WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4215]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [525]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2169]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3516]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7214]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [688]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1592]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2512]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Октябрь » 6 » Нозик муносабатлар бўлмаса... бунинг оқибатлари ҳақидаги 8 хил фикрга ойдинлик киритамиз

ПОИСК / IZLASH:

19:31
Нозик муносабатлар бўлмаса... бунинг оқибатлари ҳақидаги 8 хил фикрга ойдинлик киритамиз
Биз одатда жинсий муносабатларнинг мавжуд эмаслиги ёки номунтазам равишда амалга оширилишининг соғлиққа ҳеч қандай зарари йўқ деб ҳисоблаймиз. Чунки аёллар сабр-бардоши билан эркаклардан фарқланади. Қолаверса, ҳиссиётларимизни жиловлашни ҳам биламиз. Бунинг устига рўзғор ташвиши, болалар тарбияси, қайнона-қайнота хизмати ҳам нозик муносабатларни салгина унутишга сабаб бўлади. Хўш, тўғри деб билганларимиз аслида ҳам шундайми? Мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида олий тоифали шифокор, акушер-гинеколог Нилуфар БЎСТОНОВА билан суҳбатлашдик.

Тушкун кайфият  ва асабийлик

Жуфтлар ўртасидаги меҳр асабни тинчлантирувчи энг керакли ва ёқимли восита саналиши илмий жиҳатдан ўз исботини топган. Жинсий алоқадан сўнг эркак ва аёл организмида қувонч ҳамда бахт гормони — эндорфинлар ишлаб чиқарилади. Танага айнан шу гормоннинг етишмаслиги эса тушккунликка сабаб бўлади. Шифокорларнинг таъкидлашича, оиласида бахт кўрмаган аёллар елкасига кўпгина ташвишларни ортиб олишар экан. Бу эса ожизаларни ҳам руҳан, ҳам жисмонан толиқишига олиб келади.

Иммунитет пасайиши

Тадқиқотлар натижасига кўра, ҳафтасига икки марта жинсий яқинликка киришадиган инсонларнинг иммунитети бошқаларникига нисбатан 30 %га юқори бўлиши аниқланган. Уларда грипп ва шамоллаш каби хасталиклар енгил ўтади. Буларнинг барчаси гормонал фон ва моддалар алмашинувига боғлиқ жараён бўлиб, жинсий муносабатлар организмнинг умумий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиши билан ифодаланади.

Юрак ва қон-томир касалликлари

Мунтазам амалга ошириладиган жинсий ҳаёт юрак хасталикларига қарши самарали восита саналар экан. Нега десангиз, жуфтликда яшайдиган инсонларда жиддий хасталик кузатилмаса, қон босими ошмайди. Бундан ташқари, қон томирлар тонусда бўлиб, инфаркт ва инсульт каби касалликларнинг юзага келишига имкон яратмайди.

Уйқусизлик

Уйқусизликни биз касаллик сифатида қабул қилмасак-да, у организм учун ҳақиқий синов саналади. Одатда бундай ҳолатга тушкунликка тушганимизда ёки асабийлашганимизда рўбаро келамиз. Буларнинг барчаси руҳиятга ижобий ҳисларнинг етишмаслиги оқибатида юз беради. Биринчидан, жинсий яқинликдан сўнг танада жисмоний чарчоқ ҳосил бўлади, бу эса ўз-ўзидан одамни уйқуга элитади. Иккинчидан, «қувонч» гормонлари организмни бўшаштириб, ақлий ҳамда жисмоний ҳордиқ чиқаришга чорлайди. Шунингдек, бу вақтга келиб, кун давомида безовта қилган ташвишлар долзарблигини йўқотади. Уйқусизликни енгиш учун энг яхши восита бу уйқу олдидан амалга ошириладиган контраст душдир. ҳар куни тун олдидан бир хил ишларни бажарсангиз, организм бунга кўникиб қолади ва ўз навбатида танани уйқуга мослаштиради. 

