WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [379]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10667]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [114]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1894]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [506]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3532]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [7011]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [85]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [11362]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1454]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [239]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [252]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [701]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2813]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [404]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3410]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5223]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [104]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [496]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [884]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [40]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [38]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [161]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [66]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [57]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 91
Гостей: 91
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, rosellakc1, nelltj16, rebekahxt18, loisbd11, loumb16, zelmalg2, jeniferma60
Главная » 2021 » Сентябрь » 8 » Оқ ароқнинг қора қилмиши

ПОИСК / IZLASH:

07:26
Оқ ароқнинг қора қилмиши
Бу ароқ, ичкилик деганлари кимларни залолатга бошламаган, ер билан яксон қилиб, беобрў қилмаган дейсиз? Оқ ароқнинг қора қилмиши ҳақида кўп эшитганмиз. Ҳаётда содир бўлаётган жиноятларнинг аксарияти мастлик оқибатида содир этилаётгани янада ачинарли…
Бўлмаса бир фарзанднинг отаси 1991 йил Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган Билол Омонов (исм-шарифлар ўзгартирилган) туппа-тузук дўконда савдо билан шуғулланиб юрарди. Ичиб олса шер бўлиб кетар, нима қилаётганини англолмай қоларди…

2020 йил 3 апрель куни кундузи дўконда ишлаб ўтирган пайти жияни Олим келиб опаси Дурдонанинг туғилган куни бўлаётгани, тоғасига меҳмонга боришини тайинлаб чиқиб кетди. Билол кечки пайт ишини якунлаб, уйига келиб бироз тамадди қилгандек бўлди.

Шундан сўнг туғилган кун эсига тушиб, "яримта”ни қўлтиқлаб қариндоши Ботирнинг уйига бориб, жияни Дурдонанинг туғилган куни бўлаётганини, бирга табриклаб келишини айтди. Улар биргаликда туғилган кун бўлаётган хонадон томон кетишди…

Хурсандчилик  бўлаётган хонадонга Дурдонанинг синфдош дугоналари ҳам келишган экан. Тоғалар учун алоҳида хонага жой тайёрланган, туғилган кун эгаси уларни ўша хонага ўтиришга таклиф этди. Билол ва Ботир бир шиша ароқни жойига солишди. Албатта, туғилган кунда жияни Дурдона шаънига илиқ гаплар айтилди. Бир шиша улар учун урпоқ ҳам бўлмади. Шунда Билол жияни Олимни уйига жўнатиб, уйларидан яна бир шиша ароқ олиб келишни буюрди. Жиян ҳаш-паш дегунча яна бир шиша ароқни кўтариб келди. Пиёлаларга шайтон суви қуйилди…

Базм тугаб ҳамма тарқаладиган бўлди. Ботир уйига ўзи кетди. Билол ҳам уйи томон кета бошлади. Аммо оёқлари қийшайиб, яна орқага қайтди. Базм тугаган, ҳамма ором олаётган эди. Уйга кираман деб эшикни зарб билан тақиллатди, эшик ойналари синиб кетди…

Эшикни жияни Фозил очди. Алжираган тоғани қўлтиқлаб, уйига қўйиб келиш тараддудига тушди. Ярим чақирим судрашиб юришди. Улар Билолнинг амакиси Амир Низомов уйи ёнига келишди. Билол жияни Фозилнинг қаршилигига қарамасдан амакисининг уйига бостириб кирди. Маст ҳолатда шовқин-сурон кўтарди. Хонадондаги телевизор, радиони оёғи билан тепиб, улоқтириб юборган эди улар чил-чил синди…

Атрофда бўлаётган шовқинни эшитган Амир ака жияни Билолга мастлигини айтиб, уни тинчлантиришга уринди. Ўзини шер ҳисоблаган Билол бунга қулоқ солармиди? Амакисини уриб, дўппослади. Ажратмоқчи бўлган жияни Фозилни ҳам ҳар хил ножўя сўзлар билан ҳақорат қилди. Ҳали вояга етмаган Фозил бу жанжалга тоқат қилмай орқага қайтди ва бўлган воқеани опаси Дурдонага етказди. Дурдона бу ҳақда Билолнинг акаси Бобомуродга қўнғироқ қилиб, укаси амакиси хонадонида жанжал кўтараётганини етказди.

…Бобомурод амакиси хонадонига етиб борганида соат тонгги 03:00 лардан ошган эди. Бу вақтда Амир ака ерда қонга беланган ҳолда ётар, бадани маматолоқ бўлиб кетган эди.

Кейинчалик терговда маълум бўлишича, Билол Омонов амакисини арзимаган сабаблар билан танасининг дуч келган жойига, қўл ва оёқлари билан дам-бадам уриб, унинг зарбаларидан инграётганлигидан янада завқланиб, бунга ҳам қаноат қилмасдан уни қийноққа солишда давом этиб, ерда ётган кетмоннинг металлдан ясалган тиғ қисми билан бош ва ҳаёт учун муҳим бўлган бошқа соҳаларига бир неча марта зарбалар бериб, уни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдирган…

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасида, А.Низомовнинг ўлими сабаби танасида оғир тан жароҳатлари белгилари мавжудлиги, билан бевосита боғлиқлиги кўрсатилган.

Суд томонидан Б. Омоновнинг жамиятда умум эътироф этилган ахлоқ-одоб нормаларига нисбатан ошкора ҳурматсизлик, атрофдагиларга беписанд муносабатини намойишкорона кўрсатиб марҳум А.Н.ни қасддан ўлдирганликда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "л” банди билан тўғри малакаланган деб топилди.

Судланувчи Билол Омонов узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди…

Мастлик оқибатида содир этилган ушбу жиноят бир инсоннинг умрига зомин, қариндошлар ўртасида юз кўрмас, судланувчи оиласининг боқувчисиз қолишига сабаб бўлди.

Зокиржон ҚЎЗИБОЕВ,
Олий суд катта консультанти

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 67 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #Yangilik, #xabarlar, #новости, #Yangiliklar, #news, #uznews, #newsuz, #ahborot | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2021  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021