WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Май » 31 » Очлик ёки дорилар билан мажбуран озиш – ўлимга қўйилган илк қадам

ПОИСК / IZLASH:

02:11
Очлик ёки дорилар билан мажбуран озиш – ўлимга қўйилган илк қадам
Сайтимиз орқали интернет нашрларида, хусусан, Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида пайдо бўлган янги А4 форматида озиш борасидаги тренд аёллар орасида машҳур бўлиб бораётгани ҳақида маълумот берган эдик.

Ушбу тренд орқали дунёнинг турли бурчакларидан бўлган аёллар ўз қоматларини, хусусан, бел ингичкалигини А4 ўлчамидаги оқ қоғоз билан таққослаган ҳолда интернет орқали суратларини намойиш этишдан чарчашмаяпти. А4 қоғозининг қалинлиги 210 миллиметрга тенг. Флешмоб иштирокчиларнинг ушбу трендни қўллаган ҳолда ижтимоий тармоққа ўз суратини жойлашидан мақсад белларининг нақадар ингичкалиги, бошқача қилиб айтганда, бошқаларникиданда ингичка эканини кўз-кўз қилишдир. "A4waist” флешмоби айни дақиқаларда Instagram ҳамда Twitter ижтимоий тармоқлари орқали оммалашмоқда.

Mashable портали берган маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида ушбу флешмоб-трендни носоғлом турмуш тарзини тарғиб этишга олиб келишда ҳам айблашган.

Албатта, дунё миқёсида ортиқча вазнга эга бўлган аёллар борасида камдан-кам ҳолатларда "гўзал” деган сўз ишлатилади. Наҳотки, гўзаллик озғинлик билан ўлчанса, наҳот озиш ниятидаги аёллар қурбонликкача боришса, бу ақлга сиғадиган ҳолатми?

Аслида "A4waist” флешмоби қаторида ундан аввал ҳам аёлларни озғинликка, хипча бел, миниатюр ўлчамдаги либослар ўлчовида бўлишга чақирувчи турли флешмоблар ҳам пайдо бўлган. Афсуски, синаб кўрилмаган, охири нима билан тугаши ҳам номаълум бўлган озиш усуллари аёллар томонидан кенг қўлланилиб, камига тарғибот ҳам қилиб келинмоқда. Озишнинг осон деб айтиладиган усуллар аслида инсон саломатлигини бутунлай ишдан чиқаради. Бу ўзбошимчалик, ҳатто, ўлим ҳолатига ҳам олиб келиши мумкин.

Тиббиётда анорексия деб номланувчи оғир касаллик бор. Бу дард билан 95% ҳолатда аёллар оғришади. Чунки ушбу касаллик айнан озиш билан боғлиқ, у тез озишни истаган аёллар ўртасида учрайди, афсуски, ўлим ҳолатлари ҳам юқори даражада қайд этилади.

"Анорексия” –  грек тилидан олинган сўз бўлиб, иштаҳаси бўла туриб, овқатдан тийилиш маъносини англатади. Бу инсоннинг озишга бўлган қаттиқ интилиши охири ўлим билан якун топадиган кассалликдир. Тиббиётда у анорексия деб юритилади. Бу касалликка чалинган беморнинг фикру хаёли озиш, озиш ва яна озиш бўлиб қолади. Ҳамма жойда, ҳар қандай вазиятда, қаерда ким билан бўлмасин фақат озиши кераклиги ҳақида ўйлайверади. Тўғри, озишга интилиш ўз самарасини беради, бироқ озғинлик керакли нуқтага етганда ҳам улар ўз қоматларидан қониқмайдилар. Ойнага қараган вақтларида ҳам худди семириб кетаётганга ўхшайверадилар. Натижада, гўзал, қоматига ҳамманинг ҳаваси келадиган аёл бир неча ойда қуруқ суякка айланади.