Ортиқча вазн

Танадаги ортиқча килограммларнинг жинсий муносабатларнинг мавжуд эмаслигига тўғридан тўғри ҳеч қандай алоқаси йўқ. Масалан, вазн кўплигидан азият чекадиган аёлларнинг ҳам муқим жуфти борлигини инкор этолмаймиз. Сабабларнинг аксарияти билвосита саналади. Жуфтликда яшамайдиган кишиларнинг асабий ва тушкун ҳолатда бўлишини айтдик. Бу вазиятда эса танага ижобий туйғулар керак бўлади. Аксарият аёллар «бахт»ни ширинликлардан ахтаришади. Қанд-қурс ейиш тўғрисидаги қаророни бизнинг ўрнимизга миямиз қабул қилади, у эндорфин гормонининг танқислигини ортиқча ёғ ва углеводлар билан тўлдиришга киришади. Яна бир нарса, жинсий яқинликдан сўнг киши тахминан 200-300 килокаллория йўқотиши исботланган. 

Тери билан боғлиқ муаммолар

Фертиль ёшидаги аёл тўлақонли ҳаёт кечирмаслигининг оқибатида унинг организмида гормонал дисбаланс вужудга келишини шифокорлар инкор этишмайди. Аёллик гормони — эстроген миқдори камайиб, эркаклик гормони — тестестероннинг ошиши натижасида терининг ёғлилик даражаси ортади. Ҳуснбузар тошиши ёки ортиқча тукларнинг ўсиб чиқиш эҳтимоли пайдо бўлади. Бундай муаммоларга дуч келмаслик учун аёллар мунтазам эндокринолог шифокор кўригидан ўтиб туришлари лозим.

Сурункали оғриқлар

Гормонал дисбаланснинг яна бир оқибати ҳайз даврининг оғриқли кечишидир. Катта ёшли аёллар ҳайз олди оғриқларидан шикоят қиладиган қизларга «турмушга чиққач барчаси ўтиб кетади» деган гапларни кўп бора айтишади. Бу гапга ишонишни маслаҳат бермаймиз. Саломатлик билан боғлиқ ҳар қандай муаммони шифокор кўригидан ўтиб, ҳал этиш лозим. Аммо яна бир фактни ҳам инкор эта олмаймиз. Мутахассислар томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, жуфтидан меҳр кўрганда инсон организмида оғриқ қолдира оладиган окситоцин гормони ишлаб чиқарилади.

Эрта кексайиш

Аёлнинг ҳақиқий ёшини қандай билиш мумкин? Албатта, терисига қараб-да! Энг қиммат крем ва турли пардоз воситаларидан ҳарчанд фойдаланманг, вақти-соати билан ажинлар барибир пайдо бўлади. Жарроҳлик столига ётгандан кўра, муаммога қарши эртароқ курашган яхши эмасми?! Ёш улғайгани сари организмда терининг тиниқлиги ва чўзилувчанлигини таъминлайдиган коллаген моддасининг ишлаб чиқарилиши камаяди. Танада эндорфин гормони кўпайган вақтда кексаликка қарши курашадиган мўъжизавий гормон — дегидроэпиандростерон ҳам ишлаб чиқарилади. Эндорфинни кўпайтиришнинг осон йўли эса жинсий яқинлик саналади. Бу гормон тери янгиланишдан ташқари, прогестерон гормони билан биргаликда ҳуснбузарларга қарши ҳам курашади.

Ҳаёт инсонни турфа хил синовлар қаршисида қолдиради. Кимдир жуфтидан айрилган бўлса, бошқа бир инсоннинг оиласига ажрим соя солади. Ҳатто, бирга яшайдиган жуфтликлар ҳам маълум сабабларга кўра мунтазам жинсий алоқада бўлмаслиги мумкин. Азиз аёллар, саломатлигингиздаги ҳар қандай ўзгариш ёки безовталикда, албатта, шифокор кўригидан ўтинг. Ёлғизликда ҳаёт кечирувчи аёлларга маслаҳатимиз, ҳар олти ойда гинеколог, кардиолог ва эндокринолог ҳузурига боринг!

Дилноза МИРТОЛИПОВА  

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 187 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Октябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016