WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5397]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [715]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [440]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2494]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4156]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7721]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [741]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2634]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [137]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [153]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [313]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1731]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [310]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1900]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3345]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [13]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 83
Гостей: 83
Пользователей: 0


Kun faolllari:
DonaldPt, GloriaVori, Lochin5, kisilini_annaEl, Janeanfeeft, Gridoradriems, Moogumiexhago, Makelvdody, Ariuranaupsern, AnararnAidecy, AurilasBeaugh, DalarneAudimi, KeralarFeally, KagadalCrog, DograCheema, Thetagasdipt, Thetannbugh, Truefistgype, Bazanroanna, Madargues, IanlakTebric, NikazahnUseklY, NilaloreVest, CedarEnuche, SaigarVelt, Balaklync, Nuadaraicorgo, Morazelbymn, BloodeyeHeeday, Aratiusdeni, Dardindils, [Полный список]
Главная » 2018 » Январь » 8 » НОН, СОВУН ВА МУҲАББАТ

ПОИСК / IZLASH:

10:55
НОН, СОВУН ВА МУҲАББАТ
Қамоқхонамизда Ғолиб деган назоратчи ишларди. Уззукун ойнага қараб қизғиш-қўнғир жингалак сочларини силлиқлаб тарагани-тараган эди. Толиққан афти ангорини кўрган одам уни консерватория талабаси дерди.

Аллақандай учувчи сержантдан арзон-гаровга сотиб олган ағдарма эскича кўк плашини сира ечмас, ўзи ҳам бу униққан кийимда ойдеккина машшоқ талабага айланиб қоларди гўё.

Мен билан ош-қатиқ бўлиб қолганининг боиси илк бор камерамга кириб келганда, уни хуш-хандон кутиб олгандим. Аммо-лекин ҳаммасидан ҳам уни кўпроқ китобларим жалб қилди. Бир куни у мендан ҳаёт каминани итқитиб ташлаган эса-да, не сабабдан ютоқиб китоб ўқишимни сўраб қолди. Бундан не наф? Ахир, ҳали узоқ ўтираман. Башарти кун келиб озодликка чиққан тақдиримда ҳам манглайимда ўтириб чиққан деган ўчмас тамға қолади-ку...

Ўз навбатида мен ҳам "Китоб ўқиш ўрнига наша чекиб, қимор ўйнайми ёки пичоқбозлик қилайми?” деб сўраганимда, у ўйланиб қолди.

Тез орада биз қалинлашиб кетдик.

Иш вақти тугагач, одатда у камерамга кириб, ёнимга ўтирар ва бир нуқтага тикилганча, узоқ вақт миқ этмасди. Сўнгра мендан Худо, муҳаббат ва бахт, ҳаёт-мамот, жаннат ва дўзах ҳақида сўрарди. Ҳа, ақл-фаросати балодай эди унинг.

– Наҳотки биз ҳам одам бўлсак? – деди у кунлардан бир куни. – Қандайдир ўттиз беш лира маошни деб бир ойлаб турмадан чиқмаймиз. Сизлардан нима фарқимиз бор? Бу ерга ўз ихтиёримиз билан келганмиз. Шу, холос.

Унинг ҳеч кими йўқ эди: онаси ўн йил бурун силдан ўлиб кетган, отасини эса ҳатто эслолмасди.

– Муҳаббат... – дерди у кўпинча. – Кинолардагина бўладиган самовий ишқ... Ўй-фикрларимни кўзларимдан уқиб оладиган севгилим бўлишини истайман. Биз сўз билан эмас, нигоҳларимиз билан суҳбатлашган бўлардик. Уйимиз ҳам бўларди: икки-уч хонали, бундан ортиғи керак эмас... Уйимиз ола-ғовур шаҳарда эмас, денгиз бўйидаги ўрмонда бўлишини хоҳлардим, мошиналар ва радио шовқинларидан олисда. Узоқ қиш тунлари соҳилга тўлқинлар урилиб, бўрон дарахтларни юлқилаб, ўрмондан бўриларнинг увиллаши эшитилганда, севгилим пинжимга тиқилиб: "Ғолиб, қўрқиб кетяпман...” деган бўларди. Кейин ўғлимиз туғилади, сочлари жингалак ва малла, кўккўз, дўмбоқ чақалоқ. Худди кинодагидек...

– Кейин-чи?

– Кейин... Суюклигим вафот этади... Ўз қўлларим билан гўр кавлаб, уни тупроққа қўярдим ва ўзим ҳам ўлардим!

Шундай кунларнинг бирида Ғолиб мендан китоб сўради. Самовий ишқ-муҳаббат ҳамда доно фикрлар ёзилганидан, деди у. Бунақаси менда йўқ эди. Ошналаримнинг биттасидан "Камелияга бурканган хоним” ни сўраб олиб бердим. Эртаси куни Ғолиб кўзлари қизариб келди. Туни билан ухламабди.

– Ишонасанми, – деди у, – Маргаритага ачиниб, узоқ йиғладим, тонггача мижжа қоқмадим... Ё Раббий, нақадар кучли, нақадар фусункор сўзлар-а!

Ғолиб мендан яна биронта китоб сўради. Қўлимга илинганини бердим. Адашмасам, "Менинг университетларим” эди.

– Буниси ўзига тортмади, – деди Ғолиб китобни қайтараркан.

