WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4219]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Сентябрь » 24 » Нозик муносабатлар чигаллашаверса...

ПОИСК / IZLASH:

09:28
Нозик муносабатлар чигаллашаверса...
Ёхуд ҳамма гап темпераментдами?
Оила эркак ва аёлнинг ўзаро ҳурмати, ишончи ва ҳамжиҳатлиги асосида қурилиши рост. Муҳаббат, туйғулар ҳам бўлиши керак, албатта. Яна жинсий ҳаёт сифати ҳам муҳим. Лабингизни буриб, қовоғингизни учиришдан аввал тўхтанг! Ахир сиз эмасми, жинсий муносабатларда эрининг совуққонлигию қўполлигидан шикоят қилган? Ёки кунда-кунора яқинликни истаётган жуфтингиздан чарчаганингизни айтиб нолиётган? Хўш, муаммо сиздами ёки унда? «Ҳамма гап темпераментда!» дейсизми?! Аслида унинг нималигини биласизми? Ўзингизнинг темпераментингиздан-чи, хабарингиз борми? Келинг, барча шубҳа-гумонларга бугун нуқта қўйиб, муносабатлардаги инқирозни таҳлил қиламиз. Эҳтимол шунда бир-бирингизнинг «тил»ингизни тушунарсиз...

Мутахассис — сексапотолог Дилмурод ЭРГАШЕВ.

ЭРКАК «+» АЁЛ «-»
Жинсий яқинликда истакларнинг бўлиниши ҳақида сўз очдикми, демак, муаммони ҳам рўйи-рост гапиришимиз лозим. «Эрим кунора яқинликни истайди. Менда эса бунинг акси. Биз икки хилмиз!» Йўқ! Сиз икки хил эмассиз, балки бир-бирингизни тушунишни, тинглашни истамайсиз, холос. Темпераментни ҳам тинч қўйинг. 

Табиатан темпераменти юқори бўлган эркаклар бор. Уларнинг жинсий яқинликка бўлган эҳтиёжи бир кунда 3-4 мартадан ҳар кунликкача бўлиши мумкин. Баъзиларда муносабатга киришиш истаги ҳафтада 1-2 марта содир бўлади. Бу ҳам нормал ҳолат. Яъни эркакнинг темпераменти шунга мос. Ушбу ҳолатдан муаммо ясаш, камига уни оилани инқирозга етакловчи  омил даражасига олиб келиш нотўғри. 

«АВВАЛ БОШҚАЧА ЭДИ...»
«Тўйдан кейинги ойлар эрим бошқача эди. Ҳозир эса бутунлай ўзгариб қолган...» «Асал ойи»да эркак ва аёлнинг бир-бирига етишиш истаги юқори бўлиб, эркакда жинсий қўзғалиш ҳам кучли бўлади. Вақт ўтгани сайин ҳар иккисида ҳам яқинлик истаги аввалгига нисбатан камайиб, нозик муносабатлар шартли жараён маромига тушади. Кейинчалик жинсий ҳаёт ана шу маромда давом этиши мумкин. Хўш, муаммо нимада? 

Тўйдан сўнг эркакдаги кучли хоҳишни аёл тўлиқ тушунмайди. Чунки бу вақтда унинг ўзида жинсий қўзғалиш деярли бўлмайди. Бу ҳолат жинсий ҳаёт бошланганидан сўнг икки-уч ой ўтиб, баъзиларда эса туғруқдан кейин кузатилиши мумкин. Эркакдаги яқинлик истаги билан аёлники бир вақтда юзага келмай, маълум муддатдан сўнг тўқнашиши эса ҳар иккисида турли фикрларга сабаб бўлади. Бор гап шу. 

«УНИНГ МЕНДА КЎНГЛИ ЙЎҚ!»
Бу фикр нафақат аёллар, балки эркакларнинг ҳам хаёлини ўғирлайди. Ишонинг, рост сўзим. Қачон дейсизми? Жинсий эҳтиёжи қондирилмагач, яъни темпераменти «қуйилмаганида» «Хотинимнинг менда кўнгли йўқ», деб ўйлаб қолади. Аёл ҳам ўз навбатида шундай фикрга боради, қачонки ўзи кутган жавобни ололмаса. Демак, қарс икки қўлдан чиқиши айни шу ҳолатнинг изоҳидир. Жинсий талабнинг қондирилмаганлиги гумонларнинг ўрмалашига олиб келаверади. 

