WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4226]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3540]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Август » 10 » Нобакор она бегуноҳ қизнинг умрига зомин бўлди

ПОИСК / IZLASH:

13:23
Нобакор она бегуноҳ қизнинг умрига зомин бўлди
Тўкин ҳаётга ўрганган Жамиланинг бўйи чўзилиб, балоғат ёшига етгани сайин, хурмача қилиқлари ҳам кўпайди. Дугонасининг очиқ-сочиқ кийинганини кўрган қишлоқ қизлари, "Чиллаки чиллакини кўриб, чумак уради” деганларидек, унга тақлид қила бошлашди, бундан хавотирга тушган айрим ота-оналар маҳалла оқсоқолига мурожаат қилишди.

"Яхши отга бир қамчи”, деганларидек, оқсоқолнинг Баҳромга қизини тўғри йўлга бошлаш ҳақидаги насиҳатлари кор қилмади: ҳали балоғат ёшига етмаган қизини бойлигига учиб, савдогар дўстининг ёлғиз ўғлига узатиб юборармиди?!

Ёш келин-куёвнинг турмуши икки йилгача тинч-тотувликда ўтди. Аммо "Еб ётганга тоғ ҳам чидамайди” деганларидек, Жамила эридан қандай қилиб бўлмасин кўпроқ пул топиб келишни талаб қила бошлади. Ноилож қолган куёв қурилишга ишчи бўлиб ишга кирди. Аммо унинг топиб келганларига Жамила қаноат қилмади. Боши қотган йигит жиноят кўчасига киришдан бошқа йўл тополмади. Ўғрилик қилиб топган эрининг ҳаром пуллари Жамилага мойдай ёқиб тушарди. Аммо оиланинг "дориломон” кунлари узоққа чўзилмаслиги кундай равшан эди. Шундай бўлди ҳам. Кунлардан бирида уйидан "ов”га чиқиб кетган Шоҳимардон жиноят устида қўлга тушиб, қамалиб кетди. Жазони ижро этиш муассасасида эри билан учрашган Жамила унга ортиқ бирга яшамаслигини маълум қилди.

ЭРКИН "ҚУШ”НИНГ ПАРВОЗИ

Жамиланинг бу қарорини гапдаги улфатлари қарсаклар билан кутиб олишди.

—  Ана энди сен ҳам биз каби эркин қуш бўлиб, узоқларга парвоз қиласан, – деди  тилла билакузукларини атайлаб шиқирлатаркан, жўрабоши Гулмирахон. – Савдогарчилик қилиб, кам бўлмайсан.

Муттаҳамнинг "парвоз”и ўзи савдо қиладиган бозордаги кийим-кечак растаси хўжайини Маликни "қармоқ”қа илинтиришдан бошланди. Ўзини бу аёлнинг ноз-ишваларига ром бўлиб қолгандек кўрсатса-да, Малик ҳам анойилардан эмасди. Очиқчасига айтганда, у икки болага вақтинча ота бўлиб, Жамиланинг икки қаватли данғиллама уй-жойига эгалик қилмоқчи эди. Иккаласидан қайси бири "шохидамас, баргида юрган”лиги ҳозирча номаълум бўлса-да, бир фарзанднинг отаси бўлган Малик таваккал қилиб, хотини билан расман ажрашди.

Кўп ўтмай, энг қиммат ресторанлардан бирида Малик ва Жамиланинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Тантаналар тугаши билан келин-куёв жанжаллашиб қолищди.

Фарзандлари Покиза ва Нозимани етаклаб олган келин, гуллар билан безатилган оқ "Лимузин” олдига келганларида, эридан сўради:

—  Дадаси, бизни қайси уйингизга олиб борасиз?

—  Она-болалар яшаган уйга дадаси ҳам боришга рози, – жавоб қилди бу саволни ҳазил деб ўйлаган эр.

—  Мен сиз билан ҳазиллашаётганим йўқ, – эрини четроққа тортди келин, – жиддий сўраяпман!

