WWW.SHEJOT.COM
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [378]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [10007]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [119]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [1822]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [504]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [241]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [3450]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [6216]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [83]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [10808]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1331]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [2663]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [228]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [247]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [698]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [2437]
Заработок в интернете / Pul ishlash [18]
Pazandachilik / Кулинария [394]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [3070]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [5061]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [3]
Восстановление данных - Программы [16]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [10]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [12]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [49]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [103]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [20]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [60]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [17]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [72]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
PHOTOSHOP UCHUN / Все для фотошопа / All For Photo [3]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [47]
HIDOYAT SARI / ҲИДОЯТ САРИ [430]
Hidoyat sari / ҲИДОЯТ САРИ / IBRATLI / ISLOM / HADISLAR
JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО [711]
Salat tayyorlash / Mazali salatlar retseptlari [38]
salat tayyorlash sirlari, antiqa salatlar qilish, salat qilishni organish, pazandalik sirlari, salatlarni qanday tayyorlaydi, yangicha salatlar, 2017 2018 salatlar,
Tort qilishni o'rganish / Tort tayyorlash retseptlari / Tort tayyorlash sirlari [23]
tort qilish, tortni qanday tayyorlaydi, pishiriqlar qilishni o'rganish, yangicha tortlar qilish sirlari, ajoyib malumotlar, to'rt tayyorlash sirlari, o'rganish, tort kursiga
Mazali shirinliklar tayyorlash / Pishiriqlar qilishni o'rganish [37]
shirinliklar tayyorlash, pazandalik sirlari, ayollar oshxonasi, pishiriq qilishni o'rganish, pazanda o'quv kurslari, mazali pishiriq, mazali shirinlik tayyorlash, sherlar.net. ... Soqol o'stirish uchun nima qilish kerak (yigitlarga maslahatlar)
DINIY MARUZALAR / ISLOMIY HIKOYALAR / MARUZALAR / ИСЛОМИЙ МАРУЗАЛАР / ДИНИЙ ХИКОЯЛАР [143]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР [50]
AYOLLAR UCHUN FOYDALI MASLAHATLAR MAKEUPLAR / АЁЛЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР МЭЙКАПЛАР BO'YANISH USULLARI KOSMETIKALAR MASLAHATLAR AYOLLAR UCHUN PARVARISHLAR GIGIENIK MASLAHATLAR KERAKLI MA'LUMOTLAR Макияж Гўзаллик мактаби Тенденциялар Интервью Ҳаёт тарзи Янгиликлар ДЎКОН
Jinsiy hayot / Жинсий хаёт [45]
жинсий алоқа ҳақида jinsiy aloqa haqida ma'lumotlar
YANGI KINO FILMLAR










Статистика





Онлайн всего: 24
Гостей: 24
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, kapriolndk, kapriolwjv, steklodelcni, snegirozkn, ArthurApark, joannace2, leightk2, rosellakc1, debrapj60, brandify18, martinhi4, shawnfd11, nelltj16, deannays16, loisbd11, kenyara69, nicholaskl69, jefferyvv60, loumb16, zelmalg2, rosenu4, charlottetd18, InvillcibLe, Pottosbib, jeniferma60, Partubu, anigree, genaen11, terrenceeh69
Главная » 2020 » Декабрь » 14 » Олий суд собиқ ходимини қасддан ўлдирган Тошкентдаги 16-сонли шифохонанинг масъули айбига қисман иқрор бўлди

ПОИСК / IZLASH:

07:20
Олий суд собиқ ходимини қасддан ўлдирган Тошкентдаги 16-сонли шифохонанинг масъули айбига қисман иқрор бўлди
Аввалроқ, жорий йилнинг 8 августида Қибрай туманидаги ГЭС ҳудудидан муқаддам Ўзбекистон Олий судида таъминотчи вазифасида ишлаган Ш.А.нинг жасади саёҳат чемоданига тиқиб қўйилган ҳолда топилгани, тергов давомида икки нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 97, 169, 227 ва 241-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга "қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганди ҳақида хабар қилгандик…

Бугун, 11 декабрда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъати ўз биносида мазкур иш юзасидан айбланган шахсларга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов хабар қилди.

