев эса ўша кунлари концертда иштирок этишга вақти йўқлигини билдирди. - С.А.)

— Концерт чипталари бир ойдан бери сотилаётган экан-а?

— Бир ой эмас-у, икки ҳафтадан буён сотиляпти.

— Концерт қўйиш учун рухсатнома олганмисиз?

— Ҳа.

— Лекин "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг Концерт томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармасидан концерт қўйиш учун рухсатнома олиб, дастурда кимлар иштирок этиши тасдиқдан ўтказилмаган-а?

— Тўғри, бу ҳужжатларни "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига энди топширамиз.

— Унда чипта сотишга ким рухсат берди?

— Ким сизга чипта сотиляпти, деди?

— Юқорида икки ҳафтадан буён сотилаётганини таъкидладингиз-ку!

— Ҳа, сотиляпти. (Сукут сақлаб, саволга жавоб бермади).

— Концерт баннери чиққанми?

— Йўқ, баннер учун рухсатнома олиш керак-ку.

— Лекин чипталар ташкилотларга олиб борилаётганида плакат кўрсатилаётган экан-ку?

— Концертда кимлар чиқиши айтилганда...

— Демак, концерт плакатида қайси санъаткорларнинг расмлари турганидан хабарингиз бор-а?

— Хабарим бор, албатта.

— Плакатда Шаҳнозабонунинг ҳам суратини кўрдик...

— Шаҳнозабону билан ҳаётлигида шартнома тузгандик.

— Нега плакатни янгиламадинг­лар?

— Ўша вақтда 100 та чиқарилгандида. Шунга чипталар эски плакат билан сотиляпти. Ҳозиргисида Шаҳнозабонунинг расмини олиб ташлаганмиз.

Ташкилотчининг юқоридаги жавобларидан хулоса чиқариш ўзингизга ҳавола…

Шу ўринда "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг Концерт томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Қобил Йўлдошев билан ҳам боғландик.

— Қобил ака, ташкилотчи концерт қўйишидан аввал "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасидан рухсатнома оладими?

— Албатта! Бир марталик концерт ўтказиш учун рухсатнома олиниши керак. Бунинг учун концерт сценарийси, дастурда кимлар иштирок этиши, қандай мазмундаги қўшиқлар ижро этилиши кўриб чиқилади.

— Баннер, плакатдан ўрин олган хонандаларнинг концертдаги иштироки назорат қилинадими?

— Албатта!

— 22-23 май кунлари "Туркистон” ёзги саройида ўтадиган "Пойтахт наволари” номли концертдан хабарингиз борми?

— Хизмат сафаридан энди қайтдим. Агар ташкилотчи бизга хат билан мурожаат қилган бўлса, ўрнатилган тартибда сценарийсини топширади. Ва комиссия кўриб чиқиб, хулосага кўра иш тутилади.

— Ташкилотчи билан гаплашганимизда ҳали ҳужжатларини сизларга тақдим этмаганини айтди. Лекин чипталар сотилаётган экан?
— Демак, ноқонуний иш қиляпти. Рухсатнома олмай туриб, чипта­ сотишга ҳаққи йўқ. Бу "Реклама­ тўғрисида”ги қонунга хилоф. "Ўз­бек­наво”дан рухсатнома олгани "Концерт қўйиш мумкин”, дегани эмас. Сценарийнинг тасдиқланганлиги, концерт ўтказиладиган жойнинг тайёргарлиги тўғрисида, бизни ташкилот берган бир марталик рухсатнома тегишли комиссияга тақдим этилганидан сўнггина концерт қўйишга рухсат берилади. Ундан кейин реклама қилиб, чипта сотиши мумкин бўлади.

— Плакатдаги марҳум Шаҳнозабонунинг расмини кўрганингизда сиз ҳам ҳайратланган бўлардингиз. Ҳатто, расми плакатдан жой олган кўпчилик хонандаларнинг юқорида таъкидланган концертда иштирок этаётганидан хабари ҳам йўқ...

— Сизни тушундим. Ташкилотчи саҳнага чиқармоқчи бўлган хонандаларнинг лицензияси бор ё йўқлигини текширишимиз шарт. Қайси санъаткорларнинг концертда иштирок этиши шундан кейин маълум бўлади. Ташкилотчини чақириб, масалага ойдинлик киритамиз. Агар ростдан чипта тарқатилган, сотилган бўлса қонун доирасида чора кўрамиз.

Назаримизда ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Мухлислар "Фалон гала-концертга боргандик, фалончи қўшиқчи келмади-ку?”, деган хонандаларга нисбатан эътирозли саволларига жавоб топишган бўлса, ажабмас. Кўпинча бу жараёнда хонандаларнинг эмас, ташкилотчиларнинг "хизмат”и катта бўлади! Мазкур мақола баъзи ташкилотчилар, номлари плакатларда турганидан бехабар санъаткорлар ва, албатта, "Севимли хонандамни кўраман”, дея пешона тери билан топган маблағига чипта сотиб олиб концертга тушадиган мухлисларни ҳам ҳушёр торттирган бўлса, ажабмас!

Дарвоқе, "Туркистон” саройи раҳбарияти кассанинг телефонини тез фурсатларда ишлашини таъминлайди, деган умиддамиз. Ундан аввал эса кассада ўтирадиган ходимларнинг иш вақтида иш жойи­да ўтирган ё йўқлигини ҳам бир назорат қилишса мақсадга мувофиқ бўларди. Боиси, биз кассага борганда мухлислар анчадан бери ҳеч ким йўқлигини айтиб шикоят қилишди, биргаликдаги кутишларимиз ҳам бесамар кетди...

Р/S: Газета саҳифаланаётган кунда (22 апрель) "Туркистон” саройининг кассасига қўнғироқ қилдик, гўшакка ҳеч ким жавоб бермади. Сўнг саройнинг бошқа рақамига қўнғироқ қилиб, мазкур концертга чипта сотилмаяптими, деб сўраганимизда, ташкилотчининг рақамини бериб, чипта масаласида ўзи билан гаплашишимизни айтди. Биз эса "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг Концерт томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Қобил Йўлдошев билан қайта боғландик. Ва ташкилотчига тарқатилган плакатларни қайтариб олиши айтилгани ва тегишли ҳужжатларни тақдим этгандан сўнггина мазкур концерт дастурини ўтказишга рухсат берилиши маълум бўлди.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 188 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016