WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2015 » Декабрь » 21 » Оқ доғларни даволашнинг янги усули ҳақида эшитганмисиз?

ПОИСК / IZLASH:

19:05
Оқ доғларни даволашнинг янги усули ҳақида эшитганмисиз?
Бугунги кунда теридаги оқ доғлар — витилиго касаллигини даволашда янги усул   — меланоцитар трансплантация ишлаб чиқилди. Бу борада бизга Республика ихтисослаштирилган дермотология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази, дермотокосметология бўлими мудири Бобур Тоиров маълумот берди.

— Cуҳбатимиз аввалида витилиго касаллиги ва унинг келиб чиқиши омиллари тўғрисида тўхталсак.

— ВИТИЛИГО теридаги чегараси аниқ бўлган оқ доғлар бўлиб,  теридаги меланоцит ҳужайраларининг зарарланиши (меланоцитлар – тери ҳужайралари бўлиб, терига ранг берувчи меланин пигментини ишлаб чиқаради) хисобига пайдо бўлади. Витилиго тананинг ҳар қандай сохасида пайдо бўлиши мумкин. Витилиго пайдо бўлишининг аниқ сабаблари (меланоцитларнинг ҳалокати) ҳалигача маълум эмас. Айни вақтда аутоиммун касаллик сифатида қаралмоқда.

— Касаллик туғма вужудга келиши ҳам мумкинми?

— Йўқ, витилиго туғма бўлмайди.

— Айни пайтда касалликни қандай даволаш усуллари мавжуд?

— Ҳозирча вилигонинг давоси бутунлай топилди деб айта олмаймиз. Чунки касалликни даволаш юзасидан ҳали илмий изланишлар давом этмоқда. Витилигони даволашдаги барча терапевтик, консерватив (дори воситалари, физиотерапевтик муолажалар) даво усуллари ҳар доим ҳам кутилган натижани беравермайди. Ҳозирги вақтда касалликни тарқалишини олдини оладиган, ёки бўлмаса келажакда чиқмаслигини таъминлайдиган дори воситаси йўқ. Бундан ташқари, бугунги кунда халқ табобатида ҳам айнан витилигони даволашга қаратилган самарали даволаш усули мавжуд эмас. Юқорида келтирилган терапевтик давони камчиликлари сабабли, жаррохлик усули ишлаб чиқилган бўлиб амалиётга тадбиқ этилди ва кўп ҳолатларда яхши самара бермоқда. Жарроҳлик даво усули бу, беморнинг соғлом тери соҳасидан терининг энг устки қавати, яъни эпидермис қавати олиниб, эпидермис ичидан махсус замонавий юқори технологик усул ва аппаратлар ёрдамида меланоцит ҳужайралари  ажратилиб беморнинг оқ доғ соҳасига  кўчириб ўтказилади. Бу тери кўчириш амалиёти эмас, балки терига ранг берувчи ҳужайралар, яъни меланоцит ҳужайраларини кўчиришдир. Ушбу усул тананинг ҳар қандай сохасидаги, яъни юздаги, қовоқлардаги, қўл-оёқлардаги, бадандаги, ҳаттоки жинсий аъзолардаги оқ доғларни ҳам даволашда яхши самара беради.Бу даво усули МДҲда фақатгина Ўзбекистонда  йўлга қўйилган.

— Ушбу касалликка дучор бўлган ҳамюртларимиз даволаниш учун қаерга мурожаат этишлари керак?

— Ушбу касаллик юзасидан Республика дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт марказига мурожаат этишлари мумкин.

— Касалликнинг юқумлилик ҳолатлари аниқланганми?

— Йўқ, витилиго касаллиги юқмайди.

— Оқ доғ касаллиги бутун тана бўйлаб тарқалганда уни даволаш жуда қийин кечаркан. Бунда бемор оила аъзолари, ёки ёт кишининг мелоноцит ҳужайрасини кўчириб ўтказиш мақсадга мувофиқми?

— Йўқ, мумкин эмас. Сабаби, бошқа организмдан олинган меланоцит ҳужайралари бемор организми учун ёт хисобланади ва уни организм қабул қилмайди.

    Меланоцитар трансплантация тўғрисида чуқурроқ тўхталиб ўтсангиз?

— Оқ доғ яъни витилиго касаллиги замирида эпидермисда жойлашган меланоцит ҳужайраларини зарарланиши (ҳалокати) ётиб, унинг натижасида меланин пигментини ишлаб чиқарилиши тўхтайди ва терида оқариш юзага келади. Меланоцитар трансплантация усули ёрдамида оқарган сохага соғлом ҳужайралар кўчириб ўтқазилади. Терининг энг усти қаватидан олинган 1 см2 майдондаги  эпидермис ва ундан ажратиб олинган меланоцит ҳужайралари, теридаги касалланган 10см2 оқ доғ сохасига кўчириб ўтқазиш учун етарли бўлади.

Ушбу даволаш усулининг устунлиги шундаки, тананинг барча сохасидаги оқ доғларни даволаш мумкин (юз, бош, бўйин, тана, қўл, оёқ, қовоқлар, жинсий аъзо териси).Кўчириб ўтқазилган оқ доғ сохасида 2 ойдан 6 ойгача бўлган муддатда даво самарадорлиги кузатилади. Сегментар ва чегараланган витилиго ташхисли беморлар ушбу даво усули учун яққол кўрсатма хисобланади.Меланоцитар трансплантация — витилигони даволашдаги жарроҳлик усуллари орасида энг янги бўлиб, барқарор  ҳолатдаги витилиго ва куйишдан кейинги (иссиқлик ёки лазердан куйиш) депигмент доғларни даволашда қўлланилади.

— Меланоцитар трансплантация муолажасини қандай беморларда амалга ошириш мумкин?

— Меланоцитар трансплантация қилишга кўрсатма бўлган беморларнинг иккита тоифаси мавжуд: а) куйишдан кейинги қолган оқ доғлар (иссиқлик ёки лазердан куйиш)

 б) Витилиго билан касалланганлар, тарқалмаган, чегараланган, ҳамда энг камида 6 ой давомида барқарор (ўзгшармас)  ҳолатда бўлиши лозим бўлади.

— Витилигони исталган ёшда ҳам жарроҳлик усули билан даволаш мумкинми?

 — Мумкин. Кўп ҳолларда ёш болаларни ўн уч, баъзан ўн ёшдан кейин ҳам муолажа қилиш мумкин. Аммо ўн ёшдан кичик беморлар муолажа қилинмайди.

— Жарроҳлик усули билан даволашнинг бемор учун белгиланган нархлари ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

 — Беморнинг терисидаги оқ доғларнинг тарқалганлик даражаси, оқ доғларнинг катта кичиклигига қараб жарроҳлик усули билан даволаш нархлари бемор билан келишилган ҳолда аниқланади. Бемор терисини кўздан кечирмай туриб, уни даволаш нархлари айтилмайди. Масалан, тери бўйлаб тарқалган оқ доғларни даволашда, шунингдек, фақат юз ёки қўл соҳасини даволаш беморга турлича ёндошилади. Шунга қараб даволаш нархлари белгиланади. 


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot http://darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 641 | Добавил: iphone | Теги: Yangilik, newsuz, uznews, xabarlar, habarlar, новости, yangiliklar, ahborot, news | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016