"РАШК ТУФАЙЛИ ЎЛДИРМАГАНМАН…”

Судда судланувчи Р.Х. судда айбига қисман иқрор бўлди…

— 2018 йилнинг октябрь ойидан буён Травматология бўлими бошлиғи лавозимида ишлайман. 2008 йилда Травматология бўлими шифокори лавозимида ишлаб юрган вақтимда педиатрия бўлими бош шифокори лавозимида ишлаётган Х.А. (аёл киши) билан хизмат юзасидан танишганмиз. У билан муносабатларимиз иш юзасидан яхши бўлган. 2015 йилда Х.А. орқали унинг шаръий эри Ш.А. билан танишганмиз.

2018 йилнинг охири 2019 йилнинг бошларида докторлик диссертациясини ёқлаш учун илмий иш билан шуғулланиб юргандим. Ш.А. буни билиб, ўз хоҳиши билан менга 12.000 АҚШ долларини бериб, "Ишлатиб юрасан” деди. Қабул қилмасам-да, ҳеч бир сабабсиз пулни бермагунча қўймади. Пулни олишга мажбур бўлдим. 2019 йил 5 апрелда докторлик диссертациямни ёқладим. Сўнг у билан умумий танишларимиз кўпайди. Баъзида Ш.А. ишхонага келиб, зериккани сабабли, мен билан гаплашиб ўтирган. Ш.А. одатда соат 17:00 ларда келиб, кеч соат 23:00-24:00 ларга қадар гаплашиб қолиб кетарди. Ш.А.дан "нима сабабдан олдимга келаяпсан? Ишим кўп, нима хоҳлаяпсан?” деб сўраганимда, у "Сенга ўрганиб қолдим, сен билан гаплашсам ўзимни яхши ҳис қиламан”, деди. Ш.А. охирги вақтларда менга ҳаёсиз гапларни гапирадиган бўлиб қолди. 2019 йилнинг майида Ш.А. олдимга келиб, шахсий масалада гапирган вақтида жиддий эътироз билдирдим. "Агар ишингиз бўлса олдимга келинг, бошқа бу масалада келманг”, дедим. Орадан 5 кун ўтиб, кеч соат тахминан 20:00 ларда Ш.А. менга қўнғироқ қилди. РШТЁИМнинг педиатрия биноси ёнида машинам турадиган автотураргоҳга чақирди. Олдига борганимда, у тескари қараб турганди. Яқинлашганимда Ш.А. ўгирилиб, чап қўли билан камаримдан ушлаб, олдига тортиб, ўнг қўлида ўткир тиғли нарсани қорнимга тиради. Уни пичоқ эканини билдим. Шунда Ш.А. менга кўзлари ўйнаб, йиғлаган ҳолатда "Мен Ойжамолни яхши кўраман, уни деб истаганимни бошини ёриб қўяман. Лекин сенга ҳозир айтадиган гапим, сен менга муомалангни яхши қил. Қачон телефон қилсам жавоб бер, қачон чақирсам келгин. Нима гапларни гапиришимдан қатъий назар индамай эшит. Мен сен билан гаплашиб мулоқот қилиб туришим керак. Лекин бу нарса ҳақида Ойжамолга ёки бошқасига шама қилиб айтганингни билиб қолсам, сенга ҳам болаларингга ҳам яхши бўлмайди”, деди. Ш.А. хотини Х.А.ни "Ойжамол”, деб чақирарди. Орадан бироз вақт ўтиб, Ш.А. менга қизим қайси мактабга бориши, қандай кийимлар кийишини айтиб таҳдид қилди. Шунда у оила аъзоларимни кузатиб юрганини билдим. Охирги вақтларда Ш.А. билан телефонда кўп гаплашардик. Унинг ўзи телефон қилиб, тушлик ва кечки овқатга таклиф қилиб, "Фақат иккаламиз овқатланамиз”, дерди. Турли баҳоналар билан унинг таклифларини рад қилиб келганман. 2020 йилнинг июлида Ш.А. қўнғироқ қилиб, соғлиги ёмонлиги, ҳолсизланаётганини, қони қуюлиб кетганини айтди. У шифохонага келишини, қонни суюлтирадиган бирор нарса қилиб қўйишимни сўради. Ш.А. Травматология бўлимига келди. Унга 400 гр. "глюкоза” дори воситасини қуйиб, қон суюлтириш учун 100 гр. миқдорида қон олиб ташладим. Ушбу муолажа давомида ҳам биздан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Ш.А. ўртоқлари йўқлигидан нолиб, "Сен мен билан яхши муомалада бўлиб тургин. Кўпроқ сен билан гаплашиб ўтирай”, деди.

