WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 19 » Нигина Анорбоева: “Ўзим ҳақимдаги миш-мишларга доим қизиққанман”

ПОИСК / IZLASH:

19:37
Нигина Анорбоева: “Ўзим ҳақимдаги миш-мишларга доим қизиққанман”
Шўх-шаддод, ҳар ишда фаол актриса Нигина Анорбоева "Қисқа ва лўнда” лойиҳасининг бугунги меҳмони. Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси билан суҳбатда унинг кўнгил оламига сайр қилдик...

Мавсум янгилиги.
Театрнинг янги мавсуми очилгани сабаб айни кунларда иш жуда қизғин. Ҳозир янги "Тартюф" спектакли устида ишлаяпмиз. Жаҳон адабиётининг бу дурдона асаридан менга ҳам роль насиб этганидан хурсандман. Бундан ташқари кинода ҳам ижодим давом этяпти. "Мени ёлғиз қолдирма", "7-қават" фильмларида бандман. Тез кунларда премьераси ҳам бўлиб ўтади. 

Жаҳлим чиққанда.
Аслида, жаҳлимни чиқариш жуда қийин. Камдан кам ҳолларда жаҳл қилишим мумкин. Лекин бундай пайтда ҳеч кимга гапирмайман, сукут сақлаган энг тўғри йўл деб ҳисоблайман. Яна бир гап, агар жаҳлим чиқудек бўлса, ўзимга келишим ҳам қийин эмас.  Мендайларни тез "ёниб” жуда тез "ўчади” дейишади.  

Фобия.
Машинани тез ҳайдашса, ваҳимага тушаман. Яна, шаҳарлардаги катта баннерларнинг ёнидан ўтишга жуда қўрқаман. Хаёлимда худди у устимга тушиб кетадигандек туйилаверади. 

Стил. 
Ўзимга кийим танлашда, аввал йўл олган манзилимни ҳисобга оламан. Ишга, сайрга ёки кундалик ҳаётда кўпроқ  қулай кийимларни танлайман. Бирор бир тадбир, туғилган кун ёки тўйларда эса аввалам бор бораётган жойимга мос тарзда, чиройли, кўркам кўринишга ҳаракат қиламан. Бундай пайтда  қулайлик ўз-ўзидан иккинчи даражага тушиб қолиши табиий. 

Оила. 
Оила ҳар бир инсон учун энг муқаддас нарса бўлса керак. Унда ўзаро ҳурмат, муҳаббат бўлиши лозим. Келажакда Оллоҳ нечта фарзанд беришини билмайман, аммо эгизак ўғилларнинг онаси бўлишни жуда истайман. Уларнинг касбига тўхталадиган бўлсак, ниятим фарзандларимдан бири менинг касбим давомчиси бўлса. Майли, актёр бўлмасин. Бироқ санъатнинг бошқа йўналиши бўйича бўлса ҳам ижод оламида юришини орзу қиламан.  

Ёқтирмайман.
Аския, ҳангомаларни ёқтирмайман. Бундан ташқари манманлик ва иккиюзламачилик қилганларни ҳам жиним суймайди. Бироқ ҳар бир шахсга ҳурмат билан ёндашишга ўрганганман.  Чунки ҳар бир шахснинг ўзига яраша феъл-атвори бўлади, буни тўғри қабул қилиш керак. 

Китоб. 
Мутола учун албатта вақт ажратаман. Қандай жанрдаги китоб ўқишимни эса ўша пайтдаги кайфиятим ва вазиятнинг ўзи аниқлаб беради. Мисол учун кайфиятим бўлмаганда енгил  китобларни очаман. Агар аксинча кайфиятим аъло даражада бўлса, бироз жиддий мавзулардаги асарларни ўқиб мулоҳаза қилишни ёқтираман.  Чингиз Айтматов ва Антон Павлович Чеховнинг ижодини яхши кўраман.

Мусиқа.
Мусиқа ҳам одамнинг руҳияти билан боғлиқ нарса. Бу борада ҳам танловни кайфиятим ва руҳий ҳолатимга қўйиб бераман.  Ўзбек, рус, ингилиз, япон мусиқасини яхши кўраман. Класикка ва жаз жону дилим.

Тушкунлик. 
Мени бундай ҳолатдан шопинг қутқариб қолади. Кайфиятим бўлмаганда, хафа бўлганимда дўкон айлансам, ўзига келиб оламан. Харидларга чалғиб муаммоларни унутиш мумкин. Бундан ташқари маданий ҳордиқ чиқариш ҳам инсонга ижобий таъсир кўрсатади.

Кечирим сўраш.
Айб қилган инсонга узр сўраш малол келмаслиги керак. Мен ҳам айб қилсам ўша заҳоти кечирим сўрайман. Ўзимдан катталардан эса ҳатто хато мендан ўтмаган бўлса-да кечирим сўрашим мумкин. 

Гўзаллик сири. 
Менимча, инсон ҳар доим ҳаётдан хурсанд бўлиб юрса, ўз-ўзидан гўзаллашиб бораверади. Лекин киши албатта ўзига эътиборли бўлиб, юз парваришини  ҳам унутмаслиги керак. Шу ўринда табиий чиройли бўлишга ҳеч нарса етмаслигини алоҳида таъкидлашни истайман. Бачканаликдан қочиб, кўпроқ табиий бўлишга ҳаракат қилиш лозим деб ҳисоблайман.

Миш-мишлар...
Ўзим ҳақимдаги гапларга доим қизиқиб келганман. Лекин уларга жавоб бериб, вақт кетказмайман. Тарқаладиган ёлғон гаплардан кўнглим ғаш бўлади холос.

Алия СУЛАЙМАНОВА

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 67 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016