WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [376]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5382]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [713]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [440]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2494]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4156]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7708]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [741]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2634]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [137]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [153]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [313]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1731]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [310]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1898]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3339]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [101]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [13]
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 49
Гостей: 49
Пользователей: 0


Kun faolllari:
AlexeyWeame
Главная » 2014 » Июнь » 13 » Оғриқсиз туғруқ

ПОИСК / IZLASH:

22:02
Оғриқсиз туғруқ
Фарзандни дунёга келтириш арафасида ҳар бир аёл чексиз қувонч билан бирга қўрқувни ҳам ҳис этади. «Туғруқ қанчалик оғриқли кечади?» «Қанча давом этади?» «Унга бардош бериш мумкинми?» «Оғриқдан халос бўлиш учун нима қилиш даркор?» каби саволлар ҳар бир аёлни ўйлантиради. Мана шу саволлар билан Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори ўринбосари Зулфия НЕЪМАТОВАга мурожаат қилдик.

Бахт гормони

Туғруқ пайтида оғриқни табиий усулда ёки дори-дармон ёрдамида енгиш мумкин.  Қарангки, табиатнинг ўзи бизга энг муҳим оғриқ қолдирувчи восита — эндорфин (бахт) гормонини тақдим этган. Эндорфин оғриқ қолдирувчи ва қувватни оширувчи восита бўлиб, аёлнинг айни дарди бошланганда кўп миқдорда ишлаб чиқарилади. Фақат организм етарли миқдорда бундай табиий «анестетик»ка эга бўлиши учун аёл туғруққа психологик жиҳатдан тўғри тайёргарлик кўриши зарур.

Тўғри ҳолатни танлаш

Агар шифокор томонидан ҳеч қандай чекловлар қўйилмаса, бўлажак она ўзига қулай ҳолатда туғруққа киришиши мумкин. Кимдир тўлғоқни ётган ҳолда енгил ўтказса, бошқаларда турган ҳолида оғриқ енгилроқ кечади. Бунда ҳар кимнинг ўзига хослигидан келиб чиқилади.  

Нафас олиш

Нафас олаётганда енгил ва ёқимли бош айланиши ҳис этсангиз, билингки, тўғри нафас олаяпсиз ва танангиз сизга эндорфинлари билан ёрдамга ошиқмоқда. Тўғри нафас олиш оғриқ қолдириш билан бирга туғруқнинг нисбатан енгил кечишига ёрдам беради. Ахир бачадон мушак тўқималаридан иборат бўлиб, жадал ишлаганда кислород билан тўйинади. Натижада боланинг ҳам кислородга бўлган эҳтиёжи қондирилади.

Уқалаш

Уқалаш худди тўғри нафас олиш сингари оғриқни анча енгиллатиш хусусиятига эга. Уқалашни туғруқ жараёнида иштирок этаётган яқинларингиздан бири бажариши мақсадга мувофиқ. Бундан асосий мақсад тўлғоқ пайтида тана мушакларини имкон қадар бўшаштиришдир.

Бақириш фойда берадими?     

Кўпгина бўлажак оналар атрофдагилардан «Бақирсанг, оғриқ енгиллашади» деган маслаҳатларни эшитишади. Аслида қаттиқ бақириш туғилган боланинг юрак уришини тезлашишига сабаб бўлиши мумкин. Демак, бор овоз билан қичқиришга ошиқмаймиз.  

Кимёвий оғриқ қолдирувчилар

Туғруқ жараёнида оғриқ қолдирувчи воситалардан фойдаланишни бўлажак онанинг ҳолатига қараб шифокор ҳал қилади. Акушер-гинеколог ва  анастезиолог аёлнинг ҳолатини чуқур таҳлил қилиб, сўнг қуйидаги оғриқ қолдириш усуллардан бирини қўллаш борасида бир қарорга келади.

Эпидураль усул замонавий оғриқсизлантирувчи воситалар орасида она ва боланинг қон таркибига таъсир қилмайдиган, нисбатан хавфсиз ҳисобланади. Бунда бўлажак онанинг бел қисмига оғриқсизлантирувчи восита юборилади ва тананинг белдан пастки қисми сезувчанлигини йўқотади. Бутун дунёда эпидруаль оғриқсизлантириш усули тан олинган бўлса-да, у бош айланиши, бош оғриши ёки тўсатдан аллергия қўзғатиб юбориши мумкин. Туғруқдан кейин аёлнинг белдан паст қисмида вақтинча фалажлик юзага келиши эҳтимоли мавжуд. Воситанинг таъсири тарқагач (3-4 соадан сўнг), ножўя таъсирлари ҳам ортда қолади.

Қай ҳолларда қўлланилади?

Бола чала туғилганида бу усул ёрдамига мурожаат этилиши мумкин. Яъни бола камроқ қаршиликка учраши учун онанинг тос мушакларини бўшаштириш керак.   

Туғруқнинг дискоординацияланишида, яъни тўлғоқ бўлса-ю, бачадон мушаклари нотўғри қисқарса, бир вақтда очилмаса.

Онанинг артерил босими меъёрдан юқори бўлганда, юрак-қон томир хасталикларида.

Жарроҳлик амлиётига мурожаат қилишга эҳтиёж туғилганда.

Умумий наркозга фақат фавқулодда ҳолатлардагина мурожаат қилинади. У мушакларни бўшаштириб, бўлажак онани ухлатиб қўяди. Одатда кесарча кесиш амалиёти олдидан қўлланилади.

Оғриқни барча бирдай ҳис қиладими?

Ҳар бир организм ўзига хос бир олам. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, кимдир туғруқдаги оғриқни нисбатан камроқ ҳис қилса, бошқаларда қаттиқроқ оғрийди, бу индивидуал ходисадир. Оғриқсизлантирувчи воситаларга ҳам айнан шу индивидуалликдан келиб чиққан ҳолда мурожаат этилади.

Саодат ОЧИЛОВА тайёрлади.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 1972 | Добавил: iphone | Теги: maslahatlar, Maslahat bering, маслахат, tekin maslahat, foydali, маслахат беринг, текин маслахат, полезные советы, Maslahat | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июнь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2018