2020 йил 6 август кеч соат 22:50 да Ш.А. қўнғироқ қилиб, "Хиқичоқ тутяпти. "Капельница” қўймасанг бўлмайди, ҳозир ишхонадамисан?” деди. Уни кўришни истамаётганим сабабли ишда бўлсам ҳам уйда эканимни айтдим. Шу куни ўғлимнинг туғилган куни муносабати билан оила аъзоларим қайнотамнинг уйига кетишганди. Уйда ҳеч ким бўлмагани учун ишхонада қолгандим. Эртаси куни соат тахминан 8:50 ларда Ш.А. қўнғироқ қилиб, "Кечаси билан ухламадим, хиқичоқ тўхтамади. "Капельница» қўйиб қўйишинг шарт”, деди. Шу пайтда бўлим "Covid-19” касаллиги сабабли ёпилгани, травматология бўлими болалар бўлими биносига кўчирилаётгани сабабли, беморлар ва кўпчилик ходимлар ишда эмасди. Шу сабабли катта ҳамшира К.К. ва бўлим бекаси М.С. га 1-сонли палатани тайёрлаб қўйишларини, бемор келишини, янги чойшаб солиб қўйишларини ва "Глюкоза” эритмаси, бўш флакон, система олиб келиб қўйишини айтдим. Ш.А.нинг шу пайтгача менга қилиб келаётган муносабатлари, ҳаракатларидан жаҳлим чиқиб, асабийлашиб юргандим. Мени тинч қўймаётгани сабабли уни қўрқитиб қўймоқчи бўлдим. Бир неча йил аввал жарроҳлик операциялари давомида фойдаланганимдан қолиб кетган дори воситаси бор эди. Шу дорини чўнтагимга солиб қўйдим. Дорини жарроҳлик амалиёти давомида наркоз беришдан олдин қилинса, инсон организмидаги нафас олишни қисқа муддатга тўхтатиб, унга уланган сунъий нафас бериш аппаратига ўтказиларди. Бу дори мушакни қисқа муддатга бўшаштирувчи дори воситаси ҳисобланади. Шу орқали у бироз нафас олишдан тўхтаб, ўлимни ҳис қилса ўзига келади, деб ўйлагандим. Ш.А.ни кутиб олиш учун ташқарига чиқмоқчи бўлган вақтимда зинада у билан кўришиб қолдим. Уни тўғри 1-сонли палатага олиб кириб, кроватга ётқиздим. Унга "глюкоза” эритмасини қуйиб, уни иккинчи қўлидан қон олдим. Шу жараёнда аввалдан олиб қўйган дориимни олиб, 10 гр. ҳажмдаги "шприц”га тортиб, ўнг томондаги қон олаётган вена орқали бу дорини юбордим. Ш.А. "бошим айланди”, деди. Хушидан кетиб, шок ҳолатига тушиб қолди ва чап кўзи пирпирай бошлади. Ш.А.да кутганимдан бошқа ўзгариш бўлди. Бунга дорининг ножўя таъсири сабаб бўлган бўлиши мумкин. Унда бош мия қон қуйилиши белгилари кузатилиб, мия фаолияти тўлиқ тўхтади. Пулсиоксиметр ёрдамида текширганимда, қондаги кислород миқдори ва юрак уриши "0” кўрсаткични кўрсатди. Кўз қорачиғларини очиб кўрганимда иккала томони ҳам максимал даражада кенгайганди. Ўлганига ишонч ҳосил қилдим. Аввал карантин пайтида кийимларимни олиб келган ва қўшни хонага олиб чиқиб қўйган жамадоним ҳаёлимга келди. Жамадонни кроват олдига олиб бориб, дастлаб Ш.А.нинг боши, сўнг оёқларини туширдим. Уни ёнбошлатганимда мурда жамадонга сиғмади. Оёқ-қўлларини буклаб, жамадон ичига жойлаштирдим…

