WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Сентябрь » 20 » ОҚ ЛИБОСИНГГА МУНОСИБ БЎЛ, КЕЛИНЧАК!

ПОИСК / IZLASH:

06:50
ОҚ ЛИБОСИНГГА МУНОСИБ БЎЛ, КЕЛИНЧАК!
Таҳририятимизга интернет орқали йўлланган мурожаат жамоамизнинг ҳар бир аъзосини ўйга толдирди. Ёш қизнинг яқинда фотиҳаси бўлгани, аммо унаштирилган йигити билан никоҳланмай туриб, яқин муносабатга киришгани,  иффатидан айрилиб, энди нима қиларини билмаётгани ҳақида ёзилган мактуб бизни айнан шу мавзуда мулоҳаза юритишга ундади. Зеро, яна кимдир, билмай тиканни босиб, жабрини бир умр тортмасин.

Мавзу юзасидан турли соҳа мутахассисларини суҳбатга чорладик.

«Оналар, қизларингизни асранг!»

Феруза АКРОМОВА, руҳшунос : — Инсон ҳаётида турли вазиятлар юз беради. Баъзида ёшлигига бориб, қизлар бутун умр афсусланишга мажбур қилувчи машъум хатога йўл қўйишади. Бу турмушимизда учраётган ҳодиса. Кўз юмганимиз, хаспўшлаганимиз сари чуқур томир ортиб кетиши мумкин. Қиз ўстираётган оналар ёдингизда сақланг: қиз бола қулоғи билан севади! Унинг алданиб қолишию нобоп йўлларга кириб кетишига йигитнинг «ойни олиб бераман» деган ваъдалари, ширин сўзлари сабаб бўлади. Шунинг учун уларни ёшлигидан қулоғига қўрғошиндек қуйингки, келгусида юзингиз ёруғ бўлиши учун ўзини, кўзини ёмонлардан асрасин. Қуруқ гап билан иш битираман деб, хомтама бўлманг. Қизингиз балоғатга етганидан бошлаб аста-секинлик билан жинсий тарбияни йўлга қўйинг. Иккингизнинг ўртангизда ишончли муносабатлар шакллансин. Қабулимга шу муаммо билан келган қизлардан сўраб-суриштириш жараёнида она қизига жинсий тарбия, одоб ҳақида тушунча бермагани, ғўр бола эса дугоналаридан, баъзида эса дўстларидан эшитиб, никоҳдан аввал яқинликни бошлагани маълум бўлади. Зийрак оналар балоғатга етган қизларининг ўзгариб қолгани, ичимдагини топ ёки шаддод бўлиб қолишганида дарров хулоса чиқариб, зудлик билан чора кўра бошлайдилар. Яна айримлар «эгасини топдим-ку, ҳаммага маълум бўлди, зиммамдаги вазифани бажардим» деб, турмуш остонасида турган нав-ниҳолни назоратсиз қолдиришади. Ёки тўйнинг каму кўстини тўлдираман, дея бўлажак келин тизгинини ўзига топшириб қўйишади. Бу эса ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, ёмон оқибатларга олиб келиши, бошингиз эгилишига сабаб бўлиши мумкин. 

Зино ҳаётни емиради

Юлдуз КОМИЛОВА, Мовароуннаҳр нашриёти ходими, исломшунос: — Номус деганда фақат бокиралик пардасини тушунсак, калтабинлик бўларди. Аслида бари кўздан, назарни шаҳвоний нарсалардан тиймасликдан бошланади. Аввалига оддий кўринган кўз зиноси, охир-оқибат қалбнинг булғаланишига, бу эса ўз навбатида тана зиносига олиб келади. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло мусулмонларга хитоб қилиб: «Зинога яқинлашманглар, албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир», деган (Исро, 32). Чунки улар зино наслу насабнинг бузилишига, оилаларнинг парчаланишига, инсоний муносабатларнинг ёмонлашувига, турли касалликларнинг тарқалишига ва бошқа балою-офатларга сабаб бўлади. Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в): «Қайси қавмда зино тарқалса, Аллоҳ таоло уларни ота-боболари билмаган касалликка мубтало қилади», деганлар. Бугунги кунда дунё бўйлаб ОИТС ва наркомания каби хасталикларнинг тарқалиши ҳам ҳадиси шарифнинг ҳаётимизда ўз исботини топаётганидан эмасми? 

«Чин муҳаббат нафсдан устун бўлади»

Феруза АКРОМОВА: — Ёшлар чин муҳаббат ва эҳтироснинг фарқига боришни ўрганишлари лозим. Шунда алданиб, нафс домига тушишдан ўзларини асраган бўладилар. Ёрини чиндан севган йигит уни ўзи учун, келажакда туғилажак фарзандлари учун гард юқтирмай асрайди. Ўз нафсининг қули бўлган ожиз банда эса хирсини баридан устун қўйиб, қиздан жинсий алоқани талаб қилади. Агарки, ёнингиздаги инсон сизга беҳаё таклиф билдираётган экан, дарров хушёр тортинг. Бу муҳаббат эмас, шайтоний нафснинг чорловидир. Унга учсангиз, ҳаётингизни алғов-далғов қилиб юборувчи катта хатога йўл қўйган бўласиз.

