WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [377]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4220]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [526]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [428]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [223]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2172]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3529]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [43]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7217]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [692]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2632]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [132]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [148]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [168]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1093]
Заработок в интернете / Pul ishlash [17]
Pazandachilik / Кулинария [234]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1599]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2514]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [2]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [9]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [59]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
YANGI KINO FILMLAR










Статистика



waplog

Главная » 2016 » Апрель » 20 » Оилам бузилишига йўл қўймайман!

ПОИСК / IZLASH:

15:12
Оилам бузилишига йўл қўймайман!
Оиладаги хотиржамликка, эр ва хотин ўртасидаги ишончга дарз кетса, уни тузатиш қийин бўларкан. Энг ёмони эса ўртадаги фарзандларнинг жабр чекиши, айбсиз айбдор бўлиб қолиши... Бу галги мактуб эгасини ҳам ана шу муаммо қийнаяпти...

— Ҳурматли таҳририят ижодкорлари. Ўзимни қийнаётган муаммо ҳақида ёзиб юборяпман, зора айримларга ўрнак бўлса. Турмуш қурганимга ўн йил бўлди. Бу вақт мобайнида икки ўғилли бўлдим. Ҳаётимиз ёмон эмасди. Қишлоқда яшаганимиз учун топиш-тутишимиз асосан дала меҳнатидан. Эр-хотин биргаликда деҳқончилик орқасидан яхшигина даромад қиламиз. Аёл киши бўлсам ҳам, дала юмушларида эрим билан баб-баравар ишлайман. Баъзида қийналиб кетиб, қачон ўғилларим вояга етиб, қўлидан иш келади, деб нолиб қолардим. Лекин ҳамма гап хотиржамликда экан. Қийналсам ҳам, кўнглим тинч, болаларим ёнимда, қўлим меҳнатда бўлгани яхши экан. Ўтган йилдан буён бошимдан ўтган воқеалардан кейин шундай хулосага келдим. 

Ён қўшнимизнинг икки ўғли қўшни давлатда ишлайди. Бир йил олдин эримнинг синфдоши бўлган катта ўғли уйига келганида у ёқда зўр пул топаётганини, яна ишчи кераклигини айтиб мақтанибди. Шундан кейин эримнинг ҳам тинчи бузилди. 

— Мен ҳам бирор йил ишлаб келсам бўларкан, биз ҳам машинали бўлиб олардик... — дерди тинмай ўша кунлари. 

— Яқиндагина энди кўпроқ ишлайман, деб ер сотиб олдингиз-ку. Узоққа кетиш шартми, шу ерда бирга ишлайверамиз. Ўзи энди рўзғоримизга барака кираётувди. Бормай қўя қолинг, — дедим. 

— Ерни ҳозирча эгасига қайтараман. Кейин яна сотиб олавераман. Ишлаб келсам, бирдан кўпроқ ер олардим. 

