WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [9573]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1739]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [503]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3371]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [5844]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [79]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10305]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1250]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [216]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [245]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [694]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2339]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [392]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2909]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4965]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [380]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [636]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [37]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [136]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [40]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [37]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 21
Гостей: 20
Пользователей: 1
loupi2

Kun faolllari:
iphone, rosellakc1, debrapj60, shawnfd11, tashaat18, ernestinexk16, cynthiank2, nicholaskl69, loumb16, hannahva11, serlaf, prokozlova, jeannelm18, bradleylo1, Steade, viktorhnuev, loupi2
Главная » 2020 » Июль » 22 » Огоҳ бўлинг, гидроксихлорохин коронавирусда бефойда ва ўлим хавфини ошириши мумкин

ПОИСК / IZLASH:

09:04
Огоҳ бўлинг, гидроксихлорохин коронавирусда бефойда ва ўлим хавфини ошириши мумкин
«Тез ёрдам» кўрсатувининг навбатдаги сонида гидроксихлорохин дорисининг зарари ҳақида сўз борди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси вакили Клара Ёдгоровага кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти гидроксихлорохиннинг коронавирусни даволашдаги салбий таъсирини тасдиқлагач, бу дори Ўзбекистонда амал қилаётган энг сўнгги қўлланмадан ҳам чиқариб ташланган.

«Пандемия аввалида коронавирусни даволаш учун аниқ дори воситаси йўқ эди. Шунда мавжуд дори воситалари, хусусан, хлорохин, гидроксихлорохин, азитромицин кабиларни биринчи бўлиб Хитойда қўллаш бошланди. Кейинчалик улар Европа давлатларида ҳам қўлланила бошланди.

Март ойида ЖССТ ушбу препаратларнинг самарадорлиги бўйича далиллар олиш учун «Халқаро ҳамдўстлик тадқиқоти»ни бошлади. 96 минг коронавирус беморларининг маълумотлари жамланиб, АҚШнинг Ҳарвард ва Швейцариянинг Цюрих университети олимларига тақдим қилинди.

Ўрганишлар натижасида олимлар бу дориларнинг нафақат самара бермаслигини, балки беморларда ўлим хавфини ошириши мумкинлигини аниқлашди. Бу препаратлардан фойдаланиш Францияда тўхтатилди, Германия миллионлаб дориларни ишлаб чиқарувчиларга қайтариб берди, АҚШ олимлари ҳам бу дорига ўз эътирозини билдирди. Мазкур тадқиқот натижаси тиббиёт оламида нуфузли бўлган «The Lancet» журналида ҳам чоп этилди.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда, ЖССТ 27 май куни янги вақтинчалик қўлланма чиқариб, барча давлатларга шунинг асосида ўз даволаш стандартларини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди.

Миллий палата экспертлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчи гуруҳи биргаликда 30 июнь куни иккита янги қўлланма – COVID-19’ни енгил шаклда ўтказиб, уйда даволанаётганлар ва оғир формада стационарда даволанаётганлар учун қўлланмалар ишлаб чиқди. Улардаги маълумотлар 13 июль куни Соқғлини сақлаш вазири буйруғи билан тасдиқланиб, чоп этилди. Мазкур қўлланмада гидроксихлорохин олиб ташланган», – деди Ёдгорова.

Кўрсатув бошловчиси – Масс-медиа фонди раҳбари Комил Алламжоновнинг журналист Никита Макаренкога асосланган ҳолда маълум қилишича, гидроксихлорохин охирги даволаш қўлланмасидан чиқариб ташланган бўлса-да, уйда даволанаётган беморларга тарқатилиши кутилаётган дорилар тўпламига киритилганича қолмоқда.

Бунга жавобан Клара Ёдгорова республика махсус комиссияси бу дорини тўпламдан чиқариши кераклигини айтди.

«Ўзбекистондаги барча тиббиёт муассасалари – Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги шифохоналар ҳам, хусусий шифохоналар ҳам охирги тасдиқланган даволаш қўлланмасига риоя қилган ҳолда иш кўриши шарт.

Ўйлайманки, республика махсус комиссияси янги қўлланмага асосланган ҳолда бепул тарқатиладиган дорилар тўпламини қайта кўриб чиқиб, бу дорини тарқатишни тўхтатади», – деди мутахассис.

Дастур давомида мазкур масалага аниқлик киритиш учун Республика махсус комиссияси аъзоси, профессор Феруза Ҳамробоева билан боғланилди. У препаратнинг салбий жиҳатлари ҳақида билдирилган фикрларга қўшилишини билдирди.

Ҳамробоеванинг сўзларига кўра, савдо номи «Плаквенил» бўлган дори Ўзбекистондаги даволаш протоколига киритилган илк даврда февралдаги изланишларга асосланилган ва у пайтда самарали деб топилган дори воситалари кам бўлган.

«Ҳали-ҳанузгача бу дори протоколда эди. 13 июлда даволаш протоколи янгилангунча бу дори даволаш воситаси сифатида қўлланилган. Дастлабки даврда бу оқланган эди. Сабаби дорилар йўқ, нима қилиш, қандай қилиб одамларни қутқариш мумкинлиги тўғрисида саволлар кўп эди. Балки шу пайтгача бизнинг беморларда дорининг қарши кўрсаткичлари аниқ бўлмагани учун шу пайтга қадар сақлаб келингандир. Бу саволга мен ҳам аниқ жавоб бера олмайман.

Бугунги келиб, гидроксихлорохиннинг қарши кўрсатмаларини ҳаммамиз биламиз. 13 июлда дори даволаш протоколидан олиб ташланган. Бугун эса 21 июль. Расмий протокол кўриб чиқилган ва бепул тарқатилувчи 4 талик дори-дармон гуруҳи ичидаги гидроксихлорохин даволаш протоколидан чиқарилди», – деди Феруза Ҳамробоева.
Унинг қўшимча қилишича, коронавирусни даволаш учун бугун танланган йўл ҳозир тўғри деб қабул қилинган бўлса, вақти келиб бу фикрлар ҳам ўзгариши мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусдан уйда даволанаётган беморлар учун бепул бериладиган дориларнинг 50 мингта тўплами тайёрлаб қўйилган, улар тез орада тарқатилиши кутилаётган эди.

Уйда қолаётган беморларга тарқатилмаслиги ойдинлашган «Плаквенил»ни шифохоналарда коронавирусдан даволанаётган беморларга ҳам бериш тўхталиши ёки давом эттирилиши, ушбу препаратлар қаердан ва қанчага, қанча миқдорда ва қайси шартлар билан сотиб олингани номаълум.

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Просмотров: 25 | Добавил: iphone | Теги: #ahborot, #news, #Yangiliklar, #xabarlar, #newsuz, #Yangilik, #uznews, #новости, #habarlar | Рейтинг: 0.0/0
Reqlom
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Июль 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2020