Бу касаллик дастлаб жуда катта иродани талаб этади. Ўз иродасини енгган инсон секин-аста озишга муваффақ бўлади. Бунда у овқатни белгиланган миқдордан анча кам истеъмол қилади, сув ичмайди ва ҳоказо. Аслида озиш борасида бу касалликка чалинган ҳар қандай инсоннинг ўз усули бор. Масалан кимдир овқат емасликка интилади, кимдир сув ичмайди, кимдир ўзини хамирли таомлардан, кимдир ширинликдан тийилади. Вақт ўтган сари мияси фақат озиш ҳақидаги фикрлар билан тўлган инсон атрофдагилардан узоқлаша бошлайди. Егулик, витамин, сув ва ҳордиққа ташна организм эса ўзида қолган бор фойдали моддаларни емиради. Маълумотларга қараганда, руҳий касалликлар ичида ўлим кўрсаткичи юқори бўлган касаллик ҳам айнан анорексиядир.

Биз озиш истагида бўлган, озиш учун парҳез сақлаётган ҳар қандай инсон анорексияга чалинади, деган фикрдан йироқмиз. Баъзида инсон иродасини ишга солиб бироз бўлсада озишига тўғри келадиган ҳолатлар ҳам бўлади. Фанда ҳам айни ҳолат фойдали деб саналади. Аммо озишга эришиш йўлида тирик мўмиёга айланиб қоладиган даражада ўзини таомдан тийиш тентакликка киради, шундай эмасми?

Балки тез фурсатда озишга эришаётган аёллар белгиланган норма анча йироқда қолгани, аста-секин анорексия томон кетаётганликларини билишмас. Агар сиз ҳам озишга ўта муккангиздан кетган бўлсангиз, ойнага қараган чоғингизда ўзингизга семиздек кўринаверсангиз, биз сизга тақдим этадиган анорексиянинг белгилари билан танишинг.
 
Ким қaндай озишни танлайди?

Озиш истагидаги инсонлар юқорида айтиб ўтганимиздек, буни турли хил усуллар билан амалга оширади. Масалан:
1. Жисмоний машқлар
2. Овқатни ўта кам миқдорда истеъмол қилиш
3. Суюқликлардан воз кечиш
4. Ошқозон ҳамда ичакларни қайта ва қайта ҳуқна (клизма) ёрдамида тозалаш
5. Атайлаб қайд қилишга ҳаракат қилиш
6. Турли ўтларни ичиш
7. Оздирувчи дори воситаларини қабул қилиш
8. Танани сиқувчи, ички органларни эзиб турувчи махсус кийимларни кийиш
9. Гармонал дори воситаларини қабул қилиш
10. Ич кетишни чақирувчи дори воситаларидан жуда кўп миқдорда фойдаланиш
 
Анорексиянинг белгилари

Табиий озиш нормасидан анча йироқлашиб кетган инсонларда депрессия, уйқунинг бузилиши, бирор овқатни истеъмол қилганда худди айб иш қилгандек ҳафа бўлиш, жазавага тушиш ва бошқа ҳолатлар кузатилади.

Касаллик кучая бошлаганда ҳайз циклининг бузилиши, тананинг турли қисмларида оғриқнинг пайдо бўлиши, суякларнинг оғриши, қон босимининг тушиб кетиши, анемия, аритмия, совуққотиш, ҳолсизлик, кучсизлик, терининг қуриб кетиши, буйрак фаолиятининг ишдан чиқиши, иштаҳанинг йўқолиши, оғиз қуриши, сочларнинг кучсизланиши кузатилади. Суяклар нозиклашиб, дарз кетиш ҳолатлари бўлиши мумкин.

Одатда анорексияга чалинган беморлар тик туриб, овқатни майда-майда бўлакларга бўлиб ейишади. Шунингдек, ҳар қанча уқтирманг, улар ҳеч қачон касал эканликларини тан олишмайди. Руҳий белгилари эса, сабабсиз жаҳл чиқиши, хафа бўлиш ва тажангликдир.

Баъзан бемор ўзбошимчалик билан гормонал воситалар қабул қила бошлайди. Бу касаллик қанчалар хавфли ҳисобланса-да, шу кунга қадар уни бутунлай даволайдиган дори воситаси топилганича йўқ. Шифокорлар тавсия қиладиган дори-дармонлар эса фақат умумий аҳволни яхшилашга ёрдам беради, холос. Қачонки беморнинг вазни ортиб борса, уни даволаш ҳам тезлашади.

