WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2015 » Декабрь » 18 » Нигора: "Куёв навкарлар келмагунча ўзимни ҳудди “съёмка”да ўтиргандек ҳис қилдим"

ПОИСК / IZLASH:

22:20
Нигора: "Куёв навкарлар келмагунча ўзимни ҳудди “съёмка”да ўтиргандек ҳис қилдим"
Сўнгги йилларда ўзбек шоу бизнесида санъаткорлар оиласи кўпайиб бораётгани жуда қувонарли. 2015 йилнинг 21 ноябрь куни улар сафи яна биттага кўпайди. Яъни, Ойбек ва Нигора 10 йиллик ижодий ҳамкорликдан сўнг турмуш қуришга қарор қилишди. Биз ҳам уларни табриклаган ҳолда, ёш оила хонадонига меҳмонга бориб, келинчакнинг қўлидан чой ичиб уларни суҳбатга чорладик.

— Тўй чарчоқлари чиқдими?

Ойбек: — Ишонсангиз, тўйимиз бўлганига ҳали ҳам ишонгимиз келмайди, худди туш кўраётгандекмиз (кулади).

Нигора: — Тўй куни куёв навкарлар келмагунча худди клип ё фильм "съёмка”сида ўтиргандек ҳис қилдим ўзимни. Карнай- сурнай садоси бошланиб, куёв кириб келгач ҳаяжон бошланди.

— Тўй куни иккингиз ҳам икки хил либос кийдингиз. Бу кимнинг ғояси эди?

Нигора: — Тўй инсон ҳаётининг энг бахтли онлари. Шунинг учун бу кунда ҳар бир қиз ўзи орзу қилгандек маликага айланишни истайди. Икки хил кўйлак кийганимнинг сабаби, иккови ҳам менга ёқди. Аввалига этаги узун кўйлак танлагандим. Аммо мутахассислар бундай бичимдаги кўйлак тўйда бироз ноқулайлик туғдиради, дейишди. Шундан сўнг, фотосессияда узун этакли, тўйда эса этаги кенг кўйлак кийишни маъқул кўрдим. Ойбек ҳам менга ҳавас қилиб икки хил костюм кийишни истади (кулади).

— Нигора дадангиз билан "вальс”га тушишингизни кўпчилик кутмаган эди...

— Бугунги кунда қизнинг дадаси тўйнинг бошида бир-икки соат меҳмон бўлиб кетиши урф бўлган. Биз ҳам аввалига шундай йўл тутмоқчи эдик. Аммо қайнотам "Қуда, фарзандларимизнинг бахтли кунида сиз ҳам тўй охиригача меҳмонимиз бўлинг” дея таклиф қилдилар. Рақсга келсак... Дадам аслида жуда рашкчи инсон. Айниқса, мени ҳаммадан кенжа қиз бўлганим учун қизғанадилар. Турмуш ўртоғим билан рақсга тушаётганимни кўриб бироз қизғандилар шекилли, рақсга тушишга таклиф қилдилар. Тўйдан аввал бу рақсни режалаштирмаган эдик.

— Келинлик масъулияти нимада экан?

— Доим ҳушёр бўлиш керак. Тўғрисини айтсам, ҳалигача кун тартибим ўзгарганига мослашолмаяпман. Илгари иш кунимиз тушдан кейин бошланарди. Ҳозир эса ҳаммаси ўзгарган, саҳар туриш  керак. Қийин экан (кулади).

— Келинлик вазифаларини қойиллатяпсизми?

— Хизматдан сира қочмайман. Кўча супуриш, қайнона-қайнотага хизмат қилиш, барчаси келинга хос гўзал одатимиз-ку! Фақат тартибга тушволишим учун вақт керак шекилли.

— Алоҳида яшайсизлар, шундайми?

Ойбек: — Алоҳида десак, нотўғри бўлади. Чунки ота-онам истаган пайтда биз билан яшашлари мумкин. Бирга катта оила бўлиб яшаш тарафдоримиз.

— Тўйдан аввал ҳам, кейин ҳам сизлар ҳақингизда турли миш- мишлар кўпайди. Танқидларга кимнинг "иммунитети” кучлироқ?

Ойбек: — Бу масалада мен кучлиман. Одамларнинг турли гап- сўзларига аҳамият бермайман. Нигора эса анча таъсирчан. Интернетда биров ноўрин гап ёзса, жаҳли чиқиб жавоб қайтаришга шошади. Бундай нарсаларга эътиборсизроқ бўлишни ўргатяпман унга. Натижаси ёмон эмас.

— Тўйдан бир ҳафта ўтар-ўтмас, ишни бошлаб юборибсизлар...

Ойбек — Яхши ниятлар билан тўй ва тадбирларга олдиндан таклиф қилганлар кўп. Бизни ҳурмат қилиб чақиришган экан, рад этишимиз нотўғри.

Нигора: — Қолаверса, байрам олди тадбирлар кўп. Лекин фақат шошилинч ва зарурларига боряпмиз.

— Оилангизда қандай одатлар анъана бўлишини истайсиз?

Ойбек: — Ниятимиз ҳар бир байрам ва яхши кунларимизни кўпчилик бўлиб, оила даврасида нишонлаш. Баъзида банд бўлишимиз мумкин, лекин шунда ҳам бу одатнинг анъана бўлиб қолишини  истаймиз.

АЛИЯ суҳбатлашди
Фотомухбир: Ҳусан Қосимов


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://daryo.uz/category/shou-biznes/ dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 188 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016