Негалигини сўрадим.

– Балки, бу ҳам қизиқдир, лекин... билмадим — сен ва мен каби оддий одамларнинг севгисига ўхшаб кетадими-ей!

Ғолибга тушунтиришга ҳаракат қилдим.

– Ҳа, – деди у, – сен ҳақсан, албатта. Аммо-лекин ҳар бир китобда янги Маргаритани топмоқчиман... Арман Дювал-чи?!.. Унга ўхшашни исташимни ўзинг биласан-ку.

Шуниси ҳам борки, Ғолиб қандай китоб олмасин, уни йиртмасликка, ифлос қилмасликка тиришарди.

Бир куни лазаретда ётганимда, Ғолиб қўлида мактуб қораламаси билан келди. У қаттиқ ҳаяжонланарди. Каравотимга яқин келиб, хатни узатди.

– Нима бу?

– Ўқи, биласан!

Бу сийқаси чиққан сўзларга тўла дил изҳори эди. Мактубда ўлим сир-синоати, бахт-саодат, абадий муҳаббат, нафис қанотчали севги фаришталари, Тангри таоло аёлларни сароб мисол қўл етмас қилиб яратгани ҳақида узоқ ва зерикарли қилиб ёзилганди.

Хат кимга аталганини сўрадим. Ғолиб кўзини олиб қочиб, шолғомдай қизариб кетди. Саволни такрорладим.

– Кейинроқ билиб оласан, – деб жавоб берди у ва овози қалтираб сўради: – Хўш, қалай? Таъсирли чиқибдими?

Унинг шундайин мўлтираб қарадики, тўғрисини айтсам, руҳини туширгим келмади. Йўқса у мендан таъсирлироқ хат ёзиб беришимни илтимос қилган бўлар, бу эса қўлимдан келмасди. Мактуб ёмон эмас, дедим. Аввалбошда у мени ҳазиллашяпти деб ўйлади, кейин эса ишониб, ўзида йўқ хурсанд бўлиб чиқиб кетди.

Кунлар ўтаверди. Лазаретдан чиқиб, камерамга қайтиб келганимда, Ғолиб олдимга келди ва қўлимдан ушлаб, кўздан панароққа тортди. Қорамтир зангори кўзлари ғамга ботганди. Чўнтагидан тўрт букланган хат олиб, менга узатди.

Хатда имловий хатолар тиқилиб ётарди. Бу хат бутун умрга миямга муҳрланиб қолди. Хат мана бундай бошланарди:

"Азизим!

Севги хатинг ажойиб кўклам кунларидан бирида қўлимга келиб тушди ва бундан бошим кўкка етди. Бироқ сен китоблардагидек ёзибсан. Мен бунақанги сўзларни тушунмайман. Кўнгил кўнгилдан сув ичади. Агар сен мени севсанг, демак, мен ҳам сени севаман. Агар мен сенинг маҳбубанг бўлсам, сен ҳам менинг ёримсан...”

Хатнинг интиҳоси эса қуйидагича эди:

"Озодликда ҳеч кимим йўқ. Гап ўртамизда қолсин-у, ич кийимларим битлаб кетган. Шунинг учун биров менга яқинлашмайди, хазар қилишади. Устига устак, қачон қарама оч юраман. Қуруқ нон-сувни бир ўтиришда паққос тушириб қўяман. Муддатим тугашига қирқ кун қолди. Агар сен мени чиндан севсанг, менга бир парча совун ва икки бўхонка нон бериб юбор, озодликка чиққанимдан сўнг суришиб кетамиз”.

Хатнинг тўрт чети сигарет билан куйдириб тешиб қўйилганди.

– Бунисига нима дейсан? – сўради Ғолиб. – Ёқдими? Мен унга илоҳий ишқ ҳақида ёзсам-у, у бўлса қаёқдаги йўқ совун-у, нонни гапиради...

У қўлимдан хатни юлқиб олиб, майда-майда бўлакларга бўлиб, полга ташлади.

– Шулар ҳам аёлми? Молдан фарқи йўқ!

Унинг ноҳақ эканлигини узоқ тушунтиришимга тўғри келди. Деворга термулганча, аҳён-аҳёнла хўрсиниб қўйиб, гапларимдан биз маҳбуслар ҳаётида совун ва ноннинг нақадар катта аҳамиятга эга эканлигини уқиб олишга уринди.

Кейин кетди.

Эртасига эрталаб яна келди. Зангори кўзлари қувончдан порларди.

– Мен унга бир бўлак совун ва икки бўхонка нон бериб юбордим, – деди Ғолиб астагина.

Аёллар бўлимидаги умумий бўлмаларга масъул маҳбусларнинг айтишича, ўшандан бери Ғолиб ўша аёлга совун, нон ва пича пул-мулдан ёрдам бериб турадиган бўлибди.

Тез орада аёлни озодликка чиқаришди. У ёшгина дуркун жувон эди; ўн тўрт ёшлигида мажбурлаб эрга беришган экан, ўн бешга тўлганда эса ҳиёнати учун эри уйдан ҳайдаб солибди. Кўча-кўйда қўлдан-қўлга ўтиб, охир-оқибат уч ойга қамалибди.

Бирмунча фурсатдан сўнг назоратчи Ғолиб ўша аёлга уйланганини эшитдик.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 156 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Январь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2018