Москва яқинидаги Шчелководаги квартирада икки нафар ёши катта киши ва икки боланинг жасадлари топилди, деб хабар берди Россия Тергов қўмитасининг вилоят бўйича бўлими. Қотиллик бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, квартира ичкаридан ёпилган. ОАВ маълумотларига кўра, эркак қарз туфайли келиб чиққан можаро пайтида хотинини ва қизларини ўлдирган.
«30 май куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига Шчелково шаҳридаги квартирада тўрт кишининг жасадлари топилганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди: 40 ёшли аёл, кўплаб пичоқ жароҳатлари билан икки бола (17 ва 11 ёш) ва кўринадиган тан жароҳатлари бўлмаган 42 ёшли эркак», – дейилади манбада.
Эркак танаси ёнидан бўш сирка кислотаси шишаси топилган. Квартира ўнинчи қаватда, кириш эшиги ичкаридан ёпилган, деразалари очилган.
Life Shot нашрининг ёзишича, аёл ва икки қиз ўз оталари, Тожикистонда туғилган Фируз Ёров томонидан ўлдирилган ва кейинчалик эркак ҳам ўз жонига қасд қилган. Можаронинг сабаби эркакнинг спорт гаровлари туфайли қарздорлиги бўлиши мумкин. Тахминларга кўра, ўлдирилганларнинг жасадлари квартирада апрел ойининг охиридан бери бўлган. Оиланинг йўқ бўлиб кетиши дарҳол сезилмади, чунки қизлар уйда ўқиган ва оналари ишламаган. Эркак телекоммуникация компаниясининг ривожланиш бўлими бошлиғи эди. Оила 2010 йилда Россия фуқаролигини олган.