WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4233]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [530]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3545]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7218]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1096]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [237]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1601]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2517]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Март » 9 » Оила билан кўриб бўлмайдиган томоша ёки бизни “думалатган” уятсиз гаплар

ПОИСК / IZLASH:

16:20
Оила билан кўриб бўлмайдиган томоша ёки бизни “думалатган” уятсиз гаплар
Дам олиш кунларимнинг бирини бирор-бир фильм кўриб ўтказишни ният қилдим-да, диск сотаётганлар қатор тизилиб турган "раста” томон секин одимладим. Эҳ-ҳе... Дискларнинг турли-туманлари бор: хориж фильмлари дейсизми ёки ўзимизникими, клиплар "гулдастаси”дан тортиб, ҳар хил сериаллар "мажмуа”сигача, хуллас, йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Қай бирини олишингнида билмайсан, киши. Бошинг айланиб, бор кучингни таваккалчиликка берасан, кўзга яқинроқ бирор-бир фильмли дискни сотиб оласан. Аммо ўша куни бозорни "қайнат”ган бир сабаб бор эдики, барча "дискчилар”нинг оғзида бир гап айланарди: "Дизайннинг янгиси чиқди...”.

Табиийки, қизиқиш пайдо бўлди ва диск сотаётган йигитлардан "Дизайн” гуруҳининг янги концерт дискини сўрадим. Улар мийиғида кулишди-да, "Буни ўзингиз кўринг, оилавий томоша қилиб бўлмайди”, деб шипшитиб қўйишди. Яъни...

Ана шу "яъни”га концерт дастурини томоша қилиш пайтида гувоҳ бўлдим. Катта бир концерт саройида кўчаларда, телевидение ва матбуот орқали рекламаси кетган, мухлислари ошиқиб кутган "Дизайн” жамоасининг концерт намойиши ҳақида очиғи, нима деб гапиришни билмай қолдим. Чунки журналист, нимадир ҳақида ёзаяптими, далил-исботи билан ёзиши керак. Ҳар ҳолда устозлар бизга шундай ўргатишган. Аммо концерт дастурида айтилган гапларни, ибораларни, жумлаларни, хуллас, ўша кулгуни ҳеч қанақасига, на очиқ-ойдин ва на "пахтага ўраб” ёзиб бўлмайди. Чунки бунга қўл бормайди, юз чидамайди. Ўқувчилардан андиша қилади одам. Аммо мана шу ерда ёзишга ийманиб турганимиз ўша гапларни деярли беш минг томошабин қаршисида, (бу саноққа дисклар ва интернет орқали томоша қилганлар қўшилмади) бемалол айтишга уларни нима ундади? Машҳурликка бўлган илинжми? Ёшлар тилида достон бўлишми? Ёки "кўча кўрган йигитликларини” кўрсатиб қўйишми? Хуллас, билмадим, билолмадим...

Шу ўринда концерт иштирокчилари томонидан айтилган диалогни айтиб ўтсам:

— Раҳмат, раҳмат деявермаларинг, шу сўзни эшитсам, асабим чиқади... Мениям раҳмат айтадиган жойларим бор...
— Кимга раҳмат айтмоқчисан?
— "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига. Олдиларига бир қоп ғоя олиб борсанг, бир пиёла қолдиришади...

Агар йигитларнинг "бир пиёла” ғояси шу бўлса, "Шум бола” фильмида бой айтганидек "Ҳали бу чаласи бўлса, ҳаммасини айтсанг бира тўласи ўлдирар экансанда а?..”.

Бир куйганимга минг куйган бўлиб қўшилган дард бу эмас аслида. Саҳнада туриб айтилаётган уятсиз, бепарда сўзларга зални бошига кўтариб, хохолаб кулаётган инсонлардир. Улар орасида хотин-қизлар ҳам бор, ёши катта-кичиклар ҳам...

Биз ўзимизни шунчалик ҳурмат қилмай қўйдикми?
Бизнинг савиямиз шу даражага етдими?
Биз мободо телба бўлиб қолмадикми?

Гапларимни танқид қилишга шошилманг... Балки мен ошириб-тошириб гапираётгандирман, аммо бу нарсаларга жим қараб туролмайман. Чунки фуқаролик позициям бунга йўл қўймайди.

Савиясизлик, дидсизлик, шарм-ҳаёсизлик, уятсизлик бугун бизни нафратланишга эмас, акчинча, кулдиришга туртки бўляптими, бу ишлар катта-катта саҳналарда, минглаб одамлар қаршисида бемалол гапириляптими ва энг ачинарлиси бу гап-сўзларни бемалол, хохолаб, қўлларимизга шапиллатиб, қизармасдан, кулиб томоша қиляпмизми, демак, ҳеч кимдан, ҳеч нарсадан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ.

Замонни тинч қўяйлик...
Тирикчиликни баҳона қилмайлик..
Шунчаки, шунчаки ИНСОН деган мукаррамликдан бошқа нарсага айланиб қолмаяпмизми, деб ўзимизга ўзимиз савол берайлик...
Сарвар Анвар ўғли


Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot kun.uz dan olindi!

Нравится




Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Просмотров: 208 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Март 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016