WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6536]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [855]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [457]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2709]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4426]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8257]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [824]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2641]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [142]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [194]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [410]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1846]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2048]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4001]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [22]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [63]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [217]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 22
Гостей: 22
Пользователей: 0


Kun faolllari:
DonaldPt, Bogdankbb, resovia, Ugaqtrx
Главная » 2018 » Сентябрь » 30 » ​Ноқобил фарзанддан куйдим

ПОИСК / IZLASH:

19:11
​Ноқобил фарзанддан куйдим
"Ёшим 67 да. 3 нафар ўғлим бор. Шу ёшгача бир неча оғир хасталакларни бошдан кечирдим. Яримта жон билан қариганда фарзандлар ҳузурини кўриб ўтирадаган пайтимда дардимга яна дард қўшилди. Кенжа ўғлим ноқобил чиқди. Ҳозир 29 ёшда. Балки барча айб ўзимдадир. 6-синфда синфдоши бошига уриб жароҳат етказади. Шифохонада даволаниб чиқса ҳам соғлиги ёмонлашди. Жиддий жароҳат туфайли дарсларни соғлом болалардек ўзлартиришга қийналиб қолди. Мактаб маъмурияти қобилияти паст болалар таълим оладиган мактабни тавсия қилишди. У ерда 6–9 синфларда ўқиб ҳам даволаниб борди.

Шу орада турмуш ўртоғим ҳам оғир дардларни бошдан кечириб ҳаётдан кўз юмди. Энди турмушнинг юки бор оғирлиги билан менинг елкамга тушди. Яна шу кенжи ўғлим бахтсиз ҳодисага учради. Велосипедининг тормизи ишламай қолиб, катта машинага урилиб кетиб, талоғи ёрилиб операция бўлди...

Мактабдан сўнг машина ҳайдашга қизиққанлиги туфайли ўқиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олди. Ҳали бирон жойга ишга киришга улгирмай, янги кўчиб келган қўшнининг эркатой ўғли билан кечки пайт компютер ўйнашга чиқиб кетадиган одат чиқарди.

Бу болани деб ўзимни ўттга-чўққа урдим. Асраб-авайлаб катта қилдим. Шунгами, ўғлим йигит бўлиб улғайганида ҳам, йигитлик ғурурини ҳис қилишни билмади. Тўғри, ўғирлик қилмади, бировга зиён келтирмади, аммо акасининг олдига келиб юрган ўртоқлари билан ғаразли мақсадда тил бириктирди.

Қўйлиқ йўлида турган таксичининг олдига келиб:"Бизнинг пулимиз йўқ эди, уйимизга олиб бориб қўйсангиз уйдан олиб берамиз”, дея бояги машина эгасини кўндиришади. Манзилга етай деганда қоронғи кўчада болалар машинани тўхтатиб, пичоқ билан қўрқитиб ўринларини алмашишни буюришади. Ўғлим машина ҳайдашни билгани учун, рулга ўтиради ва йўлда давом этишади. Таксичи машинадан сакраб чиқиб қочади. Болалар эса машинани нима қилишини билмай, ўзлари уйларида қолишади.Ўғлимга "машинани нима қилсанг қил” деб бериб юборишади. Болам ҳам нима қилишини билмай маҳаллага келиб серқатнов йўл бўйига қўйиб кетади. У уйга келиб гўё ҳеч нарса бўлмагандек ўрнига кириб ётади. Беэга машинани эса одамлар ДЙҲХБга бериши. Эгаси олиб кетади.

Ярим йилдан кейин ҳеч ким билмади, деган хаёлда юрган ўғлим бўлган воқеани ичган ҳолда ўртоғига айтади. Ўртоғи шу куннинг ўзида буларнинг қилмиши ҳақида жиноят қидирув бўлимига ҳабар беради. Ўша ернинг ўзида олиб кетишади. Шундай қилиб, болам панжара ортига тушди. 3 йилу 4 ойга кесилди.