Уни 1-сонли палатадан ҳожатхона орқали кийиниш хонасига ўтказдим. Ўртада иккита хонадан кириш учун мўлжалланган ҳожатхона бор. Мурдадан ахлат чиққани сабабли, унинг ҳиди чиқмасин, деб стреч целофани билан жамадонни устини ўраб, ётқизиб қўйдим. Ишлатган доримнинг ампуласини целофан пакетга солиб, столда турган Ш.А. сумкаси билан бирга мурда турган хонага олиб чиқиб қўйдим. Бўлим бекаси М.С. ёки катта ҳамшира К.К.га хонани йиғиштириб олишларини айтдим. Хонада фақатгина чойшаб ва система қолганди. Ўзимнинг хонамга чиқиб, тиббий кийимларимни ечиб, уларни целофан пакетга солдим. Бошқа кийим кийиб, бўлим ювиниш хонасидаги душга кирдим. Мурдани қандай қилиб олиб чиқиш йўлини ўйлаб ўтирганимда танишим А.М. ёрдам бериши мумкинлигини ўйладим. Соат тахминан 11:00 ларда унга қўнғироқ қилиб, ишим борлиги, ёрдами кераклигини айтдим. Бир соатларда келишини билдирди. Телефонсиз келишини ҳам тайинладим. Ўзим эса дори воситалари ва кийимларим солинган пакетни, Ш.А.нинг барсеткасида бўлган телефонни олиб, уларни йўқотиш мақсадида кўчага чиқиб келмоқчи бўлдим. Чиқиб кетишимдан олдин бош шифокордан рухсат сўраб чиқиб кетдим. Йўқотмоқчи бўлган нарсаларимни "Жун” каналига ташлаб юбордим. Телефонни ташлашдан олдин уни синдириб очдим. Батарейкасини ва сим картасини суғуриб олиб, сўнг сувга ташладим. Соат тахминан 12:40 ларда шифохонага қайтиб келдим. Бироздан сўнг А.М. келиб қолди. Уни бўлимга олиб кириб, кийиниш хонасида турган жамадонни кўрсатиб, "шуни менга олиб чиқишга ёрдам берасиз”, дедим, нималигини тушунтирмадим. А.М. "нима бу?” деганида "бир одамга капельница қуяётган вақтимда ўлиб қолди. Уни яшириш керак”, дедим. А.М. қўрқиб кетиб, хонада сигарет чекиб юборди. Унга Ш.А.нинг машинаси калитини бериб, "шуни бирор жойга олиб бориб қўй, керак бўлса топиб олишар”, деб илтимос қилдим. Бирга хонадан чиқдик…

А.М.га кеч соат 19:00 дан кейин кўришишимизни айтдим. Машинада жамадонни қаерга ташлашни ўйлаб, Қибрай туманига бордим. У ерни айланиб, соат 14:00 лар атрофида шифохонага қайтиб келдим. Қайтган вақтимда А.М. ҳовлида ўтирганди. "Машинанинг калитини бермадинг”, деди. Тахминан соат 15:00 ларда Х.А.нинг олдига иш юзасидан кирдим. У билан гаплашиб турган вақтимда "почча кўринмай қолди-я”, деди. Шу вақт хонада бош ҳамшира ҳам бор эди. Х.А.га Ш.А. эрталаб келиб, шошилиб чиқиб кетганини айтдим. У Ш.А. келиб кетганини эшитиб, "нега менга учрамай кетди?!” деб ҳайрон бўлди…

Соат тахминан 17:00 ларда бўлим йўлагидаги ҳамширалар постидан каталкани юргазиб, кийиниш хонасига олиб кирдим. Жамадонни дастлаб хонада бўлган тиббиёт кушеткаси устига чиқариб, сўнг шу орқали каталка устига чиқардим. Соат 19:00 ларда А.М. келди, автотураргоҳда кўришдик. Унга "кутиб тур”, дея мурдани олиб чиқиш учун кириб чиқмоқчи бўлдим. Видеокамералар ишлаб тургани сабабли, ҳеч ким танимасин деб машинамнинг юкхонасидаги комбинезонни ва тиббий ниқобни кийиб олдим. Илмий бўлим жойлашган бино тагидаги эшик орқали ертўлага кириб, ертўладан травматология бўлимига ўтдим. 2-қаватга чиқдим ва хонадан жамадонни каталка устида ғилдиратиб лифтга олиб кирдим. Ертўлага олиб тушиб, ертўла орқали А.М. кутиб турган автотураргоҳ томонга бордим. Жамадонни олиб чиқаётганим билинмаслиги учун устига целофан плёнка ёпиб қўйгандим. Плёнкани дастлаб машина юкхонасига солдим. А.М. билан бирга жамадонни кўтариб, машина юкхонасига солдик ва устидан целофан плёнкани ёпдик. Устимдаги комбинезонни ечиб, юкхонага ташладим. А.М. уни уйига ташлаб қўйишимни айтди. Шифохонадан чиқиб кетаётганимизда А.М.га "жамадонни ташлаб юборишда ёрдам бер”, дедим, рози бўлди. Қибрай туманидаги "Бўзсув” каналига етмай тўхтаб, атрофда машина бор ёки йўқлигини кузатдик. Машиналар қолмаганидан сўнг канал ўртасидаги кўприк олдига бориб тўхтадик ва жамадонни сувга отиб юбордик. Жамадон сувга чўкмай оқишни бошлади. Оқиб кетишини қараб турган вақтимда қилган ишларимни ўйлаб, пушаймон бўлдим.

