WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 9 » Ноқонуний нафақа пулига кўз олайтирган оқсоқол қўлга олинди

ПОИСК / IZLASH:

16:20
Ноқонуний нафақа пулига кўз олайтирган оқсоқол қўлга олинди
"Cохта ҳужжатлар”ни тайёрлаш қуруқ раҳмат билан битмаслиги аниқ. Саҳифада номи кўрсатилган масъул шахслар давлатнинг маблағини растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилишган.

Янги раҳбарнинг ишга келиши нафақат ходимларни, балки, шу ҳудуддаги одамларни ҳам севинтиради. Энди ишда янгилик ва ўзгариш бўлади, деб кутишади. 

Питнак қишлоғининг "Саяпир” маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари ҳам маҳалла фуқаролар йиғини раиси этиб сайланганида ундан яхши ишлар ва ўзгаришлар кутишганди. 2014 йил 2 июнь кунидан янги лавозимда иш бошлаган М.Сайдаматов маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги кам таъминланган оилаларга нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш комиссияси раиси вазифасини ҳам ўз зиммасига олди.

"Ёғли жой”дан ёғилгани...

Мадрим Сайдаметов янги ишни янги режалар билан бошлагани рост. Зиммасидаги масъулиятни бажариш учун астойдил ишга киришган оқсоқол, ҳузурига илтимос билан ариза кўтариб келганларнинг эмас, хаёлидагиларни амалга оширишга уринарди. Ҳар қалай, ҳар бир арзгўй қандай бўлмасин, ишини битириш пайида бўлади, бунинг учун агар сал имо-ишора қилинса, атаганини ташлаб кетаверади. 

Лекин, бундай ишларни бажаришда битта ўзи ёлғизлик қилиш мумкин. Ёнида "кўмакчи”лари, шериклари бўлмаса, бир кунмас-бир кун сири фош бўлиб, шармандаси чиқиши турган гап.

Хуллас, оқсоқолга бу ишда маҳалла фуқаролар йиғини котиби, шу билан биргаликда кам таъминланган оилаларга нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш комиссияси аъзоси вазифасида ишлаб келган О.Рўзиев ҳамда маҳаллага туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказидан беркитилган меҳнат ҳуқуқ инспектори Ж.Қурбановлар ёрдамчи бўлишди. 

Бола тарбияси учун нафақа кимга берилади?

Фуқаролар йиғинлари зиммасига юклатилган энг масъулиятли вазифалардан бири бола парвариши бўйича нафақаларни адолат билан, тегишли оилаларга белгилаш саналади. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-банди "болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир ярим бараваридан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланиши” белгилаб қўйилган.

Бироқ, бу уч "шоввоз” мазкур юридик ҳужжат ижросини таъминлашда адолатни эмас, кўпроқ ўз манфаатларини ўйлашгани аниқ. Ана шу мақсадда улар конунда кўрсатилган талабларини қўпол равишда бузиб, сохта ҳужжатлар туза бошлашди. 

Албатта сохта ҳужжатдан адолат унсурларини қидиришнинг ўзи мантиқсизлик. Чунки бундай ҳужжатлардаги маълумотлар ҳар икки томоннинг қонундан ташқари манфаатларини таъминлаш учун хизмат қилади. 

Масъулиятсизлик оқибати...

Иш фаолияти давомида маҳалла фуқаролар йиғинида 15 кишидан иборат нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш комиссиясини номигагина ташкил қилган М.Сайдаматов "ёрдамчилари” билан бирга барча нафақаларни тайинлаш ва тайинламаслик масаласини ўзаро ҳал қилишган. 

Аниқланишича, улар нафақа тайинланаётган шахсларни иш ҳақлари ҳақидаги маълумотларни тўлиқ талаб қилиб олишмаган, оила таркиби ҳақидаги маълумотларни ҳам нотўғри ёзишган: баъзи  оилалар даромадларини белгиланган мезондан зиёд эканлигини била туриб, айтин кам кўрсатишган. Шу тариқа, нафақа тайинланиши мумкин эмаслигини олдиндан била туриб, 2 ёшгача боласи бор 5 нафар оналарга 5 млн. 659 минг 110 сўмлик, 14 ёшгача боласи бор 6 нафар оналарга 3 млн. 272 минг 164 сўмлик нафақа пуллари ҳамда бир  оилага 998 минг 714 сўм моддий ёрдам пулини қонунга хилов равишда тайинлашган. Жами 12 ҳолатда 9 млн. 929 минг 988 сўм нафақа ва моддий ёрдам пуллари фуқароларга ноқонуний тартибда тўланган. 

Албатта, бундай "сохта ҳужжатлар”ни тайёрлаш қуруқ раҳмат билан битмаслиги аниқ. Юқорида номи кўрсатилган шахслар бу қилмишлари билан давлатнинг шу миқдордаги пул маблағини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган.

Шу ўринда нафақат бу кимсалар, ўзи ҳақли бўлмаса-да, ўзгаларнинг ризқу насибаси бўлган бу нафақа пулларини қонунга хилоф равишда олишга интилган ота-оналарга ҳам инсоф тилашдан ўзга чора йўқ.

Кунида синган кўза

2015 йил 12 август кунига қадар маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавзомида ишлаган Мадрим Сайдаматов ва ҳамтовоқлари сохта ҳужжатлар асосида иш юритиб, ўз вазифасини яхши билмаслик ҳамда қонунга тўла бўйсунмаслик оқибатида содир этган жиноий қилмишлари учун қонун олида жавоб беришди. 

Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди адолатли ҳукм чиқарди. Унга кўра, оқсоқол Мадрим Сайдаматов кўп миқдордаги жарима жазоси қўлланилиши, Омонбой Рўзиевга нисбатан икки йил моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда иш   ҳақининг ўн беш фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. 

Наргиза Бўронова, журналист


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 142 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016