Қайнота-қайнонам, менинг ота-онам ҳам уни фикридан қайтара олишмади. Шундан кейин у бир-иккита ўртоғига қўшилиб, жамғариб қўйган пулимизни йўлкира қилиб, хорижга кетди. Деҳқончилик ишларини қайнота-қайнонам билан ўзимиз қила бошладик. Меҳнатимиз орқасидан рўзғоримизга етадиган даромад келиб турарди. Эрим ҳадеганда пул жўнатавермади. Бу ёқда биз қийналиб қолдик. Мен ноилож болаларимни онамга бериб, ҳовлимизда етиштирган ўзимиздан ортган мева-чева ва сабзавотларни бозорга чиқариб сота бошладим. Қайнона-қайнотам меҳнаткаш, қўли гул одамлар бўлгани учун экинларимиздан яхши ҳосил олдик. Сотиладиган маҳсулотларимиз тугагач, эримдан пул келишини кута бошладик. Пулдан эса дарак йўқ эди. Бир-икки марта қайнакамдан қарз олдик. Унинг ҳам ўз рўзғори, бола-чақаси бор. Ўзимниг акам ҳам бир марта ёрдам берди. Нима қилсам экан, деб ўйланардим. Бозорга чиққанимда кўргандим, ёнимдаги шерикларим арзон жойдан маҳсулот олиб келиб сотишарди. Таваккал қилиб, яна бозорга чиқдим. Улгуржи сотиладиган бозордан арзонроқ нархга мева-сабзавотлар олиб, бошқа жойда куни билан ўтириб сотардим. Ҳисоблаб кўрсам, бундан яхшигина фойда қоляпти. Лекин куним саҳардан кечгача бозорда ўтадиган бўлиб қолди. Аёл кишига барибир бу ишлар оғирлик қиларкан, чарчатиб қўяркан. Кечга қолиб кетган кунларимда бир-икки марта уйимиздан икки-уч ҳовли нарида турадиган қўшнимиз машинасида мени ҳам олиб келиб қўйганди. У киши ҳам бозорда савдо қиларди. Кейин саҳарда ҳам бир-икки марта бозордан мева олгани бораётганида мени бирга олиб кетди. У одамга ишонганим, ҳурмат қилганим учун машинасига ўтиргандим. Оғзига кучи етмаганлар буни нималарга йўйишмади. Гўёки, мен кўчага чиқиб, бузилиб кетганмишман. Бу гаплар у кишининг аёлига ҳам етиб борибди. Уйимизга келиб, мени ҳақорат қилиб кетди. На у кишининг гапига, на менинг гапимга ҳеч ким ишонмади. Эри ёнида бўлмаган аёлнинг ҳар бир қадамини бекорчи одамлар текшириб туришини шунда англадим. Энди ўзимни нима деб оқлайман? Мен нотўғри иш қилганим йўқ-ку. Нега одамлар билиб-билмай туҳмат қилиб, инсонларнинг уйи бузилиб кетишига сабабчи бўлиб қолишини тушунмайди?  

— Ўзингга тўғри бўлсанг, нимага сиқиласан? Одамларнинг гап-сўзига эътибор берма. Агар уйда мотам тутиб ўтириб олсанг, чиндан ҳам шунақа экан, дейди ғийбатчилар. Савдога энди қўлинг келишиб қолди, биров сенга бир сўм берармиди? Болаларинг ейман-ичаман, деб турган бўлса. Эрингдан пул келаётган бўлса ҳам майли эди. Ишингни қилавер, одамлар гапириб-гапириб чарчайди, — деди менинг ташвишларимдан хабардор опам.

Чиндан ҳам ўзимга тўғриман-ку, деб ишимни давом эттиравердим. Қайнота-қайнонамга, қайнакаларимга ҳам бу гап-сўзлар етиб бориб, мени қистовга ола бошлашди. Уларга ҳеч қандай гуноҳим йўқлигини айтдим. Ҳарқалай, менга ишонишди. Эҳтиёт бўлишимни уқтиришди. Ҳаммасидан ошиб тушгани узоқдаги эримга ҳам бу гаплар етиб бориб, мени телефонда ҳақорат қилди. Бу туҳматларга чидолмай, анча вақт бозорга чиқмай қўйдим. Лекин болам касал бўлиб қолганида мажбур бўлиб, яна пул топишга киришдим. У ёқда эримнинг иши юришмай, қайтиб келди. Келиб, ҳеч нимани суриштирмасдан, "ажрашаман”га тушди. Қайнота-қайнонам ҳам менинг ёнимни олиб, ўғилларига тушунтирмоқчи бўлишди. Лекин у бир-икки ғийбатчининг гапига ишониб, мени тушунишни истамади. Ноилож, бир муддат кўзига кўринмай турай, деб уйимга кетишдан бошқа чорам қолмади. Ўша куниёқ эрим келиб, болаларимни олиб кетибди. Бир неча марта фарзандларимни олиб келиш учун бордим. Туғилиб ўсган уйга ўргангани учун эсини таниб қолган ўғилларим:

— Ойи, ўзимизнинг уйимиз яхши, кетмаймиз. Сиз ҳам катта бувимникига кетманг, — деб туриб олишди. Уларнинг гапи таъсир қилиб, эрим ҳам жаҳлидан тушгандир, деб ўша куни қолдим. Эримнинг қўпол муомаласи ва эътиборсизлигига парво қилмасликка ҳаракат қилардим. 