А.М. билан бирга машинага ўтириб, у ердан кетдик. Йўлда "барсеткани ташлаб юбормабман-ку”, деганимда А.М. "уни ташлаб бўлмайди, ёқиб юбориш керак” деди. Қаерда ёқиб юбориш мумкинлигини ўйлаб, аввал чиқинди ташлаш жойи олдида тўхтадик. Юкхонадаги комбинезони тортиб, ичидан Ш.А.нинг сумкасини очдим. Унда Ш.А.нинг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, бейжик каби шахсий буюмлари ва 2 млн. сўмдан ошиқроқ пул борлигини кўрдим. А.М.га пулларни берсам, "керак эмас”, деди. Нарсаларни ерга қўйиб, спирт сепиб ёқиб юбордим. Нарсалар ёнганига ишонч ҳосил қилгач кетдик.

А.М. йўлда тушиб қолди. Ўзим яна шифохонага қайтдим. Хизмат хонамга кириб, чўнтагимни қараганимда Ш.А.нинг ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бейжикини қолиб кетганини билдим. Уларни қайчида қирқиб, чиқинди ташлаш жойига ташлаб юбордим.

Эртаси куни ижтимоий тармоқларда Ш.А. мурдаси топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзимнинг компьютерим орқали кузатув камераларидаги видеотасвирларни ўчирдим.

Менга эълон қилинган айбловга қисман иқрорман. Чунки менда Ш.А.ни ўлдириш қасди бўлмаган. Уни қўрқитиб қўймоқчи бўлгандим. Дори бериб, уни ожиз аҳволга солиб қўйиб, бўғиш нияти бўлмаган. Бундан ташқари, Ш.А. билан ўртамизда рашк туфайли келишмовчилик келиб чиқмаган. Х.А. билан ишқий муносабатда бўлмаганман. У билан опа укадек муносабатда эдик. Ш.А.ни рашк туфайли ўлдирмаганман…

    Алишер Жалилов, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси: 

    — Судланувчи – 45 ёшли Р.Х. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "в” банди ва 227-моддаси 2-қисми "а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. ЖКнинг 59-моддаси тартибида Р.Х.га жиноятлар мажмуи тариқасида тайинланган жазоларни қисман қўшишлик йўли билан узил-кесил 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    56 ёшли судланувчи А.М. эса ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми "а” банди ва 241-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. ЖКнинг 59-моддаси тартибида судланувчига жиноятлар мажмуи тариқасида тайинланган жазоларни қисман қўшишлик йўли билан узил-кесил 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, судланувчи, жабрланувчининг қонуний вакили ҳукм нусхасини олган кунидан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонун кучга киргандан сўнг кассация тартибида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.

С.АЛЛАБЕРГАНОВА, журналист

Manba: www.SheJoT.CoM - Saytdan olindi!



Категория: JINOYAT VA JAZO / ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО | Просмотров: 24 | Добавил: iphone | Теги: #Yangilik, #xabarlar, #ahborot, #Yangiliklar, #новости, #habarlar, #newsuz, #news, #uznews | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
MALUMOT IZLASH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
200
BEPUL REKLAMA
Dj.Sherik@mail.ru saytga!
>>> REKLAMA QO'SHISH
Онлайн-ТВ





Календарь
«  Декабрь 2020  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
1) www.BePuL.NeT - Universal PortaL
2) www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) www.Sherlar.org - Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру / Odnoklassniki.ru sayti uchun bepul smaylikla
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.24soat.com - SMS SHERLAR TABRIKLAR JUMA BAYRAM!

Copyright www.Shejot.com © 2021