—  Нега мени довдиратасиз, йўғ-е, довдиратасан? Сеникида бирга яшашга келишгандик-ку?

—  Уйимни кеча сотдим, – тиржайди Жамила. – Қарзларимга тўладим. Шароит шунақа бўлиб қолди.

Малик чув тушганини сезган бўлса-да, бўш келмади:

—  Мен уйимни хотинимга берганман. Демак, меҳмонхонага борамиз.

—  Нега энди? – истеҳзоли жилмайди келин. – Шаҳар четида янги уйингиз, йўғ-е, уйимиз борлигини биламан. Ўша ерга борамиз.

Бу аёл ўзи ўйлаганидан ҳам айёрроқ эканлигини фаҳмлаган Малик тилёғламаликка ўтди:

—  Ҳа дала-ҳовлини айтяпсизми? Сизга маъқул тушса бўлгани. Майли, кетдик...

—  Менга фарқи йўқ, – деди болаларини "Лимузин”га ўтқазаётиб Жамила, – бошпана бўлса, бас.

"ЎТНИКИ – ЎТГА, СУВНИКИ – СУВГА...”

Бошда узоққа чўзилмайдигандек кўринган бу сила пойдевор беш йилгача нурамай турди. Малик тақдирга тан берган бўлса-да, аммо Жамила ўз макридан қайтмади. Ҳатто бирин-кетин қизлари – Солиҳа ва Саиданинг дунёга келиши ҳам унинг фикрини ўзгартиролмади. У кечаю-кундуз бирга яшайдиган, кир-чирини ювдирадиган эрдан кўра, онда-сонда келиб-кетадиган жазманларни хуш кўрарди.

Ўғрини қароқчи урганини аллақачон сезган Малик ҳам "Ҳап сеними!” дегандек, биринчи хотини билан ярашиб олди. Ҳаёт бу таҳлитда давом этиши мумкин эмасди. Нимадир юз бериши керак эди. Биринчи бўлиб, оилавий нотинчлик ва келишмовчиликларга Маликнинг юраги дош бермади. У инсультга чалиниб, тўшакда ётиб қолди.

Жамила бемор эрини даволатишдан кўра, уй-жой, автомашиналарни ўз номига расмийлаштиришга шошилди. Аммо бу сафар у кеч қолди. Маликка қарз берганлар унинг ётиб қолганини эшитиб, ҳужжат-далил билан ҳақини талаб қилиб келишди. Натижада уй ҳам, машиналар ҳам қарзни тўлаш учун сотилиб кетди. Бу мулклар уники бўлмагани учун Жамила тилини тишлаб қолаверди.

Кўп ўтмай Малик биринчи хотинининг қўлида вафот этди. Тўрт нафар бола билан кўчада қолган Жамила шаҳарчадан ҳовли-жой сотиб олди. Бирор жойда ёлчитиб ишламаган аёл эски "ҳунар”и билан шуғуллана бошлади. Сири фош бўлгач, у бошқа шаҳарчага кўчиб кетишга мажбур бўлди. Шу орада отасиз бешинчи фарзанд – Тўлқин ҳам туғилди.

"Ўрганган кўнгил – ўртанса қўймас” деганларидек, Жамила бир ёшга ҳам кирмаган гўдакни Нозимага қолдириб, ярим тунгача йўқ бўлиб кетарди. Оч-наҳор қолган болаларга қўшнилар ош-овқат бериб туришди. Оиланинг тўнғичи Покиза мавсумий дала ишларига чиқиб кетганлиги боис, уч нафар болага кўз-қулоқ бўлиб туриш Нозиманинг зиммасида эди. Бунинг устига, у мактабга ҳам қатнарди.

Маҳалла фаоллари бир неча марта Жамилани чақириб, танбеҳ беришди. Болаларини меҳрибонлик уйига ёки болалар боғчасига жойлаштириш тўғрисида таклиф киритишди.

Аммо у қайсарлик қилиб, ҳеч кимнинг гапини назар-писанд қилмасди.

ҚАЕРДАСАН, СОЛИҲА?..