«БАРИБИР ҲАР ХИЛМИЗ...»
Жинсий яқинликдан сўнг аксарият эркакларнинг хатти-ҳаракати ўзгариши мумкин. Яқинликка киришгунга қадар бўлган мулойимлик ўрнини эътиборсизликнинг эгаллаши, табиийки, аёлга ёқмайди. У ўзини таҳқирлангандек сезади. Аммо жуфтингиздаги кайфият ўзгарувчанлигини шу ҳолича қолдириб, асабийлашиш ҳам тўғри эмас. Муомаласи ёқмаяптими, айтинг, билдиринг, кўрсатинг! Нега истиҳола қиласиз? Ўз ўрнида ўзингиз ҳам эътиборлироқ бўлинг. Шунда муносабатлар гармониясига эришиш мумкин. 

ГАРМОНИЯ: КИМНИНГ ҚЎЛИДА?
Юқорида эр-хотин ўртасидаги гармония ҳақида кўп гапирдик. Гармония нима ва у қандай юзага келади, деган савол ўйлантириши табиий. Муносабатларда гармонияга эришиш учун эр ва хотин бир-бирини севиши, талпиниши ва тушуниши лозим. Эркак фақат ўз хоҳишларини устун қўйиб, жуфтини унутиб қўйиши ҳам нотўғри. Аёл ҳам ҳиссиётларига эрк бериб, турмуш ўртоғининг кўнглини қолдиришга ҳақли эмас. 

Қачонки, ЭРКАК аёлнинг эътиборини қозониш учун унга хушомад қилса, яқинликка аста тайёрласа, жинсий майлни ҳосил қилиб, сўнг муносабатларга киришса; АЁЛ жуфтининг раъйини қайтармай, хоҳишларини тушунишга, уни тинглашга ва унга кўникишга ҳаракат қилса, ўзаро гармонияга эришиш мумкин. Ана шундай муносабатлар оила мустаҳкамлигини таъминлайди.

СОЛИШТИРМАНГ!
Ҳамма одам ҳар хил. Ҳеч ким бир-бирини такрорламайди, ҳеч ким бир-бирига ўхшамайди. «Дугонамнинг эри жуда эътиборли. Кўнглига қарайди. Нега менинг эрим шундай эмас?» Турмуш ўртоғингизни ҳали униси, ҳали буниси билан солиштириб, жавоби йўқ саволларингиз кўпайса кўпаядики, тугамайди. Хўш, сизга бундан нима наф?
 
РУҲИЯТИНИ ЎРГАНИНГ!
Эркаклар психологиясига кўра, уларни аввал жинсий хоҳиш, сўнг туйғулар (платоник севги) қизиқтиради. Аёлларда эса бунинг акси. Аввалига ҳис-туйғулар, кейин эса жинсий ҳаётга интилиш пайдо бўлади. Бир-бирининг оддий физиологияси, руҳиятини тушунмаслик эса юқорида тилга олинган муаммоларни келтириб чиқаради. Демак, жуфтингизнинг руҳиятини ўрганинг. 

АКТРИСА БЎЛИНГ!
Эркак учун нозик муносабатлар биринчи ўринда турса, сиз учун хушомадлар муҳим, шундайми? Аммо истаганингизни шунчаки ололмайсиз. Айёрроқ бўлинг! «Актрисаликни эплолмайман», деманг. Ҳар бир аёл туғма актриса. Фақат айримлар иқтидорларидан кераклича фойдалана олишмайди. «Бошим оғрияпти», «Менга ёқмаяпти», «Хоҳламаяпман» каби баҳонали қарталарни очиб ташлашдан аввал, салгина эҳтиётингизни қилинг. Қувлик билан шундай тушунтирингки, сих ҳам, куймасин кабоб ҳам. 

МАҚТАСАНГИЗ МАҚТАБСИЗ-ДА....
Ростдан ҳам сиздан нима кетди?! Эркак қанчалик алп келбатли бўлмасин, биргина ширин сўзингизнинг гадоси бўлишини унутманг. Ҳадеб «Унинг темпераменти, менинг темпераментим» деявермай, «Сиздан яхшиси йўқ» денг-да, эпласангиз ўша темпераментини жойига келтириб қўйинг. 

ЭРКАКЛАРГА ҲАМ ИККИ ОҒИЗ...
Сиз аёлингизнинг кўзгусисиз! У муомалангиз, эътиборингизнинг аксидир. Аввало тилингизга эҳтиёт бўлинг! Илгари қандай муносабатда бўлган бўлсангиз, ҳозир ҳам шу ҳолатни сақлаб қолинг. Бирор ишидан кўнглингиз тўлмаяптими, йўлга солинг. Яхши гап, чиройли муомала билан. Жинсий ҳаётингиз ранг-баранг бўлишини истайсизми, уни ҳам ўргатинг. Жуфтингиз – оқила, у сизни, албатта,  тушунади, ўрганади, кўникади. 

МАРЖОНА тайёрлади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 79 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016