WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [379]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10667]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1894]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3532]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7011]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [85]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11362]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1454]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [239]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [252]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2813]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [404]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3410]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5223]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [496]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [884]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [40]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [38]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [161]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [66]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [57]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 122
Гостей: 122
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, rosellakc1, nelltj16, rebekahxt18, loisbd11, loumb16, zelmalg2, jeniferma60
Главная » 2021 » Август » 3 » Нияти пок қиз экан!

ПОИСК / IZLASH:

14:31
Нияти пок қиз экан!
Янги йил оқшомларидан бирида Голливуд юлдузларидан бири билан учрашишни тилаган стюардесса қизнинг орзуси амалга ошди


Испания, Ибица ва Майорка орасида ҳаракатланадиган яхтада стюардесса бўлиб ишлаган Лара мавсумий шартномага кўра белгилан вақт тугашини кутган ва ундан кейин Америкага учиб кетишни режалаштирган. Муддат тугашига яна икки ҳафта вақт қолган, ёз қийин ўтгани сабаб кемадаги ишчиларнинг бари чарчаган. Сентябрь тугашига оз қолганида кема капитани келиб икки ҳафталик чартер борлигини, Голливуд юлдузи ташриф буюриши мумкинлигини айтган.

Орадан бир неча кун ўтиб, Жонни Депп уларнинг яхтасида сузишни истагани ҳақида маълум қилинган. Жамоа аъзолари биринчи кунданоқ махсус кийимларини кийиб америкалик актёрни кута бошлаган. Аммо ҳеч нима содир бўлмаган. Иккинчи куни бир нечта одам келган, аммо уларнинг орасида Депп бўлмаган. Учинчи куни Лара кўзини очганидан кейин: «Жонни каютада, бортда 6 та одам бор», деган қайдни кўрган. Аммо бунинг ҳазил эканига ишончи комил бўлган. Шундай қилиб катта стюардесса тушлик вақтида каютасидан чиқиб келган Деппни кўриб ҳайратда қолган. Ишини иложи борича сифатли бажаришга ҳаракат қилса-да, довдираб қолганини яшира олмаган. Кулгидан ўзини тия олмаган актёр у билан гаплашишга уриниб кўрган, аммо стюардесса Деппни барча сўровига: «Яхши, жаноб», — деб жавоб берган.


У ўзини қўлга олишига Жоннининг қўлида 20 йилдан ортиқ вақт давомида ҳайдовчи ва соқчи бўлиб ишлаган Старлинг ёрдам берган. Соқчи актёр жуда ҳам олийжаноб экани ва оддий одамлар билан мулоқот қилишни яхши кўришини таъкидлаган. Жонни эса ўзига берилган таърифнинг ёлғон эмаслигини исботлашга муваффақ бўлган.

Кемадаги ишчилардан бири — Франческанинг актёр билан гурунглашиб ўтиришини Лара четдан ҳавас билан кузатиб турган ва ҳамкасбининг жасоратига қойил қолган. У ҳам бориб суҳбатга қўшилишни истаган, аммо назокат нуқтаи назаридан суқилмасликни афзал билган. Буни пайқаган Старлинг имо орқали актёрнинг эътиборини Ларага қаратишга уринган. Шундан кейин Голливуд юлдузи аёлни суҳбатга қўшилишга таклиф қилган. Аввалига у шунчаки жим, тинглаб ўтирган. Депп «Кариб денгизи қароқчилари»нинг суратга олиш ишларидан кейин саломатлигида пайдо бўлган муаммолар ҳақида гапирган.


«Ҳаммага актёр бўлиш осондек туюлади, лекин ишингиз оғир меҳнат талаб қилади», — деб гап қистирган аёл. Бунга актёр: «Сизнинг ишингиз дарҳақиқат оғир: кун бўйи тик оёқда турасиз, қолаверса, меҳмонлар орасида ёқимсиз кишилар ҳам бўлиши мумкин. Сиз кўпроқ дам олишингиз учун нима қила олишим мумкин?», — деб жавоб қайтарган.

«Нималар деяпсиз? Сизнинг ташрифингиз биз учун байрам ва шараф, ишлайдиган муҳит эмаслиги ва мен ўзимни сизнинг зиёфатингизнинг бир қисми деб ҳис қилганим учун бугун ҳатто танаффус ҳам олмадим. Экипажнинг қолган аъзолари ҳам ўзларини шундай ҳис қиляпти. Биз учун мавсум оғир бўлди, лекин бундай бўлиши хаёлимизга ҳам келмаганди», — деган аёл.
Ларанинг самимиятидан юзига табассум югурган актёр ундан сени бағримга боссам бўладими, деб сўраган. Улар Ҳиндистон ва «Шантарам» китоби ҳақида ҳам суҳбатлашган. Лара ушбу романни ўқиш давомида нима учун ҳалигача бундай қизиқарли ҳикоя мотиви асосида ҳеч ким фильм суратга олмагани ҳақида ўйлаганини айтган. Депп бу ҳақида ўйлагани, аммо асар бир фильм учун жуда ҳам катталиги, трилогия суратга олишга тўғри келишини таъкидлаган. Кун ўтгани сайин юлдуз билан кўпроқ мулоқот қила бошлаган Лара унинг оғайнилари билан ҳам дўстлашиб олган.


Стюардесса Жоннининг таби нозик меҳмонлари ҳақида, шунингдек, актёрга ҳар куни эрталаб меваларни ликопчага солиб олиб борганини ҳам сўзлаб берган. Болалари ҳақида айтиб берган Депп Ларани синглим деб атаган. Бора-бора улар бир-бирини яхши тушуна бошлаган. Масалан, Ларадан сут келтиришни сўралганида аёл гап махсус коктейл ҳақида кетаётганини яхши билган.

Аммо орада ноқулай вазиятлар ҳам бўлган. Жинси шимига ёпишиб қолган пластир бўлагини олиб ташлаган актёр аёлдан уни ташлаб юборишни сўраган. Ҳазиллашмоқчи бўлган Лара уни эсдалик учун олиб қўйишини айтган. Буни эшитган актёр саросимали нигоҳ билан Ларадан ортга қадам ташлаган. Ҳазили омадсиз чиққанини тушуниб етган ходим актёрдан кечирим сўраган. Бунга Жонни: «Ҳаммаси жойида, синглим», — деб жавоб берган.


Актёрнинг яхтадаги сўнгги куни Ларанинг туғилган кунига тўғри келган. Ўша куни тонгда Жоннини у яхтага келишидан аввал дўстлари билан бирга ижарага олган вилланинг қувноқ ишчилар жамоаси уйғотган. Улар томонидан актёрга сувенир гитара совға қилинган. Актёр қўлига гитарани олиб «Туғилган куним билан», — деб хиргойи қила бошлаган. Шунда унинг соқчиси Ларанинг туғилган куни эканини айтиб қолган. Юлдуз Ларани бағрига босиб, уни таваллуд айёми билан табриклаган. Стюардесса: «Ёшим 39 да. Мени Жонни Депп қучоқлаб, туғилган куним билан табриклаяпти. Демак, мен ниманидир тўғри қилганман», деган фикрларни хаёлидан ўтказган. Хайрлашишдан аввал актёрдан дастхат олиб қолган Лара ушбу ёқимли учрашувни бир умр унутмаслиги аниқ.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 36 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021