Шундай пайтда атрофдагиларнинг гапи эркак кишига ёмон таъсир қиларкан. Маҳалладаги бир-иккита ғийбатчи оиламизни бузишга ҳаракат қилиб, мени роса ёмонлаган. Мен ҳам яқинларимнинг далдаси билан ўзимга тўғри бўлганимни исботлаш учун турмуш ўртоғимга ҳаммасини ётиғи билан тушунтирдим. Қандай шароитда ишлаганим, ҳар доим ёнида бўлганим учун қайнота-қайнонам менинг ёнимни олишди, менга ишонишди. Улардан ёрдам сўрадим. Ота-онасининг гапи барибир эримни бефарқ қолдирмади. Қайнонам маҳаллага чиқиб, оиламиздаги вазиятни яхшилашга ёрдам сўради. Маҳалла оқсоқоли ҳам эримни тасодифан кўчада кўриб қолган киши бўлиб, ундан ҳол-аҳвол сўраган ва мен ҳақимда яхши гапларни гапирган. 

— Сенинг йўғингни билинтирмади. Аёлман-ку, деб ўтириб олмай, ота-онангга, болаларингга яхши қаради. Сен ҳам энди четга чиқишни йиғиштириб, шу ерда деҳқончилигингни қил, - деб насиҳат қилибди.  Шундан кеийн эрим юмшагандек бўлди. Лекин барибир кўнглида шубҳа борлиги билиниб турарди. Ўша кунлари жуда қийналдим. Айбим бўлмаса ҳам, туҳматга қолганим менга жуда алам қиларди. Анча пайтгача эрим менга совуқ муомала қилиб юрди. Шунча қийналганим эвазига унинг бундай муомаласига чидолмай, неча марта кетиб қолмоқчи бўлдим. Агар шундай қилсам, оилам бузилиб, болаларим отасиз ўсади. Тишимни-тишимга қўйиб, ҳаммасига чидадим. Вақт ҳамма нарсани даволайди, дейишгани рост экан. Эрим текшира-текшира ҳеч нима тополмагач, яқин кунлардан бери аввалги ҳолатига қайтгандек. Демак, менга яна ишона бошлади, деб кўнглим хотиржам бўлди. 

— Агар ҳақиқатдан ҳам аёлинг нотўғри қадам босган бўлса, буни яшира олмасди. Барибир бир куни ҳаммаси ошкор бўларди, одамлар гапираверади. Хотинингдан шубҳаланишни йиғиштир, — деб бир яхши инсон унга танбеҳ берибди. Ғийбатчилардан қанчалик нафратланган бўлсам, яхши одамлар борлигига шунча хурсанд бўлдим. Агар атрофимдаги одамлар ҳам бефарқ бўлиб, менга ёрдам бермаганида оилам бузилиб кетиши ҳеч гап эмас эди. Билиб-билмай гапириб, оилаларни бузадиган ғийбатчилар эмас, ёнидаги инсон ҳаётига бефарқ бўлмаган тушунган инсонлар орамизда кўпайишини истардим.

Моҳитобон Бузрукова ёзиб олди

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!

Ushbu ma'lumot darakchi.uz dan olindi!

Нравится




Категория: HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР | Просмотров: 930 | Добавил: iphone | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
 
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Апрель 2016  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
1) www.bepull.ucoz.com - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Odnokartinki.net - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.JavaUz.CoM - Mobil aloqalar uchun barchasi!

Copyright MyCorp © 2016