Озодликка чиққандан кейин бекорчиликдан турли ғавғолар ўйлаб топа бошлади. "Акам бу уйдан бола-чақасини олиб чиқиб кетсин. Бу менинг отамдан қолган уй”, деб туриб олди. Шу хилдаги ҳар кунги жанжаллар жонга тегиб, уйнинг ярмини сотдик. Харидор 2 хонали квартира ва қолганига озроқ пул берди. Ўша пулга кенжамни уйлантириб қўйдик. Квартирага иккинчи ўғлим кўчиб чиқди. Яна бироз вақтдан сўнг бу уйнинг қолган қисмини сотиб машина олиб минмоқчилигини айтди. "Бу менинг ҳаққим билганимни қиламан”, деб туриб олди. Майли қулоғимиз тинч бўлсин деб ота уйни ҳам сотдик. Кенжа ўғлим ота уйини сотиб жигули сотиб олди. Қолганига 3 хонали квартира олиб бердим. Катта ўғлим "энди биз билан яшанг” дегани учун уларникига кўчиб бордим.

Бу орада ўғлим машинасини уриб олиб, тўртдан бир баҳосига сотибди. Машина кетди деб аламидан уйдаги қўлга илинган нарсаки бор, сотишга тушибди.Бора-бора уйда ҳеч вақо қолмади.

Келин бироздан сўнг қиз фарзанд кўрди. Изидан йўқлаб бориб, пул ва кийим-кечак қилиб бериб турдим. Аммо ўғлим хотинини опкелиш учун борса, ҳайдаб солибди. Шу-шу мен ҳам "оёғимни уздим”. Ўзи ёлғиз қолган ўғлим уйига "меҳмон” олиб кела бошлабди.

Биттаси: "Сендан ҳомиладорман”, деб ёпишиб олди. Ана шу ўзбошимча ўғлим ота уйни сотиб талон-тарож қилди. Ахир буларга мен ва турмуш ўртоғимнинг умр бўйи меҳнатларимиз ва заҳматларимиз сингган эди. Уйлар менинг номимга олингани учун, у доим сотишга мажбур этарди. "Менга қолган уйнинг пулиган олинган сотаман, участка топдим”, деб туриб олди. Хуллас, 3 хонали квартира сотилди. Ҳожатхонаю ҳаммоми йўқ 3 хоналик бир бошқа бир уйни олиб кўчиб бордик. Қолган пулга қурилиш қилдик. Нонвойхона қурдик. Ишга тушириш арафасида йиқилиб тушиб оёғим синди. Юролмай ўтриб қолганим учун ўртанчамникига бордим. Ноқобил болам эса не азобларда қурдирган нонвойхонаниям бузиб — ёғоч-шеферларини сотиб ебди. Бир қизи билан оч қолавергач, бу хотини ҳам боласини олиб кетган.

Ўғлим озроқ машина тузатишни билгани учун, уер бу-ерга бориб ишлаган бўлади-да, 100 грамм ароқ билан алданиб келаверади. Бир куни менга қўғироқ қилиб: "Опа келинг, оч қолдим. Бир ҳафтадан буён ҳеч нарса тотмадим. Хотин ҳам кетиб қолган. Ё келинг, ё уйни номимга ҳужжатлаштириб беринг, ёки бўлмаса уйни бузиб сотиб юборавераман”, деди. Тағин қайтишга мажбур бўлдим. Келиб пенсия пулим билан боқа бошладим. Ҳеч ишлай демасди.

Оч юриб сариқ касал бўлиб қолибди. 2 ой шифохонада ётиб чиқди. Пулдан қийналиб қолганимиз боис қурган дўконимизни ишга туширдик. Шунақа қилиб тирикчилик ўтиб турганда ўғлим: "Опа маҳаллада биров арендага машина берар экан, олай”, деди. Хўп дедим. Машинани маст ҳолда ҳайдаб, эплолмай каналга тушиб кетди. Машина пачоқ бўлди. Ана энди ремонтга пул, арендага пул...

Таъмирдан чиққан машина бир ҳафта ўтмасдан яна каналга тушиб кетади. Уни тортиб олиб чиқишади. Менга айтмасдан эру хотин қайнонасининг кафиллигида бошқа машина арендага олади. Бунисига нима дей энди: иккинчи аренда машинанинг бошланғич бадалини тўлаш учун, устамон ўғлим ҳалиги юрмай турган машинанинг балонини олиб сотибди. Машинанинг эгаси бўлган воқеани эшитиб тўполон қилиб келди.