Чақалоқ укаси Тўлқинга сутини бериб, ухлатган Нозима мактабга отланаркан, Солиҳага ўзи қайтгунича укаларига қараб туришини тайинлади. Эндигина беш ёшдан ошган Солиҳа болалигига бориб, тихирлик қилди:

—  Мен ўртоқларим билан чўмилишга бораман.

Бусиз ҳам ҳар куни эртадан кечгача укаларига қараш жонига теккан Нозима, йўлакка чиққанда ўдағайлади:

—  Чўмилишга борганингни кўрсам, ўлдираман сени!

Кейинги пайтда жиззаки бўлиб қолган Нозима мактабдан қайтаётиб, ариқда чўмилаётган синглисини кўрди-ю, алланималар деб унга таҳдид қилдида, уйи томонга юриб кетди. У уйга бориб, бешикда ётган болакайни ечиб олди-да, сутини иситиб ичирди. Сўнг болани қўшниникига олиб чиқиб берди. Кейин ўзи яшириб қўйган арқончани қидириб, охири топди.

Шу пайт Солиҳа чўмилишдан қайтиб келди.

—  Юр, чўмилишга борамиз, – синглисининг қўлидан тутди Нозима. – Лекин сени энди ариқдан ҳеч қачон чиқмайдиган қиламан. Эртаю кеч сузиб юраверасан.

Саида опаларининг ортидан эргашди. Учовлон ҳайқириб оқаётган ариқ қирғоғига етиб келганларида, атрофга қоронғилик чўкаётганди. Сувни кўриб, ваҳимага тушган Солиҳа опасига ялинди:

—  Чўмилмайман, опажон, кетайлик! Энди айтганингизни қиламан. Қўрқяпман!..

Нозима синглисининг ноласини эшитмагандек, атрофга разм солди. Ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, кўйлаги ичидан арқонни олди-да, қочмоқчи бўлган Солиҳани тутиб, унинг икки қўлини боғлади. Қўллари чандиб боғланган бечора қизгина, буларнинг ҳаммасини ўйин деб ўйлаб, аввалига қиқир-қиқир кулди. Лекин опаси уни тик қирғоқ олдига ҳайдаб келгандан сўнг даҳшатдан карахт бўлиб, тили айланмай қолди. Сўнгги ҳамла билан ортига тисарилган синглисини сувга итариб юборган Нозима ортига қарамай кета бошлади. Саида эса сувда оқиб кетаётган опасининг ортидан қирғоқ бўйлаб, анча жойгача югуриб борди. Солиҳанинг "Ёрдам беринглар! Ёрдам!.." деган ҳайқириғи анча пайтгача эшитилиб турди.

Уйга келган Нозима Саидани сиқувга олди:

—  Агар Солиҳа сувга чўкиб кетганини ойимга айтадиган бўлсанг, сенинг бошингга ҳам унинг кунини соламан! Ўлдираман, уқдингми?!

Ярим тунда ширакайф ҳолда уйга келган Жамила Солиҳанинг қаердалигини сўраб, қизларидан тайинли жавоб ололмади.

—  Ўртоқлари билан ўйнаб юрганди, – жавоб қилди бепарволик билан Нозима.

Эртаси куни Солиҳанинг мурдаси ариқдан топилди... Тергов давомида сўроқ қилинган Нозима айбига тўлиқ иқрор бўлди.

Жиноят ишлари буйича Тошкент вилоят суди Нозима Рафиеванинг балоғат ёшига етмаганлигини инобатга олиб, унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинлаб, жазони шартли ҳисоблаб, синов муддати белгилади. 

Инсонийликни унутиб қўйган, она деган юксак номга номуносиб бўлган Жамиланинг қолган умри энди афсус-надоматда ўтиши муқаррар. Ахир она учун фарзанд доғидан ортиқ азоб борми? Жамила бу азобни тақдирдан ўзининг қилмишлари ва нопок қадами ҳисобидан тилаб олди...

Исматулла МАМАНОВ, жиноят ишлари бўйича 
Тошкент вилоят судининг судьяси.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 156 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Август 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016