Қадриятларни қадрлаш лозим

Дилмурод ИРГАШЕВ, сексопатолог: — Келин янги хонадонга кириб келар экан, эгнидаги оппоқ либос унинг бокиралигидан, иффатидан далолат бериб туради. Бу миллатимизнинг қадриятларидан саналади. Урф-одатлар асосида эса асрий тажриба ва билим ётади. Уларга амал қилмаслик, оёғости қилиш миллатнинг таназзулига сабаб бўлиши мумкин.  Бунга Европа ва бошқа чет давлатлари мисолида гувоҳ бўлишингиз мумкин. У ерларда «эркин жинсий муносабатлар» шу даражада авж олдики, ҳатто,  болани дунёга келтирган она фарзандининг асл отаси ким эканлигини ҳам билмайди. Бундай палапартиш жинсий муносабатлар охир оқибат фохишабозликка олиб келишини ҳар бир онгли мавжудот тушуниши ва ундан қочиши лозим. Буни кўп бора таъкидлаганман ва қайтаришдан чарчамайман: «Эркак киши табиатан овчи бўлади, у ўз ўлжасига машаққат билан эришмас экан, ўлжа унинг кўз ўнгида қадрини йўқотади. Қизлар эса ўз навбатида унинг олдига  ташланадиган луқма эмас, машаққат билан эришиладиган марра бўлиши лозим. Тажрибамдан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, беникоҳ яқинликдан сўнг барпо бўлган оилаларда келинга икки ҳисса қийинроқ бўлади. Чунки йигит бир кун келиб, бўлган воқеани эслатиб, маломат қилиши мумкин. Бундан ташқари, ўзаро ишончнинг сўниши жанжал ва келишмовчиликлар зўрайишига сабаб бўлади. Шунинг учун бошига ташвиш орттиришни истамаган оқила қиз ҳар қандай вазиятда ҳам номусини асраши, оний эҳтиросга алданиб қолмаслиги лозим.

Айб сендами, айб мендами энди ёр?

Дилмурод Иргашев: Аввалам бор, бокира қизга уйланиш куёвболанинг ота-онаси, жигарлари олдидаги обрўси, юзидир. Бўлиб ўтган нохуш воқеа эса тарафларнинг айби, камчилигидан далолат қилади. Аммо эркакнинг физиологик ўзига хосликларини инобатга олиб, бундай вазиятда кўп нарса аёлга боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. У харом алоқага рози бўлмаса, ёрини ҳурмат қилган ҳар қандай йигит зинҳор қизга қўл тегизолмайди, ўзини қўлга ола билади. Вазиятни чигаллаштирмаслик учун эса ёшларга ёлғиз қолмасликни, одамлар гавжум жойларда кўришишларини тавсия қилган бўлардим. Ахир пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) бежизга: «Кимнинг Аллоҳга ва қиёмат кунига иймони бўлса, номаҳрам аёл билан холи қолмасин, учинчилари шайтон бўлади», деганлар.

«Зинодан сақланиш ҳар бир мўмин ва мўминанинг вазифаси»

Юлдуз КОМИЛОВА: — Баъзи ёшлар «Фотиҳамиз бўлди, энди турмуш қуришимиз тайин» деган калта ўй билан «асал ойини» бошлаб юборишади. Йигит ва қизнинг розилиги билан кечса ҳам, Аллоҳ ва бандалари олдида, гувоҳлар ҳузурида муносабатларини ҳалоллаб олмаганлари туфайли, бундай  яқилик зино ҳисобланади. Шундай муносабатлар асносида пайдо бўлган фарзанд муҳаббатнинг эмас, зинонинг меваси сифатида қабул қилинади. Катта  гуноҳлар сирасига курувчи зинодан тийилиш ҳар бир мўмин ва мўминанинг вазифасидир. Муқаддас динимизда ундан сақланишнинг йўл- йўриқлари аниқ кўрсатиб қўйилган. Пайғамбаримиз (с.а.в.)  «Уйланишга қодир бўлмаган киши рўза тутсин. Чунки рўза шаҳватни кесувчидир», дедилар (Имом Бухорий).

Орага сичқон тушди гулдир-гуп

Феруза АКРОМОВА: — Энди, савол йўллаган муштарийга айтар гапим, бўлар иш бўлиб ўтган экан, аввалроқ ўйлаш керак, эди деб маслаҳат беришдан фойда йўқлигини тушуниб турибмиз. Ҳаёт эса ўз ҳолича давом этаверади. Бундан буён бўлажак эрингизнинг оғзини пойлаб яшашга мажбурсиз. «Жаҳл устида юзимга солмасмикан, атрофдагиларга айтиб қўймасмикан деб» юрак ховучлаб турасиз. Агар қайнота-қайнонангиз хабар топгудек бўлса, ҳатто пиширган овқатингизни оғзига олмаслигига ҳам тайёр туришингиз, ўзингизни кўнгилхираликларга руҳан тайёрлаб боришингиз лозим. Бўлажак куёв билан аҳдлашиб, бу воқеани бошқа эсламасликка, келгусида ҳаётингиз ҳалол ва пок муносабатлар пойдеворига қуришига келишиб олинг. Ўйлайманки, сизнинг ҳаётингиз бошқа қизларга дарс бўлади. 

Камола тайёрлади

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA | Просмотров: 79 | Добавил: iphone | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Сентябрь 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016