"То бу ишга тушгунча пластик карточкамни олинг. Ҳеч бўлмаса заправкага ишлатарсиз”, дедим. Шу билан 4 ойча пенсия ҳам оломадим. Бу вақт ичида яшаб юрган уйнинг 2 хонасини сотишга тушдик. Иккита машинанинг арендаси, буёғи рўзғор, ҳам тўхтаб қолган. Бошқа иложимиз қолмаганди. Сотмоқчи бўлган нархимизнинг ярмидан ҳам камига уйни сотишга мажбур бўлдик. "Меҳнат қилиб топмагансан, қадрини билмайсан”, десам яна бояги гап. Охири "Бор билганингни қил, кўчада қолсанг хотининг икковинг қоласан-да”, дедим. Тўполон билан уйни сотди. Бояги машиналарни ҳам сотиб олди. Етмаганига яна битта "жигули” олди. Қолганига участканинг бир четидан уй-жой солишга тушдик...

Бир куни ҳокимиятдан келиб: "бу ерда нимага қурилиш қиляпсизлар, 3 кун ичида бузасизлар, бу давлат жойи қуришга рухсат йўқ”, дейди. "Ҳовлини сотиб олганимизда бизга ҳовли давлатники дейишмаган-ку”, десам, "Ободончиликка фойдаланиб туришга рухсат берилган”, дейишди.

Она қадрини билмаган ўғлимнинг ҳар замонда жазаваси тутиб қоларди. Охир қишнинг кунида ростакам ҳайдади. Акасига қўнғироқ қилди, келиним келиб олиб кетди. Мана ўтирибман энди иссиқ уйда болаларим бағрида.

Нобокор у ўғлим эса ҳайдаб юбориб энди чидолмасдан ҳар турли бўҳтонлар ағдармоқда. "Отамнинг уйининг пулига мен уй олиб бердим буларга. Мана кўрасизлар судлашиб тортиб оламан”, деб жанжал қилади. Ҳар ойда келиб мендан пул талаб қилади. Ишлагиси келмайди. "Қамоқда ишлаганман”, деб бизни зада қилди. Майли рўзғорни тебратсин деб тавар тўла дўконни ташлаб келдим. Аммо уни яна еб битирди.

"Бўлмаганга бўлишма”, деб бекорга айтишмаган экан. Мен мутлақ чарчадим, бу бола билан тортишишга кучим қолмади. Яқинда янги олган паспортини йиртиб ташлабди. Оиласини тебрата олмаган, жамиятга фойдаси тегмаган одамни нима деса бўлади? Мен бунақа фарзанд бўлади деб ўстирмагандим-ку?!

Уйни сотганда иккала ўғлимга 2 минг доллардан уйларини таъмирлаш учун берган эдим. Майли, бу ўзимнинг ҳаққим деб. Ғайир ўғлим эса айлантириб келиб ўша пулни сўраб жанжал қилаверади. Охирги келишида жанжал қилиб келинимга қўл кўтарди. Милицияга қўнғироқ қиламан деб телефонни олган эдим, тортиб олиб деварга уриб синдирди. Битта бонкани олиб синдириб, синиғи билан қўлини кесиб ташлади. Бўйнини кесмоқчи бўлиб турганда, шиша синиғини қўлидан тортиб олдим. Ўзимнинг ҳам қўлим кесилиб кетди...

Буёғи биринчи хотини алиментга берган. Қўлида суднинг қарори бор. 11 миллиондан ортиқ пулни тўламаса қамаларкан. Ишламаса энди уйнинг қолган қисмини сотадими? Бу уй эса менга қарашли. Менинг ҳам бир хонали уйда яшашга ҳаққим бор-ку?!

Маҳалладаги ибратли хонадонлардан эдик. Қариганда болаларимнинг ҳузурини кўраман деб юган пайтим, бу машаққатлар бошимга тушиши тушимга ҳам кирмаганди. Қийинчиликларни енгиб ўтиб олдинга интилган аёлман. Фақат бу кўргилик ақлдан оздирмасайди деб қўрқаман...”

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 128 | Добавил: iphone | Теги: #newsuz, #uznews, #ahborot, #habarlar, #Yangilik, #Yangiliklar, #news, #xabarlar, #новости | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018