Анорексия асосан дунёқараши шаклланиб улгурмаган ўсмир қизлар орасида кўп учрар экан. Айниқса, бу хасталикка чалинган беморларнинг 90 фоизини 14-24 ёшдаги қизлар ташкил этиши ачинарли ҳол.

Тан олиб айтиш керакки, бугунги кунда хипча бел, ингичка оёқлар, ўта нозик аёллар гўзал деб баҳоланмоқда. Бундан фойдаланган айрим тадбиркорлар оздирувчи гиёҳлар савдосини йўлга қўйиб, савдо борасида "муваффақиятли натижа”ларга эришишмоқда. Ахир ўз-ўзидан жарақ-жарақ пул келиб турганда, бундай ўтларни ичиб ички органларнинг ишдан чиқиши эвазига кун сайин озаётган аёлларнинг саломатлиги уларни қизиқтирармиди?

Илм олишга қараганда озишга интилиш кучлироқ

Турмушга чиқиб фарзандли бўлиш чоғида бироз эт қўйган аёлларниг озишга бўлган интилишини-ку тушунамиз. Аммо эндигина мактабни, коллежни тамомлаган қизлар орасида ўқиш, билим олиш, бирор касбнинг эгаси бўлишдан ҳам озишга бўлган истак кучли.
 
Модель бўлишга интилиб...

Чет эл оммавий ахборот воситалари орқали у ёки бу моделнинг анорексияга чалингани ҳақида эшитамиз. Айтиш лозимки, бу касаллик айнан моделлар, актрисалар орасида кенг тарқалган. Сабаби оддий: Моделликка танланувчи қизларнинг қомати белгиланган ўлчамларда бўлиши лозим. Агар ўлчамлар керагидан ортиб кетса, улар подиумга чиқишга "ярамай” қолишади. Шу сабабли ҳам айнан модель қизлар ва йигитлар орасида озишга муккасидан кетиш касаллиги кўпроқ учрайди.

Анорексия келиб чиқиши сабабларига кўра бир неча турга бўлинади:

1. Невротик анорексия (турли ёмон ўйлар, қўрқув, ваҳима кабилар мия пўстлоғининг қизишига олиб келади)
 
2. Нейродинамик анорексия (асабийлик, оғриқлар миянинг иштахага жавоб берувчи қисмини ишдан чиқаради)
 
3. Асабий-руҳий анорексия ёки асаб кахексия (депрессия, руҳий зўриқиш, шизофрения туфайли овқатланишдан воз кечиш).
 
Даволаш мумкин...

Албатта, бу касалликни ҳам даволаш мумкин. Бироқ бунда беморнинг хоҳиши катта кучга эга эканини унутмаслик лозим. Жуда кўп вазн йўқотган, организми витаминларни емириб бўлган инсонлар устида ўтказиладиган даво чоралари одатда самарасиз кечади. Даволанган тақдирда ҳам бу жуда узоқ муддатни, ўз ишининг профессионал устаси бўлган бир қатор тиббиёт ходимларининг бирлашиб ишлашларини талаб этади.

"A4waist” каби флешмоблар носоғлом турмуш тарзига чақириш, инсонларни озишга бўлган қизиқишларини уйғотиш, қолаверса, интернет тармоғида маблағ топиш учун ўйлаб топилган ўйиндан бошқа нарса эмас. Унга риоя қилиш ёки қилмаслик ҳар бир инсоннинг ўз қўлида.

Айни мавзудаги кейинги мақоламизда сизга гўзал бўлиш истагида даҳшатли даражада озиб кетган, ҳозирда орамизда йўқ бўлган ва анорексиядан қутулиш умидида ҳаёт кечираётган инсонлар ҳақида маълумот берамиз.
Умида Якубова

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot qalampir.uz dan olindi!

Нравится




Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Просмотров: 261 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Май 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016