WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6281]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [811]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [446]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [240]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2670]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4385]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8141]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [787]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2640]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [140]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [184]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [409]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1821]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [333]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2015]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3843]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [21]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [41]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [133]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [8]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [0]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [3]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 26
Гостей: 25
Пользователей: 1
Bogdanpxa

Kun faolllari:
Mihaelhgc, Bogdanpxa
Главная » 2014 » Сентябрь » 6 » Оғиз ҳидланиши хусусида

ПОИСК / IZLASH:

19:30
Оғиз ҳидланиши хусусида
Кишининг энг яхши фазилатларидан бири унинг тозаликка интилишидир. Гўзал хулқ одамларни ўз атрофига қандай тортса, хушбўйликнинг ҳам худди шундай оҳанрабоси бор.

Яқинда бир ҳамкасбимиздан кўпчилик ўзини олиб қоча бошлади. У билан суҳбатни қисқа қилишга ҳаракат қилувчилар кўпайди. Ўз соҳасининг устаси бўлган бир ходимга нисбатан қилинаётган бундай муносабатнинг сабаби оғиз бўшлиғидаги ёмон ҳид эди. Тиббиётда галитоз деб номланувчи бу дарднинг сабаблари бисёр.

Овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари, тиш ва милк муаммолари ёки томоқ-бурун хасталикларида оғиздан ёмон ҳид келиши мумкин. Бу муаммонинг аксарият сабабчиси овқат ҳазм қилиш тизимидаги патологик ўзгаришлардир. Масалан, ичаклар ва ошқозон микрофлорасининг бузилиши, қабзият, панкреатит (ошқозон ости бези фаолиятининг бузилиши), жиғилдон қайнаши, меъда яллиғланиши каби.

Ичаклар микрофлораси мингдан ортиқ ферментлардан иборат. Ҳар бир ферментнинг ўз вазифаси бор. Агар улардан бирортасининг фаолияти бузилса, микрофлора тизими издан чиқади. Натижада, овқат ичакларда яхши сўрилмай, ҳазми қийинлашади. Сингмаган таомдан пайдо бўлувчи бадбўй ҳид ичак йўллари орқали оғиздан кела бошлайди.

Қабзият (ич қотиши) ҳам овқат ҳазм қилиш тизими касаллигидир. Ахлат йўғон ва тўғри ичакларда тўпланади. Тўғри ичак бошланишидаги сигмасимон ичакнинг кенгайиши ва ахлатнинг ташқарига чиқиб кетмаслигидан худди юқорида айтилган йўналиш бўйлаб бадбўй ҳид оғиз орқали кела бошлайди.

Муаммонинг яна бир сабаби ошқозон ости бези фаолиятининг бузилишидир. Чунки ошқозон ости бези меъдадаги таомнинг ҳазм бўлишида катта аҳамиятга эга.

Жиғилдон қайнаши ҳам ёқимсиз ҳид ва безовталик билан кечади.

Аммо шуни унутмаслик керакки, патологик ҳолат билан боғлиқ ҳидлар бир-биридан фарқ қилади. Тажрибали шифокор панкреатит билан боғлиқ ҳид ва тиш касалликларида пайдо бўлувчи ҳидни фарқлай олади.

Бундан ташқари, нонушта қилмаслик, қорин очлигида ҳам вақтинчалик ёмон ҳид кузатилади. Аммо бу патологик жараён бўлмай, овқатлангач ўтиб кетади. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]


Бундай ёқимсиз ҳолатга дуч келмаслик учун ҳар хил таомларни аралаштириб емаслик, таомни ширин ичимликлар билан эмас, оддий қайноқ сув билан истеъмол қилиш; ёғли овқатлардан олдин ширинлик емаслик лозим. Овқат ҳазми ёмонлашса, таомни кўкатлар, карамли салат, қатиқ билан ёки кам миқдорда олма сиркаси билан истеъмол қилиш тавсия этилади.

Агар сизда ич келиши бир меъёрда бўлса, ҳазми таом билан боғлиқ безовталик кузатилмаса, демак, оғиздаги ёмон ҳиднинг сабаби бошқа аъзолар касалликлари билан боғлиқ.

Стоматологик нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, ҳидга асосан тиш тошлари, кариес, тиш чириши, тиш қопламаларининг эскириши ва яхши ўрнатилмаслиги оқибатида тиш ва қоплама орасида овқат қолдиқларининг қолиши, милкнинг йирингли касалликлари, тишни нотўғри ювиш оқибатида унинг табиий чўнтакларига караш ва овқат қолдиқларининг йиғилиши сабаб бўлиши мумкин.

Баъзан шифокорнинг тажрибасизлиги оқибатида касалланган тиш тўлиқ даволанмай, қоплама ўрнатилади. Бу эса вақт ўтиши билан қоплама тагидаги тишнинг чириши ва ҳидланишига сабаб бўлади. [ www.BePuL.NeT -Saytdan olindi]


«Бир аёл оғзидаги ҳиддан шикоят қилиб келди. Тишларини текширсам, муаммо йўқ. Лекин ҳақиқатан ҳам оғиз бўшлиғида ёқимсиз ҳид бор. Аёлнинг тиш қопламасини очиб, қоплама тагидаги тиш тешигидан чириган дорили пахта топдим. Бемордан тиш қопламаси қачон ўрнатилганини сўраганимда, аёл бундан олти ой аввал, дея жавоб берди. Бу менга беморнинг қорнида қайчисини унутган жарроҳ ҳақидаги машҳур латифани эслатди. Афсуски, бу латифа эмас, ҳаётий воқеа эди», – дейди стоматолог шифокор Умид Ҳамдамов.

Оғиз бўшлиғида ҳид бўлмаслиги учун, тишларни вақти-вақти билан тузли сувда чайиб туриш керак.

Ёмон ҳидга томоқ оғриғи, томоқнинг яллиғланиш касалликлари ҳам сабаб бўлиши мумкин. Гаймор бўшлиғининг яллиғланиш касаллиги гайморит ҳам ҳид пайдо қилади.

Умуман олганда, ёқимсиз ҳид йирингли хасталикларнинг деярли барчасида ташқи белги.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1724 | Добавил: iphone | Теги: fikr bilidring, tortishing, baxs, bax, fikr-mulohaza, izoh bering, fikr, erkin fikr, tortishuv, nima deysiz? | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.info - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright MyCorp © 2018